Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2021 31.12.2013 йилдаги 355-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.2013 йилдаги 355-сон
Date of entry into force
13.01.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сонли «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг ишончли кўрсаткичларини тизимли тўплаш ва шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими 2014 йил 1 январдан бошлаб жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолашни амалга ошириш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларнинг электрон шаклда, белгиланган муддатларда ўз вақтида тақдим этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 1 мартгача бўлган муддатда ўзларининг расмий веб-сайтларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга мувофиқлаштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рейтингли баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши ва ривожлантирилиши самарадорлигини оширишга доир аниқ чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 20 июнгача Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича индикаторларни қўллаган ҳолда аниқланадиган Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолати кўрсаткичлари тақдим этилишини таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қўмитаси бир ой муддатда 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш методикасини ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ва ривожланиши рейтингли баҳоланиши керак бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рўйхатини тасдиқлаш учун киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда — ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этилиши самарадорлигини баҳолаш учун тақдим этиладиган ахборотларнинг сифати ва ишончлилигини ўрганиш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда — NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш, ишлов бериш ва сақлаш бўйича такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 20-бандининг бешинчи хатбоши, шунингдек низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 31 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
355-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кўрсаткич

Кўрсаткичнинг салмоғи

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Хўжалик бошқаруви органлари

Хизматлар кўрсатмайдиган ташкилотлар

Якуний рейтинг,

шу жумладан:

100%

100%

100%

I.

Расмий веб-сайт ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш

60%

15%

40%

1.1.

Интернет тармоғида расмий веб-сайтнинг мавжудлиги ва ундан фойдалана олиш

1%

1%

1%

1.2.

Расмий веб-сайтнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги

5%

5%

20%

1.3.

«Очиқ маълумотлар» бўлимининг мазмуни

8%

1%

11%

1.4.

«Электрон қатнашиш» учун имкониятлар мавжудлиги

16%

4%

8%

1.5.

Электрон давлат хизматлари кўрсатиш бўйича талабларни бажариш

30%

4%

х

II.

Ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари

16%

50%

22%

2.1.

Ахборот тизимлари, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими доирасида фойдаланиладиган ахборот тизимлари

8%

2%

15%

2.2.

Идоралараро электрон ҳужжатлар айланиши тизимининг фаолият кўрсатиши

3%

1%

2%

2.3.

Ички электрон ҳужжат алмашинуви тизимининг фаолият кўрсатиши

1%

1%

1%

2.4.

Бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи маълумотлар базалари

4%

1%

4%

2.5.

Ишлаб чиқариш ва техник жараёнларни ташкил этиш, ходимлар бошқаруви

доирасида фойдаланиладиган ахборот тизимлари

х

30%

х

2.6.

Моддий-техника ресурсларининг ҳисоб-китоби ва ҳисоботини тартибга солиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида фойдаланиладиган ахборот тизимлари

х

15%

х

III.

Ахборот хавфсизлиги

20%

20%

20%

3.1.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимлари ва воситаларини ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган яқин йиллардаги фаолиятига жорий этиш тадбирлари режаларининг мавжудлиги

3%

3%

3%

3.2.

Ахборот хавфсизлиги бўйича ташкилий чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва уларнинг амалга оширилиши ҳолати

7%

7%

7%

3.3.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларини ҳимоя қилиш бўйича жисмоний чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва амалга оширилиши ҳолати

4%

4%

4%

3.4.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш техник воситаларининг мавжудлиги ва ҳолати

6%

6%

6%

IV.

Ташкилий жиҳатдан баҳолаш

4%

15%

18%

4.1.

Ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган, яқин йиллардаги фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш тадбирлари режаларининг мавжудлиги

1%

4%

6%

4.2.

Давлат хизматларини интерактив шаклга босқичма-босқич ўтказиш бўйича ўтказишнинг жадваллари ва саналари кўрсатилган ҳолдаги чора-тадбирлар дастурининг мавжудлиги

1%

х

х

4.3.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан раҳбарият орасидан масъул шахснинг мавжудлиги

1%

1%

2%

4.4.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинманинг ёки тегишли хизматлар аутсорсинги бўйича шартноманинг мавжудлиги

1%

1%

4%

4.5.

Ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион механизмлар ва технологияларни жорий этиш

х

2%

х

4.6.

Ишлаб чиқарилган товар ва маҳсулотларни Интернет тармоғи орқали сотиш

х

3%

х

4.7.

АКТни жорий этиш ва ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил қилиш

х

4%

6%

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг АКТни, шу жумладан «электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, шунингдек АКТни ривожлантириш бўйича комплекс дастурлари ўз вақтида ва тўлиқ рўёбга чиқарилиши, «электрон ҳукумат» хизматлари ва ахборот тизимларини жорий этишнинг ижроси таъминланмаган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари якуний баҳодан олиб ташланадиган 20 балл миқдорида «жарима» балли оладилар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолашни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар‎ Тадбирлар‎ Муддатлар‎ Масъул орган‎

1-босқич‎

Таркибий бўлинмалардан ахборотни тўплаш ва ишлов бериш‎

Ҳисобот даври
‎тамом бўлишидан
‎ 20 кун олдин‎

Давлат ва хўжалик
‎бошқаруви‎ органлари,
‎‎ маҳаллий давлат
‎ҳокимияти органлари ‎

2-босқич‎

Маълумотларни NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимига тақдим этиш‎

Ҳисобот даври
‎ тамом бўлишидан
‎10 кун олдин‎

Давлат ва хўжалик
‎ бошқаруви ‎органлари,
‎‎ маҳаллий ‎давлат
‎‎ ‎ҳокимияти ‎органлари‎

3-босқич‎

АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда рейтинг тузиш‎

Ҳисобот даври
‎тамом бўлишидан
‎ 2 кун олдин ‎

Ўзбекистон Республикаси
‎ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

4-босқич‎

Рейтинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарларига киритиш ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш‎

Ҳисобот давридан
‎кейин 5 кун
‎мобайнида‎

Ўзбекистон Республикаси
‎ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун мажбурий бўлган ахборотлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий веб-сайтида (кейинги ўринларда расмий веб-сайт деб аталади) жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотларга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ҳуқуқий мақомини, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи, унинг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, вазифалари ва функцияларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини, шу жумладан тартиб-таомиллар, давлат хизматларини ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш муддатлари ва қийматини тартибга солувчи ҳужжатлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно);
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 июлдаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 341-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б1) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига тааллуқли янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сонли қарорига асосан «б1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1013/0459-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б2) жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сонли қарорига асосан «б2» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/218/0429-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) олдин давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи фаолияти соҳасида Президент, Ҳукумат ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бўлажак ва ўтказилган оммавий тадбирлари (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар;
(1-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бошқа давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) амалга оширилишида давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи иштирок этадиган халқаро шартномалар тўғрисидаги ахборотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи фаолияти соҳасига кирадиган тармоқнинг ҳолатини, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда унинг ривожланиш динамикасини тавсифлайдиган асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи, унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) расмий веб-сайтнинг ахборот материалларидан фойдаланишда унга ҳаволалар мажбурий кўрсатилиши тўғрисидаги талаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари (комиссиялар, кенгашлар, қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) мажлис кун тартиби лойиҳалари, шунингдек сана, вақт, ўтказиш жойи ва уларда қатнашиш тартиби кўрсатилган ҳолда очиқ мажлислар ўтказиш режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи расмий веб-сайтда жойлаштириш зарур деб ҳисоблайдиган бошқа умумий фойдаланиладиган ахборотлар ва маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) сайтдан фойдаланиш, шунингдек сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан «р» кичик банди билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритиш учун қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган статистик ва бошқа ахборотлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарорига асосан «с» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат органлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилганда улар томонидан ушбу давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капитали, давлат улуши, ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно) ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 674-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/674/1439-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан расмий веб-сайт орқали кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари рўйхатига қуйидагилар мажбурий тартибда тақдим этилади:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, биографик маълумотлар ва улар билан боғланиш маълумотлари, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари шунингдек соатлари);
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ва унинг бўлинмаларининг (шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлинмаларининг) телефон рақамлари ва манзилли реквизитлари (почта, электрон манзили ва бошқалар), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари, кириш йўллари, тўхташ жойлари ва жамоат транспорти рақамлари тўғрисидаги маълумотлар;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган шакллар ва бланкалар, шунингдек бошқа ахборот (банк реквизитларидаги, манзиллардаги ва шу кабилардаги), шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг эркин кўчириш учун статистика ҳисоботи;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари, шикоятлари давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар;
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ва ахборот тусидаги шарҳлар, йил чораги ва йиллик ҳисоботлар, шунингдек тармоқнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарларининг расмий нутқлари ва баёнотлари матнлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг статистик ахборотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Интернет тармоғидаги бошқа тегишли веб-сайтларга ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ҳаволалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) тескари алоқа қилиш имкониятлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоботлари, хатлари, аризалари, шикоятларини давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва мурожаатларининг бошқа шаклларини қабул қилиш (электрон-рақамли имзодан фойдаланишга қараб);
(2-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг матбуот хизмати тўғрисидаги маълумотлар (масъул ходимлар билан алоқага киришиш тўғрисидаги маълумотлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) «Электрон давлат хизматлари» ва «Очиқ маълумотлар» алоҳида бўлимлари;
(2-банднинг «м» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) электрон почта орқали ҳамда эълонлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммавий автоматлаштирилган форматлари (шу жумладан SMS юбориш йўли билан) орқали расмий веб-сайтни янгилашга ёзилиш имконияти;
(2-банднинг «н» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг «Электрон ҳукумат» тизимида қатнашиши, унинг роли ва қатнашиши хусусияти, шунингдек ушбу соҳада амалга ошириладиган тадбирлар (қандай давлат хизматлари кўрсатилади, қандай маълумотлар айирбошланади ва шу кабилар) тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тез-тез бериладиган саволларига жавоблар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) уларни кўрсатиш давлат органи ваколатига кирадиган давлат хизматлари кўрсатилган ҳолда Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестридан кўчирма ёки бундай ахборот мавжуд бўлган Давлат хизматлари ягона реестрига ҳавола.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан «р» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Расмий веб-сайтда бошқа манбалардан ахборотларни жойлаштиришга фақат ахборот манбаи кўрсатилган тақдирда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Расмий веб-сайтни юритишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Расмий веб-сайтда жойлаштирилган асосий ахборотлардан фойдаланиш эркин ва бепул бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон давлат хизматлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилиши мумкин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши ва улар мунтазам янгилаб борилиши керак. Ахборотларни янгилаб бориш муддати давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланади, бироқ ахборотлар бир ҳафтада камида бир марта янгиланиб бориши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) ўзларининг расмий веб-сайтларига норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай жойлаштиришга мажбурдир.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1013/0459-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарнинг буйруғи билан расмий веб-сайтдаги ахборотларни шакллантириш, жойлаштириш, шунингдек янгилаб бориш учун масъул бўлган шахсларни (бўлинмани) белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий веб-сайти Интернет тармоғидаги «.UZ» домен зонасида ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида серверда жисмоний жойлаштирилиши керак (хостинг).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Расмий веб-сайтдаги ахборотлар давлат тилида тақдим этилиши керак. Расмий веб-сайт ахборотлари бошқа тиллардаги версияга эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборотларнинг йўқ қилиниши, тўсиб қўйилиши, бузиб талқин қилиниши, қалбакилаштирилишининг ҳамда бошқа шакллардаги рухсатсиз аралашувларнинг олдини олиш бўйича тегишли муҳофаза чора-тадбирларини кўриши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қуйидагилар тегишлидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) веб-сайт бўйича кенгайтирилган излаш, шунингдек бошланғич излаш натижаси асосида чуқур излаш вазифалари;
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мобиль қурилмалар учун адаптация қилинган дизайнли веб-сайт версияси;
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликларни тақдим этиш (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги функциялари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) веб-сайтга хавфсиз киришни тақдим этиш (махфий ахборотни узатишни ёки пулли хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи сайтлар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ҳолати ва вақтини, шунингдек электрон давлат хизматлар кўрсатиш ҳолатини кузатиб бориш, шу жумладан электрон почтага ва/ёки аризачининг мобил телефонига билдиришномалар юбориш;
(10-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) муҳокама қилиш режимида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) жамоатчилик фикрини ўрганиш воситалари ва давлат органи фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш (онлайн-сўровлар, блоглар, форумлар, онлайн-чат);
(10-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) киришларни назорат қилиш ва статистика воситалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) веб-сайт орқали хизматлардан фойдаланишнинг ҳисобини юритиш механизми.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарорига асосан «и» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қўшимча равишда қуйидагилар тегишлидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ерни эгалик қилиш, фойдаланиш учун бериш ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари, фуқароларга ижарага бериш тўғрисидаги ахборотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) дастлабки кўриб чиқиш ва масалаларни сессияга тайёрлаш бўйича доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг рўйхати ва таркиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳокимларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлари реестри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тўғридан-тўғри ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига хизматлар кўрсатувчи ёки товарларни сотувчи хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган давлат унитар корхоналари ўзларининг расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда қуйидаги функцияларни назарда тутишлари керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) товарлар ва хизматларнинг турлари ва қийматлари (тарифлари) тўғрисидаги тўлиқ ва долзарб маълумотларни қулай шаклда тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Интернет тармоғи орқали товарлар ва хизматларга электрон ҳақ тўлаш ва тасдиқлаш имконияти.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Расмий веб-сайтлар орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қуйидаги имкониятларни назарда тутишлари керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) шу жумладан мобиль қурилмалар ёрдамида аризалар, декларациялар, сўровномалар, бланкалар ва бошқа зарур ҳужжатларнинг электрон шаклларини тўлдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шу жумладан мобиль қурилмалар ёрдамида жарималар, солиқлар, давлат божлари ва бошқа тўловларга он-лайн ҳақ тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хизматлар кўрсатишга сўровни расмийлаштиришда (шаклларни тўлдиришда) ҳужжатларнинг электрон версияларини бириктириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Расмий веб-сайтнинг таркибига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Расмий веб-сайт ахборотлари таркиби унинг фаолияти холисона ёритилишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Расмий веб-сайтга жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши керак. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари расмий веб-сайтга жойлаштириладиган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Расмий веб-сайтга жойлаштириладиган ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ахборот билан тенг кучга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Расмий веб-сайтда давлат сирларига, хизматда фойдаланишга тааллуқли ва қонун ҳужжатлари билан эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборотлар бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг ҳолатини аниқлашда қўлланиладиган индикаторлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати

Индикатор

Ўлчов бирлиги

Изоҳ

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан

тақдим этиладиган кўрсаткичлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг жинслар бўйича доимий аҳолиси сони

киши

ҳисобот йили охиридаги

ҳолати бўйича тақдим этилади

2.

Бир йилда жинслар бўйича иқтисодий фаол аҳолининг умумий сони

киши

ҳисобот йили охиридаги

ҳолати бўйича тақдим этилади

3.

Жинслар бўйича алоқа соҳасида ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинадиган ходимлар

сони; улардан бир йилда электр-радио-уяли ва пейжинг алоқа соҳасида

киши

ҳисобот йили охиридаги

ҳолати бўйича тақдим этилади

4.

Аҳоли пунктларининг умумий сони

та

ҳисобот йили охиридаги

ҳолати бўйича тақдим этилади

5.

Уй хўжаликларининг ҳисоблаб чиқилган сони

та

ҳисобот йили охиридаги

ҳолати бўйича тақдим этилади

6.

Компьютерларга эга бўлган уй хўжаликлари улуши

%

социологик сўров натижалари

бўйича тақдим этилади

7.

Интернет тармоғидан фойдаланадиган уй хўжаликлари улуши

%

социологик сўров натижалари

бўйича тақдим этилади

8.

Ишлаб турган корхоналар ва ташкилотлар сони

та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

9.

Интернет тармоғидан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар сони

та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

10.

Локал ҳисоблаш тармоғига эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар сони

та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

11.

Компьютерларга эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар сони

та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

12.

Ялпи ички маҳсулотда АКТ тармоғи улуши

%

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

13.

Корхоналар ва ташкилотлардаги компьютерлар сони

та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

14.

Интернет тармоғига уланган абонентлар сони

бирлик

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

15.

Соғлиқни сақлаш органлари ходимлари сони

киши

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

16.

Маданият тармоғи ходимлари сони

киши

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

17.

Асосий нархларда товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш

млн сўм

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

18.

АКТ соҳасида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми

млн сўм

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

томонидан белгиланган рўйхат

бўйича тақдим этилади

19.

Товарлар ва хизматлар экспортининг умумий ҳажми

минг АҚШ доллари

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

20.

АКТ соҳасида товарлар ва хизматлар экспорти ҳажми

минг АҚШ доллари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

томонидан белгиланган рўйхат

бўйича тақдим этилади

21.

Товарлар ва хизматлар импортининг умумий ҳажми

минг АҚШ доллари

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

22.

АКТ соҳасида товарлар ва хизматлар импорти ҳажми

минг АҚШ доллари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

томонидан белгиланган рўйхат

бўйича тақдим этилади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим
этиладиган кўрсаткичлар

23.

Давлат бошқаруви органларининг ресурслари умумий ҳажмида АКТга харажатлар улуши

%

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
томонидан тақдим этиладиган кўрсаткичлар

24.

Ҳисобот даврида АКТ соҳасида мутахассисликлар ва йўналишлар бўйича олий таълим муассасаларини битирувчилар сони

киши

-

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 17-модда, 28-сон, 341-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда, 26-сон, 338-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда; 2017 й., 38-сон, 1037-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1013/0459-сон; 15.04.2020 й., 09/20/218/0429-сон; 31.10.2020 й., 09/20/674/1439-сон)