Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019 27.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2546
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 27.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2546
Date of entry into force
30.12.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2546]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 188-модда) ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 4 мартда 465-сон билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби» (рўйхат рақами 907, 2000 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 26 декабрдаги 28/16-сон «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 907-1, 2002 йил 31 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 6 декабрдаги 465-2-сон «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 907-2, 2003 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 24-сон);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 6 ноябрдаги 24/15-сон «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 907-3, 2004 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 479-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/1-сон «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 907-4, 2010 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 273-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 13 августдаги 24/1-сон «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 907-5, 2011 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 396-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 23 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22/9-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/9-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 188-модда) ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) қонунларига мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий корхоналар (бундан буён матнда қарз олувчилар деб юритилади) кредитлаш объектлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кредитлар тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномасига мувофиқ берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кредитлар кредитланаётган тадбирнинг ўзини-ўзи қоплашини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги муддатларга берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олувчи ўз фаолиятини бошлаши учун айланма маблағларни шакллантириш ва инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга — 12 ой муддатгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айланма маблағларни тўлдиришга — 18 ой муддатгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга — 24 ой муддатгача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тижорат банклари кредитлар бўйича кредитлашнинг имтиёзли даврини белгилашлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кредитлар қонун ҳужжатларида тақиқланган фаолият турларини амалга ошириш учун ажратилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2546-2, 14.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 10/19/2546-2/2478-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори кредит шартномасига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кредитлар илгари олинган кредитларни ёки тижорат банкининг «Кредит сиёсати»да белгиланган бошқа қарзларни қайтариш учун берилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қарз олувчи олинган кредит суммасини муддатидан илгари қайтаришга ва улардан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун ҳисобланган фоизларни тўлашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Кредитларни расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қарз олувчи кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олувчининг тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим қилган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2546-1, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 206-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган кредит таъминоти турларидан бири.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қарз олувчилар кредит олиш бўйича аризаларни электрон тизим орқали тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тижорат банклари қарз олувчиларга кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қарз олувчи бўйича Кредит ахборотининг давлат реестри ва кредит бюроларига тақдим этилаётган кредит ахбороти маълумотлари тижорат банкининг кредит йиғмажилдидаги кредит ахборотига мос бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қарз олувчи томонидан зарур ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг, унинг аризаси мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган шаклдаги «Аризаларни рўйхатга олиш китоби»га қайд қилиниши ҳамда бир вақтнинг ўзида қарз олувчига ариза тижорат банки томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда «Маълумотнома» берилиши лозим. Бунда «Маълумотнома»нинг биринчи қисми тижорат банкида қолдирилади, иккинчи қисми эса, қарз олувчига тақдим этилади. Қарз олувчи «Маълумотнома»нинг биринчи қисмини уни олганлиги тўғрисидаги санани кўрсатган ҳолда имзолайди, ариза электрон тизим орқали қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Маълумотнома»лар тушунарли, тўғри ва аниқ кўринадиган ҳолда тўлдирилиши лозим. «Маълумотнома»даги ёзувларни қисқартиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қарз олувчиларнинг кредит олиш бўйича электрон тизим орқали қабул қилинган аризалари ҳам «Аризаларни рўйхатга олиш китоби»га қайд қилинади ва аризага «Электрон қабул қилинди» деган белги қўйилади. Бир вақтнинг ўзида қарз олувчига ариза тижорат банки томонидан электрон тизим орқали қабул қилинганлиги тўғрисида электрон шаклда «Маълумотнома» юборилади ҳамда тижорат банкида қолган «Маълумотнома»га унинг электрон шаклда юборилганлиги тўғрисида ёзув киритилади ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Аризаларни рўйхатга олиш китоби» ва «Маълумотнома» рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва Бош банк Раисининг кредитлаш масалалари бўйича ўринбосари ёки ушбу масала бўйича масъул шахснинг имзоси ҳамда Бош банкнинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қарз олувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги таъминот турларидан бири тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банки ёки суғурта компаниясининг кафолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи шахс кафиллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъминотнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тижорат банклари ўзлари билан доимий равишда алоқага эга, банк ҳисобварағида мунтазам пул оқими мавжуд, яхши обрў ва кредит тарихига эга бўлган қарз олувчиларга мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган таъминот турларидан бирини талаб қилмай бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 96-модда) 5-моддасига мувофиқ, ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талаблар, хусусан ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Кредит ҳисобига сотиб олинган мулк ушбу кредит бўйича ўз қийматининг 80 фоизи миқдорида гаров нарсаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар қарз олувчилар томонидан кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида тақдим қилинган мол-мулкни унинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда кредитнинг қайтарилган қисмига нисбатан гаровдан чиқариш ҳуқуқига эга.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2546-1, 30.04.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 206-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Кредит бўйича тақдим этилаётган кафолат кафилнинг ёзма мажбурияти шаклида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова) 292-моддасига мувофиқ, кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Кредит йиғмажилдини таҳлил қилиш пайтида тижорат банки томонидан кредит шартномасининг турли жиҳатлари, қарз олувчининг кредит тарихи, унинг раҳбари обрўси (аввалги ишлаган жойлари, илгари олинган кредитларни ўз вақтида қайтарилганлиги ва бошқалар) баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қарз олувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банкининг кредит қўмитаси томонидан ушбу ариза бўйича асослантирилган ҳолда қарор қабул қилиш муддати уч иш кунидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Кредит бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда, қарз олувчи ва тижорат банки ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Кредит шартномаси тузилгандан сўнг, кейинги кундан кечиктирмай тижорат банки раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан кредитнинг муддати, миқдори ва фоиз ставкаси кўрсатилган ҳолда кредит ҳисобварағи очиш тўғрисида бухгалтерияга фармойиш берилади ва ушбу фармойишга асосан кредит ҳисобварағи очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Кредитлаш ва кредитни сўндириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Кредитлар қарз олувчига алоҳида кредит ҳисобварағи очиш ва унинг тўлов топшириқномаларига мувофиқ, ушбу ҳисобварақдан нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2546-1, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 206-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қарз олувчига ажратилган кредитлар Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасининг (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 369-модда) тегишли баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Алоҳида кредит ҳисобварақлари бўйича берилган кредитлар муддатли мажбуриятлар билан расмийлаштирилади, улар тўлиқ сўндирилгунга қадар 91901 — «Қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари» ҳамда 91905 — «Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари» баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилинган қимматли қоғозлар 94501 — «Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар», мулклар ва мулкий талаблар 94502 — «Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар)», кафолат ва кафилликлар эса, 94503 — «Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар» баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Кредит бўйича сўндириш муддатлари жадвал кўринишида тақдим этилиши мумкин. Бунда мазкур жадвал сўндириш пул оқимлари истиқболидан келиб чиқиб тузилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Қарз олувчининг кредит бўйича ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғини ундириш учун маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, қарздорлик Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) белгиланган тартибда ундирилади. Бунда дастлаб кредит бўйича ҳисобланган фоизлар, сўнгра кредит бўйича асосий қарз сўндирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тижорат банклари кредитдан фойдаланишнинг муддати давомида доимий мониторинг ўтказади. Мониторинг қарз олувчининг аризаси ва кредит шартномаси шартларини бажариш учун ёрдам кўрсатишга йўналтирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мониторинг ўтказиш жараёнида қарз олувчининг молиявий-хўжалик фаолияти, тузган шартномалари (буюртмалар) бўйича мажбуриятларининг бажарилаётганлиги, ишлаб чиқариш ҳажми, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишлари, фойдаси, айланма маблағлари айланмаси ва динамикаси ҳамда товар-моддий бойликлар захираси ҳолати таҳлил қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мониторинг давомида қарз олувчининг фаолияти билан боғлиқ барча ижобий ва салбий ҳолатлар, шунингдек тақдим этилган гаров таъминотининг ҳолати қарз олувчи учун тижорат банкида очилган махсус жилдда тизимлаштириб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Қурилишни молиялаш учун берилган кредитлар бўйича амалга ошириладиган мониторинг жараёнида тижорат банки кредит шартномасида белгиланган муддатлар ва шартларда кредит ажратилган объектда бажарилган ишлар ҳажмининг назоратини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Кредитдан белгиланмаган мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, тижорат банки қарздорга келгусида кредит беришни рад этишга ёки кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олишга ҳамда шартномада белгиланган шартлар асосида жарима белгилашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Қарздор кредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома шартлари асосида тўлашдан ёки гаров шартномаси шартлари асосида гаров мулкини тижорат банки тасарруфига беришдан бош тортган ҳолларда, тижорат банки томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарз олувчининг гаров таъминоти кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, тижорат банки мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулки, жумладан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари, компьютер ҳамда ташкилотларнинг бошқа ликвидли активлари ҳисобига Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23-сон, 186-модда) билан тасдиқланган Банкларни кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибига мувофиқ амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎_______________________

‎‎_______________________‎

‎(тижорат банкининг номи)

(филиалнинг номи)‎‎

‎‎Аризаларни рўйхатга олиш
‎ КИТОБИ

‎‎(201__ йил учун)

т/р‎

Ариза тақдим этган кичик тадбиркорлик субъектининг номи ‎

Ариза рақами ва санаси‎

Аризанинг қисқача мазмуни (кредит мақсади, муддати, суммаси, фоиз миқдори, манбаси, таъминот тури) ‎

Берилган маълумотноманинг рақами ва санаси‎

Кредит қўмита томонидан қабул қилинган қарорнинг рақами ва санаси‎

Берилган ёзма жавоб хатининг рақами ва санаси‎

Ажратилган кредит миқдори ва санаси‎

Банк масъул ходимининг имзоси‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 711-модда; 2014 й., 18-сон, 206-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 10/19/2546-2/2478-сон)