Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2019 07.12.2013 йилдаги 322-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.12.2013 йилдаги 322-сон
Date of entry into force
16.12.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июлдаги 609-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарори)» 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига, истисно тариқасида, «Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази» давлат унитар корхонаси билан унинг уставига мувофиқ корхона томонидан ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишига рухсат этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 февралдаги 81-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 98-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, «Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази» давлат унитар корхонаси томонидан бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 февралдаги 81-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 98-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 7 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
322-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш манбаларини, шунингдек улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Агентлик қуйидаги ҳисоб рақамларини очади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) банкларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий валютада патент божларини, йиғимларни ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни тўлаш бўйича ҳисоб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий валютадаги ҳисоб рақамлари, шу жумладан блок-ҳисоб рақамлари (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ғазначилик бўлинмаларида тегишли ғазначилик шахсий ҳисоб рақамлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агентликнинг миллий ва хорижий валютадаги маблағларини ҳисобга олиш алоҳида-алоҳида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Патент божларини, йиғимларни ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни тўлаш бўйича миллий валютада тушган маблағлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушган маблағлар умумий ҳажмининг 20 фоизи миқдорида — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушган маблағлар умумий ҳажмининг 80 фоизи миқдорида — Агентликнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳисобот даврида юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширганлик учун тушган валюта маблағлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-кунигача валюта блок-ҳисоб рақамларидан (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 90 фоизи миқдорида — Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 2 фоизи миқдорида — белгиланган тартибда конвертация қилингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 8 фоизи миқдорида — Агентликнинг хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича очилган хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 302-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 395-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентликнинг тегишли ғазначилик ҳисоб рақамига тушган маблағларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) камида 50 фоизидан — Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни ўз вақтида бажариш билан боғлиқ бўлган Агентликнинг жорий таъминоти учун, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш, хизмат сафарлари харажатлари, Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда қатнашиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг архив ишларини юритиш ва кутубхона фондини таъминлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот ва тармоқ ресурсларини шакллантириш ва сақлаш, шу жумладан сервер ҳамда телекоммуникация асбоб-ускуналарига, компьютерларга ташкилий техникага техник ва тизимли хизмат кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни яратиш ва кузатиб бориш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек матбаа хизматлари кўрсатиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида жалб этилган маҳаллий ва хорижий мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қолган маблағлардан — Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда блок-ҳисоб рақамларидаги (ҳар бир хорижий валюта бўйича) ҳамда Агентликнинг миллий валютада патент божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловларни тўлаш бўйича ҳисоб рақамидаги маблағлардан бошқа йўналишлар бўйича фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча даромадларни жалб этиш мақсадида Агентликнинг вақтинчалик фойдаланилмаётган бюджетдан ташқари маблағлари банклардаги депозитларга жойлаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳисоб рақамларидаги, шу жумладан блок-ҳисоб рақамидаги (ҳар бир хорижий валюта бўйича) Агентликнинг тасарруфида қолган хорижий валютадаги маблағлар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сотиш кунидаги курси бўйича) сўм эквивалентига ҳисоблаган ҳолда Агентликнинг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда миллий валютага конвертация қилинган маблағлар Агентликнинг миллий валютадаги ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш шакллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агентлик ходимларини моддий рағбатлантиришга ажратиладиган маблағлар юқори малакали кадрларни моддий қўллаб-қувватлашга ва меҳнатини рағбатлантиришга, Агентлик ходимлари нуфузини оширишга, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя ва муҳофаза қилиш соҳасидаги ёш истиқболли мутахассислар ва олимларни жалб этишга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш Агентликнинг миллий валютадаги бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рағбатлантириш тўловлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари билан боғлиқ мукофотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир йўла мукофотлар тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларга моддий ёрдам ва компенсациялар тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиллик иш якунлари бўйича мукофотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ходимларга рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Агентликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг тақдимига кўра Агентликнинг махсус комиссияси томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларига ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Агентлик бош директори ёки бош директорнинг таркибий бўлинмага мутасадди бўлган ўринбосари тақдимига кўра Агентликнинг махсус комиссияси томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича Агентлик бош директорининг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш тўғрисидаги қарор Агентликнинг бош директори томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича Агентликнинг бош директорига рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агентликнинг махсус комиссияси камида 5 кишидан иборат таркибда тузилади. Комиссия таркибига Агентликнинг бош директори ва Агентлик касаба уюшмаси қўмитасининг вакили мажбурий тартибда киритилади. Комиссиянинг иш тартиби Агентлик бош директори томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Рағбатлантириш тўловлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Рағбатлантириш тўловлари юқори малака учун лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар тарзида, ходим лавозим маошининг 65 фоизигача миқдорда белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг лавозим маошларига шахсий устамалар топшириқлар ўз вақтида бажарилмаган, ишлар сифати ёмонлашган ва меҳнат интизоми бузилган ҳолларда бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан мукофотлар, шунингдек бирйўла мукофотлар тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Агентлик ходимларини ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан мукофотлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича мукофотлар топшириқлар ошириб бажарилганда, ходимларга юкланган лавозим вазифалари зарур даражада бажарилганда, амалда ишланган вақт (қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг учун иш ҳақи ёзиладиган вақт) учун тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан ҳар бир ходим мукофотининг аниқ миқдори ходим йиллик лавозим маошининг саккиз баравари миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда камчиликларга йўл қўйган ва меҳнат интизомини бузган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади. Ишда камчиликларга йўл қўйишлар ва меҳнат интизомини бузишлар рўйхати ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Йиллик иш якунлари бўйича Агентлик ходимларига қўшимча мукофотлар тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мукофотларнинг йиллик миқдори ходимнинг ҳисобот йилидаги лавозим маошининг олти бараваридан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агентлик ходимларига алоҳида муҳим аниқ топшириқларнинг юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилганлиги учун бир йўла мукофот тўланиши мумкин, унинг миқдори йилига икки лавозим маошидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ходимларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ходим меҳнат таътилига чиққанда унга бир лавозим маошидан кўп бўлмаган миқдорда моддий ёрдам тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий ёрдам, шунингдек Агентлик ходимларига истисно ҳолларда — уларнинг мурожаатига ёки Агентлик касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббуси бўйича (ходимларнинг тўй ва юбилей тантаналарида, яқин қариндошлари вафот этганда, оғир жароҳатлар олганида, оғир касалланганида, табиий офатлар оқибатида ва бошқа ҳолларда) тегишли ходимнинг икки лавозим маошигача бўлган миқдорда тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ходимларга овқатланиши учун компенсация тўловлари ҳар ойда — энг кам ойлик иш ҳақининг кўпи билан 2 баравари миқдорида белгиланади ва тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ходимларга жамоат транспортида юриши учун компенсация тўловлари ҳар ойда — транспортда юриш ойлик карточкаси қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади ва тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағларини сарфлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағларини сарфлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган даромад ва харажатларнинг тасдиқланган сметасига мувофиқ уларнинг ғазначилик ҳисоб рақамидан тушиши доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича тасдиқланган сметада назарда тутилган миқдорлардан ортиқча тушган бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланиш сметага тегишли ўзгартириш киритилгандан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва улар учун Агентликнинг ғазначилик ҳисоб рақамларидан тўлов қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларида назарда тутилган ва жорий молия йилида сарфланмаган маблағлар олиб қўйилмайди ҳамда улардан ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадлар учун кейинги молия йилида фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибига риоя этилиши юзасидан жавобгарлик ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Агентликнинг ушбу Низомда кўрсатилган бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибига риоя этилиши юзасидан жавобгарлик Агентликнинг бош директори ва бош бухгалтери зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Агентлик ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджетдан ташқари маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни қонун ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича ва муддатларда тақдим этиш шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳар икки йилда камида бир марта Агентликнинг молия-хўжалик фаолиятини, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари тўлиқ тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши масаласини мажбурий тартибда ўрганган ҳолда тафтиш қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 14 июндаги 209-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 32-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 19-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда) ва қарорга 3-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ–111-сонли Қонуни)» 2008 йил 7 майдаги 89-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 16-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 2-илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 50-сон, 649-модда; 2017 йил.,7-сон, 98-модда, 21-сон, 395-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)