Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 13.01.1998 йилдаги 17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.01.1998 йилдаги 17-сон
Date of entry into force
13.01.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Алпомиш» достони яратилганлигининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Алпомиш» достонининг аждодларимиз ижодий даҳосининг бебаҳо бадиий ёдгорлиги сифатида жаҳон халқлари эпик ижодиёти намуналари ичида алоҳида ўрин тутишини, унинг мустақил ривожланиш даврида миллат бирлиги ва маънавий уйғониши, миллий ғурур ва ўз-ўзини англаш рамзига айланганлигини, ушбу достон яратилганлигининг 1000 йиллиги ЮНЕСКОнинг 1999 йилдаги тадбирлари режасига киритилганлигини инобатга олиб ҳамда фольклор меросини авайлаб-асраш ва авлодларга тўла етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг «Алпомиш» достони яратилганлигининг 1000 йиллигини 1999 йилда ЮНЕСКО иштирокида кенг миқёсда нишонлаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда тадбирлар ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари биргаликда 1999 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида «Алпомиш» достони ва жаҳон халқлари эпик ижодиёти» мавзуида халқаро конференция ва Сурхондарё вилоятида тантанали байрам тадбирларини тайёрласинлар ва ўтказсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Алпомиш» достони, умуман, халқ ижоди намуналари асосида театр спектакллари, адабий-бадиий композициялар яратишни кенгайтирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фанлар академияси ва Бадиий-академия билан биргаликда етакчи музейларда этнографик кўргазмалар ташкил қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фанлар академияси, «Ўзтелерадио» ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Термиз шаҳрида 1999 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта фольклор асарлари ижрочиларининг мамлакат кўрик-танловини ҳамда халқаро фестивалини ўтказиш, энг яхши ижодкорларнинг асарларини ёзиб олиш, улар ҳақида теле-видеофильмлар яратиш ишларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги вилоятнинг ички имкониятлари ҳисобидан Термиз ва Бойсун шаҳарларида замонавий дам олиш иншоотларига ва кичик спорт майдонларига эга бўлган «Алпомиш» боғларини ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни 1999 йилда «Алпомиш» достонининг тўла нашрини ўзбек ва рус тилларида чоп этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси «Алпомиш» достонининг танланма тўпламларини, жумладан достоннинг қорақалпоқ тилидаги вариантини, достон ҳақидаги тадқиқотлар ва илмий-оммабоп рисолаларни чоп этишни режалаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Алпомиш» достонининг академик нашрини амалга ошириш ва хорижий тилларда нашр этиш масаласини ҳал этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда 100 жилдлик «Ўзбек фольклори ёдгорликлари» тўпламларини нашрга тайёрласин ва 2001 йилдан бошлаб уни нашр этишга киришсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси «Алпомиш» кўп серияли бадиий фильмини ва болалар учун мультипликацион фильмлар туркумини ҳамда атоқли халқ бахшилари ҳақида ҳужжатли-публицистик фильмлар яратишни режалаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Алпомиш» достони сюжети, умуман халқ ижоди намуналари асосида ишланган суратлар, тасаввури билан боғлиқ рамзлар, халқ бахшиларининг сиймолари акс эттирилган почта маркалари, откриткалар ва конвертлар туркумини чиқарсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1998 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта миллий спорт ўйинлари — Алпомиш ўйинлари фестивалини ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзтелерадио» ва бошқа оммавий ахборот воситалари «Алпомиш» достони ва умуман ўзбек халқ оғзаки ижодиётининг жаҳон маданияти тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини кенг ёритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги ва «Ўзтелерадио» «Алпомиш» достони яратилганлигининг 1000 йиллиги муносабати билан олиб борилаётган ишларни тарғиб-ташвиқ қилиш, жаҳон оммавий ахборот воситаларини зарур маълумотлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Алпомиш» достони яратилганлигининг 1000 йиллигини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети ҳамда Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджети, ҳомийлар ҳисобидан тенг улушларда қопланишини ҳисобга олган ҳолда маблағ ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 13 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 13 январдаги
17-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Алпомиш» достони яратилганлигининг 1000 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Жўрабеков И.‎

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎

Азизхўжаев А.‎

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎

Норов В.‎

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишувга мувофиқ)‎

Раҳматов Ў.‎

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишувга мувофиқ)‎

Жўраев Т.‎

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎

Норалиев Ж.‎

Сурхондарё вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎

Абдуллаев Р.‎

Бастакорлар уюшмаси раиси‎

Аминов Н.‎

Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг раҳбари‎

Жўраев Х.‎

Маданият ишлари вазири‎

Йўлдошев И.‎

Халқ таълими вазири

Кўчимов А.‎

«Ўзтелерадио» компанияси раиси‎

Махсетов Б.‎

Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси‎

Мелибоев А.‎

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг бош муҳаррири‎

Мирзаев Т.‎

Ўзбекистон Фанлар академияси Адабиёт институти директори‎

Муҳаммад Юсуф.‎

шоир‎

Орипов А.‎

Ёзувчилар уюшмасининг раиси‎

Сайфиддинов Д.‎

Молия вазири‎

Салимов О.‎

Олий ва ўрта махсус таълим вазири‎

Тўхтабоев Х.‎

«Олтин мерос» жамғармаси раиси‎

Шоғуломов Р.‎

Давлат матбуот қўмитаси раиси‎

Юнусов Т.‎

«Ўзбеккино» ДАК раиси ‎

Қўзиев Т.‎

Бадиий академия раиси‎

Қўшмоқов М.‎

«Соғлом авлод учун» журнали бош муҳаррири, фольклоршунос ‎

Ҳазратқулов М.‎

ЎзА бош директори‎