Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 04.02.2009 йилдаги 34-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.02.2009 йилдаги 34-сон
Date of entry into force
04.02.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари аҳолисини сифатли ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар атрофидаги ҳудудларда (Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманларида) яшайдиган аҳолиси сув таъминоти аҳволининг таҳлили аҳолига номунтазам ва сифатсиз хизмат кўрсатилаётганлигини, бундай ҳолатнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув қувурлари тармоқларининг эскирганлиги сабабли сувнинг белгиланган нормалардан ортиқча исроф бўлаётгани, берилган сув учун маблағлар йиғилиши даражасининг пастлиги (30 фоиз);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимли хатловдан ўтказиш ва истеъмолчиларни шартномалар билан қамраб олиш, берилаётган сув ҳажмларини ва абонентларни (аҳолини, кичик корхоналарни, бошқа улгуржи истеъмолчиларни) ҳисобга олиш ишларининг зарур даражада ташкил этилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ишларининг суст йўлга қўйилганлиги, туманларнинг сув таъминоти корхоналари фаолияти натижаларининг зарар кўришдан иборат бўлаётганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти корхоналари раҳбар кадрларининг қўнимсизлиги (2002 йилдан бошлаб улар ишлаган энг кам муддат — бир ойдан камни ва энг кўп муддат — 22 ойни ташкил қилган) билан боғлиқлигини кўрсатди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туманларнинг сув таъминоти корхоналари ишида йўл қўйилган камчиликлар натижасида ушбу туманларда ичимлик сув етказиб берувчи (Зангиота туманида сув етказиб бериш 80 фоиздан ортиқ) «Сувсоз» трести давлат унитар корхонасидан қоплашнинг реал манбалари билан мустаҳкамланмаган анча миқдордаги кредиторлик қарзлар ва, тегишли равишда, электр энергиясидан фойдаланганлик учун «Сувсоз» трести давлат унитар корхонасининг тўлов муддати ўтган кредиторлик қарзлари вужудга келди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, 2007 йилда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан ташкил этилган «Мусаффо обиҳаёт» масъулияти чекланган жамият туманлараро сув таъминоти корхонаси Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари ҳудудининг муайян қисмида яшайдиган ва «Сувсоз» трести давлат унитар корхонаси етказиб берадиган сувдан фойдаланадиган аҳоли сув таъминотини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини кеча-кундуз сув билан таъминлаш, сув тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва авариялар сонини кескин қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган ялпи хатлов асосида барқарор молиявий фаолиятни таъминлаш, барча абонентлар билан сув таъминоти хизматлари юзасидан шартномалар тузиш, пул маблағлари йиғилишини 90 фоизгача кўпайтириш ҳисобига тубдан яхшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти аҳолисини сифатли сув ва канализация хизматлари билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек Тошкент вилоятидаги «Тошвилсувоқава» очиқ акциядорлик жамиятини ва Тошкент шаҳридаги «Сувсоз» трести давлат унитар корхонасини молиявий соғломлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2009 йил 1 февралдан бошлаб Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманларининг шаҳар тармоқларига тўғридан-тўғри уланадиган сув таъминоти корхоналарининг сув қувурлари ва канализация тармоқларининг бир қисмини, шунингдек сув кўтариш насос станцияларини, сув юбориш ва тозалаш иншоотларини «Мусаффо обиҳаёт» масъулияти чекланган жамият балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бошқариш ва фойдаланиш учун 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота туманларидаги илгари жамият балансига берилган 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича сув қувурлари, канализация тармоқлари ва сув кўтариш насос станциялари тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Мусаффо обиҳаёт» масъулияти чекланган жамият бошқарувида ва фойдаланишида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари аҳолисини сифатли сув билан узлуксиз таъминлашга, сувдан тежамли фойдаланишга ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг сув таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга йўналтирилган комплекс тадбирлар 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларнинг «Сувсоз» трести давлат унитар корхонаси, «Тошвилсувоқава» очиқ акциядорлик жамияти ва «Мусаффо обиҳаёт» масъулияти чекланган жамият томонидан бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажмларини, истеъмолчиларни зарур даражада ҳисобга олиниши ва молия ҳисоботларининг йўлга қўйилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти корхоналари томонидан айланма маблағларнинг ишлаб чиқаришдан ташқари харажатлар учун жалб этилишига, дебиторлик қарзларнинг ундириб олинишига ва кредиторлик қарзларнинг қисқартирилишига йўл қўймаслик юзасидан таъсирчан назорат ўрнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилган ишлар тўғрисида 2010 йил 1 январгача ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 4 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-сон