Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда 2013 йил давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомга асосан фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш учун зарур шароитлар яратиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим объектларини ишчи кучи билан таъминлаш, ишсизлар ўртасида боқимандаликнинг олдини олиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига асосан 2013 йилда туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иловада* кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотларда амалга оширилиши ташкил этилсин.
* Илова берилмайди.
2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ғ. Душабоев)га иш қидираётган ва ишсиз шахслар таркиби ва сонини ҳисобга олган ҳолда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифларни таҳлил қилиш асосида аҳолини иш билан таъминлаш минтақавий дастурининг махсус бўлимига киритиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 23-бандида белгиланган тартибда амалга оширилсин.
4. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи А. Абдуғаниев, ўринбосар Ш. Жўраевлар зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ў. АЗИМОВ
Зомин ш.,
2013 йил 6 август,
1282-сон