Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022 06.11.2013 йилдаги 298-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.11.2013 йилдаги 298-сон
Date of entry into force
11.11.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Суғурта фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 6 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
298-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарорига
1-ИЛОВА

Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома (кейинги ўринларда — қайта ташкил этишга рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қайта ташкил этишга рухсатнома ушбу Низомга 1 ва 2 иловаларга мувофиқ схема ва шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қайта ташкил этишга рухсатнома бериш суғурталовчиларга қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қайта ташкил этишга рухсатнома амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Рухсатнома беришга доир талаблар ва шартлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Суғурталовчиларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклида қайта ташкил этишда рухсат беришга доир талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчилар томонидан уларнинг молиявий барқарорлигига қўйиладиган талабларга риоя этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта бозорида рақобатнинг чекланишига ёки бартараф этилишига йўл қўйилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчилар томонидан уларга ҳуқуқий ворислик тартибида ўтган илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчиларни қайта ташкил этишнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Қайта ташкил этишга рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қайта ташкил этишга рухсатнома олиш учун суғурталовчи ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисида ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассисларнинг (қатнашчиларнинг) ёки таъсис ҳужжатларида бунга ваколат берилган суғурталовчи бошқарув органининг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган суғурталовчининг баланси ва унинг фаолияти молиявий натижалари прогнози;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шартномасининг лойиҳаси (қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Суғурталовчидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қайта ташкил этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар суғурталовчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқаси орқали ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда суғурталовчига дарҳол берилади (юборилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Аризани кўриб чиқиш ва қайта ташкил этишга рухсатнома бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ваколатли орган суғурталовчининг аризасини кўриб чиқади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта ташкил этишга рухсатномани беради ёки рад этади. Қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисида суғурталовчининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агар ваколатли орган қайта ташкил этишга рухсатнома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида суғурталовчининг аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида суғурталовчига қайта ташкил этишга рухсатнома бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат тамом бўлгандан кейин суғурталовчи уни амалга ошириш учун рухсатнома олиш ниятида бўлган қайта ташкил этишни, бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган суғурталовчининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга қайта ташкил этишга рухсатнома беришга мажбур. Қайта ташкил этишга рухсатнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ва суғурталовчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма хабарнома қайта ташкил этишга рухсатнома беришга тенглаштирилади ва қайта ташкил этишни содир этиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай суғурталовчига қайта ташкил этишга рухсатномани беради (юборади) ёки уни бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилади. Қайта ташкил этишга рухсатнома берилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қайта ташкил этишга рухсатнома бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этишга рухсатнома берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг суғурталовчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

суғурталовчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.

Қайта ташкил этишга рухсатномани беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қайта ташкил этишга рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома суғурталовчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва суғурталовчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Суғурталовчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат қайта ташкил этишга рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суғурталовчи қайта ташкил этишга рухсатномани бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, қайта ташкил этишга рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш суғурталовчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Суғурталовчининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда илгари суғурталовчига ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларининг ваколатли орган томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қайта ташкил этишга рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин суғурталовчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Суғурталовчи қайта ташкил этишга рухсатнома бериш рад этилганлиги, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қайта ташкил этишга рухсатномалар дубликатларини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қайта ташкил этишга рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурталовчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ваколатли орган қайта ташкил этишга рухсатнома дубликатини ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, шунингдек қайта ташкил этишга рухсатноманинг асл нусхасини — у яроқсиз ҳолга келган тақдирда беришга (юборишга) мажбур. Қайта ташкил этишга рухсатнома дубликати берилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Қайта ташкил этишга рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қайта ташкил этишга рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, қайта ташкил этишга рухсатномани бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат берувчи талаблар ва шартларга риоя қилишни текширишдан бош тортиш қайта ташкил этишга рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат берувчи талаблар ва шартларнинг бир марта қўпол равишда бузилишига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Қайта ташкил этишга берилган рухсатномалар реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ваколатли орган қайта ташкил этишга берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ташкил этишга берилган рухсатномалар реестрида суғурталовчилар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

қайта ташкил этишга рухсатнома берилган сана ва унинг тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этишга рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этишга рухсатноманинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этишга рухсатномани бекор қилишнинг асоси ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этишга рухсатномалар дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Қайта ташкил этишга берилган рухсатномалар реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга

Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎_________________________
‎(суғурталовчининг номи)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ___________ (суғурталовчининг номи)нинг 20___ йил «___» __________даги ___-сон аризасини кўриб чиқиб қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ____________ (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) шаклида қайта ташкил этишга рухсатнома беради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори

‎‎__________________

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎20____ йил «____» ___________
‎№ ______‎

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

‎‎

‎‎Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисида
‎ А Р И З А

‎‎

____________________________________________________________________
‎(суғурталовчининг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (почта манзили))

‎‎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ____________ (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) шаклида қайта ташкил этишга рухсатнома беришни илтимос қилади.

Иловалар:‎
1. _____________‎
2. _____________‎
...‎
‎‎
‎‎Ваколатли шахснинг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи 1 дан 0,5 гача камайган тақдирда суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш (кейинги ўринларда чора-тадбирлар комплексини келишиш деб аталади) тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Чора-тадбирлар комплексини келишиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган деб аталади)томонидан амалга оширилади ҳамда суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексининг юқоридаги чап бурчагига «КЕЛИШИЛГАН» деган ёзувни киритиш, келишиш санасини кўрсатиш ва ваколатли органнинг муҳри билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Чора-тадбирлар комплексини келишиш суғурталовчиларга суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Чора-тадбирлар комплексини келишиш амал қилиш муддати чекланмасдан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштиришда рухсат беришга доир талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш тадбирларининг фақат келишилган чора-тадбирлар комплексига мувофиқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Чора-тадбирлар комплексини келишиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Чора-тадбирлар комплексини келишиш учун суғурталовчи ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича чора-тадбирлар комплексини келишиш тўғрисидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг раҳбари томонидан тасдиқланган икки нусхадаги чора-тадбирлар комплекси камчилик аниқланган санадан бошлаб олти ойдан кўп бўлмаган муддат учун ишлаб чиқилган ва молиявий аҳволни барқарорлаштириш тадбирлари, муддати ва ушбу тадбирдан кутилаётган натижаларини ўз ичига олиши лозим. Бунда чора-тадбирлар комплексида устунлик суғурталовчининг молиявий аҳволини қисқа муддатларда соғломлаштиришга олиб келадиган тадбирларга берилиши ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тўлов қобилиятини қўллаб-қувватлаш усулларини қўллаш назарда тутилиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чора-тадбирлар комплекси амалга ошириладиган муддати охирида суғурталовчи тўлов қобилиятининг режалаштирилаётган кўрсаткичлари ҳисоб-китоби. Агар чора-тадбирлар комплексида устав капиталини муассислар (акциядорлар) маблағлари ҳисобидан ўзгартириш назарда тутилган бўлса, чора-тадбирлар комплекси муассислар (акциядорлар) билан келишилиши керак. Бунда чора-тадбирлар комплексида муассислар (акциядорлар) йиғилиши баённомасининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади ҳамда муассислар (акциядорлар) йиғилиши баённомасининг нусхаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Суғурталовчидан ушбу Низомнинг 6-моддасида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Чора-тадбирлар комплексини келишиш учун зарур бўлган ҳужжатлар суғурталовчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, уларнинг олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхат мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол суғурталовчига берилади (юборилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Аризани кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар комплексини келишиш ёки келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ваколатли орган суғурталовчининг чора-тадбирлар комплексини келишиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда чора-тадбирлар комплексини келишади ёки рад этади. Чора-тадбирлар комплексини келишиш тўғрисида суғурталовчининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агар ваколатли орган чора-тадбирлар комплексини келишиш ёки уни рад этиш тўғрисида суғурталовчининг аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида чора-тадбирлар комплексини бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат тамом бўлгандан кейин суғурталовчи уни амалга ошириш учун келишиш ниятида бўлган чора-тадбирлар комплексини суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини, бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган суғурталовчининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида келишилган чора-тадбирлар комплексини беришга мажбурдир. Келишилган чора-тадбирлар комплекси олингунга қадар қабул қилинган санаси тўғрисида белги қўйилган тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ва суғурталовчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма хабарнома келишилган чора-тадбирлар комплексига тенглаштирилади ва суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай суғурталовчига келишилган чора-тадбирлар комплексини бериши (юбориши) ёки келишиш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Келишилган чора-тадбирлар комплекси берилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13 Чора-тадбирлар комплексини келишиш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чора-тадбирлар комплексини келишиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг суғурталовчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чора-тадбирлар комплексини келишишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Чора-тадбирлар комплексини келишишнинг рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома суғурталовчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва суғурталовчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Суғурталовчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат чора-тадбирлар комплексини келишиш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суғурталовчи чора-тадбирлар комплексини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш чора-тадбирлар комплексини келишишни ёки уни келишишни рад этиш суғурталовчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Суғурталовчининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларини ваколатли орган томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Чора-тадбирлар комплексини келишишнинг рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин суғурталовчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Суғурталовчи чора-тадбирлар комплексини келишишнинг рад этилганлиги, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш ва дубликатлар бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Суғурталовчи қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда суғурталовчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказишдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида ваколатли органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида келишилган комплекс чора-тадбирларга эга бўлган суғурталовчилар қўшиб юборилган тақдирда, келишилган чора-тадбирлар ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилган комплекс чора-тадбирлардаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, келишилган комплекс чора-тадбирлар суғурталовчиларнинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар суғурталовчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки улар олинганлиги тўғрисида хабарнома билан электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

20. Келишилган чора-тадбирлар комплекси қайта расмийлаштиргунга қадар келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган суғурталовчи ёки унинг ҳуқуқий вакили ариза қабул қилинган сана тўғрисида ваколатли органнинг белгиси билан келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштиришда ваколатли орган берилган келишилган чора-тадбирлар комплекслари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш ва бериш ваколатли орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Чора-тадбирлар комплексини келишишни қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Келишилган чора-тадбирлар комплекси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурталовчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган келишилган чора-тадбирлар комплексининг дубликатини ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, шунингдек келишилган чора-тадбирлар комплексининг асл нусхасини — у яроқсиз ҳолга келган тақдирда беришга (юборишга) мажбур. Келишилган чора-тадбирлар комплекси дубликати берилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Келишилган чора-тадбирлар комплексининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Келишилган чора-тадбирлар комплексининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, келишилган чора-тадбирлар комплексини бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат берувчи талаблар ва шартларга риоя қилишни текширишдан бош тортиш келишилган чора-тадбирлар комплексининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат берувчи талаблар ва шартларнинг бир марта қўпол равишда бузилишига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Берилган келишилган чора-тадбирлар комплекслари реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ваколатли орган берилган келишилган чора-тадбирлар комплекси реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Берилган келишилган чора-тадбирлар комплекси реестрида суғурталовчилар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишилган чора-тадбирлар комплекси берилган сана ва унинг тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишилган чора-тадбирлар комплексини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишилган чора-тадбирлар комплексининг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишилган чора-тадбирлар комплексини бекор қилишнинг асоси ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишилган чора-тадбирлар комплекси дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Келишилган чора-тадбирлар комплекси реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга

Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20____ йил «____» ___________
‎№ ______‎

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

‎‎

‎‎Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш
‎чора-тадбирлари комплексини келишиш тўғрисида
‎А Р И З А

‎‎_______________________________________________________ манзили бўйича жойлашган

‎‎(жойлашган жойи (почта манзили))

‎‎____________________________________________________________________

‎‎(суғурталовчининг тўлиқ номи)

‎‎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишишни илтимос қилади.

Иловалар:‎
1. _____________
2. _____________‎
...‎
‎‎
Ваколатли шахснинг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси ‎‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш тартибини (кейинги ўринларда огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш деб аталади) белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан ушбу Низомга 1-иловага асосан схема бўйича амалга оширилади ҳамда огоҳлантириш тадбирлари рўйхатининг юқоридаги чап бурчагига «КЕЛИШИЛГАН» ёзувини киритиш, келишиш санасини кўрсатиш ва ваколатли органнинг муҳри билан тасдиқлаш орқали расмийлаштирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш суғурталовчиларга огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш чекланмаган муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Рухсат этиш талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш суғурталовчиларга огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирларини амалга оширишда рухсат этиш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишилган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатига мувофиқ огоҳлантириш тадбирлари захираси маблағларидан фақат бахтсиз ҳодисалар, суғурталанган мол-мулкни йўқотиш ёки зиён етишининг олдини олишга, шунингдек бошқа суғурта ҳодисаларининг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган тадбирларни молиялаштириш учун фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш учун зарур ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш учун суғурталовчи ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 2-иловага асосан шакл бўйича огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш ҳақидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки нусхада суғурталовчи томонидан тасдиқланган огоҳлантириш тадбирлари рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни суғурталовчилардан талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш учун зарур бўлган ҳужжатлар суғурталовчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш учун суғурталовчи томонидан ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол суғурталовчига берилади (юборилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Аризани кўриб чиқиш ва огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш ёки келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ваколатли орган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш ҳақидаги аризани кўриб чиқади, мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларни қабул қилган санадан ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишади ёки келишишни рад этади. Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агар ваколатли орган суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида уни бериш ёки беришни рад этишда суғурталовчига келишилган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини бермаса ёки уни беришни рад этса, у ҳолда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат тугаши билан суғурталовчи, келишишни олиш кўзда тутилган огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш учун ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган суғурталовчининг ёзма хабарномасини олгач беш иш куни мобайнида унга келишилган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини бериши шарт. Келишилган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини олгунга қадар, тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ва суғурталовчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма хабарнома огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатига тенглаштирилади ва огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай суғурталовчига келишилган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини беради (юборади) ёки уни келишиш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади. Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхати берилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг суғурталовчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишишнинг рад этилганлиги ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, хабарнома суғурталовчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва суғурталовчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Суғурталовчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишишнинг рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суғурталовчи огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишишнинг рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш ёки уни рад этиш суғурталовчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Суғурталовчининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан суғурталовчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларининг ваколатли орган томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишишнинг рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин суғурталовчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Суғурталовчи огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишишнинг рад этилганлиги, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини қайта расмийлаштириш ва дубликатлар бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Суғурталовчи қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда суғурталовчи ёки унинг вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида ваколатли органга кўрсатилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатига эга бўлган суғурталовчилар қўшиб юборилган тақдирда, огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатидаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхати суғурталовчиларнинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар суғурталовчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда, уларнинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган суғурталовчи ёки унинг вориси огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини қайта расмийлаштиргунга қадар ваколатли органнинг аризани қабул қилган санаси тўғрисидаги белгиси билан огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини қайта расмийлаштириш ҳақида берилган аризаси асосида огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирларини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ваколатли орган огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини қайта расмийлаштиришда огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатлари берилган реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади. Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини қайта расмийлаштириш ва бериш, тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини қайта расмийлаштириш ҳақидаги аризаси ваколатли орган томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхати йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурталовчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхати дубликатини, шунингдек у яроқсиз ҳолга келган тақдирда огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатининг асл нусхасини бериши (юбориши) шарт. Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхати дубликатини берганлик учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя қилинишини текширишдан бош тортиш огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол бузилишига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Огоҳлантириш тадбирларининг берилган келишилган рўйхатлари реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ваколатли орган огоҳлантириш тадбирларининг берилган келишилган рўйхатлари реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Огоҳлантириш тадбирларининг берилган келишилган рўйхатлари реестрида суғурталовчилар тўғрисида қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилган бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
огоҳлантириш тадбирлари келишилган рўйхатининг берилган санаси ва рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
огоҳлантириш тадбирлари келишилган рўйхатининг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини бекор қилиш асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
огоҳлантириш тадбирлари келишилган рўйхатининг дубликатларини бериш асослари ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатлари реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга

Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20___ йил «_____» ______________
‎№ _______

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

‎‎

Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган
‎огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш тўғрисида
‎АРИЗА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ _____________ ___________________ (жойлашган жойи (почта манзили) бўйича жойлашган ________________________ (суғурталовчининг тўлиқ номи) суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишишни
‎сўрайди.

Илова:‎
1. _____________‎
2. _____________‎
...‎
‎‎
‎‎Ваколатли шахснинг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 592-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон; 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)