Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 04.11.2004 йилдаги 520-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.11.2004 йилдаги 520-сон
Date of entry into force
04.11.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил ҳосили учун шудгорлашни уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил ҳосили учун шудгорлаш ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг шудгорлаш ҳажми ва муддатлари бўйича келишилган таклифлари иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзагромашсервис» уюшмаси раҳбарлари зиммасига шудгорлаш ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши, ҳисобот бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмаслиги учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси шудгорлаш иловага мувофиқ ўтказилиши устидан назорат ўрнатсин, айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий жавобгарлик чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шудгорлаш учун саноат корхоналари, қурилиш ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳайдов тракторларини шартнома асосида жалб этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машина-трактор паркларининг буюртманомалари бўйича ҳайдов агрегатларига эҳтиёт қисмлар тайёрлаш ва етказиб беришни йўлга қўйсинлар, кўчма таъмирлаш бригадаларини ташкил этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақаларнинг тупроқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда тупроқни чуқур юмшатиш технологиясини кенг қўлласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси шудгорлаш сифати устидан қатъий назорат ўрнатсинлар, шудгорлашнинг чуқурлиги ва бир текислигига, шудгорлашдан олдин фосфорли, калийли ва органик ўғитлар солинишига асосий эътиборни қаратсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзкимёсаноат» компанияси, «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари тузилган шартномаларга мувофиқ шудгорлаш даврида фойдаланиш учун республиканинг барча минтақаларига фосфорли ва калийли ўғитлар бир текис етказиб берилишини, шу жумладан 2004 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида — 23 минг тонна фосфорли ва 6 минг тонна калийли ўғитлар етказиб берилишини таъминлайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 4 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
520-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 ноябрдаги 520-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил ҳосили учун шудгорлаш ҳажмлари ва муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‏
‎‏2005 йил ҳосили учун шудгорлаш ҳажми, минг га Ҳайдов тракторларининг қатнашиши, та‎‎ Шудгорлашни тугаллаш муддатлари‎‏

ҳаммаси‎

шу жумладан юқори унумли тракторлар‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 68,5‎ 714‎ 139‎ 22 ноябрь‎

вилоятлар:‎

Андижон‎ 82,5‎ 540‎ 133‎ 1 декабрь‎
Бухоро‎ 110,0‎ 734‎ 115‎ 3 декабрь‎
Жиззах‎ 101,1‎ 348‎ 173‎ 10 декабрь‎
Қашқадарё‎ 155‎,3 558‎ 233‎ 10 декабрь‎
Навоий‎ 31,6‎ 229‎ 48‎ 30 ноябрь‎
Наманган‎ 80,6‎ 303‎ 100‎ 10 декабрь‎
Самарқанд‎ 67,9‎ 854‎ 166‎ 20 ноябрь‎
Сурхондарё‎ 110,0‎ 474‎ 122‎ 10 декабрь‎
Сирдарё‎ 62,0‎ 252‎ 100‎ 10 декабрь‎
Тошкент‎ 83,1‎ 439‎ 150‎ 5 декабрь‎
Фарғона‎ 93,8‎ 308‎ 130‎ 10 декабрь‎
Хоразм‎ 70,0‎ 583‎ 101‎ 28 ноябрь‎
Ҳаммаси:‎ 1116,4‎ 6336‎ 1710‎ 10 декабрь‎