Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2018 23.07.2013 йилдаги 206-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.07.2013 йилдаги 206-сон
Date of entry into force
29.07.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июлдаги 502-сонли «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги ПҚ–1990-сон қарорига мувофиқ, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг юксак талабларига ҳамда замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда магистратуранинг ҳуқуқ мутахассисликларида ҳуқуқни қўллаш амалиёти заруриятининг чуқур ўрганилишини таъминласин ва 2014 йил 1 мартгача Вазирлар Маҳкамасига 2014/2015 ўқув йилидан мутахассисликларнинг янгиланган рўйхатини жорий қилиш бўйича таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 23 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сон қарорига
1-ИЛОВА

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги ПҚ–1990-сон қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) магистратурасига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ТДЮУ магистратурасига қабул мутахассисликлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТДЮУ магистратурасида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ТДЮУ магистратурасига қабул Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси деб юритилади) томонидан кириш синовлари натижаларига кўра, тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ТДЮУ магистратурасига қабул қилишни ташкил этиш тегишли ўқув йили учун ташкил этилган ТДЮУ қабул комиссиясига (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб аталади) юкланади. Қабул комиссиясининг жорий ишлари ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш ишлари бўйича масъул котиб ҳамда масъул котиб ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ТДЮУ магистратурасига қабул барча абитуриентлар учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар рейтинг баллари асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ТДЮУ магистратурасида кириш имтиҳонлари тест синовлари ва ёзма имтиҳон шаклида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тест синовлари «Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари», «Мутахассислик фанлари», «Чет тили» фанларидан ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 475-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ёзма имтиҳон «Мутахассислик фанлари» фани бўйича ўтказилади ва абитуриентларда таҳлил, тафаккур, ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш ҳамда ҳуқуқий масалалар бўйича хулосаларни ифода этиш борасида қобилиятларни аниқлашга қаратилган.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 475-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш учун кириш синовлари талаба магистратурада ўқийдиган тилда топширилади ва бу магистратурага кириш учун тўлдириладиган аризада кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш синовлари магистрлик мутахассисликлари ва ўқитиш тилларига кўра алоҳида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ТДЮУ магистратурасига хорижий фуқароларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ТДЮУ магистратурасига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. ТДЮУ магистратурасига қабул «юриспруденция» йўналиши бўйича таълим олган бакалаврлар орасидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ҳужжатларни қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин, абитуриентлар эътиборига қабул қилиш муддатлари, ихтисосликлар номланиши ва ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш квотасини маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. ТДЮУ магистратурасига қабул қилишда абитуриентлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислик кўрсатилган ҳолда ТДЮУ ректори номига ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илованинг асли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспорт ва ҳарбий мажбуриятга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган талабларга мос келадиган ҳужжатлар тақдим этилганда қабул комиссияси абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Кириш имтиҳонлари бошланишидан бир ой аввал қоида тариқасида синов имтиҳонларига киритилган ўқув дастурлари қабул комиссиясининг ахборот стендларига ва ТДЮУ веб-сайтига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кириш имтиҳонлари 5 — 20 август кунлари ўтказилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Кириш имтиҳонлари ўтказилишига қадар қабул комиссияси томонидан маслаҳатлар ташкил этилади. Маслаҳатлар жадвали қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовлари учун саволлар ТДЮУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув дастурлари асосида Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади. Бунда тест синовлари учун саволлар ТДЮУ билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТДЮУ магистратурисига қабул учун тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан ТДЮУ билан келишилган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. ТДЮУ ректори буйруғи билан ташкил этилган комиссия томонидан ёзма имтиҳон ўтказилади. Комиссия таркибига ТДЮУ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма имтиҳон учун саволлар юриспруденция соҳасидаги малакали мутахассислар томонидан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма имтиҳон натижалари магистратурага қабул амалга оширилаётган тегишли мутахассисликларга мувофиқ ҳуқуқ соҳалари мутахассислари орасидан ректор буйруғи билан ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абитуриентнинг билимлари ёзма имтиҳонда 0 баллдан 100 баллгача баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма имтиҳонни ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва ТДЮУ билан келишилган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Тест синовлари бўйича абитурентларнинг максимал балли 200 баллни ташкил қилади. Ушбу баллар қуйидагилардан ташкил топади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари» фани бўйича — 0 баллдан 50 баллгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мутахассислик фанлари» фани бўйича — 0 баллдан 100 баллгача;
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 475-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Чет тили» фани бўйича — 0 баллдан 50 баллгача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Магистратурага киришда умумий юқори балл 300 баллни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Хорижий тилларни CEFR (Common European Framework of Reference) бўйича камида В2 даражага, IELTS (International English Language Testing System) бўйича 5,5 баллга ёки TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 72 баллга мувофиқ бўлган даражада билишининг расмий тасдиғи тўғрисидаги амалдаги халқаро сертификатларга эга бўлган абитуриентлар «Чет тили» фани бўйича кириш имтиҳонлари топширишдан озод қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу абитуриентлар учун энг юқори балл (50 балл) қўшилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июлдаги 234-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 29-сон, 350-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тест синовларида хоҳлаган йўналиш бўйича белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаган абитуриентлар ёзма имтиҳонларга қўйилмайди. Ёзма имтиҳонда белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаган абитуриентлар магистратурага қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тест синовларининг натижалари Давлат тест марказининг қайдномасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма имтиҳонлар натижалари ТДЮУ қайдномасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовлари ва ёзма имтиҳонлар натижалари асосида танлов қайдномаларига киритиладиган кириш имтиҳонларининг умумий натижаси аниқланади. Танлов қайдномаси Давлат тест марказининг директори ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланади ҳамда ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилиш учун Давлат комиссиясига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. ТДЮУ магистратурасига кириш имтиҳонларини қайта топшириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижалари бўйича шикоятларини кўриб чиқиш учун ТДЮУда Апелляция комиссияси ташкил этилади. Апелляция комиссияси ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссиясига шикоятлар қабул комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинган кундан икки иш куни мобайнида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани кўриб чиқиш муддати ариза абитуриент томонидан тақдим этилган кундан бошлаб икки кундан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Магистратурага қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги Давлат комиссияси қарори 25 августдан кечиктирилмасдан қабул қилиниши лозим.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган қарор ТДЮУ ректори томонидан абитуриентларни давлат грантлари асосида ТДЮУ магистрантлари сафига қабул қилиш тўғрисида йигирма бешинчи августга қадар буйруқ чиқарилиши учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Тўлов-контракт асосида магистратурага қабул қилиш Давлат комиссияси қарорига асосан ТДЮУ ва юридик ҳамда жисмоний шахслар ўртасида контракт (шартнома) тузиш ва контракт тўлови миқдорини 15 сентябргача тўлаш шарти билан ТДЮУ ректори буйруғи билан расмийлаштирилади. Белгиланган намунадаги шартнома бланклари қабул комиссияси томонидан имтиҳондан ўтиш натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ҳамда ТДЮУ раҳбари ва бош бухгалтери имзоси билан юридик шахслар учун 3 нусхада ва жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари билан тақдирланган абитуриентлар ТДЮУ магистратурасига давлат гранти асосида умумий қабул квотаси доирасидан ташқарида танланган магистратура мутахассислиги бакалавриатнинг таълим йўналишига мос келган тақдирда қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. ТДЮУ магистратурасига қабул қилинган абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари тест синовлари ва ёзма имтиҳон натижаларидан тегишли кўчирмалар уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларига тикиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТДЮУ магистратурасига қабул қилинмаган абитурентларнинг кириш имтиҳонлари тест синовлар ва ёзма имтиҳон натижалари 6 ой давомида сақланади ва ундан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш Давлат тест маркази томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китобга мувофиқ, ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Тошкент давлат юридик университети магистратураларига нисбатан татбиқ этилмайди».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 389-модда; 2015 й., 36-сон, 475-модда; 2016 й., 29-сон, 350-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)