Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 01.07.2013 йилдаги 190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 01.07.2013 йилдаги 190-сон
Date of entry into force
08.07.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013-2015 йилларда «Жиззах» махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах» махсус индустриал зонасини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 18 мартдаги ПФ–4516-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда янгидан ташкил этилган махсус индустриал зонага хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш, ички ва жаҳон бозорларида рақобатбардошли, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ва юқори технологияли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашадиган ва шу асосда янги иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган ишончли ишлаб чиқариш, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини шакллантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2013 — 2015 йилларда «Жиззах» махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиззах» махсус индустриал зонаси учун автомобиль йўллари ва темир йўл инфратузилмаси участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш тадбирлари 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2 ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиззах» махсус индустриал зонаси учун сув таъминоти, ирригация ва канализация тизимини ривожлантириш тадбирлари 4-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиззах» махсус индустриал зонаси учун электр таъминоти ва газ таъминоти тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш тадбирлари 5 ва 6-иловаларга* мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*5 ва 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари зиммасига Дастурга киритилган лойиҳалар бўйича мақсадли кўрсаткичлар ва тадбирларнинг тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши, шу жумладан лойиҳа ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Жиззах» махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгашига, «Жиззах» махсус индустриал зонаси ҳудудида янгидан ташкил этилаётган қувватларни транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш устуворликларидан келиб чиқиб, тасдиқланган Дастурга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тақдимномалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Дастурга киритилган «Жиззах» махсус индустриал зонасининг инфратузилма объектларини, шунингдек «Жиззах» махсус индустриал зонаси ҳамда «Ангрен» махсус индустриал зонаси маъмурий биноларини, лойиҳа-смета ҳужжатларини айни бир вақтда ишлаб чиққан ҳолда, молиялаштириш, қуриш ва реконструкция қилишни 2014 йил 1 январгача амалга оширишга истисно тариқасида рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Жиззах» махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгашининг «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонасини — «Жиззах» махсус индустриал зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш, шу жумладан унинг ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бош лойиҳа ташкилоти этиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Жиззах» махсус индустриал зонаси Дирекцияси бир ой муддатда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонасига техник топшириқни берсин ҳамда техник ва экологик талаблардан келиб чиқиб, соҳалар бўйича тақсимлаган ҳолда биринчи навбатдаги саноат кластерлари ажратилишини назарда тутадиган «Жиззах» махсус индустриал зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш учун шартнома тузилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги жорий йилда «Жиззах» махсус индустриал зонаси Дирекциясига ҳамда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларига 2013 йилги капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш ҳисобига «Жиззах» махсус индустриал зонасининг инфратузилма объектлари бош режасини ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга зарур маблағлар ажратилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда «Жиззах» махсус индустриал зонаси қатнашчиларининг буюртманомаларига биноан, келгусида лойиҳалар ташаббускорлари томонидан сув таъминоти вертикал қудуқлари қуриш учун сув ресурсларининг саноат захиралари бўйича маълумотларнинг тақдим этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 2014 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда уларга Дастурда кўрсатилган инвестиция лойиҳалари киритилишини белгиланган тартибда назарда тутсинлар, бунда қуйидагиларни ҳисобга олсинлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиззах» махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгашида ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва транспорт коммуникацияларини жойлаштириладиган янги ишлаб чиқаришлар билан узвий боғлиқ ҳолда жадал ривожлантириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестицияларни жалб этиш ва республика минтақаларида саноат зоналарини қуриш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, «Жиззах» махсус индустриал зонасининг инфратузилма объектларини қуришга махсус ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга ошириш таклиф этиладиган лойиҳалар рўйхатини аниқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бажарилаётган лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шунингдек Дастурга киритилган лойиҳалар доирасида шартномавий мажбуриятларга ва объектларни қуриш муддатларига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Иқтисодиёт вазирлиги Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Дастурнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 1 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
190-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 27-сон, 353-модда)