27.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2472
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 27.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2472
Date of entry into force
01.07.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2472]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сон «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 11 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 11 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 11 июндаги 16, 14-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «А», «B», «С», «D» ва «Е» тоифаларидаги автомототранспорт воситалари ҳамда трамвай ва троллейбус (бундан буён матнда транспорт воситаси деб юритилади) ҳайдовчилари ва ҳайдовчиликка номзодлар, уларнинг соғлиғи транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини аниқлаш мақсадида ушбу Низомда белгиланган тартибда мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳайдовчилар, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган ҳайдовчилардан ташқари, ҳар икки йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ҳар йили ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳайдовчиликка номзодлар тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олиш учун мажбурий равишда дастлабки тиббий кўрикдан, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари эса мажбурий равишда даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Транспорт воситаларининг бирон бир тоифасини («А», «B», «С», «D» ва «Е») бошқариш ҳуқуқига ҳамда ушбу тоифа бўйича тиббий кўрикдан ўтиш муддати тугамаган тиббий хулосага эга ва қуйи тоифадаги (мисол учун «А» тоифа «B» тоифага нисбатан қуйи ҳисобланади) транспорт воситаларини бошқаришга номзодлар қўшимча кўрикдан ўтишлари шарт эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳамда белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган хусусий тиббиёт ташкилотлари (бундан буён матнда тиббиёт ташкилоти деб юритилади) қошида ташкил этиладиган тиббий ҳайдовчилик комиссиялари (бундан буён матнда тиббий комиссия деб юритилади) томонидан пуллик асосда амалга оширилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қошида тиббий комиссиялар ташкил этиладиган давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан белгиланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини аниқлаш учун дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссияси томонидан бепул амалга оширилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 майдаги 16-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 6 майдаги 17-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-4, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2025 й., 10/25/2472-4/0477-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тиббий комиссия қуйидаги таркибда тиббиёт ташкилоти раҳбариятининг буйруғига асосан ташкил этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терапевт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нарколог;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психиатр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кардиолог;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
травматолог-ортопед;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жарроҳ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
невропатолог;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
офталмолог;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
котиб.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Зарур ҳолларда, яъни тиббий комиссия шифокорларининг соҳа йўналишига тегишли бўлмаган касалликлар аниқланганда, тиббий комиссия таркибига бошқа шифокор мутахассиси жалб этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тиббий кўрикдан ўтказиш муддати уч календарь кунидан ошмаслиги керак. Мураккаб, қўшимча тиббий текширув талаб этиладиган ҳолатларда ушбу муддат тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан асосланган ҳолда ўн календарь кунигача узайтирилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тиббий кўрикдан ўтган шахсларга мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ 083/ҳ шаклдаги электрон тиббий маълумотнома (бундан буён матнда 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома деб юритилади) берилади ва ушбу тиббий маълумотномада тиббий кўрик натижалари кўрсатиб ўтилади. Бунда, 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юклаб олинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом деб юритилади) талаблари асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ва даврий тиббий кўрикдан ўтадиган ҳайдовчилар томонидан 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома тақдим қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Тиббий кўрикдан ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тиббий кўрикдан ўтиш учун ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодлар тиббий комиссияга паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тиббий кўрикдан ўтувчи шахсларга тиббий комиссия томонидан алоҳида амбулатор тиббий карта (025/ҳ шакли) расмийлаштирилади ва уларнинг рўйхати юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар флюорографик текширувидан, RW қон текширувидан ва Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган Транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар рўйхати (бундан буён матнда Тиббий қарши кўрсатмалар деб юритилади) бўйича қуйидаги мутахассислар кўригидан ўтишлари шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терапевт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нарколог;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психиатр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кардиолог;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
травматолог-ортопед;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жарроҳ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
невропатолог;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
офталмолог.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий кўрикдан ўтаётган 55 ва ундан ортиқ ёшдаги шахслар ЭКГ текширувидан ҳам ўтишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган бир йил мобайнида флюорографик текширувидан ўтган шахслар қўшимча равишда флюорографик текширувидан ўтишлари талаб этилмайди. Бунда охирги флюорографик текшируви натижалари тақдим этилиши лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳайдовчиликка номзодлар ва ҳайдовчилар транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларига ўқишга киришидан бир ой олдин тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-бандига мувофиқ агар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ДЙҲХХ деб юритилади) ҳудудий органлари ёки автотранспорт ташкилотларидаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлиғига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатдан олдин касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-бандига мувофиқ агар ҳайдовчи касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий комиссия томонидан автомототранспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилса унга доир ҳужжатлар ҳудудий ДЙҲХХ ходими томонидан, белгиланган тартибда автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчини тиббий кўрикдан қайта ўтказиш ҳақидаги қарор ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмаларининг бошлиғи ёки гуруҳларининг катта инспектори, улар бўлмаганда эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига мувофиқ автомототранспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 53-бандига мувофиқ тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда «Алоҳида белгилар учун» жойида «Tibbiy ma’lumotnoma majburiy» деган ёзув киритилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тиббий кўрик ўтказилаётган тиббиёт ташкилотида тиббий кўрикнинг айрим турларини ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда, ҳайдовчи тиббий комиссиянинг қарорига кўра бошқа тиббиёт ташкилотига қўшимча тиббий кўрикдан пуллик асосда ўтиш учун юборилиши мумкин. Бунда, ҳайдовчига қайси тиббиёт ташкилотига бориши, унинг жойлашган манзили аниқ кўрсатилиши лозим.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини тиббий кўрикдан ўтказиш Тиббий қарши кўрсатмалар рўйхатига асосан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тиббий кўрик натижалари тиббий комиссия томонидан очилган амбулатор тиббий картага (025/ҳ шакли) киритилади. Унда ҳайдовчининг ёки ҳайдовчиликка номзоднинг соғлиғи ҳолати акс эттирилади ва тиббий комиссиянинг транспорт воситаси бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тиббий кўрикдан ўтаётган ҳайдовчи ёки ҳайдовчиликка номзод транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги хулосани ҳар бир шифокор ўзининг мутахассислиги бўйича Тиббий қарши кўрсатмалар рўйхатига асосланган ҳолда беради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Транспорт воситаларини бошқаришга яроқсиз деб хулоса қабул қилинган тақдирда шифокор ушбу хулосага асос бўлган Тиббий қарши кўрсатмалар рўйхатининг аниқ бандларини кўрсатади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома транспорт воситасини бошқаришга яроқлилик тўғрисидаги асосий тиббий ҳужжат бўлиб, тиббий комиссия раиси томонидан тўлдирилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ҳамда 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномалар нусхаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказида (Data center) сақланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тиббий қарши кўрсатмалар рўйхатида белгиланган ҳолларда истисно тариқасида транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериш (индивидуал ёндашув) тиббий комиссиялар томонидан қуйидаги асосларда амалга оширилиши мумкин:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касаллик тури бўйича ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилоти (бўлими) хулосаси асосида;
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
протез бандлик ва меҳнат муносабатлари органлари протез устахоналарида назорат кўригидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида (махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга рухсат этилаётган чап оёғи тўлиқ ёки қисман ампутация қилинган шахсларга).
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 25 апрелдаги 23, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-1, 12.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 10/18/2472-1/1213-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Истисно тариқасида рухсат берилган тақдирда тиббий комиссия хулосаси 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномага «индивидуал ёндашув асосида рухсат этилган» деган ёзув киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Истисно тариқасида автотранспорт воситаларини бошқаришга рухсат берилаётган шахсларга рухсат этилган тўла вазни 3500 килограммдан ортиқ бўлган, махсус товушли ва ёруғлик сигналлари билан жиҳозланган, ёки хавфли юкларни, шунингдек йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автомобилларни бошқариш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқариш учун тиббий кўрикдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
271. Ногиронлиги бўлган шахслар махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга яроқли эканликларини аниқлаш учун паспорт ёки идентификацияловчи ID-karta ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатган ҳолда ариза билан турар жойдаги давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссиясига мурожаат қилади.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 майдаги 16-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 6 майдаги 17-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-4, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2025 й., 10/25/2472-4/0477-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
272. Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссиясида тиббий кўрикдан ўтказиш муддати 3 календарь кундан ошмаслиги керак. Тиббий кўрикдан ўтказиш муддати мураккаб, қўшимча тиббий кўрик талаб этилганда давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссияси раҳбари томонидан, асосланган холда, 14 календарь кунига узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссияси томонидан ногиронлиги бўлган шахсга 083ҳ шаклидаги тиббий маълумотнома фақат «Б» тоифасидаги шахсий транспорт воситасини бошқаришга яроқли ёки яроқсиз деб берилади.
(272-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 15 майдаги 16-сон ва Ички ишлар вазирининг 2025 йил 6 майдаги 17-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-4, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2025 й., 10/25/2472-4/0477-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 майдаги 16-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 6 майдаги 17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2472-4, 28.05.2025 й.) асосан 273-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2025 й., 10/25/2472-4/0477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 майдаги 16-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 6 майдаги 17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2472-4, 28.05.2025 й.) асосан 274-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2025 й., 10/25/2472-4/0477-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
275. Қуйидагилар махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) узатгичли енгил транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатма ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатнинг ифодаланган чегараланишига сабаб бўладиган оёқ кафт деформацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оёқнинг 7 см ва ундан ортиқроқ калталиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ёки иккала сон суягининг ампутацион чўлтоқлиги, чўлтоқлик қайси қисмдан бўлиши ва протезлаш имкониятидан қатъий назар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ёки иккала оёқ болдир соҳасининг ампутацион чўлтоқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир томонлама сон ёки болдир қисми чўлтоғи, иккинчи оёқнинг ҳаракат ёки статик фаолиятининг ифодаланган даражадаги бузилиши билан (оёқ панжасининг ампутацион чўлтоқлиги, деформацияси, қон томир касалликлари, йирик периферик нервларнинг шикастланиши ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юриш, ўтириш фаолиятининг бузилишига олиб келувчи умуртқа поғонаси, тос ёки иккала оёқларнинг турғун деформацияси ёки касалликлари (оёқларнинг анкилозловчи полиартрити, оғир даражадаги кифосколиоз ва спондилити, псевдоартроз, эндартерит II ва III даражаси, филоёқлилик ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтириш ҳолати сақланган пастки оёқларнинг парези ёки фалажлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чап оёқ қон томир ва нерв толаларининг шикастланиши, ифодаланган трофик бузилишлари билан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
276. Қуйидагилар автоматик трансмиссия воситаси ёрдамида транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатма ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чап қўл ёки кафтнинг йўқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чап оёқ ёки оёқ панжасининг йўқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафт ёки чап оёқ панжасининг деформацияси, ҳаракатнинг ифодаланган бузилишлари билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чап сон ёки болдир чўлтоқлиги, бир вақтнинг ўзида чап қўлнинг йўқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнг кафт бармоқ ёки фалангаларининг йўқлиги, шунингдек, фалангалараро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги (бош бармоқнинг 2 та фалангаси йўқлиги, бош бармоқ сақланган ҳолда, ўнг қўлнинг иккита ва ундан ортиқ бармоқларининг йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги, ёхуд битта бармоқнинг келтирувчи функциясининг йўқлиги);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил ҳаракатланиш лаёқатининг I ва II даражали бузилиши билан кечувчи чап томонлама гемипарез.
(21-боб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 25 апрелдаги 23, 32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2472-1, 12.05.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 10/18/2472-1/1213-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Тиббий комиссиялар томонидан бериладиган ҳужжатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Транспорт воситаларини бошқаришга яроқли деб топилган шахсларга 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома берилади. Маълумотномада унинг ҳақиқий эканлигини текшириш имконини берувчи QR-код (матрик штрихли код) бўлади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Кўзойнак ёки эшитиш аппарати билан транспорт воситаларини бошқаришга яроқли деб топилганда тиббий маълумотноманинг «алоҳида белгилар» сўзларидан сўнг «кўзойнак (контакт линза) тақиш мажбурий» ёки «эшитиш аппарати мажбурий» деган белги қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома унда кўрсатиб ўтилган муддатгача амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ҳайдовчиликка номзод ёки ҳайдовчи тиббий комиссия томонидан тиббий кўрик натижалари бўйича транспорт воситасини бирон бир тоифасини ёки умуман транспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилган тақдирда унга бериладиган 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномада ушбу ҳақида тегишли белги қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича жавобгарлик ва низоларни ҳал қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Тиббий кўрикнинг сифатли ўтказилишига тиббий кўрикдан ўтказувчи тиббиёт ташкилотининг раҳбари жавобгар ҳисобланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тиббий кўрик натижалари юзасидан норозиликлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ушбу Низомнинг талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАЙИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 5 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 5 июнь
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

(Ўзбекистон Республикаси давлат гербининг тасвири)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

Ҳайдовчининг (ҳайдовчиликка номзоднинг)

тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича

МАЪЛУМОТНОМА

Тиббий муассаса номи:

(Тиббий кўрик ўтказувчи ташкилотнинг номи)

Ф.И.О.

(Олувчининг Ф.И.О.)

ЖШШИР

(Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами)

Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами

(Серия ва рақам)

Туғилган санаси ва ёши

(кк.оо.йййй (ёш))

Яшаш жойи

(Доимий рўйхатдан ўтган манзили)

Иш жойи

(Ташкилот номи)

Тиббий кўрикдан ўтказиш санаси

(кк.оо.йййй)

Тиббий кўрик натижалари бўйича

ХУЛОСА*

1. «A» тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга

2. «B» тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга

3. «C» тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга

4. «D» тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга

5. «E» тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга

6. Трамвай бошқаришга

7. Троллейбус бошқаришга

8. Ёлланиб ишлашга

9. Алоҳида белгилар

Ушбу маълумотноманинг амал қилиш муддати

кк.оо.йййй гача.

Комиссия раиси (Ф.И.О)

Ҳужжатни имзолаган тиббий комиссия таркиби

(Ф.И.О.)

(Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код)

(Ҳужжат

ноёб

рақами)

QR-код сканер қилинганда, ушбу ҳужжатнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ахборот ресурсидан ssv.uz домени орқали генерация қилинади. 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Хулосанинг 1 — 8-бандлари тўғрисига яроқли ёки яроқсиз деган белги қўйилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 29-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2472-3, 26.09.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 343-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 10/18/2472-1/1213-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон; 27.09.2024 й., 10/24/2472-3/0755-сон; 28.05.2025 й., 10/25/2472-4/0477-сон)