Ҳужжат кучини йўқотган 27.06.2017 06.06.2013 йилдаги 161-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 06.06.2013 йилдаги 161-сон
Date of entry into force
10.06.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 27.06.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 — 2018 йиллар даврида кўмир саноати корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда уни мувозанатли ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июндаги ПҚ-3054-сонли «2017 — 2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш Дастури тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг кўмир маҳсулотларига бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ресурс базасини кенгайтириш, кон ишларини олиб бориш хавфсизлигини таъминлаш, тармоқ корхоналари учун мутахассислар тайёрлаш ҳисобига кўмир саноатини янада барқарор ва мувозанатли ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат геология қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиқилган 2013 — 2018 йиллар даврида кўмир саноати корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда уни мувозанатли ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин. Дастур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 — 2018 йиллар даврида кўмир тармоғи корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш инвестиция лойиҳаларини 1-иловага* мувофиқ амалга оширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси корхоналари томонидан бажариладиган кўмир қазиб олиш учун геология-разведка ишларининг прогноз параметрларини 2-иловага* мувофиқ тасдиқлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» кони ён деворларининг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш бўйича биринчи навбатдаги тадбирларни 3-иловага* мувофиқ амалга оширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*3-илова рус тилидаги матнда берилган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 — 2018 йиллар даврида кўмир тармоғи корхоналари учун 4-иловага* мувофиқ мутахассислар тайёрлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*4-илова рус тилидаги матнда берилган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон юзасини очиш, кўмир қазиб олиш шу жумладан очиқ ва ер ости усуллари билан кўмир қазиб олиш, шунингдек қўшимча фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажмларининг мақсадли параметрларини 5-иловага* мувофиқ таъминлашни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*5-илова рус тилидаги матнда берилган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши устидан амалий назоратни, Дастур бажарилиши мониторингини ва мақсадли параметрларга ўз вақтида эришишни таъминлаш мақсадида 6-иловага* мувофиқ таркибда идоралараро гуруҳ ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*6-илова рус тилидаги матнда берилган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Дастур амалга оширилиши устидан назорат қилиш бўйича Идоралараро гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришнинг техник даражаси ва самарадорлигини ошириш, замонавий юқори самарали технологияларни ва бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш, кўмир тармоғида ишлаб турган ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янгиларини қуришга йўналтирилган устувор инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг самарали ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш, молиявий ва моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек кўмир тармоғи корхоналарининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ишларини олиб боришда саноат хавфсизлиги талабларини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда кўмир тармоғини мувозанатли ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжлари билан боғлиқликда кон юзасини очиш ва кўмир қазиб олиш бўйича мақсадли параметрларга ҳар йили эришиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти, «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Кўмирлойиҳа» масъулияти чекланган жамият:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳа ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишилиши ва тасдиқланишини, шунингдек ушбу қарорга 1-иловага киритилган лойиҳалар амалга оширилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун, зарурат бўлганда, етакчи хорижий ихтисослаштирилган лойиҳа институтларини жалб этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятига ушбу қарорга 1-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кон транспорти ва технологик асбоб-ускуналар, автотранспорт, техника, эҳтиёт қисмлар ва материаллар сотиб олиш учун танлов асосида аниқланган ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий диллерлари билан, юклашдан олдин текшириш ўтказиш шарти билан, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри контрактлар тузишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ушбу қарорга 1-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тузилган контрактлар бўйича хулосаларни белгиланган тартибда берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кўмир тармоғини техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш жамғармасининг маблағлари, «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳамда тижорат банкларининг кредитлари Дастурни амалга оширишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган инвестиция лойиҳалари унга киритилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ушбу қарорга 3-иловада назарда тутилган геология-разведка ишлари геология-разведка ишларининг йиллик дастурига киритилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан зарур давлат архитектура-қурилиш назорати амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 6 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 307-модда; 2017 й., 25-сон, 523-модда)