Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 20.05.2013 йилдаги 135-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 20.05.2013 йилдаги 135-сон
Date of entry into force
27.05.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика агросаноат комплекси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг «Uzbekistan Agrominitech Expo-2013» VIII Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ҳамда Қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2013» II Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012—2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарорини бажариш юзасидан, қишлоқда саноат ишлаб чиқариши ва қурилишни янада жадал ривожлантириш, энг янги технологиялар ва замонавий техника билан жиҳозланган мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ихчам корхоналарни ташкил этиш, етакчи хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган илғор, юқори самарали мини-технологиялар ва асбоб-ускуналар билан танишиш учун фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек уларни сотиб олишда уларга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарори билан ташкил этилган 2012—2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва масалаларни тезкор ҳал этиш Идоралараро комиссиясининг (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) 2013 йил 28—31 майда Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар компанияси» очиқ акциядорлик жамиятининг кўргазма майдонлари негизида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика агросаноат комплекси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг «Uzbekistan Agrominitech Expo—2013» (кейинги ўринларда «Uzbekistan Agrominitech Expo-2013» деб аталади) VIII Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2013» (кейинги ўринларда «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2013» деб аталади) II Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасини биргаликда ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар компанияси» очиқ акциядорлик жамиятининг кўргазма майдонлари кўргазма иштирокчиларига бепул берилади, кўргазма стендларини қуриш ва қўшимча кўргазма ускуналарини тақдим этиш ва хизматлар кўрсатиш эса белгиланган нормативларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўргазмаларни ўтказишнинг мавзули режалари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўргазмалар доирасида 2013 йил 28—31 май даврида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси кўмагида, фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари тақдимотларини ташкил этган ҳолда, «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар компанияси» очиқ акциядорлик жамияти кинолекторийсида ҳар кунги мавзули семинарларни ўтказишнинг намунавий сценарийси 3-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари раҳбарларининг, республиканинг барча минтақаларидаги фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг кўргазмаларга келиш жадвали, шунингдек минтақалардан кўргазма иштирокчиларининг Тошкент шаҳрида бўлиши бўйича биркитилган масъул шахслар рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам ускуналарнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 24 августдаги ПҚ-449-сон қарори билан ташкил этилган Республика агросаноат комплекси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита Идоралараро комиссия, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш учун мини-технологиялар ҳамда ихчам асбоб-ускуналар, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналар ва асбоб-ускуналарнинг етакчи жаҳон ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини кўргазмаларда қатнашишга жалб этиш бўйича фаол реклама-ахборот ва ташкилий ишларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги кўргазмалар иштирокчилари ўртасида шартнома асосида тарқатиш мақсадида Ўзбекистонда ва хорижда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг кенг кўламли каталогини нашр этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб талаб қилинадиган мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар турлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига бир ҳафта муддатда тақдим этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг, шунингдек республика минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар ташаббускорларининг қатнашишини таъминласинлар ва контрактларни имзолашида кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам ускуналарнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 24 августдаги ПҚ-449-сон қарорининг 7-бандида назарда тутилган имтиёзлар «Uzbekistan Agrominitech Expo-2013» кўргазмасида иштирок этиш доирасида, шунингдек кўргазма-савдо давомида тузилган контрактларни бажариш юзасидан қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарни четдан келтирувчи ташкилотларга татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларига «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2013» кўргазмаси доирасида тузилган контрактлар бўйича қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналар ва асбоб-ускуналарни тендер савдолари ўтказмасдан сотиб олишга истисно тартибида рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Идоралараро комиссия Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2013» кўргазмаси натижаларига кўра 2013 йил 30 июнгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига етказиб бериш учун жаҳондаги энг яхши ишлаб чиқарувчилардан халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган техниканинг замонавий ва юқори унумли турларини танлаб олиш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги буюртманомаларига биноан кўргазмаларнинг хорижий иштирокчиларига кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан тезкорлик билан расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўргазмалар ўтказиладиган, шунингдек уларнинг иштирокчилари яшайдиган жойларда жамоат тартиби ва ёнғин хавфсизлигининг тўлов ундирилмасдан қўриқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчиларни «Тошкент» аэропортида кутиб олиш ва кузатиб қўйишларни ташкил этиш штаби ишлари мувофиқлаштирилишини, бунда штабнинг зарур миқдорда ташкилий-техника ва алоқа воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек «Тошкент» аэропортида кўргазмалар иштирокчиларига транспорт хизмати кўрсатилиши назарда тутилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги буюртманомаларга биноан кўргазмага юборилаётган кўргазма юкларининг имтиёзли юк тарифлари бўйича ташилишини, белгиланган юк тарифларидан 30 фоизли чегирма берилишини, юкларнинг «Тошкент» аэропортида ишланиши ва сақланиши учун йиғимлар тўловидан озод қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг буюртманомаларига биноан «Uzbekistan Agrominitech Expo-2013» ва «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2013» кўргазмалари иштирокчилари учун авиачипталарнинг банд қилиниши ва сотилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўргазмалар иштирокчиларига «Тошкент» аэропортининг СIP залида тўлов ундирилмасдан хизматлар кўрсатилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аэропорт биноси хоналарининг «Uzbekistan Agrominitech Expo-2013» ва «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2013» кўргазмалари реклама кўрсаткичлари билан жиҳозланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг ҳамда «Uzbekistan Agrominitech Expo-2013» ва «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2013» кўргазмалари иштирокчиларининг буюртманомаларига биноан кўргазмага юборилаётган кўргазма юкларининг имтиёзли тарифлар бўйича ташилишини, белгиланган ставкаларнинг камида 30 фоизи миқдорида чегирма берилишини, белгиланган манзилга етказиб беришнинг ва темир йўлда кўргазмага олиб келинаётган юкларни тушириш учун вагонларнинг йиғимлар ундирмасдан ўз вақтида беришнинг тезкор кузатиб турилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўргазмага келаётган вагонларнинг бўш туриб қолганлиги учун тўловлардан озод қилишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги кўргазмаларга тайёргарлик ва кўргазмалар ишларининг матбуот ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан интернет-нашрларда кенг ёритилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг буюртманомаларига биноан «Uzbekistan Agrominitech Expo — 2013» ва «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2013» кўргазмаларига келувчилар учун шартнома асосида, имтиёзли шартларда маълумотнома-ахборот буклетлари ҳамда сумкалар тайёрланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 20 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 21-сон, 269-модда)