11.04.2013 йилдаги 104-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.04.2013 йилдаги 104-сон
Date of entry into force
15.04.2013
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органларини жойлаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари 1-иловага мувофиқ бинолар ва хоналарда жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мулкий комплекслар тегишли давлат органларининг оператив бошқарув ҳуқуқи асосида 2-иловага мувофиқ бепул берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қуйидагиларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоққурилишбанк» АТБга Тошкент шаҳри, А. Навоий кўчаси, 18А-уй манзилида жойлашган мулкий комплексни мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган қийматда тўғридан-тўғри шартнома асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкий комплекс ва асосий воситалар учун белгиланган тартибда 3-иловага мувофиқ реализация қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, қуйидагиларнинг сотилишидан тушган маблағлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри, А. Навоий кўчаси, 18А-уй манзилида жойлашган бинолар ва иншоотлардан тушган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ихтиёрида қоладиган маблағлардан ташқари, тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади, кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан «Қишлоққурилишбанк» АТБнинг қўшимча чиқариладиган акцияларини номинал қийматда сотиб олишга мақсадли йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-иловада кўрсатилган мулкий комплекс ва асосий воситалардан тушган маблағлар Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларида таъмирлаш-қурилиш ишларини олиб бориш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли фойдаланиш учун Давлат рақобат қўмитаси ихтиёрида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси икки ой муддатда мазкур қарорнинг 2 ва 3-иловаларида кўрсатилган мулкий комплексларни қабул қилиш-топшириш ва сотишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 11 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 апрелдаги 104-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари жойлашган бинолар ва хоналар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органи

Манзил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус ш., А. Темур кўчаси, 112 «А» уй

2.

Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси

Андижон вилояти, Андижон ш. А. Навоий кўчаси, 30-уй

3.

Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси

Бухоро вилояти, Бухоро, Мустақиллик кўчаси, 10-уй

4.

Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Ш. Рашидов кўчаси, 63-уй

5.

Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси

Қашқадарё вилояти, Қарши ш., А. Темур кўчаси, 43-уй

6.

Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси

Навоий вилояти, Навоий ш., П. Очилов кўчаси, 24-уй

7.

Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси

Наманган вилояти, Наманган ш., А. Навоий кўчаси, 72-уй

8.

Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси

Самарқанд вилояти, Самарқанд ш., Мир Саид Барака кўчаси, 49-уй

9.

Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси

Сурхондарё вилояти, Термиз ш., М. Қошғарий кўчаси, 36 «А» уй

10.

Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси

Сирдарё вилояти, Гулистон ш., 3-массив, Ўзбекистон кўчаси, 3-уй

11.

Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси

Тошкент ш., Мустақиллик кўчаси, 107-уй, 1-қават

12.

Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, А. Навоий кўчаси, 17-уй

13.

Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй, 3-қават

14.

Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси

Тошкент ш., А. Темур кўчаси, 16 «а» уй

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 апрелдаги 104-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли давлат органларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган мулкий комплекслар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Мулкий комплекснинг балансда сақловчисининг номи

Жойлашган жойи

Қабул қилувчи органлар

Фойдаланиш мақсади

1.

Тугатилган Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус ш., А. Темур кўчаси, 129 «А» уй

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш бўлимини жойлаштириш

2.

Тугатилган Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси

Бухоро вилояти, Бухоро ш., Ғиждувон кўчаси, 17-уй

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Бухоро вилояти адлия бошқармаси бўлинмаларини жойлаштириш *

3.

Тугатилган Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси

Қашқадарё вилояти, Қарши ш., Ўзбекистон кўчаси, 184-уй

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Солиқ, валюта жиноятларига қарши курашиш ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Қашқадарё вилояти департаментини жойлаштириш

4.

Тугатилган Давлат мулки қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси

Наманган вилояти, Наманган ш., Банковская кўчаси, 9-уй

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

«ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг Устав фондига маъмурий бино сифатида фойдаланиш учун топшириш

5.

Тугатилган Давлат мулки қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси

Самарқанд вилояти, Самарқанд ш., Бўстонсарой кўчаси, 85 «А» уй

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Давлат божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасини жойлаштириш **

6.

Тугатилган Давлат мулки қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси

Хоразм вилояти, Урганч ш., Ал-Хоразмий кўчаси, 30-уй

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Хоразм тарихи ва маданияти музейини жойлаштириш

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Бухоро вилояти адлия бошқармаси ҳисоб рақамидан Бухоро вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ҳисоб рақамига Бухоро шаҳридаги «Бахт уйи» объекти қурилиши учун илгари йўналтирилган 344,0 млн сўм миқдоридаги маблағлар Бухоро вилояти ҳокимлигининг хайрия эҳсони деб ҳисоблансин, ушбу маблағлар 2013 йил давомида Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган Давлат рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси биносида таъмирлаш-қурилиш ишларини амалга оширишга мақсадли йўналтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Кейинчалик режим чоралари ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида асосий бинога туташган қўшимча иморат бузиб ташлаш шарти билан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 апрелдаги 104-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рақобат қўмитаси томонидан сотиладиган мулкий комплекслар ва асосий воситалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Реализация қилинадиган мулк

Жойлашган жойи

1.

Тугатилган Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг мулкий комплекси

Сурхондарё вилояти, Термиз ш., Н. Хўжаев кўчаси, 5-уй

2.

Тугатилган Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси биносидаги мебель, инвентарь ва ускуналар*

Тошкент ш., А. Навоий кўчаси, 18А-уй

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* «Қишлоққурилишбанк» АТБ томонидан мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган қиймат бўйича тўғридан-тўғри шартнома асосида сотилади.