Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2017 05.04.2013 йилдаги ПҚ-1948-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори , 05.04.2013 йилдаги ПҚ-1948-сон
Date of entry into force
15.04.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5228-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энг аввало электрон шаклдаги корпоратив харидлар тизимига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, уларни амалга оширишда рақобатни ривожлантириш ва ошкораликни таъминлаш, табиий монополиялар субъектларининг товарлари ҳамда хизматлари нархларини мақбуллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2013 йилнинг 1 майидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган табиий монополия субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) бир шартнома бўйича эквиваленти 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил қилинадиган алоҳида савдо майдончасида электрон савдолар воситасида харид қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ўтказиладиган электрон савдоларда давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотлар харид қиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати махсус Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотлар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини аниқлаш санасидан камида 15 календарь кунидан аввал бўлажак харидлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек шартнома (контракт)лар тузилган кундан бошлаб уч кун ичида буюртмаларни жойлаштириш натижалари тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот порталида ва «Биржа» газетасида жойлаштиради, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси махсус ахборот порталида буюртмаларни жойлаштириш тўғрисидаги ахборотдан, шунингдек биржа ва биржадан ташқари бозорларда юқори ликвидли товарлар турларининг сотилиши натижалари бўйича нарх-наволар тўғрисида йиғилган ахборотдан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича махсус Ҳукумат комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон харидлар жараёнига халқаро нормалар ва стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказиладиган электрон савдоларда давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳи рўйхатини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон харидлар жараёнига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини янада фаол ва кенг кўламда жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон харидларни амалга оширишда ошкораликни таъминлаш юзасидан доимий мониторингни олиб бориш, рақобатни ривожлантиришни рағбатлантириш ва мазкур соҳада қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси зиммасига Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи вазифаси юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда 2013 йилнинг 1 майигача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«он-лайн» режимида электрон корпоратив харидларни амалга ошириш учун алоҳида савдо майдончаси тўла-тўкис фаолият юритишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари эътиборига, ташкил этилган савдо майдончасидаги электрон савдоларда иштирок этиш қоидаларини, жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали, маълумот учун етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг ижро этувчи органлари раҳбарлари зиммасига электрон харидларни амалга оширишда ошкораликни таъминлаш ҳамда ушбу қарор талабларини бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2013 йилнинг 1 майигача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон савдоларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 5 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1948-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 апрелдаги ПҚ-1948-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган қўшимча ва ўзгартишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида» 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сонли қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«марказлаштирилган манбалар ҳисобидан давлат харидларини амалга ошираётган барча ташкилотлар махсус ахборот порталида товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчини аниқлаш ёки тендер (тендер савдолари) ўтказиш санасидан камида 30 кун аввал бўлажак харидлар тўғрисидаги эълонларни, шунингдек шартнома (контракт)лар тузилган кундан бошлаб уч кун ичида буюртмаларни жойлаштириш натижалари тўғрисидаги ахборотни беришлари шарт, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича биржа савдоси қатнашчиларидан ундириладиган комиссион йиғим миқдори ҳар икки тарафдан битим суммасининг 0,05 фоизидан ошмаслиги лозим, етказиб берувчиларнинг закалат миқдори эса Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2-илованинг 6-банди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«етказиб берувчиларнинг закалат миқдорини белгилаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тузилмасини янада такомиллаштириш ва бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 3 декабрдаги ПҚ-1871-сонли қарори 3-иловасининг VII бўлимидан 9-сатри чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., №5, 50-модда) 9-банди тикланиб, қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» очиқ акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгашига мустақил равишда биржанинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ва ходимлар сонини белгилаш ҳуқуқи берилсин».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 199-модда)