Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик тижорат банкининг капиталлашиш даражасини ошириш бўйича қабул қилинган қарорларга мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 29 март,
ПФ-4524-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 мартдаги ПФ-4524-сонли Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган баъзи қарорлари рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сонли Фармонининг 2-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сонли Фармонининг 2-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 175-модда)