25.03.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2443
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори, 25.03.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2443
Date of entry into force
01.04.2013
Ҳужжат 29.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2443]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган Эксперт кенгаши тўғрисида низом (рўйхат рақами 263, 1996 йил 10 июль);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон «Эксперт кенгаши тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 263-1, 2003 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/14-сон «Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 263-2, 2010 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 22-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Г. БАХАДИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 31 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195/5-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/5-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) эксперт кенгаши фаолиятини тартибга солади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспертиза — тегишли ҳужжатларнинг моҳияти ва амалга оширилган аттестация тадбирларининг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий экспертиза — диссертация ва нашр қилинган ишлар илмий натижаларининг янгилиги, назарий ва амалий аҳамиятини баҳолаш ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Эксперт кенгаши ўз фаолиятида тегишли қонун ҳужжатлари талабларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ОАК раҳбарияти эксперт кенгаши фаолиятини назорат қилиб боради ва унинг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришга масъулдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Эксперт кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар эксперт кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотларнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги таклифларини кўриб чиқиш ҳамда уларга баҳо бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан ва техниканинг энг янги йўналишлари ҳамда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан доктори илмий даражасини ва илмий унвон берувчи илмий кенгашларнинг илмий даража ва илмий унвонлар бериш ишларини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар тузиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диссертацияларнинг илмий савиясини, уларнинг илмий ва амалий аҳамиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий даража ва илмий унвон талабгорларига қўйиладиган талабларнинг ягоналигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диссертацияларни юқори даражада экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диссертация натижаларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг фан ва техникани ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўналишларига мослигига баҳо бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Эксперт кенгаши ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашларнинг энг мақбул (оптимал) тармоғини шакллантиришда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашларни тузиш ва қайта тасдиқлашга оид ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда уларни тузиш (қайта тасдиқлаш)нинг мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосалар беради;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан доктори илмий даражасини ва илмий унвонлар берувчи илмий кенгашларнинг иш тажрибасини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан доктори илмий даража ва илмий унвонлар бериш бўйича мурожаатномаларни кўриб чиқади ва уларни ОАК Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нострификация қилиш бўйича мурожаатномаларни кўриб чиқади ва ОАК Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий даражалар ва илмий унвонлардан маҳрум этиш ва уларни тиклаш масалаларини кўриб чиқади ва ОАК Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан доктори илмий даражасини ва илмий унвон берувчи илмий кенгашларнинг қарорлари юзасидан берилган апелляцияларни кўриб чиқади ва ОАК Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя қилинган диссертацияларнинг илмий ва амалий натижаларини таҳлил қилади ва улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясига тегишли материаллар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатини такомиллаштиришга, янги ихтисосликлар паспортлари ва малакавий имтиҳонлар дастурларини тайёрлашга оид таклифларни кўриб чиқишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатларини, жумладан апелляцияларни кўриб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК Раёсатига фан доктори илмий даражасини ва илмий унвон берувчи у ёки бу кенгаш фаолиятини давом эттириши мақсадга мувофиқлигига ёхуд кенгаш раҳбариятини ўзгартиришга доир тавсиялар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК раҳбарияти топшириғига асосан, катта илмий ходим-изланувчилар ва мустақил изланувчилик институтлари томонидан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш сифатини мониторингини ўтказишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишга алоқадор бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Эксперт кенгашининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Эксперт кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашларга қўшимча хулоса олиш учун диссертацияларни юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етарлича асосланмаган хулосани қайта ишлаш учун фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашга қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий даража талабгорларини, диссертация ҳимояси ёки унинг жамоавий тақризи ўтказилган фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш раҳбарини, расмий оппонентларни, илмий маслаҳатчиларни, шунингдек етакчи ташкилот вакилларини ўз мажлисларига таклиф қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз мажлисларида фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ва илмий унвон берувчи илмий (илмий-техникавий) кенгаш раҳбарининг ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз вакилларини фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш мажлисларига юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда, диссертация бўйича расмий оппонентларни тавсия этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар фаолиятини текширишда ОАК номидан иштирок этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Эксперт кенгаши мазкур Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Эксперт кенгашини тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Эксперт кенгаши турли фан соҳалари ва иқтисодиёт тармоқларининг етакчи мутахассис-олимларидан иборат таркибда тузилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашининг раиси ва аъзолари ОАК Раёсати томонидан олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясида фаолият юритаётган шахслар орасидан ОАК раҳбарияти тавсиясига асосан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Эксперт кенгаши таркибига камида беш йиллик илмий ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган ҳамда илмий даража олган мутахассис тайёрлаган ёки 4 нафар магистратура талабасига ёхуд 8 нафар бакалавриат таълим йўналишининг битирувчи талабасига илмий раҳбарлик қилган фан докторлари киритилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши аъзолари камида тўққиз нафар ва кўпи билан йигирма бир нафар фан докторларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Эксперт кенгаши таркиби фаолияти давомида таркибининг учдан бир қисмини янгилаш шарти билан ОАК Раёсати томонидан уч йил муддатга тасдиқланади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, эксперт кенгаши таркибига ОАК раисининг буйруғига асосан қисман ўзгартириш киритилиши мумкин, ушбу ўзгартириш ОАК Раёсатининг навбатдаги мажлисига тасдиқлаш учун киритилиши лозим.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши таркибида сурункасига икки муддатдан ортиқ ишлаш мумкин эмас. Эксперт кенгаши таркибидан чиққан аъзолар эксперт кенгаши таркибига бир йил ўтгандан кейин қайта киритилиши мумкин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши раиси, раис ўринбосари ва илмий котиби вазифасини бажариш муддати уч йилдан ошмаслиги лозим ҳамда кейинги уч йил ичида ушбу вазифаларга қайта тасдиқланиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бир ташкилот ходимлари бир вақтнинг ўзида битта эксперт кенгашининг раиси, ўринбосари ва илмий котиби, шунингдек эксперт кенгаши аъзолари фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашининг аъзоси мажлисларда фаол иштирок этмаганда, экспертиза (илмий экспертиза) жараёни, шу жумладан диссертация экспертизасига оид маълумотларни ошкор қилганда, у ОАК Раёсати томонидан эксперт кенгаши таркибидан чиқарилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Эксперт кенгаши ишини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Эксперт кенгаши ишига эксперт сифатида таҳлилий ишларни олиб бориш ҳамда диссертация ва аттестация ишларини кўриб чиқишда иштирок этиш учун тегишли фан тармоқлари бўйича фан докторлари жалб қилиниши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ОАК Раёсати аъзолари эксперт кенгаши ишида иштирок этишлари мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Эксперт кенгаши мажлислари эксперт кенгаши раиси раҳбарлигида ўтказилади. Эксперт кенгаши раиси турли сабабларга кўра эксперт кенгаш мажлисида иштирок этаолмаган тақдирда, унинг вазифасини раис ўринбосари ёки ОАК раҳбарияти томонидан тайинланган эксперт кенгаши аъзоларидан бири бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши мажлислари унинг ишида эксперт кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Эксперт кенгашининг қарорлари (тавсиялари, хулосалари) очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Зарур ҳолларда, эксперт кенгашининг қарорлари холислигини таъминлаш мақсадида ёки эксперт кенгаши аъзоларининг кўпчилиги таклифига кўра ёпиқ овоз бериш ўтказилиши мумкин.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши қарори мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, қабул қилинган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Эксперт кенгаши қарорлари тавсиявий характерга эга бўлиб, эксперт кенгаши томонидан мустақил равишда қабул қилинади ҳамда ОАK Раёсати тасдиқлаган кундан эътиборан кучга киради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Эксперт кенгашининг мажлиси мазкур Низом талабларига риоя этмаган ҳолда ўтказилган ва эксперт кенгаши томонидан асоссиз қарор қабул қилинган тақдирда, ОАK раҳбарияти аттестация ишини, шу жумладан диссертацияни мустақил ёпиқ экспертизага бериб, мустақил ёпиқ экспертиза натижаси асосида эксперт кенгашига масалани такроран кўриб чиқишни таклиф этишга ҳақли.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ОАK Раёсати ёки раҳбариятининг топшириғига асосан, зарур ҳолларда, эксперт кенгашларининг қўшма мажлиси ташкил қилиниши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Эксперт кенгаши бўйича ОАК масъул ходими эксперт кенгаши мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиб, эксперт кенгаши илмий котиби билан биргаликда аттестация ишлари ва диссертацияларнинг тўла-тўкис сақланиши ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун масъулдир. Эксперт кенгаши йиғилишларида ОАK раҳбарияти иштирок этиши мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бошқа эксперт кенгашлари аъзолари ва мутахассис-олимлар ҳам кенгаш мажлисида эксперт кенгаши қарорига мувофиқ иштирок этишлари мумкин. Эксперт кенгашига таклиф қилинган мутахассислар эксперт кенгашида маслаҳат овози билан иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Эксперт кенгаши мажлисида тегишли диссертация бўйича расмий оппонент, илмий маслаҳатчи ва етакчи ташкилот тақризини имзолаган эксперт кенгаши аъзолари иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Эксперт кенгаши қарори (тавсияси, хулосаси) ва мажлиси баённомаси раислик қилувчи ва эксперт кенгаши илмий котиби томонидан имзоланади ҳамда беш кун ичида эксперт кенгаши бўйича ОАК масъул ходимига топширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Фан доктори илмий даражаси ҳамда илмий унвонлар бериш бўйича мурожаатномалар эксперт кенгаши томонидан икки ой ичида кўриб чиқилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатлари эксперт кенгашининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Эксперт кенгаши аъзолари ўзлари тайёрлаган хулосаларнинг белгиланган муддатда тақдим этилиши ҳамда эксперт кенгаши мажлисида кўрилган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорларнинг (тавсияларнинг, хулосаларнинг) асослилиги ва холислиги учун масъулдир.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Диссертация ва аттестация ишлари юзасидан эксперт кенгаши қарорлари ОАК Раёсати мажлисида Бош илмий котиб ва эксперт кенгаши раиси ёки ўринбосари томонидан тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Эксперт кенгаши июль-август ойларида аттестация ишларини кўриб чиқмайди ва ушбу ойлар диссертация ва аттестация ишларини кўриб чиқиш муддатларини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Эксперт кенгаши ўтган йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили 10 январдан кечиктирмай ОАКга тақдим этади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Илмий даража ва илмий унвондан маҳрум этиш ёки уларни тиклаш масалаларини кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Эксперт кенгашига илмий даража ёки илмий унвондан маҳрум этиш ёки уларни тиклаш масаласини кўриб чиқиш учун асос бўладиган материаллар келиб тушган тақдирда, материаллар эксперт кенгаши томонидан тузилган камида беш нафар аъзодан иборат комиссияга ўрганиш учун топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия томонидан ўрганиш натижалари бўйича хулоса чиқарилади ва мазкур хулоса тегишли материаллар билан бирга, эксперт кенгаши мажлисида кўриб чиқиш учун топширилади. Комиссия хулосаси эксперт кенгаши томонидан бир ой ичида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Эксперт кенгаши мажлиси илмий даража ёки илмий унвондан маҳрум этиш ёки уларни тиклаш масаласи қўйилган шахс иштирокида ўтказилади. Шахс бу ҳақда мажлис ўтказилишидан камида беш кун олдин огоҳлантирилиши шарт. Агар шахс мажлисга узрсиз сабабларга кўра келмаса ёки мажлисга келишдан бош тортса, эксперт кенгаши томонидан унинг иштирокисиз мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур шахс узрли сабабларга кўра мажлисга келаолмаслиги ҳақида олдиндан хабар қилганда, кенгаш мажлиси бошқа кунга қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Эксперт кенгаши томонидан илмий даража ёки илмий унвондан маҳрум этиш ёки уни тиклаш юзасидан яширин овоз бериш ўтказилади. Эксперт кенгаши хулосаси мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган эксперт кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, қабул қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Эксперт кенгаши қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий даража ёки илмий унвондан маҳрум этиш ёки уларни тиклаш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий даража ёки илмий унвондан маҳрум этмаслик ёки уларни тикламаслик тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда эксперт кенгаши томонидан тегишли масала бўйича асослар акс эттирилган хулоса тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашининг хулосаси кўриб чиқиш ва мазкур масала юзасидан якуний қарор қабул қилиш учун ОАК Раёсати мажлисининг кун тартибига киритилади ҳамда ОАК Раёсати томонидан тегишли қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII боб. Апелляцияни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ёки илмий унвон берувчи кенгаш қарори ёхуд ОАК Раёсати қарори юзасидан берилган апелляция эксперт кенгаши томонидан ОАК Тартиб-қоида комиссияси топшириғига асосан кўриб чиқилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Эксперт кенгаши апелляцияни кўриб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни апелляция берган шахслардан ва тегишли илмий кенгашлардан сўраб олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Апелляция эксперт кенгаши мажлисида кўриб чиқилаётганда, унда манфаатдор шахслар, жумладан апелляция берган шахс, унинг илмий маслаҳатчиси ва диссертация бўйича расмий оппонентлар ҳамда мажлис раиси таклиф этган мутахассис-олимлар иштирок этишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция берган шахс ва бошқа манфаатдор шахслар мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида мажлис бўладиган кундан камида беш кун олдин хабардор этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса ёпиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Эксперт кенгаши мажлисининг хулосаси унда иштирок этган аъзоларнинг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашининг хулосаси кўриб чиқиш ва апелляция бўйича якуний қарор қабул қилиш учун ОАК Раёсати мажлисининг кун тартибига киритилади ҳамда ОАК Раёсати томонидан тегишли қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият ва спорт ишлари вазири Т. КУЗИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 14 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 28 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 17 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 18 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РУЗИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 23 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 22 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 15 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижроия аппарати раҳбари О. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 16 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 169-модда; 2016 й., 8-сон, 84-модда; 2017 й., 25-сон, 572-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/2443-3/0307-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 21.01.2022 й., 10/22/2443-4/0050-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)