Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокимининг
Қарори
2013 йил учун мол-мулк ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш, уларга солиқларни ҳисоблаш ва имтиёзларни қўллаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Солиқ кодекси ижроси юзасидан туман ҳудудидаги жисмоний шахслар тасарруфида бўлган мол-мулк, ер солиғи, объектлар ва субъектлари, шунингдек якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллаш ҳамда белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тушумлар тушумини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. 2013 йилда мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқ ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллашни тўлиқ ва сифатли ўтказиш, уларга тегишли бўлган маълумотларни ваколатли идоралар томонидан туман Давлат солиқ инспекциясига тўлиқ тақдим этилишини таъминлаш мақсадида 2012 йил 1 ноябрдан 2013 йил 1 январга қадар «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даври этиб белгилансин.
2. Туман Давлат солиқ инспекцияси(А. Мансуров)га:
солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш даврида туман ҳудудидаги мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, уларга солиқ ҳисоблаш ва солиқ қонунчилигида белгиланган имтиёзларни қўллаш;
барча маҳаллаларда солиқларнинг аҳамияти, айрим тоифадаги жисмоний шахсларга солиқлардан бериладиган имтиёзлар тўғрисида 2013 йил учун тўланиши керак бўлган солиқларнинг муддатидан олдин тўланиши ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги бўйича амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти юзасидан қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари иштирокида мунтазам равишда семинар йиғилишлар ўтказиш юклатилсин.
3. Туман ҳудудидаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, жамоат ташкилотлари, коммунал хўжалик бўлимлари. уй-жой мулкдорлар ширкатлари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари жисмоний шахсларни рўйхатга олиш, ҳисобланган солиқларни белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга ундирилиши юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси участка солиқ инспекторларига доимий равишда яқиндан амалий ёрдам бериши таъминласин.
4. «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даврини кенг қамровли ва сифатли ўтказилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонунига асосан, давлат солиқ инспекцияси томонидан мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, солиқ ҳисоблаш ҳамда тегишли имтиёзларни тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида;
Туман «Ермулккадастр» хизмати (О. Ўринов)га 2013 йил 1 февралга қадар 1-2 иловага* мувофиқ туман ҳудудида жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган мол-мулк объектлари, ер майдони миқдори ва уларнинг 1 январь ҳолатига инвентаризация қийматлари тўғрисидаги маълумотларни;
* 1-2-иловалар берилмайди.
Туман бош архитектори (Р. Шаймардонов)га 2013 йил 1 февралга қадар 2012 йилда фуқароларга туман ҳудудида (тадбиркорлик, якка тартибда уй-жой қурилиши учун деҳқон хўжалиги ва бошқалар) 1 январь ҳолатига ажратилган ер майдонлари ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотларни;
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими (О. Тиловов)га 2013 йил 1 февралга қадар туманда истиқомат қилувчи, I-II-гуруҳ ногиронлари, пенсионерлар, ёлғиз пенсионерлар ва бошқа нафақа олувчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;
Туман Мудофаа ишлари бўлими (Ф. Ўроқов) 2013 йил 1 февралга қадар 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар ва бошқа мавжуд маълумотларни;
Туман Санитария эпидемиология назорати маркази (К. Қурбонов)га Ветеринария инспекцияси (Х. Жўраев) белгиланган тартибда санитария рухсатномасини олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
Туман «Газтаъминот» идораси (А. Холмуродов)га ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан газ истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
Туман Электр тармоқлари корхонаси (О. Эшонқулов)га ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан электр истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни 2013 йил 1 февралга қадар 1 январь ҳолати бўйича тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
5. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш (ФҲДЁ) бўлими (Н. Абдурахмонова)га 2013 йил 1 февралга қадар туман ҳудудида 2011-2012 йилларда вафот этган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;
Туман Давлат нотариал раҳбарлари 2012 йил давомида жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб бориши тавсия этилсин.
6. Туман «Маҳалла» жамғармаси (Б. Эшонқулов)га, қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари раислари «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» ойлиги тадбирини ўтказишда фаол қатнашишлари ва жойларда участка солиқ инспекторлари билан жисмоний шахсларни солиқ органларида рўйхатга олиш тадбирларини ҳамкорликда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
7. Туман «Маҳалла» жамғармаси (Б. Эшонқулов)га, қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари раислари «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» ойлиги тадбирини ўтказишда фаол қатнашишлари ва жойларда участка солиқ инспекторлари билан жисмоний шахсларни солиқ органларида рўйхатга олиш тадбирларини ҳамкорликда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
8. Қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари раислари, Участка давлат солиқ инспектори ва «Ермулккадастр» хизмати ходимлари билан биргаликда ҳисобга олинган солиқ тўловчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотни далолатнома асосида расмийлаштириш вазифаси топширилсин.
9. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Н. Темиров зиммасига юклатилсин.
10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Хоким Х. ОМОНОВ
Қарши т.,
2012 йил 19 ноябрь,
Х-821/11-сон