Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Яланғоч қизилмияни қайта ишлайдиган ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Махсус рухсатномалар олиш тартиботини янада соддалаштириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиш юзасидан назоратни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Юридик ва жисмоний шахсларга, улар томонидан Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизи экстракти ишлаб чиқарадиган қайта ишловчи ташкилотлари билан ғамланган яланғоч қизилмияни етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилган тақдирда, махсус фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш)га рухсат этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — юридик ва жисмоний шахслари учун:
яланғоч қизилмия хом ашёсини (ТИФ ТН коди 1211 90850 0) четга олиб чиқишга рухсатнома бериш учун — 1 (бир) тонна учун 225 АҚШ доллари миқдорида;
яланғоч қизилмияни қайта ишлашдан олинган маҳсулотни (ТИФ ТН коди 1302 12000 0) четга олиб чиқиш учун — 1 (бир) тонна учун 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов белгилансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
яланғоч қизилмияни четга олиб чиқишга рухсатнома бериш учун ҳамда яланғоч қизилмияни қайта ишлашдан олинган маҳсулотни четга олиб чиқиш учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилади;
кўрсатиб ўтилган тўловлар суммаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида» 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорига 3-иловада назарда тутилган тартибда тақсимланади;
яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) ва четга олиб чиқиш, шунингдек уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни четга олиб чиқиш 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномалари асосида четга олиб чиқилаётган ўсимлик дунёси объектларининг божхонада расмийлаштирилишини амалга оширсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 102-модда) билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 1 март,
61-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 мартдаги 61-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) ҳамда четга олиб чиқишни, шунингдек уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни четга олиб чиқишни амалга ошириш
СХЕМАСИ
(1 кг учун ҳисобидан)
СХЕМАСИ
(1 кг учун ҳисобидан)
I. Яланғоч қизилмияни ғамлаш ва четга олиб чиқиш
1.1. Ўсимликни ғамлаш (тўплаш):
а) яланғоч қизилмия илдизи экстрактини ишлаб чиқарувчи қайта ишлайдиган ташкилотлар билан етказиб бериш юзасидан шартнома тузмасдан хом ашё ғамлаш.
ғамлашга рухсатнома бериш учун Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига мурожаат қилиш;
ғамлашга рухсатнома олиш учун тўлов (энг кам ойлик иш ҳақига коэффициент 0,008).
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ;
б) яланғоч қизилмия илдизи экстрактини ишлаб чиқарадиган қайта ишловчи ташкилотлар билан етказиб бериш юзасидан шартнома тузган ҳолда хом ашё ғамлаш.
экстракт ишлаб чиқарувчи билан яланғоч қизилмия етказиб бериш юзасидан мажбурий тартибда шартнома тузиш;
ғамлаш (тўплаш)га Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномасини олиш талаб қилинмайди.
1.2. Яланғоч қизилмия хом ашёсини четга олиб чиқиш:
четга олиб чиқишга рухсатнома бериш учун Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига мурожаат қилиш;
четга олиб чиқишга рухсатнома олиш учун тўлов — 0,225 АҚШ доллари.
II. Қайта ишланган хом ашё (экстракт)ни четга олиб чиқиш
2.1. Экстрактни четга олиб чиқиш:
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 мартдаги 61-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш
1. 7-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) юридик ва жисмоний шахслар томонидан, улар Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизи экстракти ишлаб чиқарадиган қайта ишловчи ташкилотлари билан ғамланган яланғоч қизилмияни етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишган тақдирда, махсус фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан амалга оширилади».
2. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«22. Ўсимлик дунёси объектларини четга чиқаришга рухсатнома бериш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликнинг бир донаси, шунингдек ўсимликларнинг ушбу турларидан ботаника коллекциялари учун - мазкур турдаги ўсимликларни теришга рухсатнома қийматининг 5 фоизи миқдорида;
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар хом ашёсининг бир килограмми учун (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - юридик ва жисмоний шахслар учун яланғоч қизилмиядан ташқари) - ўсимликнинг мазкур турини ғамлашга рухсатнома қийматининг 10 фоизи миқдорида;
яланғоч қизилмия хом ашёсининг (ТИФ ТН коди 121190850 0) 1 тоннаси учун - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - юридик ва жисмоний шахсларга яланғоч қизилмияни четга олиб чиқиш учун рухсатнома беришга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 225 АҚШ доллари миқдорида.
Ўсимлик дунёси объектларини четдан олиб киришга рухсатнома берилганлиги учун тўлов ундирилмайди».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 126-модда)