Ҳужжат кучини йўқотган 18.11.2021 01.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2420
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 01.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2420
Date of entry into force
04.02.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 18.11.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 1 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2420]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 15 ноябрдаги 19-мҳ-сонли «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3333, 18.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–1602-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ишларига услубий раҳбарликни янада кучайтирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу буйруқни уч кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 1 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Йўриқнома Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига нисбатан тавсиявий тусга эга.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарори (бундан буён матнда қарор деб юритилади) — халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ва вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари (бундан буён матнда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари деб юритилади) томонидан қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий экспертиза — лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик техникаси — қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш жараёнида қўлланиладиган қоидалар, услублар, воситалар ва усуллар мажмуи.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколати доирасида қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти юқори турувчи органларининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларни қабул қилишдан олдин лойиҳани тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати ходими лойиҳаларни тегишли ҳудудий адлия органига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилишини таъминлайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
(31 ва 32-бандлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) якка тартибдаги қуйидаги ҳужжатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий тусдаги (лавозимга тайинлаш, бошқа лавозимга ўтказиш ёки лавозимидан озод қилиш, комиссия ва бошқа коллегиал органлар таркибини тасдиқлаш, бирор шахсга ер ажратиш ва бошқа шу кабилар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тезкор-фармойишли тусдаги (бир марталик топшириқлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) муқаддам белгиланган тартибни ижро этишни ташкил этишга йўналтирилган ҳамда янги ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаган, шу жумладан, бутун мазмуни бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлган ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) сессия, йиғилиш, конференцияларни чақириш тўғрисидаги ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) тавсия хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) умуммажбурий хусусиятга эга бўлмаган бошқа ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайдиган ҳужжатларда қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган нормалар бўлмаслиги лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лойиҳада ҳатто битта умуммажбурий хусусиятга эга ҳуқуқий норма ўрнатилган бўлса, бундай лойиҳа албатта ҳудудий адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Лойиҳаларни тайёрлашни ташкиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Лойиҳани тайёрлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли тармоқлар ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ (комиссия) (бундан буён матнда ишлаб чиқувчи деб юритилади) томонидан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ишчи гуруҳ (комиссия) таркибига тегишли тармоқлар ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган таркибий бўлинмаларнинг, бошқа манфаатдор давлат органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар киритилиши мумкин. Бунда нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек фуқаролар ўз розилиги билан ишчи гуруҳ (комиссия) таркибига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ (комиссия) аъзолари лойиҳани тайёрлаш учун зарур бўлган тегишли билим ва тажрибага эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Лойиҳани тайёрлашда ишлаб чиқувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларининг ҳолатини, лойиҳани тартибга солиш предмети бўйича қўлланилиш амалиётини ўрганади;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсонлар ва зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонунчилик ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ҳамда шароитларни аниқлайди;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек айрим фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг материалларини, илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари маълумотларини умумлаштиради ҳамда улардан фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олади, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасида бошқа давлатлар тажрибасини ўрганади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Лойиҳанинг матнига ва тузилишига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Лойиҳанинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилади. Лойиҳада фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғзаки нутқ шакллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аббревиатура ва қисқартмалар (умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Зарур ҳолларда, лойиҳада юридик, техник ва бошқа махсус атамалар ҳамда тушунчаларнинг қисқача таърифи берилади, умум қабул қилинган қисқартмалар қўлланилади ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тушунча ёки атаманинг таърифи унинг мазмунини тўлиқ очиб бериши керак. Тушунча ёки атамани айнан шу тушунча ёки атама билан, шунингдек ўзлари таърифланишга муҳтож бўлган бошқа тушунча ва атамалар орқали таърифлашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Лойиҳада кўп маротаба қўлланилган тушунчаларга таъриф бериш зарурати бўлганда, улар алоҳида бандда ва лойиҳа матнининг бошида келтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Сўз бирикмалари бир неча маротаба қўлланилган тақдирда, улар биринчи бор қайси бандда (кичик бандда, хатбошида) қўлланилган бўлса, ўша бандда (кичик бандда, хатбошида) тўлиқ таҳрирда баён қилинади ва мазкур тушунчанинг лойиҳанинг кейинги ўринларида қўлланиладиган қисқартирилган таърифи қавс ичида бош келишикда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Лойиҳада, қоида тариқасида, худди шундай юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий нормалари қайта айнан такрорланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳанинг бандларида унинг бошқа бандларига, шунингдек амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, уларнинг айрим қоидаларига ҳаволалар ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш ёки такрорлашларга йўл қўймаслик зарурати бўлган ҳолларда қўлланилади. Ҳаволалар аниқ бўлиши ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёхуд унинг алоҳида қоидаларини кўрсатиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолда лойиҳада юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг айрим қоидалари мазкур ҳужжатга ҳавола қилинган ҳолда айнан такрорланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Лойиҳанинг тузилиши, лойиҳани ҳуқуқий тартибга солиш предметини мантиқан ривожланиб бориши ва ёритилишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Лойиҳа номга эга бўлиши лозим. Унинг номи қисқа, аниқ баён этилиши ва мазмунини ўзида акс эттириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Лойиҳа унинг қабул қилиниши сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган муқаддимага эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳанинг муқаддимаси унинг мазмунини мантиқий ривожлантирувчи бир нечта хатбошиларда баён этилиши мумкин ва мустақил ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаслиги, бандларга бўлинмаслиги ва рақамланмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Лойиҳа қонунчилик ҳужжати асосида ёки ижроси юзасидан тайёрланаётган ҳолларда унинг муқаддимасида тегишли қонунчилик ҳужжатлари (зарур бўлганда унинг тузилмавий бирлиги) кўрсатилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. Лойиҳада унинг (ёки унинг қисмларининг) расман эълон қилингандан сўнг ёхуд бошқа кечроқ муддатда кучга кириши тўғрисида банд киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжуд бўлган лойиҳаларга (ёки унинг қисмларига), расман эълон қилингандан уч ой ўтгач кучга киритилиши тўғрисида банд киритилади.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 31 декабрдаги 315-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-2, 31.12.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52(I)-сон, 625-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лойиҳада ҳуқуқий нормалар араб рақамларида белгиланиб, нуқта қўйилган бандлар кўринишида баён қилинади ва сарлавҳага эга бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандлар лойиҳанинг бошидан охиригача кетма-кет рақамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳанинг ҳуқуқий нормаларини иккитали рақамлашга йўл қўйилмайди (масалан, «1.1», «5.1.1», «1.а» ва ҳ. к.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лойиҳанинг ҳар бир банди, қоида тариқасида, битта ҳуқуқий нормага эга бўлиши лозим. Лойиҳанинг ҳар бир мустақил банди тўлиқ ва тугалланган мазмунга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Бандлар кичик бандлар ва хатбошиларга бўлиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Кичик бандлар доирасимон қавс билан беркитиладиган араб рақамлари ёки кичик ҳарфлар билан белгиланади (масалан, 1), 2), 3) ёки а), б), в) ва ҳ. к.). Лойиҳа қандай тилда тайёрланаётган бўлса, ҳарфлар ушбу тил алифбоси бўйича кетма-кетликда баён қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Кичик бандлар фақатгина хатбошиларга бўлиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгиларни ишлатишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Лойиҳанинг бандида бир вақтнинг ўзида кичик бандларни ва мустақил (кичик бандлар билан боғланмаган) хатбошиларнинг баён этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Лойиҳага низомлар, қоидалар, регламентлар, талаблар, турли хил рўйхатлар, жадваллар, графиклар, тарифлар, хариталар, схемалар, тузилмалар, ҳужжатларнинг, бланкаларнинг намуналари, шунингдек тавсиявий хусусиятдаги ҳужжатлар (намунавий низомлар, уставлар, шартномалар, услубий тавсиялар ва бошқалар) илова қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолларда лойиҳанинг қарор қисмида энг муҳим бўлган ҳуқуқий нормалар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тушунчаларнинг таърифи, белгиланаётган нормаларни амалга ошириш механизмлари лойиҳанинг таркибий қисми ҳисобланувчи иловаларда, қоида тариқасида, низом ва қоидалар шаклида баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомларнинг асосий мазмуни умумий белгилар асосида бирлаштирилган муносабатлар мажмуини тартибга солишга қаратилган ўзаро тизимли боғланган қоидаларни ўрнатишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоидаларнинг асосий мазмуни аниқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган алоҳида нормаларни ўрнатишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлардан иборат бўлган иловалар изчил кетма-кетликда рақамланган бандларга эга бўлади. Бўлимлар ва боблар рим рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар «§» белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар лойиҳада боблар бўлмаса, «бўлим» тузилмавий бирлиги киритилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Лойиҳа матни грамматика, пунктуация, орфография ва стилистика қоидаларига мувофиқлиги юзасидан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳанинг матнида ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Лойиҳани расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Лойиҳанинг матни А4 форматдаги қоғоз варағининг бир томонида масштаб кичрайтирилмаган ҳолда жойлашиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Агар лойиҳа икки ёки ундан ортиқ варақда баён этилган бўлса, лойиҳанинг ҳар бир варағи рақамланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Биринчи бетида 1 рақами қўйилмайди. Худди шундай тартибда лойиҳанинг иловалари ҳам рақамланади. Бунда лойиҳа ва унинг иловалари алоҳида рақамланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Лойиҳалар тайёрланишида, қоида тариқасида, Мiсrоsоft Wоrd редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
варақнинг чап ҳошияси 3 см, ўнг ҳошияси 1,5 см, юқори ва паст ҳошияси 2 см;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тimеs Nеw Rоmаn» шрифти ва лойиҳанинг ҳажмидан келиб чиқиб 13, 13,5 ва 14 ўлчамли шрифт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қатор хатбошиси 1,27 см;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қаторлараро интервал (множитель) 1,2.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Лойиҳанинг биринчи бети юқори ўнг томонида «ЛОЙИҲА» сўзи қўйилади, унинг ҳажми матн шрифти билан айнан бир хил бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Лойиҳа турининг матни катта ҳарфлар билан, матнни марказга тўғрилаган ҳолда, «тўқ» шрифтда, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Лойиҳанинг номи кичик ҳарфларда, «тўқ» шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қавсларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Лойиҳа матнининг ҳар бир қаторида сўзлар кўчирилмасдан тугалланган бўлиши лозим. Лойиҳанинг ҳар бир қатори охирида, кўмакчилар, боғловчилар, «№» белгиси, сонлар қисми, аббревиатуралар ва бошқаларнинг қолдирилиши тавсия этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Илова белгиси 12 ўлчамли шрифтда саҳифанинг юқори ўнг бурчагида жойлаштирилади ҳамда унда, илованинг рақами (агар бир нечта иловалар мавжуд бўлса), илова қилинаётган лойиҳа тури кўрсатилган ҳолда ҳужжат рақами ва санаси кўрсатиладиган бўш жой қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Лойиҳа иловасининг номи кичик ҳарфларда, «тўқ» шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қавсларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳаларни тайёрлашнинг хусусиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳа, қоида тариқасида, қуйидаги ҳолларда тайёрланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар лойиҳа бошқа қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни талаб этса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани тайёрлаш жараёнида, худди шундай муносабатларни тартибга солувчи қарор аниқланганда ва янги ҳужжат қабул қилмасдан ушбу қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш йўли билан ҳуқуқий тартибга солиш имконияти бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айнан бир хил масалалар бўйича қарорларнинг кўплигини ва аниқланган ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро зидлигини бартараф этиш учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Агар қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олган лойиҳада, ушбу нормалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса ва ҳажми катта бўлса, улар лойиҳага илова (иловалар) кўринишида тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ўзгартиришларга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўзлар, рақамлар, позициялар, блоклар ва графаларни алмаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки хатбошилар, сўзлар, рақамлар, позицияларни, блоклар ва графаларни чиқариб ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлимларни, кичик бўлимларни, бобларни, параграфларни, бандларни, кичик бандларни, хатбошилар ва иловаларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номланишини янги таҳрирда баён этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Қўшимчалар қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарорнинг тузилмавий бирлигининг янги сўзлар, рақамлар, жумлалар, позициялар, блоклар ва графалар билан тўлдирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарорнинг тузилмавий бирликлар (бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, илова, банд, кичик банд ва хатбоши) билан тўлдирилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи лойиҳалар матни қуйидаги тузилмавий бирликларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нуқта қўйиладиган араб рақамлари билан рақамланадиган бандлар;
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 5 июлдаги 171-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-3, 05.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 630-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қавс билан кичик ҳарфларда рақамланадиган кичик бандлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатбошилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Агар лойиҳанинг банди билан тегишли қарорга фақатгина битта ўзгартириш ёки қўшимча киритиш назарда тутилган бўлса, унда кичик бандлар ишлатилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг бўлимлари, бандлари ва кичик бандларининг рақамланиши, шу жумладан ҳарфлар орқали рақамланиши ўзгармайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қарор янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, VIII1 боб, 101-банд, «а1» кичик банди ва ҳ. к.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Агар тегишли қўшимчалар лойиҳанинг тузилмавий бирлиги (бўлим, кичик бўлим, боб ёки банд) охирига киритилаётган бўлса, унда мавжуд рақамланиш давом этади (масалан, агар бўлимнинг охирги банди 5-банд бўлиб ҳисобланса, бўлим 6-банд билан тўлдирилади, агар банднинг охирги банди «в» кичик банд ҳисобланса, унда «г» кичик банд билан тўлдирилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Банд ёки кичик бандга янги хатбоши қўшилаётганда, мазкур банд ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари рақамланиши тегишли тартибда ўзгаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Агар лойиҳа бир вақтнинг ўзида бир нечта қарорлар ёки уларнинг тегишли тузилмавий бирликларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутаётган бўлса, унда мазкур қарорлар хронологик тартибда жойлаштирилади (уларни қабул қилиш санаси бўйича). Айнан битта санада қабул қилинган қарорлар улар рақамларининг ортиб бориши тартибида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда мазкур ҳужжатнинг тури, қабул қилиш санаси, рақами, номи ва эълон қилинган тегишли расмий манбаси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати ходими томонидан лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Лойиҳа бошқа ташкилотлар билан келишишдан олдин маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати ходими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Агар лойиҳа қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига, шунингдек грамматика, пунктуация, орфография ва стилистика қоидаларига мувофиқ бўлса, юридик хизмат ходими томонидан имзоланади. Имзолаш лойиҳанинг ҳар бир бети орқа тарафига имзо қўйиш билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Лойиҳа қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига номувофиқ бўлса ёки унда ички қарама-қаршиликлар мавжуд бўлган тақдирда, юридик хизмат ходими лойиҳани тегишли эътирозлар билан қайта ишлаш учун ишлаб чиқувчига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Юридик хизмат ходими лойиҳани имзолаш билан бир вақтда ушбу лойиҳа бўйича маълумотнома тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотномада қуйидагилар акс эттирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа асосланган ёки унинг ижросини таъминлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар (қонунчилик ҳужжатининг номи, қабул қилинган санаси, рақами, расмий эълон қилинган манбаси);
(54-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари (маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинадиган масалани ечиш ваколати);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар;
(54-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа қабул қилинган тақдирда ушбу маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш зарурати ҳақидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотнома юридик хизмат ходими томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Юридик хизмат ходими меҳнат таътилида, хизмат сафарида бўлган, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли, шунингдек бошқа сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳолларда, маълумотнома лойиҳанинг ҳуқуқий тартибга солиш предметига тааллуқли масалани тартибга солиш учун масъул бўлган таркибий бўлинма (мансабдор шахс) томонидан тайёрланади ва мазкур таркибий бўлинма раҳбари (мансабдор шахс) ёки ҳоким ўринбосарларидан бири томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII боб. Лойиҳани манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Лойиҳа юридик хизмат ходими томонидан кўриб чиқилганидан кейин, ишлаб чиқувчининг раҳбари лойиҳани имзолайди ва кузатув хати билан манфаатдор органлар ва ташкилотларга (бундан буён матнда манфаатдор органлар деб юритилади) уни узил-кесил келишиш (имзолаш) учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда ишлаб чиқувчи лойиҳани манфаатдор органларга имзолаш учун юборишдан олдин, лойиҳани ушбу органларга олдиндан келишиш ва фикрларини ўрганиш учун юбориш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, бюджет масалалари ва солиқ бўйича имтиёзлар бериш билан боғлиқ лойиҳалар тегишлича ҳудудий иқтисодиёт, молия ва давлат солиқ хизмати органлари билан келишилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашининг солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлари лойиҳалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан ҳам келишилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Атроф-табиий муҳитга, шу жумладан табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи лойиҳалар ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан мажбурий давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 5 июлдаги 171-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-3, 05.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 630-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Рақобатни бевосита ёки билвосита чеклаши ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари принципларини бузиши мумкин бўлган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларида мажбурий тартибда дастлабки экспертизадан ўтказилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларига тааллуқли лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий органлари билан келишилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 5 июлдаги 171-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-3, 5.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 630-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига тааллуқли лойиҳалар Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг фаолияти масалаларига тааллуқли лойиҳалар тегишлича вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 30 октябрдаги 354-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2420-4, 30.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 10/17/2420-4/0188-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Манфаатдор органлар 3 кунлик муддатда лойиҳани кўриб чиқиши ва узил-кесил келишиши (имзолаши) шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Агар лойиҳа бўйича манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари мавжуд бўлса, улар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини хатда асослар билан кўрсатадилар ва лойиҳани таклиф ва мулоҳазалар билан имзолайдилар. Бунда имзонинг олдида таклиф ва мулоҳазалар ифодаланган хатнинг санаси ва рақами кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа бўйича таклиф ва мулоҳазалар ифодаланган хат ишлаб чиқувчига лойиҳа билан бирга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Хатда асослантирилмаган таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқувчи томонидан инобатга олинмаслиги мумкин. Асослантирилмаган таклиф ва мулоҳазалар қабул қилинмаслиги оқибати бўйича жавобгарлик, ўз таклиф ва мулоҳазаларини асослантирмаган манфаатдор органларнинг раҳбари зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Лойиҳага, унинг мазмуни ва тузилмасини жиддий ўзгартираётган таклиф ва мулоҳаза мавжуд бўлганда, манфаатдор органлар ишлаб чиқувчига ўзларининг лойиҳа вариантини таклиф қилишлари мумкин. Бунда таклиф этилган лойиҳанинг варианти манфаатдор органларнинг биринчи раҳбари истисно ҳолларда унинг биринчи ўринбосари томонидан асослаш-хати билан бирга имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Ишлаб чиқувчи манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазаларини кўриб чиқади, зарурат бўлган ҳолларда лойиҳага тегишли тузатишларни киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII боб. Лойиҳани ҳудудий адлия органида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
(VIII бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Лойиҳа тайёрланган маълумотнома, лойиҳанинг келишилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар ҳамда ҳоким ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган кузатув хати билан бирга ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳудудий адлия органига тақдим этилади.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари мазкур Кенгашлар сессиялари ўтказилишидан камида беш кун олдин ҳудудий адлия органига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари қарорларининг лойиҳалари Кенгаш муҳокамаларига киритилмайди.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун лойиҳа тақдим этилган сана ҳудудий адлия органининг девонхонаси томонидан қабул қилиб олинган сана ҳисобланади. Агар лойиҳа почта хизмати орқали топширилган бўлса, тегишли алоқа бўлими корреспонденти томонидан ҳудудий адлия органига топширилган сана — ҳужжат қабул қилинган кун ҳисобланади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Тақдим этилган лойиҳа қуйидаги ҳолларда ҳудудий адлия органи томонидан 2 иш куни ичида хулосасиз мазкур Йўриқноманинг 1 ёки 11-иловаларига мувофиқ шаклдаги кузатув хати орқали ҳуқуқий экспертиза ўтказилмасдан ишлаб чиқувчига қайтарилади:
(71-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа барча манфаатдор органлар томонидан уларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) даражасида келишилмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳага мазкур Йўриқноманинг 68-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотномада лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилмаган бўлса.
(71-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Ҳудудий адлия органлари тақдим этилган лойиҳани 5 иш куни ичида ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
(72-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг лойиҳалари 2 иш куни ичида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 12 июндаги 158-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2420-1, 12.06.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 24-сон, 297-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Лойиҳалар ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилаётганда уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги аниқланади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш давомида ҳудудий адлия органлари лойиҳаларни уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳам таҳлилни амалга оширади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
741. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тегишли лойиҳа унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжудлиги бўйича ўрганилади.
(741-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 12 июндаги 158-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2420-1, 12.06.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 24-сон, 297-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш давомида лойиҳанинг келгусида ҳуқуқий тартибга солиш предмети (муайян соҳадаги муносабат) ва ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг ишлаб чиқилиш даражаси аниқланади. Бунда тегишли муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солинганлик ҳолати ва даражасига баҳо бериш мақсадида соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар инвентаризациядан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян соҳанинг ҳуқуқий тартибга солинганлик даражаси ўрганилганда, лойиҳанинг ушбу муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орасидаги ўрни ва ўзаро алоқадорлиги аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Лойиҳа нормаларидаги муайян ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга салбий таъсир кўрсатадиган бўшлиқлар ва номувофиқликлар ҳамда ички зиддиятлар мавжуд эмаслигига эътибор берилади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниш зарурияти ўрганилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳада ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Лойиҳанинг номи унинг мазмунига мувофиқлиги текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Лойиҳанинг қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги текширилади. Бунда жумладан қуйидагиларга аҳамият берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг ушбу Йўриқноманинг III ва IV бобларида кўрсатилган талабларга мос равишда тайёрланганлиги ва расмийлаштирилганига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳавола қилинаётган ҳужжатларнинг расмий манбалари тўғри кўрсатилганлигига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа билан бошқа қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилган бўлса, лойиҳа ушбу Йўриқноманинг V бобида кўрсатилган талабларга мос равишда ишлаб чиқилганлигига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Лойиҳада ишлатилган юридик, техник ва бошқа атамаларга баҳо беришда қуйидагилар ўрганилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атамаларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган мазмунига мувофиқ, ҳар хил талқин қилиш имкониятини истисно этган ҳолда баён қилинганлиги;
(79-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳадаги атама ва тушунчаларнинг тўлиқ очиб берилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлатилган қисқартмаларга тушунча берилганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Агар тақдим этилган лойиҳа ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб берса, лойиҳанинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 2-иловасидаги намунага мувофиқ хулоса тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тақдим этилган лойиҳа ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлса, бироқ қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермаса ва ушбу камчиликлар ҳужжатни қабул қилиш жараёнида бартараф этилиши мумкин бўлганда, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 21-иловасидаги намунага мувофиқ хулоса тузилади.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Лойиҳанинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосада қуйидагилар кўрсатилади:
(81-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хулоса рақами ва санаси;

лойиҳанинг реквизитлари;

лойиҳанинг қонунчилик ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги ҳақидаги маълумотлар;
(81-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатни қабул қилиш жараёнида бартараф этилиши мумкин бўлган лойиҳада йўл қўйилган қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермайдиган камчиликлар (агар мавжуд бўлса);
(81-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 5 июлдаги 171-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2420-3, 05.07.2017 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 630-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий экспертизадан ўтказган мутахассис ҳамда хулосани тасдиқлаган ҳудудий адлия органи раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми.
(81-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Агар тақдим этилган лойиҳа ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермаса, лойиҳанинг қонунчилик ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 3-иловасидаги намунага мувофиқ хулоса тузилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Лойиҳанинг қонунчилик ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисидаги хулосада қуйидагилар кўрсатилади:
(83-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хулоса рақами ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг қонунчилик ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидаларига номувофиқлиги ҳақидаги маълумотлар;
(83-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий экспертизадан ўтказган мутахассис ҳамда хулосани тасдиқлаган ҳудудий адлия органи раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми.
(83-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Ушбу Йўриқноманинг 81 ва 83-бандларида кўрсатилган хулосалар икки нусхада тузилиб, ҳудудий адлия органининг масъул ходими томонидан имзоланади ва ҳудудий адлия органи раҳбари ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулосаларнинг бир нусхаси мазкур Йўриқноманинг 4, 42 ва 5-иловаларида келтирилган шаклга мувофиқ кузатув хати билан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига юборилади.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Қонунчилик ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисидаги хулосада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгач, лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ҳудудий адлия органига қайта тақдим этилиши мумкин.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги хулосалар тақдим этилган сана тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг масъул ходими имзо қўйиб олинган сана ҳисобланади. Агар хулосалар почта хизмати орқали топширилган бўлса, тегишли алоқа бўлими корреспондентига топширилган сана — хулоса топширилган кун ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Ҳудудий адлия органида Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қайд этиш китоби юритилиб, унда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ҳар бир лойиҳа ҳақидаги маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ киритилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қайд этиш китоби тикилган, рақамланган ва тегишли ҳудудий адлия органининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда юритилади.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимлари мазкур Йўриқноманинг талабларига риоя қилиниши учун шахсан масъулдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА

(1-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
11-ИЛОВА

(11-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА

(2-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
21-ИЛОВА

(21-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА

(3-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА

(4-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2420-5, 25.06.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
42-ИЛОВА

(42-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА

(5-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган
‎ ҳужжатларни қайд этиш
‎КИТОБИ

‎‎
‎‎
Т/р ‎ Лойиҳанинг келиб тушган куни‎ Лойиҳани юборган маҳаллий давлат ҳокимияти органи ‎ Лойиҳанинг номи‎ Ҳуқуқий экспертиза бўйича хулосанинг қисқача мазмуни‎ Хулоса тақдим этилган кун‎ Изоҳ*

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Қайта ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар мавжуд бўлган қарор лойиҳалари қайд этилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 65-модда; 2014 й., 24-сон, 297-модда, 52(I)-сон, 625-модда; 2017 й., 27-сон, 630-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 10/17/2420-4/0188-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)