Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2016 18.01.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2414
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи , 18.01.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2414
Date of entry into force
21.01.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2414]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 24 мартдаги 21-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2772, 30.03.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 164-модда) ва «Бюджет тизими тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ–594-сонли «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2007 йил 17 октябрдаги 93-сонли «Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1746, 2007 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 495-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 4 ноябрдаги 94-сонли «Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1746-1, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 437-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 17 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 17 декабрдаги 86-сонли буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 164-модда) ва «Бюджет тизими тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ–594-сонли «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчилар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб юритилади) маблағ ажратилиши назарда тутилган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек капитал қурилиш буюртмачилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қурилиш буюртмачилари — марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш объектларини бошқариш ва техник кузатув функцияларини амалга оширувчи ваколатли органлар, шунингдек ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган ягона буюртмачи хизмати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлаштирилган манбалар — Давлат бюджети ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб қилинган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Захира жамғармаси маблағлари — бюджетни тузишда ҳисобга олиб бўлмайдиган, йил мобайнида иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги кўзда тутилмаган қўшимча харажатларни молиялаштириш (тўлаш)га йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари — бюджетдан маблағ олувчилар ихтиёрига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига келиб тушаётган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ғазна ҳисобварақлар — тегишли бюджетдан маблағ олувчилар, шу жумладан капитал қурилиш буюртмачилари учун молия органлари томонидан очиладиган бюджет, шунингдек Захира жамғармаси маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича маблағлар ҳаракати билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган аналитик ҳисоблар регистри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғазначилик бўлинмалари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, ҳудудий ғазначилик бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишнинг титул рўйхати — қурилишнинг бутун даври учун капитал қўйилмалар ҳажми ва уларнинг харажат йўналишлари ҳамда техник-иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилган, ҳар бир объект кесимида тузиладиган молиявий ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишнинг манзилли рўйхати — капитал қурилиш буюртмачилари томонидан ҳар йили тузиладиган ва белгиланган тартибда ажратилган пул маблағлари лимити доирасида тасдиқланадиган объектлар рўйхатини ҳамда ишлар ҳажми ва фойдаланиш йўналишлари бўйича харажатларни ўз ичига олувчи молиявий ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси — қурилишнинг бюджет таснифи кўрсаткичлари асосида капитал қўйилмалар лимитлари, уларни сарфлаш йўналишлари кўрсатилган ва уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилган ҳолда ҳамда бюджет харажатларининг ойлар ёйилмасида ҳар бир қуриладиган объектлар кесимида буюртмачи томонидан тузиладиган, тасдиқланадиган ва тегишли молия органи билан ўрнатилган тартибда келишиладиган молиявий ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харажатлар тўлови рухсатномаси (кейинги ўринларда — ХТР деб юритилади) — кўрсатилган вақт давридан бошлаб, унинг доирасида бюджетдан маблағ олувчи юридик мажбуриятни қабул қилиши мумкин бўлган, ғазначилик бўлинмаси томонидан бюджетдан маблағ олувчига бериладиган, бюджетдан ажратилган маблағлар суммасини акс эттирувчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик мажбурият — бюджетдан маблағ олувчиларнинг шартномалар, контрактлар, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари ҳамда бошқа ҳужжатлар асосида иккинчи томон олдида юзага келадиган мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий мажбурият — бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига тегишли маблағларни ўтказиб бериш мажбуриятини юкловчи тўлов ҳужжатлари, жумладан, суд ҳужжатлари асосида бюджетдан маблағ олувчиларнинг иккинчи томон олдида юзага келадиган мажбуриятлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бюджетдан маблағ олувчиларга шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджети бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли тармоқ бошқармалари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджетлар бўйича — тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Шахсий ғазна ҳисобварақлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Шахсий ғазна ҳисобварақларининг тузилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Молия органлари томонидан бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш бўйича операциялар ҳисобини юритиш мақсадида Давлат бюджети бюджет таснифининг тегишли кодлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлар очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет шахсий ғазна ҳисобварақларда қуйидагилар ҳисоби юритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасида назарда тутилган ва унинг фаолиятини юритишни таъминлаш ва марказлашган тадбирларини амалга ошириш учун режали бюджет ажратмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс бўлмаган қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун назарда тутилган режали бюджет ажратмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмасида назарда тутилган режали бюджет ажратмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Захира жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва молиявий мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХТР;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касса харажатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларда қуйидагилар ҳисоби юритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчиларнинг тегишли сметаларида назарда тутилган режали бюджетдан ташқари маблағлари, бюджетдан ташқари маблағларнинг тушуми ва сарфланишининг чекланмаган турлари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келиб тушган бюджетдан ташқари тушумлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва молиявий мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касса харажатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шахсий ғазна ҳисобварақлар белгиланган мақсадига кўра мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шахсий ғазна ҳисобварақларининг турлари бўйича очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шахсий ғазна ҳисобварақлар мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатга олиш журналида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳар бир шахсий ғазна ҳисобварағига тегишли уникал рақам берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ғазна ҳисобварағи йигирма етти уникал рақамдан иборат бўлиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 дан 6 гача бўлган рақамлар — тасдиқланган Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига мувофиқ маблағлар манбааси коди ва бюджет даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7 дан 9 гача бўлган рақамлар — тасдиқланган Валюталар таснифига мувофиқ валюта коди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 дан 14 гача бўлган рақамлар — тасдиқланган Ҳудудий таснифга мувофиқ ҳудудий тегишлилик коди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 дан 24 гача бўлган рақамлар — бюджетдан маблағ олувчилар бўйича Бюджет таснифининг тегишли кўрсаткичлари коди, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 дан 21 гача бўлган рақамлар — Харажатларнинг вазифа жиҳатдан таснифининг тегишли коди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22 дан 24 гача бўлган рақамлар — Ташкилий таснифнинг тегишли коди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25 дан 27 гача бўлган рақамлар — бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварағи уникал рақами.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг учта рақамдан иборат шахсий ғазна ҳисобварағининг уникал рақами автоматик тарзда Давлат бюджетининг ғазна ижроси дастурий мажмуаси орқали берилади ва тегишли молия органи томонидан ҳар бир бюджет бўйича алоҳида 001 дан 999 гача рақамлардан фойдаланган ҳолда Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатга олиш журналига қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Шахсий ғазна ҳисобварақларни очиш ва ёпиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидаги ҳужжатларга асосан очилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бюджетдан маблағ олувчининг мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, бюджетдан маблағ олувчи бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет маблағларини тақсимловчиси бўлса, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлар очиш учун шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризага мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхати илова қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) харажатлар сметаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган бюджетдан маблағ олувчилар учун уларнинг шахсий харажатлари (алоҳида харажатлар сметаси асосида) ҳисобини юритиш учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақ очилади ва хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун алоҳида (умумий харажатлар сметалари асосида) ҳар бир бюджет таснифининг кичик бўлимлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлар очилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) капитал қурилиш буюртмачилари учун капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси, қурилишларнинг манзилли рўйхати, шу жумладан лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати, қурилишларнинг титул рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Захира жамғармаси маблағлари учун шахсий ғазна ҳисобварақлар ушбу жамғарманинг тегишли маблағлари бўйича ҳар бир харажатлар сметаси бўйича алоҳида очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидаги ҳужжатларга асосан очилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бюджетдан маблағ олувчининг мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шахсий ғазна ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бюджетдан маблағ олувчи бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет маблағларини тақсимловчиси бўлса, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлар очиш учун шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризага мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхати илова қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) лимитланган бюджетдан ташқари маблағларнинг тушуми ва харажатлари бўйича (тушуми ва харажат йўналиши лимитланмаган бюджетдан ташқари маблағлар бундан мустасно) харажатлар сметаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган бюджетдан маблағ олувчилар учун уларнинг шахсий харажатлари (алоҳида харажатлар сметаси асосида) ҳисобини юритиш учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақ очилади ва хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун алоҳида (умумий харажатлар сметалари асосида) ҳар бир бюджет таснифининг кичик бўлимлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлар очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Шахсий ғазна ҳисобварақлар бюджетдан маблағ олувчилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 11 ва 13-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар белгиланган тартибда тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни ичида молия органлари томонидан очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, ушбу ҳужжатлар шахсий ғазна ҳисобварақларни очмасдан қайта ишлаш ёки камчиликларни бартараф этиш учун бюджетдан маблағ олувчига юқорида белгиланган икки иш куни ичида қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш учун асос бўлган тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди ва белгиланган тартибда молия органида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Молия органлари шахсий ғазна ҳисобварақлар очилгандан кейинги кундан кечиктирмасдан бюджетдан маблағ олувчиларга шахсий ғазна ҳисобварақ очилганлиги тўғрисида хабар берадилар. Ўз навбатида бюджетдан маблағ олувчилар молия органлари томонидан хабардор этилгандан кейин икки иш куни ичида улар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақлар реквизитларини тегишли давлат солиқ органлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига етказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бюджетдан маблағ олувчининг қайта ташкил этилиши ва унинг бўйсунишининг ўзгариши ёки ташкилий-ҳуқуқий мақомининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган тарзда шахсий номи ўзгарганда, бюджетдан маблағ олувчи ваколатли давлат органидан янги шахсий ном олганидан сўнг, бир иш куни давомида бу ҳақда тегишли молия органини ёзма равишда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма хабарнома асосида молия органи томонидан бюджетдан маблағ олувчининг номи ўзгарганлиги муносабати билан унинг шахсий ғазна ҳисобварағи уникал рақамини ўзгартирмаган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Бюджетдан маблағ олувчининг бирлашиши, бўлиниши, ажралиб чиқиши, ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этилишида, янгидан вужудга келган бюджетдан маблағ олувчи учун давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг, қўшилиш шаклида қайтадан ташкил этилганда эса, бюджетдан маблағ олувчининг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув ягона давлат реестрига киритилгандан сўнг қайта ташкил этилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда молия органига шахсий ғазна ҳисобварақларни ёпиш учун ариза тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Бюджетдан маблағ олувчи тугатилганда, тугатилаётган ташкилотнинг раҳбари ушбу жараён бошланган кундан бошлаб икки иш куни ичида молия органига юқори турувчи ташкилот ёки ўрнатилган тартибда нотариал тасдиқланган тугатиш тўғрисидаги ва тугатиш комиссиясининг тайинланиши тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тугатиш комиссиясининг фаолият юритиш муддатларини кўрсатган ҳолда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини уларнинг қайта ташкил этилиши, бўйсунувдаги ўзгаришлари, тугатиш комиссияси иш фаолиятининг тугатилиши, бюджетдан маблағ олувчининг бошқа ғазначилик бўлинмаси томонидан хизмат кўрсатилишига ўтиши муносабати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда молия органи томонидан ёпиш мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги шахсий ғазна ҳисобварақни ёпиш тўғрисидаги аризага асосан амалга оширилади. Шахсий ғазна ҳисобварақларнинг ёпилиши Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатга олиш журналида рўйхатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Молия органлари томонидан бюджетдан маблағ олувчиларга янги шахсий ғазна ҳисобварақларни очиш қайта ташкил этиш жараёни тугаллангандан сўнг, шунингдек бюджетдан маблағ олувчининг турган бюджет даражаси ўзгарганда ва бир ғазначилик бўлинмасидан бошқа ғазначилик бўлинмасига хизмат кўрсатилишига ўтганда, мазкур Қоидаларнинг 11, 12 ва 13-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Шахсий ғазна ҳисобварақларни юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Молия органининг ваколатли ходимлари шахсий ғазна ҳисобварақларининг тегишли сатрларида қуйидагиларни акс эттирадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бюджет маблағлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметалари, шунингдек вақтинчалик харажатлар сметалари ҳамда капитал қурилиш бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмалари, Захира жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар сметаларида кўрсатилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаларига, шунингдек капитал қурилиш харажатларининг ойлик ёйилмаларига киритилган ўзгаришлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бюджетдан ташқари маблағлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчиларнинг тегишли харажатлар сметаларида кўрсатилган маблағлар, бюджетдан ташқари тушумлар ва уларнинг йўналиши чекланмайдиган харажатлар турлари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харажатлар сметаларига киритилган ўзгартиришлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ходимлари шахсий ғазна ҳисобварақларининг тегишли сатрларида қуйидагиларни акс эттирадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бюджет маблағлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчиларга берилган ХТР;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилган молиявий мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғазначилик бўлинмалари томонидан тўланган (ўтказилган), шунингдек нақд пул шаклидаги тўланган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бюджетдан ташқари маблағлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда келиб тушган бюджетдан ташқари маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилган молиявий мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғазначилик бўлинмалари томонидан тўланган (ўтказилган), шунингдек нақд пул шаклида тўланган маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан маблағ олувчиларнинг мурожаатига кўра уларнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларидан операциялар амалга оширилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, уларга ушбу шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмаларни мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, бюджетдан маблағ олувчилар «Бюджет ташкилотларининг автоматлаштирилган тизими» дастурий мажмуасига уланганидан сўнг, шунингдек ушбу дастурий мажмуа билан «Давлат бюджетининг ғазна ижроси» дастурий мажмуи ўртасида ўзаро маълумот алмашинуви таъминланганидан сўнг бюджетдан маблағ олувчилар шахсий ғазна ҳисобварақларидан кўчирмаларни электрон кўринишда «Бюджет ташкилотларининг автоматлаштирилган тизими» дастурий мажмуасидан оладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан шахсий ғазна ҳисобварақлар очиш, қайта рўйхатга олиш ва ёпиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларнинг ўз вақтида тақдим этилганлиги, ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги учун бюджетдан маблағ олувчиларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Шахсий ғазна ҳисобварақларнинг ўз вақтида очилиши, қайта рўйхатга олиниши, ёпилиши ва тегишли маълумотларни ўз вақтида акс эттирилиши бўйича молия органларининг тегишли ходимлари жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида тегишли маълумотларни ўз вақтида акс эттирилиши бўйича ғазначилик бўлинмаларининг тегишли ходимлари жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Бюджетдан маблағ олувчиларга уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмаларни ўз вақтида тақдим этилиши бўйича ғазначилик бўлинмаларининг тегишли ходимлари жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ғазна ҳисобварақларининг
ТУРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ Маблағлар манбаси Харажатлар ёйилмаси‎ Вақтинчалик харажатлар сметаси‎ Доимий харажатлар сметаси‎ Юридик мажбуриятлар‎ Тушум‎ ХТР‎ 100% ХТР‎ I ва II гуруҳ харажатлари бўйича сўровнома‎ Тўлов ҳужжатлари‎ Бир сатрда харажатлар‎ Маълумотнома‎ Шахсий ғазна ҳисоб варағи тури‎
Давлат бюджети
1.‎ 1000‎ Давлат бюджети (бюджет ташкилотлари учун) +‎ +‎ +‎ + - +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 1‎
2.‎ 1000‎ Давлат бюджети (бир сатрда молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун) +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ +‎ +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ 13‎
3.‎ 1000‎ Махфий харажатларни бир сатрда молиялаштириш‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ -‎ +‎ -‎ +‎ +‎ -‎ 4‎
4.‎ 1000‎ Махфий бўлмаган харажатларни молиялаштириш (Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари)‎ +‎ +‎ +‎ + -‎ -‎ +‎ -‎ +‎ -‎ -‎ 9‎
5.‎ 1000‎ Ўзаро ҳисоб-китоблар учун‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ -‎ +‎ -‎ +‎ -‎ +‎ 5‎
6.‎ 1000‎ Субвенция‎ +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ +‎ -‎ +‎ -‎ -‎ 9‎
7.‎ 1000‎ Дотация‎ +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ +‎ -‎ +‎ -‎ -‎ 9‎
8.‎ 1000‎ Ўтказиб бериладиган даромадлар‎ +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ +‎ -‎ +‎ - -‎ 9‎
9.‎ 1000‎ Режали ссуда‎ +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ -‎ -‎ +‎ -‎ -‎ 15‎
10.‎ 1000‎ Режасиз ссуда‎ -‎ -‎ -‎ +‎ -‎ -‎ -‎ -‎ +‎ -‎ -‎ 12‎
11.‎ 1000‎ Эркин қолдиқлар ҳисобига ўтказиб бериладиган маблағлар‎ +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 20‎
12.‎ 1000‎ Даромадларни ошириб бажарилган қисмидан ўтказиб бериладиган маблағлар‎ -‎ +‎ +‎ +‎ -‎ +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 21‎
13.‎ 1 000‎ Хусусийлаштириш ҳисобига ўтказиб бериладиган маблағлар‎ -‎ +‎ +‎ +‎ -‎ +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 21‎
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари
14.‎ 4 001‎ Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси‎ -‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 7‎
15.‎ 4 002‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари‎ -‎ -‎ -‎ -‎ +‎ -‎ - +‎ +‎ -‎ - 3‎
16.‎ 4 003‎ Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ‎ -‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 7‎
17.‎ 4 004‎ Ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг тушган суммаси‎ -‎ -‎ -‎ -‎ +‎ -‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ 14‎
18.‎ 4 005‎ Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар‎ -‎ +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ 16‎
19.‎ 4 006‎ Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар (мусиқа ва санъат мактаблари)‎ -‎ +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 24‎
20.‎ 4 007‎ Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар‎ -‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ 17‎
21.‎ 4 008‎ Мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан тушумлар‎ -‎ +‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ 16‎
22.‎ 4 009 Ўқув муассасаларида ўқишдан тушаётган маблағлар‎ -‎ -‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 2‎
23.‎ 4 010‎ Ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари‎ -‎ -‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 2‎
24.‎ 4 011‎ Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўловидан тушган маблағлар‎ -‎ -‎ -‎ -‎ +‎ -‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ 14‎
25.‎ 4 012‎ Капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар‎ -‎ -‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 2‎
26.‎ 4 013 Турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар ‎ -‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ - +‎ +‎ -‎ 17‎
27.‎ 4 014‎ Тақсимланиши назарда тутилган тушумлар (тиббиёт муассасалари учун) ‎ -‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 7‎
28.‎ 4 014‎ Тақсимланиши назарда тутилган тушумлар (транзит)‎ -‎ -‎ -‎ -‎ +‎ -‎ -‎ -‎ +‎ -‎ -‎ 11‎
29.‎ 4 015 Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови‎ -‎ -‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 2‎
30.‎ 4 016 Бошқа маблағлар бўйича депозитлар‎ -‎ -‎ +‎ +‎ +‎ -‎ -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 2‎
31.‎ 4 028‎ Божхона тўловларини тўлашдан тушган тушумлар‎ -‎ -‎ -‎ -‎ +‎ -‎ -‎ -‎ +‎ -‎ -‎ 11‎
32.‎ 4 999‎ Бюджет ташкилотларининг бошқа бюджетдан ташқари маблағлари‎ -‎ -‎ +‎ +‎ +‎ - -‎ +‎ +‎ -‎ -‎ 2‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖУРНАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ Шахсий ғазна ҳисобварақ очилган/ёпилган сана‎ Бюджетдан маблағ олувчининг номланиши‎ Бюджетдан маблағ олувчининг номланиши‎ Ташкилий тасниф коди‎ Шахсий ғазна ҳисобварақ рақами‎ Изоҳ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Шахсий ғазна ҳисобварағи(лар) очиш тўғрисида‎‎

АРИЗА‎

‎‎20____й «____» __________________

‎‎Бюджет _______________________________________________________________________

‎Вилоят________________________________________________________________________

Туман (шаҳар) __________________________________________________________________
‎‎Бюджетдан маблағ
‎олувчининг номи _______________________________________________________________
‎‎Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди _______________________________________
Ташкилий тасниф коди___________________________________________________________ _________________________________________________________________да шахсий ғазна ‎‎
‎‎ ‎‎(молия органининг номи)
‎‎‎‎Илова: 1. ____‎‎_‎‎______________________________________________________________
____‎‎_‎‎______________________________________________________________‎‎
____‎‎_‎‎______________________________________________________________‎‎‎‎
‎‎Раҳбар

‎‎______________________

‎‎_______________________________

‎‎(имзо)

‎‎‎(Ф.И.О.)

М.Ў.‎‎‎

‎‎
‎‎Бош ҳисобчи ‎____________________ ‎‎_____________________________

‎‎‎‎(имзо)

‎‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

‎‎____________________________________________________________________

Молия органининг шахсий ғазна ҳисобварақ очганлиги ҳақидаги белгиси‎‎

‎‎Разрядлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақ рақами

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

‎‎

‎‎Разрядлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақ рақами

15

16‎

17‎

18‎

19‎

20‎

21

22‎

23

24‎

25‎

26‎

27‎

‎‎Шахсий ғазна ҳисобварағини очиш учун тақдим этилган
‎‎ҳужжатларни текширди:

________________________‎‎

_________ _________‎‎‎
‎‎

‎‎(ходимнинг Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

‎‎(сана)

‎‎_______________________ да шахсий ғазна ҳисобварағи очишга рухсат этилади

‎‎(молия органининг номи)

‎‎
‎‎Раҳбар ‎

‎‎_________________

‎‎___________________________

‎‎М.Ў.

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎20___ й «___» ____________ шахсий ғазна ҳисобварағи(лар) очилди
‎‎Бошқа белгилар _________________________________________________________________
‎‎______________________________________________________________________________
‎‎______________________________________________________________________________


‎Изоҳ: ушбу ариза шакли, шунингдек юқори турувчи бюджетдан маблағ олувчилар томонидан юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи очиш учун ҳам тўлдирилади.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_____________________________________________________________________нинг‎‎

‎‎‎‎(юқори турувчи бюджетдан маблағ олувчининг номи)

‎‎қуйи бюджетдан маблағ олувчилари

РЎЙХАТИ

Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди‎

Ташкилий тасниф коди‎

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг номи ‎‎
1.‎
2.‎
3.‎
...‎
...‎
...‎

‎Раҳбар ‎


‎‎___________________‎

‎‎
‎__________________________

(имзо) ‎‎

‎‎(Ф.И.О.)

Бош ҳисобчи‎

___________________‎ ‎‎

‎‎__________________________‎‎

‎‎(имзо) ‎‎

‎‎‎‎(Ф.И.О.)

‎‎‎‎М.Ў. 20___ й «___» ____________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида

АРИЗА‎

‎‎20____й «____» __________________

Бюджетдан маблағ олувчининг номи ________________________________________________
Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди _______________________________________
Ташкилий тасниф коди ___________________________________________________________
Молия органининг номи __________________________________________________________
Шахсий ғазна ҳисобварағи рақами __________________________________________________
____________________________________________________________________

‎‎(бюджетдан маблағ олувчининг номи)

‎‎______________________________________________________________________ сабабли

‎‎(сабаби кўрсатилади)

‎‎шахсий ғазна ҳисобварағини ёпишингизни сўрайди.

‎‎‎‎Илова: 1. ____‎‎_‎‎______________________________________________________________
____‎‎_‎‎______________________________________________________________‎‎
____‎‎_‎‎______________________________________________________________‎‎‎‎
‎‎Раҳбар

‎‎______________________

‎‎_______________________________

‎‎(имзо)

‎‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Бош ҳисобчи ‎____________________ ‎‎_____________________________

‎М.П

‎‎‎‎(имзо)

‎‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

Шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида молия органи белгиси
____________________________________________________________________
‎‎Масъул ходим

_______________

______________

___________________

‎‎

(лавозим)

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

Тегишли бўлим (сектор) бошлиғи

______________

_______________________

‎‎

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Молия органи бошлиғи ______________

_____________________ ‎

‎‎

‎‎(имзо) ‎‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

‎‎20___ й. «____» _______________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Бюджетдан маблағ олувчининг бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағидан

‎‎КЎЧИРМА

‎‎20____ й. «____» _____________ учун

‎‎Ғазначилик бўлинмаси номи ______________________________________________________
‎‎Бюджетдан маблағ олувчининг номи ________________________________________________
‎‎Шаклланган сана 20___ й. «___» _________________________
‎‎Олдинги кўчирма санаси 20___ й. «___» __________________
‎‎Шахсий ғазна ҳисобварағи ________________________________________________________
‎‎Масъул ходим __________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

Т/р‎

Ҳисоб рақам

МФО‎

Ҳужжат рақами

Дебет айланмаси‎

Кредит айланмаси‎

Харажат моддаси‎

1.‎

2.‎

‎‎Жами айланмалар

‎‎Штамп ўрни

‎‎
‎‎Ғазначиликнинг масъул ходими имзоси ____________________ 20___ й. «____»____________
‎‎______________________________________________________________________________
‎‎

‎‎Бюджетдан маблағ олувчининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағидан

‎‎КЎЧИРМА

‎‎20____ й. «____» _____________ учун

‎‎Ғазначилик бўлинмаси номи ______________________________________________________
‎‎Бюджетдан маблағ олувчининг номи ________________________________________________
‎‎Шаклланган сана 20___ й. «___» __________________________
‎‎Олдинги кўчирма санаси 20___й. «___» ____________________
‎‎Шахсий ғазна ҳисобварағи ________________________________________________________
‎‎Масъул ходим __________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎

Кун бошига қолдиқ‎

Кун бошига қолдиқ‎

Кредит айланмаси‎

Кун охирига қолдиқ‎

‎‎Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Т/р‎

Ҳисоб рақам‎

МФО‎

Ҳужжат рақами‎

Дебет айланмаси‎

Кредит айланмаси‎

Харажат моддаси‎

1.‎

2.‎

Жами айланмалар‎‎

‎‎Штамп ўрни ‎‎
‎‎Ғазначиликнинг масъул ходими имзоси ____________________ 20___й. «____»____________
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 42-модда)