30.12.2012 йилдаги 379-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2012 йилдаги 379-сон
Date of entry into force
14.01.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2013 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни декларациялаш механизмини жорий этиш уларнинг амалда божхона ҳудудига олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки декларация тақдим этиш йўли билан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт контрактларни божхона органларида ҳисобга қўйиш бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банки, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг, кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идораларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда 2013 йил 1 январдан бошлаб экспорт операцияларини божхонада «он-лайн» режимида расмийлаштиришнинг интеграциялашган тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларацияси тақдим этиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларацияси тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 30 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
379-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Автомобилларда халқаро юк ташишларни бажариш учун зарур бўлган асосий ҳужжатлар рўйхати 3-бандининг «г» кичик банди чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 427-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбошидаги «шунингдек корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган экспортга етказиб бериладиган маҳсулотларни» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш, сотиб олиш ва уларни олиб чиқиб кетиш тартибида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 15-банддаги «икки иш куни» сўзлари «бир иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 18-банддаги «аризаси бўйича» сўзларидан кейин «брокерлар томонидан» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан расмийлаштирилган экспорт контрактлари бўйича товарни олиб чиқишда юклаб жўнатиш жойидаги божхона бўлинмаларига божхона юк декларацияси тақдим этилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илованинг номидаги ва 1-банддаги «Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III бўлимнинг номидаги «ҳисобга қўйиш пайтида» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-банддаги «мақсадида» сўзидан кейин «илова қилинаётган схемага мувофиқ» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-банддаги «б» кичик банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-банддаги «ва Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг валюта назорати бўлими» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-банднинг иккинчи хатбошидаги «божхона органлари томонидан тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16. Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг божхона постлари ваколатли банк томонидан ТСОга киритилган контракт маълумотларини божхона юк декларацияси маълумотлари билан таққослаши керак ва тафовутлар бўлмаган тақдирда божхона юк декларациясини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштиради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Низомга иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илова номидаги «Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Схемадаги «Ваколатли банк. Ҳисобга қўйиш ва 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ахборотни ТСОга киритиш» блоклари «Ваколатли банк. Ҳисобга қўйиш ва 8 иш соати мобайнида ахборотни ТСОга киритиш» блоклари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Схемадаги «Ҳудудий божхона бошқармаси. Ҳисобга қўйиш ва 2 иш куни мобайнида ахборотни ТСОга киритиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошидаги «чет элда корхона таъсис этган ташкилотнинг ёки ушбу Низомнинг 6-бандида санаб ўтилган бошқа ташкилотларнинг тегишли маълумотномасини экспортчи томонидан тақдим этган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг биржа савдоларида тузиладиган экспорт-импорт контрактларини тузиш ва расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш билан боғлиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 29 майдаги 96-сон қарорига илова 2-бандининг ўттиз иккинчи — ўттиз саккизинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 36-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Четдан келтирилаётган технологик ускуналарни ва уларга эҳтиёт қисмларни, шунингдек компонентларни, хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнда фойдаланиладиганлар тоифасига киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 38-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-банднинг еттинчи хатбошидаги «ва божхона органида» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 19-банддаги «контракт ҳисобга қўйилган жойдаги божхона органига ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 8-иловадаги «божхона,» сўзи чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвесторлар ва инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 25–банди ва Низомга 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган «Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг 11-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи—еттинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи—олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 24-модда; 2015 й., 42-сон, 534-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон; 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон)