Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2016 03.01.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2262-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори , 03.01.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2262-1
Date of entry into force
13.01.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 3 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2262-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 5 октябрдаги 78, 2016-34 ва 341-В-сонли «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2836, 03.11.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (I)-сон)га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 августдаги 47, 2011-25 ва 23/2-сон қарори (рўйхат рақами 2262, 2011 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил 37-сон, 383-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2012 йил 29 ноябрь,

84-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 29 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012-35-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 29 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32/1-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 29 ноябрдаги 84, 2012-35, 32/1-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 6-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а) Пенсия жамғармасига — 20205 баланс ҳисобварақларининг 881 ШҲРга, кейинчалик тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг Ягона ғазначилик рақамига (кейинги ўринларда ЯҒР) тўлиқ миқдорда ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг 20205 баланс ҳисобварақларининг 779 ШҲРга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишидаги тегишли 20205 баланс ҳисобварақларининг 779 ШҲРга келиб тушган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан тўлов топшириқномаси асосида тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказилади ҳамда қуйидаги тартибда фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасининг тегишли бюджет ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказилган жами маблағларнинг 70 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармалари тасарруфида қолади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30 фоизи ҳудудий меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаларининг тўлов ҳужжатлари орқали пул ўтказиш йўли билан республика даражасида марказлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги келиб тушган маблағларни қонун ҳужжатларга мувофиқ белгиланган тартибда сарфлайди;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«85 фоизи 20205 баланс ҳисобварақларининг 692 ШҲРга, кейинчалик тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга тўлиқ миқдорда ўтказилиши билан ажратилади;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги «(рўйхат рақами 615, 1999 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон)» деган сўзлар «(рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 21-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни тўлаш учун маблағларни тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, бюджет ташкилотлари тегишли бюджет таснифи кодлари бўйича алоҳида талабнома тузади ва харажатлар амалга ошириладиган ушбу кодларнинг (депозит ва шахсий) ҳисобварақларини белгилаб кўрсатади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахслардан буюртманомаларни олишлари билан маблағларни белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг 888 ШҲРга эга иккиламчи ҳисобварақларига ва бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварақларига ўтказадилар. Бунда бюджет ташкилотлари ғазна ижроси билан қамраб олинган бўлса, бюджет ташкилотига тегишли маблағлар тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 29 ноябрь

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 29 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 11-модда)