Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 28.11.2012 йилдаги 333-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.11.2012 йилдаги 333-сон
Date of entry into force
28.11.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда ички ва ташқи бозорларда сотиш ва шу асосда саноат ишлаб чиқаришининг барқарор ривожланиши ва экспорт салоҳият ўсишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар ва йирик саноат корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда биринчи навбатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш ва ишлаб чиқариш энергия самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида технология жараёнларини ҳамда моддий-хом ашё ресурслари сарфларини, фойдаланиш ва ноишлаб чиқариш харажатлари меъёрларини рационализациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат унумдорлигини ўстириш, бошқарув ва саноат-ишлаб чиқариш ходимлари сонини мақбуллаштириш, бошқа омиллар ҳисобига ишлаб чиқариш объектлари бўйича саноат маҳсулоти таннархини пасайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган 2013 йилда хўжалик бирлашмалари ва йирик саноат корхоналарида маҳсулот таннархини ўртача 11,2 фоизга қисқартиришнинг йиғма параметрлари бўйича таклифлари иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари тармоқ бўйича таннархни қисқартиришнинг тасдиқланган йиғма параметрларидан келиб чиқиб ўн кун муддатда уларнинг таркибига кирадиган саноат корхоналари учун маҳсулот таннархини қисқартиришнинг мақсадли параметрларини тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарда маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қабул қилинадиган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан чораклик мониторинг олиб борилишини белгиласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб бориладиган мониторинг якунлари бўйича, зарурият бўлганда, маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича параметрларга эришишнинг тўлиқлиги ва самарадорлигига боғлиқ равишда корхоналар раҳбарларини моддий рағбатлантириш ёки уларнинг шахсий жавобгарлиги чораларини қўлласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 ноябрдаги 518-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича комиссия (Ш.М.Мирзиёев) бир ой муддатда 2013-2014 йилларда ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ҳамда харажатларни пасайтириш ва ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида ёқилғи-энергетика истеъмолчиларини энергетик ўрганиб чиқиш жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида технологик жараёнларни рационализациялаш ва моддий-хом ашё ва энергия ресурслари сарфи меъёрларини мақбуллаштириш ҳисобига маҳсулот таннархини пасайтириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, бир йил учун ходимлар сонини мақбуллаштириш натижасида маҳаллийлаштириш даражасининг 2013 йилда пасайиши Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2013 йилда бузилиши деб ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 28 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
333-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 48-49-сон, 538-модда)