31.10.2012 йилдаги 312-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.10.2012 йилдаги 312-сон
Date of entry into force
31.10.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон ва «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон, «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 31 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
312-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорига
1-ИЛОВА

Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон, «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ тижорат банклари томонидан судьяларга, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда суд органлари деб аталади) ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда прокуратура органлари деб аталади) ва давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредити бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг амал қилиши судьяларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади), суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига нисбатан татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган давлат божхона хизмати органлари ходимларининг оила аъзоларидан бири (янги никоҳга кирмаган турмуш ўртоғи ёки қарамоғида бўлган ота-онаси) белгиланган тартибда турар жойга муҳтож деб тан олинганда, улар мазкур Низом талабларига мувофиқ узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда турар жой билан биринчи навбатда таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу кафолат Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ 1991 йил 1 январдан 2023 йил 1 майгача давлат божхона хизмати органларининг жанговар (ҳарбий) ҳаракатларда, ноқонуний қуролли тузилмаларни аниқлаш ва йўқ қилишда, фавқулодда ҳолат (вазият) оқибатларини бартараф этишда, давлат чегараларини ҳимоя қилишда, террорчиликка қарши операцияларда, жиноятчиликка қарши курашишда ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ходимларининг оила аъзоларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлганлиги ҳолати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тижорат банклари томонидан судьяларга, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига узоқ муддатли ипотека кредити (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) бериш қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда тижорат банкларининг ички кредит сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ипотека кредитлари якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйда квартира сотиб олиш учун қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида тижорат банклари томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тижорат банклари томонидан ипотека кредитлари қуйидагилар ҳисобидан берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий молиявий институтларнинг ипотека кредити учун берилган кредит линиялари, шу жумладан имтиёзли кредит линиялари, грантлари ва инвестициялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб қилган маблағлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тузилмалар жамғармалари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ипотека кредити ипотека кредити ҳисобига сотиб олинадиган ва белгиланган тартибда судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг мулкига ўтадиган якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани ипотекага олиш учун берилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муомаладан олиб қўйилган ва бегоналаштирилиши мумкин бўлмаган кўчмас мулк ипотека предмети бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тижорат банки томонидан бериладиган ипотека кредити миқдори ипотека кредити олиш учун буюртманома берилган кунда республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ипотека кредити судьяларга, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига камида 10 йил муддатга берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ипотека кредитлари судьяларга, суд органлари, прокуратура ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уч йиллик имтиёзли давр билан берилади ва мазкур давр мобайнида кредитлар бўйича фақат фоизлар тўланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида белгиланади. 2020 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан судьялар, суд органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига ипотека кредити беришнинг янги тартиби ўрнатилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тижорат банки томонидан бериладиган ипотека кредити миқдори сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 75 фоизидан ошиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходими тижорат банкидан ипотека кредити олиш учун сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағига эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган маблағлар тижорат банкида судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимининг номига миллий валютада очилган жамғарма ҳисоб рақамида бўлиши керак.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Судьяларнинг ва суд органлари ходимларининг дастлабки бадални олиши, уни бериш ва қайтариш тартиби
(II бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал (кейинги ўринларда дастлабки бадал деб аталади) судьянинг, суд органлари ходимининг ҳисоб рақамига Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан ўтказилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғарма маблағлари ҳисобидан дастлабки бадални ўтказиш учун судья, суд органлари ходими иш жойида тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директори (кейинги ўринларда суд органи раҳбари деб аталади) номига қарз бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судья, суд органлари ходими Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьянинг, суд органлари ходимининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки судьянинг, суд органлари ходимининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьянинг, суд органлари ходимининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяни, суд органлари ходимини тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги тегишли қарор (буйруқ)нинг нусхаси.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ариза ва ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин суд органи раҳбари уларни ўрганиш (текшириш) натижаларига кўра Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги ариза ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш кун муддатда Жамғармага (аризани ва барча зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда) илтимоснома билан мурожаат қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Суд органи раҳбарининг илтимосномаси ва ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ўрганиш ва текшириш натижаларига кўра Жамғарманинг Кузатувчи кенгашига дастлабки бадал учун қарз бериш мумкинлиги тўғрисида хулоса киритади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши суд органи раҳбарининг илтимосномасини, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги аризани, унга илова қилинган барча ҳужжатларни ва Департаментнинг хулосасини кўриб чиқиб аризани қаноатлантириш ёки рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Департамент томонидан хулоса бериш ва Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан қарор қабул қилиш муддати суд органи раҳбари томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги ариза ва ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар илова қилинган илтимоснома тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмаслиги керак.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Департамент бу тўғрида зудлик билан суд органи раҳбарини ёзма равишда хабардор қилади ва судья ёки суд органи ходими билан қарз шартномаси тузилади;
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарз гаров таъминоти ёки кафиллик ҳужжати тақдим этилган ҳолда фоизсиз ва қайтариш асосида берилади. Қарзни қайтариш муддати ипотека кредитини қайтариш муддатидан кам бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғарма қарз шартномаси тузилган кундан бошлаб ўн кун муддатда маблағларни судьянинг ёки суд органи ходимининг ҳисоб рақамига ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит шартномасига мувофиқ тўланган дастлабки бадал якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлган тақдирда судья ёки суд органи ходими ортиқча суммани кредит шартномаси имзоланган кундан бошлаб икки кун мобайнида Жамғармага қайтаради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда Департамент бу тўғрида зудлик билан суд органи раҳбарини ёзма равишда хабардор қилади. Хабарномада маблағ беришни рад этиш сабаблари кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар рад этиш сабаблари бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судья ёки суд органи ходими томонидан зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судья ёки суд органи ходими томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари етишмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд органи раҳбари Департаментдан хабарнома олинган кундан бошлаб бир кун муддатда судьяга ёки суд органи ходимига Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши қарорини етказади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Судья ёки суд органи ходими томонидан қарзни қайтариш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нақд пул топшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьянинг ёки суд органи ходимининг тижорат банкларидаги омонатлар бўйича ҳисоб рақамларидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қарз бўйича қарз маблағлари қарз шартномасига илова қилинган жадвалга мувофиқ тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялар ва суд органлари ходимлари қарзни қарз шартномасида белгиланган муддатдан олдин қайтариш ҳуқуқига эга.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II1 боб. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг дастлабки бадални олиши, уни бериш ва қайтариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Дастлабки бадал давлат солиқ хизмати органлари ходимининг ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларига дастлабки бадални тўлаш учун Махсус жамғарма маблағларидан ажратиш мақсадида иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаларида тегишли комиссия (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси комиссияси (кейинги ўринларда ДСҚ комиссияси деб аталади) ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан дастлабки бадални ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органлари ходими иш жойи бўйича ҳудудий комиссияларга, Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимлари эса ДСҚ комиссиясига қарз бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари ходими қарз бериш тўғрисидаги ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари ходимининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки давлат солиқ хизмати органлари ходимининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари ходимининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари ходимини тайинлаш тўғрисидаги тегишли қарорнинг нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Ариза ва ушбу Низомнинг 193-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин ҳудудий комиссия ўн кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия икки кун муддатда ушбу қарорни (зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда) ДСҚ комиссиясига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағ ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия бир кун муддатда давлат солиқ хизмати органлари ходимини рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195. ДСҚ комиссияси бир ҳафта муддатда ҳудудий комиссия қарори ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари юзасидан икки нусхада баённома тузади. Баённоманинг ҳар икки нусхаси ДСҚ комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ДСҚ комиссияси икки кун муддатда баённоманинг бир нусхасини Давлат солиқ қўмитаси Ҳайъати (кейинги ўринларда ДСҚ Ҳайъати деб аталади) қарори лойиҳасини тайёрлаш учун Давлат солиқ қўмитаси раисига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағ ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда бир кун муддатда ҳудудий комиссия рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар рад этиш сабаблари бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус жамғарма маблағлари етишмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196. ДСҚ Ҳайъати қарори тасдиқлангандан кейин икки кун муддатда ДСҚ комиссияси бу ҳақда ҳудудий комиссияни ёзма равишда хабардор қилади ва давлат солиқ хизмати органлари ходими билан қарз шартномасини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарз гаров таъминоти ёки кафиллик ҳужжати тақдим этилган ҳолда фоизсиз ва қайтариш асосида берилади. Қарзни қайтариш муддати ипотека кредитини қайтариш муддатидан кам бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197. Дастлабки бадални тўлаш давлат солиқ хизмати органлари ходими хизмат кўрсатувчи тижорат банки билан кредит шартномасини тузгандан кейин ходимнинг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлабки бадал учун ажратиладиган сумма якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 25 фоизи миқдоридан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
198. Давлат солиқ хизмати органлари ходими томонидан қарзни қайтариш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва бошқа даромадлар, шу жумладан қимматли қоғозлар бўйича олинадиган даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нақд пул топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари ходимининг тижорат банкларидаги омонатлар бўйича ҳисоб рақамларидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қарз бўйича қарз маблағлари қарз шартномасига илова қилинган жадвалга мувофиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари қарзни қарз шартномасида белгиланган муддатдан олдин қайтариш ҳуқуқига эга.
(II1 боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги 847-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.10.2017 й., 09/17/847/0142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II2 боб. Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг дастлабки бадални олиши, уни бериш ва қайтариш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199. Дастлабки бадал давлат божхона хизмати органлари ходимининг ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига киритилиши мумкин.
(199-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1910. Давлат божхона хизмати органлари ходимларига дастлабки бадални тўлаш учун Махсус жамғармадан маблағ ажратиш мақсадида иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармаларида, «Тошкент-АЭРО» ихтисослантирилган божхона комплекси, Божхона институти, Миллий кинология марказида тегишли комиссия (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси комиссияси (кейинги ўринларда ДБҚ комиссияси деб аталади) ташкил этилади.
(1910-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 апрелдаги 296-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2019 й., 09/19/296/2922-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1911. Махсус жамғарма маблағлари ҳисобига дастлабки бадални ўтказиш учун давлат божхона хизмати органлари ходими иш жойи бўйича ҳудудий комиссияларга, Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ходими эса ДБҚ комиссиясига қарз бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божхона хизмати органлари ходими қарз бериш тўғрисидаги ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божхона хизмати органлари ходимининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки давлат божхона хизмати органлари ходимининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божхона хизмати органлари ходимининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божхона хизмати органлари ходимини тайинлаш тўғрисидаги тегишли буйруқнинг нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1912. Ариза ва ушбу Низомнинг 1911-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин ҳудудий комиссия ўн кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия икки кун муддатда ушбу қарорни (зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда) ДБҚ комиссиясига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағ ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия бир кун муддатда давлат божхона хизмати органлари ходимини рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1913. ДБҚ комиссияси бир ҳафта муддатда ДБҚ марказий аппарати ходимининг аризасини ва ҳудудий комиссия қарорини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари юзасидан икки нусхада баённома тузади. Баённоманинг ҳар икки нусхаси ДБҚ комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ДБҚ комиссияси икки кун муддатда баённоманинг бир нусхасини Давлат божхона қўмитаси Ҳайъати (кейинги ўринларда ДБҚ Ҳайъати деб аталади) қарори лойиҳасини тайёрлаш учун Давлат божхона қўмитаси раисига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағ ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда ДБҚ комиссияси уч кун муддатда ДБҚ марказий аппарати ходими ва ҳудудий комиссияни рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий комиссия бир кун муддатда давлат божхона хизмати органи ходимини рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар рад этиш сабаблари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус жамғарма маблағлари етишмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1914. ДБҚ Ҳайъати қарори тасдиқлангандан кейин икки кун муддатда ДБҚ комиссияси бу ҳақда ҳудудий комиссияни ёзма равишда хабардор қилади ва давлат божхона хизмати органлари ходими билан қарз шартномасини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарз гаров таъминоти ёки кафиллик ҳужжати тақдим этилган ҳолда фоизсиз ва қайтариш асосида берилади. Қарзни қайтариш муддати ўн йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1915. Дастлабки бадални тўлаш давлат божхона хизмати органлари ходими хизмат кўрсатувчи тижорат банки билан кредит шартномаси тузгандан кейин ходимнинг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига пул ўтказиш орқали амалга оширилади..
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлабки бадал учун ажратиладиган сумма якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1916. Божхона органлари ходими томонидан қарзни қайтариш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва бошқа даромадлар, шу жумладан, қимматли қоғозлар бўйича олинадиган даромадлар ҳисобига нақд пулсиз маблағ ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нақд пул топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божхона хизмати органлари ходимларининг тижорат банкларидаги омонатлари бўйича ҳисоб рақамларидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қарз бўйича қарз маблағлари қарз шартномасига илова қилинган жадвалга мувофиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божхона хизмати органлари ходимлари қарзни қарз шартномасида белгиланган муддатдан олдин қайтариш ҳуқуқига эга.
(II2 боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ипотека кредити олиш учун буюртманомани кўриб чиқиш ва буюртманома бўйича қарор қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйда квартира сотиб олиш учун судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари тижорат банкига ипотека кредити олиш учун сўралаётган кредит суммасини кўрсатган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ва улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ва уларнинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг пул маблағлари судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ҳисоб рақамига қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяни лавозимга тайинлаш (сайлаш), Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги тегишли қарорнинг, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхалари.
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ҳамда давлат божхона хизмати органлари ходимлари ипотека кредити олиш учун тижорат банкига мурожаат қилгандан кейин тижорат банки уларни ипотека кредити олиш жараёнидаги тахминий харажатлар турлари билан таништиради. Судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари ипотека кредити олишда қуйидаги харажатларни амалга оширишлари керак;
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тасдиқлаш учун давлат божи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаровга қўйилган кўчмас мулкни суғурталаш билан боғлиқ харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш ташкилотининг мулк қийматини аниқлаш хизматларига ҳақ тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипотека тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш учун тўлов.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ипотека кредити олиш учун ариза ва ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар қабул қилиб олингандан кейин тижорат банки ходими томонидан улар бир ҳафта муддатда ўрганилади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Гаровга қўйилган мулкни баҳолаш судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари (ипотекага қўювчи) ва тижорат банки (ипотекага олувчи) ўртасидаги битимга кўра бозор қиймати бўйича амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ушбу Низомнинг 22-бандига мувофиқ ўтказилган ўрганиш ва текшириш натижаларига кўра тижорат банкининг ипотека кредити олиш юзасидан аризанинг кўриб чиқилиши учун масъул бўлган ходими томонидан тижорат банкининг кредит комиссиясига (кредит қўмитасига) кредит беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида асосланган хулоса киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) ипотека кредити олиш юзасидан аризани, унга илова қилинган барча ҳужжатларни ва ушбу ариза бўйича банкнинг масъул ходими хулосасини кўриб чиқиб аризани қаноатлантириш ёки ипотека кредити олиш юзасидан аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ипотека кредити олиш юзасидан аризани кўриб чиқиш муддати ариза ва ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 30 иш кунидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан кейин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банки кредит шартномаси тузиш учун бу ҳақда судьяни, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларини уч кун муддатда ёзма равишда хабардор қилади. Шунингдек сотувчининг номига йўқлаб олинадиган депозит ҳисоб рақами очиш учун улар томонидан якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотувчининг (кейинги ўринларда сотувчи деб аталади) банкка келишини таъминлашнинг зарурлиги ҳам ёзма шаклда кўрсатилади;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипотекага қўювчи банк фойдасига ўз ҳисобидан якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг тўлиқ қийматини йўқолиш ва шикастланиш хавфларидан суғурта қилиши, агар мулкнинг тўлиқ қиймати ипотека билан таъминланган олинган кредит суммаси ва унинг бўйича ҳисобланган фоизлар миқдоридан ортиқ бўлса, у ҳолда банк олдидаги ушбу мажбурияти суммасидан паст бўлмаган суммага суғурта қилиши шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банки судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари билан «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган ипотека тўғрисида шартномани, шунингдек кредит шартномасини тузади.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тижорат банки қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда судьяга, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига хулосани ёзма равишда, ипотека кредити беришнинг рад этилиши сабабларини кўрсатган ҳолда жўнатади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ипотека кредитини бериш ва қайтариш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тижорат банки томонидан судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати органлари ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари номига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ҳамда ушбу ҳисоб рақамидан қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг олди-сотди шартномаси нусхаси илова қилинган ҳолда судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ёзма топшириқномаси асосида, сотувчининг (мулкдорнинг) омонат ҳисоб рақамига пул маблағларини нақд пулсиз шаклда мемориал ордер воситасида ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари томонидан ипотека кредитини қайтариш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар, шу жумладан қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нақд пул топшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг тижорат банкларидаги омонатлар бўйича ҳисоб рақамидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш.
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин, кредит шартномасида белгиланган қайтариш муддати бошлангунгача, кредитни муддатидан олдин қайтарганлиги учун воситачилик тўлови тўламасдан қайтариш ҳуқуқига эга.
(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Тижорат банклари судьялар, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари томонидан ипотека кредитлари бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан доимий мониторингни амалга оширадилар.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг жойига борган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Тижорат банки томонидан мониторингни амалга ошириш тартиби кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Асосий қарз ва унинг бўйича ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда тижорат банки ходими судья, суд органлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари билан шахсан учрашиб мажбуриятларнинг бажарилмаётгани сабабларини аниқлайди ва муддатида қайтарилмаган ипотека кредитининг қайтарилишини таъминлаш чораларини кўришни талаб қилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари томонидан ипотека кредити ва ҳисобланган фоизлар бўйича тўловлар тўланмаганда ёки ўз вақтида тўланмаганда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда тижорат банки ундирувни қонунчиликда белгиланган тартибда гаровга қўйилган мулкка қаратади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ судьяларга, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда — суд органлари) ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда — прокуратура органлари ходимлари) ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг амал қилиши судьяларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига (кейинги ўринларда — судьялар), суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига нисбатан татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси (кейинги ўринларда пул компенсацияси деб аталади) уй-жойлар билан таъминланмаган судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно), лекин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари ва туманлар марказларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўланади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (судьянинг, суд органлари ходимининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларининг ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. Бунда судьяни тайинлаш (сайлаш), суд органлари ходимини, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларини ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларини тайинлаш жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Судьяга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига, давлат солиқ хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси судья тайинланган (сайланган) жойга келгандан, суд органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимлари ва давлат солиқ хизмати органлари ходимлари тайинланган жойга келгандан кейин уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб белгиланган тартибда расмийлаштирилган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси асосида тўланади. Судьяга тайинланган (сайланган) жойида, суд органлари ходимига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура ходимларига ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига тайинланган жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда, пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Судьяга ва суд органлари ходимига тайинланган (сайланган) жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки улар уй-жой сотиб олганда улар бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тегишли ҳудудий бўлими (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимига хизмат турар жойи берилган ёки у Тошкент шаҳрида турар жой сотиб олган тақдирда у бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Администрацияси молия-хўжалик департаментига (кейинги ўринларда тегишли орган деб аталади) пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Прокуратура органлари ходимига хизмат уй-жойи берилганда ёки у тайинланган (сайланган) жойида уй-жой сотиб олганда у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда уларга тенглаштирилган прокуратуралар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари ходимига хизмат уй-жойи берилганда ёки у тайинланган жойда уй-жой сотиб олганда у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри Давлат солиқ бошқармалари (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тайинланган (сайланган) жойида ота-оналари ёки эри (хотини)нинг ота-оналари уй-жойларида бирга яшаётган судьяларга, тайинланган жойида ота-оналари ёки эри (хотини)нинг ота-оналари уй-жойларида бирга яшаётган суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўланмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Судья, суд органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимлари ва давлат солиқ хизмати органлари ходимлари пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда тегишли орган раҳбарига ариза беради.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул компенсацияси тўлаш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяни, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимини тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги қарорнинг нусхаси, суд органлари ходимини, прокуратура ва давлат солиқ хизмати органлари ходимини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳужжатларининг нусхаси;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномасининг нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли орган тақдим этилган ҳужжатлар асосида уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) учун компенсация миқдорини кўрсатган ҳолда пул компенсацияси тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли органлар шахслар ижарага олинган уй-жойда яшашларини ва уларнинг яшаш жойлари ўзгаришини доимий назорат қиладилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Судьяга бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ судья ушбу уй-жойда яшаши шарти билан, судья этиб тайинланган (сайланган) муддатдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд органлари ходимига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимига, прокуратура органлари ходимларига ва давлат солиқ хизмати органлари ходимига бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ суд органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходими, прокуратура органлари ходимларига ва давлат солиқ хизмати органлари ходими ушбу уй-жойда яшаши шарти билан берилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Пул компенсацияси суд, суд органи ва прокуратура органи жойлашган жой бўйича тегишли органнинг бухгалтерияси томонидан, ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ чиқарилган буйруқ асосида, иш ҳақи тўлаш билан биргаликда ўтган ой учун тўлов ведомости бўйича тўланади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларига пул компенсацияси тегишли орган томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда тўланади;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1005-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1005/045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул компенсациясини олиш учун ҳужжатлар тегишли органларда қонунчиликда белгиланган муддат тамом бўлгунгача сақланади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Пул компенсацияси миқдорини аниқлашда ҳисобга олинадиган оила таркиби ўзгарган тақдирда, судьянинг, суд органлари ходимининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларининг ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг оила таркиби ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинган пул компенсацияси миқдорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси асосида янги миқдорлардаги пул компенсацияси белгиланган тартибда ушбу ўзгаришлар бошланган кундан бошлаб тўланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Судья, суд органлари ходими, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимлари ва давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ортиқча олинган пул компенсацияси суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўлиқ миқдорда ундан ундириб олинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ушбу Низомга мувофиқ судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва прокуратура органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул компенсацияси тўлашга пул маблағлари сарфи тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Пул компенсацияси тўлашнинг тўғрилигини назорат қилиш тегишли органлар раҳбарлари зиммасига юкланади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 44-сон, 506-модда; 2014 й., 2-сон, 21-модда; 2017 й., 24-сон, 497-модда, 35-сон, 922-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.10.2017 й., 09/17/847/0142, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон, 23.12.2017 й., 10/17/1005/045-сон, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон; 11.04.2019 й., 09/19/296/2922-сон, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)