Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.08.2012 йилдаги 252-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.08.2012 йилдаги 252-сон
Date of entry into force
23.08.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012—2015 ЙИЛЛАРДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОМ АШЁСИНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ, ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 31 октябрдаги ПҚ–1633-сон қарори билан янги ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати корхоналарини, шунингдек гўшт-сут, мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш ва ишлаётганларини реконструкция ва модернизация қилишга йўналтирилган 2012 — 2015 йилларда озиқ-овқат саноатини кенгайтириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланганлиги, улар юзасидан тармоқ жадваллари ишлаб чиқилганлиги ҳамда уларни рўёбга чиқариш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички истеъмол бозорини сифатли озиқ-овқат товарлари билан тўлдириш учун кейинги уч йилда 540 тадан ортиқ янги корхоналар ишга туширилди, маҳсулотларнинг 152 тадан кўпроқ янги турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш даражаси аҳолининг ва иқтисодиёт тармоқларининг тайёр озиқ-овқат товарларига бўлган талабига, мавжуд имкониятлар ва ресурсларга мос келмайди. Кўпгина қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб турган қувватлари маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскириб кетган, уларни янгилаш ва модернизациялаш талаб этилади. Ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат товарларининг турлари чекланиб қолмоқда, маҳсулот сифати ошиб бораётган талабларга жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ишлаш корхоналари учун гўшт ва сут етказиб бераётган деҳқон ва фермер хўжаликларини рағбатлантириш, корхоналар-агрофирмаларнинг ўз барқарор хом ашё базасини шакллантириш масалалари ҳал этилмасдан қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий корхоналарда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашни янада чуқур қайта ишлашни таъминлаш ҳамда шу асосда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли, сифатли озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган, 2012 — 2015 йилларда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 — 2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум, гўшт ва сут етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлашнинг 1, 1а — 1в, 2, 2а, 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ мақсадли прогноз параметрлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1, 1а — 1в, 2, 2а, 3 ва 3а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика минтақалари бўйича анъанавий бўлмаган мойли экинларнинг ўртача йиллик экин майдонларининг ва уларни етиштиришнинг, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳисобланган ҳажмларининг 4-иловага* мувофиқ параметрлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда ушбу қарорга 1, 1а — 1в, 2, 2а, 3, 3а-иловаларда назарда тутилган мақсадли прогноз параметрларига мувофиқ 2012 — 2015 йилларда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш бўйича минтақавий мақсадли дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили асосий қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда 4-иловада назарда тутилган параметрларга мувофиқ анъанавий бўлмаган мойли экинларнинг ўртача йиллик экин майдонларини ҳисобга олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси бошқа манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг қайта ишловчи корхоналари учун гўшт ва сут етказиб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни рағбатлантириш бўйича таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 23 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
252-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 33-34-сон, 398-модда)