Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 14.08.2012 йилдаги 245-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 14.08.2012 йилдаги 245-сон
Date of entry into force
14.08.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ, МАШИНАЛАРИ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИНГ «UZBEKISTAN AGROTECHMASH EXPO-2012» ХАЛҚАРО ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КЎРГАЗМАСИНИ ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2012 йил 21 майдаги ПҚ–1758-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек қишлоқ хўжалигини жаҳон талабларига ва стандартларига жавоб берадиган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологик асбоб-ускуналар билан таъминлаш даражасини тубдан ошириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш учун хорижий инвестицияларни, энг аввало, етакчи чет эл компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги ПҚ–1758-сон қарори билан ташкил этилган Идоралараро комиссиянинг (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма марказининг кўргазма майдонлари негизида 2012 йил 10 октябрдан 12 октябргача Қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг «Uzbekistan AGROTECHMASH EXPO-2012» халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасини (кейинги ўринларда кўргазма деб аталади) ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг «Uzbekistan AGROTECHMASH EXPO-2012» халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасини ўтказишнинг тематик режаси 1-иловага мувофиқ*;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар кунлик тематик семинарларни ўтказишнинг намунавий сценарийси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма марказининг кўргазма майдонлари иштирокчиларга 3-иловага* мувофиқ имтиёзли шартларда берилади, кўргазма стендларини қуриш ва қўшимча кўргазма ускуналарини тақдим этиш ва хизматлар кўрсатиш белгиланган нормативларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, агрофирмалар ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг кўргазмага ташрифини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Идоралараро комиссия Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда етакчи қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчиларни, шу жумладан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни кўргазмада қатнашишга жалб этиш юзасидан фаол реклама-ахборот ишларини ва ташкилий ишларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси резидентларига кўргазмада тузилган контрактлар бўйича қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарини тендер савдолари ўтказмасдан харид қилишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда кўргазманинг сифатли ўтказилишини ва кўргазма доирасида тузилган контрактларнинг рўйхатга олинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Идоралараро комиссия Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда кўргазма натижаларига кўра ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига етказиб бериш учун энг яхши жаҳон намуналарига мос келадиган ҳамда халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган техниканинг замонавий ва юқори унумли турларини танлаб олиш юзасидан 2012 йил 31 октябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг буюртманомаларига кўра кўргазманинг хорижий иштирокчиларига кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирмасдан тезкорлик билан расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўргазма ўтказиладиган, шунингдек кўргазма иштирокчилари яшайдиган жойларда жамоат тартиби ва ёнғин хавфсизлигини тўлов ундирмасдан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент» аэропортида кўргазма иштирокчиларини кутиб олишни ва кузатиб қўйишни, уларга транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича фаолият кўрсатаётган штабнинг ишлари мувофиқлаштирилишини таъминласин, унинг зарур миқдорда ташкилий техника ва алоқа воситалари билан жиҳозлашни назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўргазма иштирокчиларига манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ўз вақтида тақдим этилган буюртманомаларига кўра авиачипталар банд қилиб қўйилишини ва сотилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент» аэропортида кўргазма иштирокчиларига CIP зали орқали хизмат кўрсатилишини, шунингдек кўргазма юкларининг юклаб-туширилишини тўлов ундирмасдан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аэропорт биноси хоналарининг кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита томонидан тақдим этилган кўргазма рекламалари билан безатилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, кўргазмада иштирок этадиган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг буюртманомаларига кўра кўргазмага юборилаётган кўргазма юкларининг белгиланган ставкаларнинг камида 30 фоизи миқдорида чегирма билан махсус имтиёзли тарифлар бўйича ташилишини, тўлов ундирмасдан юкларнинг белгиланган манзилга етказиб берилиши ва кўргазмага темир йўлда олиб келинаётган юкларни тушириш учун вагонларнинг ўз вақтида қўйилиши тезкор кузатиб турилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги кўргазма ишларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У.Розуқулов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 14 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
245-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 33-34-сон, 392-модда)