Ҳужжат кучини йўқотган 13.12.2017 11.07.2012 йилдаги 209-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.07.2012 йилдаги 209-сон
Date of entry into force
11.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 13.12.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ» ДАВЛАТ ЛИЗИНГ КОМПАНИЯСИ ТУЗИЛМАСИНИ ВА ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли ««Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонасининг уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш ва ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 12 январдаги ПҚ-1260-сон ҳамда «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 20 декабрдаги ПҚ-1444-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси ижро этувчи аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 15 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва лизингга бериш, шунингдек «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг «Мелиомашлизингсервис» шуъба корхонаси томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар харид қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 11 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси ижро этувчи аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмаси

Ходимларнинг чекланган умумий сони — 15 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва лизингга бериш, шунингдек «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг «Мелиомашлизингсервис» шуъба корхонаси томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар харид қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси (кейинги ўринларда Лизингга берувчи деб аталади) томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини (кейинги ўринларда мелиорация техникаси деб аталади) харид қилиш ва лизингга бериш, шунингдек «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг «Мелиомашлизингсервис» шуъба корхонаси (кейинги ўринларда шуъба корхона деб аталади) томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар харид қилиш механизмини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лизингга бериладиган мелиорация техникаси рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарори билан ташкил этилган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мелиорация техникасига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар шуъба корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича, маҳаллий товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар эса – Лизингга берувчи тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича олиб кирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мелиорация техникасини лизингга бериш Лизингга берувчи томонидан унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан бериладиган маблағлар, шунингдек ўз маблағлари, бошқа жалб этилган маблағлар ёки бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мелиорация техникасига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар харид қилиш шуъба корхона томонидан ўз маблағлари, Лизингга берувчининг қарз асосида бериладиган маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа жалб этилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мелиорация техникаси суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини ва бошқа сув хўжалиги ишларини амалга оширувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига (кейинги ўринларда Лизингга олувчилар деб аталади) 10 йил муддатга лизингга қуйидаги шартлар билан берилади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни амалга оширувчи сув хўжалиги қурилиши ташкилотлари, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизингга берилаётган мелиорация техникаси қийматининг 15 фоизи аванс шаклида уларнинг ўз маблағлари ҳисобига тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизингга берилаётган мелиорация техникаси қийматининг 85 фоизи Лизингга берувчи томонидан, унга қарз асосида Жамғарма томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширувчи сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотлари учун лизингга берилаётган мелиорация техникаси қийматининг 100 фоизи Лизингга берувчи томонидан, унга қарз асосида Жамғарма томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мелиорация техникаси Лизингга олувчиларга фақат олинаётган техниканинг мулкий таваккалчиликларини лизингнинг бутун даври учун суғурта қилиш бўйича «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик компаниясининг суғурта полиси мавжуд бўлганда берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Лизингга берувчининг даромад ставкаси (маржаси) лизинг шартномалари тузилиши санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мелиорация техникаси Лизингга берувчи томонидан ўз маблағлари, бошқа жалб этилган маблағлар (унга қарз асосида Жамғарма томонидан бериладиган маблағлардан ташқари) ёки бошқа манбалар маблағлари ҳисобига лизингга берилганда лизинг муддати ва Лизингга берувчи даромади ставкаси (маржаси) лизинг шартномасида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лизингга берувчи ҳар йили 1 августдан кечикмай, Лизингга олувчилардан олинган буюртманомалар асосида лизинг бўйича етказиб бериладиган мелиорация техникасига келгуси йилдаги эҳтиёж прогнозини шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилиш мўлжалланаётган мелиорация техникасига бўлган эҳтиёж прогнозидан келиб чиқиб Лизингга берувчи ва «Агробанк» акциядорлик-тижорат банки (кейинги ўринларда Банк деб аталади) Жамғармага мелиорация техникаси харид қилишнинг прогноз ҳажмларини, шунингдек Лизингга олувчилар томонидан тўловлар амалга оширилишини ҳисобга олувчи келгуси йилда маблағларга бўлган эҳтиёж прогнозини (йил чораклари бўйича) тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарма мавжуд молиявий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда Лизингга берувчига лизинг операцияларини амалга ошириш учун келгуси даврга ажратиладиган пул маблағлари миқдори юзасидан кафолат хатлари тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизингга берувчи Жамғарма томонидан ажратиладиган пул маблағлари тўғрисидаги тасдиқланган кафолат хатлари асосида, мамлакатимиз ва чет эл корхоналарида ишлаб чиқариладиган мелиорация техникасини сотиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мелиорация техникасини ўз маблағлари, шунингдек бошқа жалб этилган маблағлар (Лизингга берувчига қарз асосида Жамғарма томонидан бериладиган маблағлардан ташқари) ёки бошқа манбалар маблағлари ҳисобига сотиб олиш ҳам Лизингга берувчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Лизингга бериладиган мелиорация техникасини, шунингдек мелиорация техникасига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни етказиб берувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган таркибдаги Идоралараро тендер комиссияси томонидан тендер асосида аниқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Лизингга берувчи келгуси йилга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма билан (мелиорация техникаси Жамғарма маблағлари ҳисобига сотиб олинган тақдирда) – мелиорация техникаси сотиб олиш учун молиявий ресурслар ажратиш юзасидан шартнома тузади. Бунда лизинг бўйича даромад (маржа) миқдори, шунингдек Лизингга олувчилар томонидан тўланадиган лизинг тўловларидан ушлаб қолиниши керак бўлган Лизингга берувчининг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб берувчилар билан — Лизингга олувчининг буюртмасига мувофиқ мелиорация техникасини етказиб бериш юзасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк билан — унинг томонидан молиявий агент функциялари бажарилиши юзасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик компанияси билан – суғурта агенти функцияларини бажариш юзасидан шартномалар тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Лизингга берувчи Лизингга олувчилар билан мелиорация техникаси лизинги шартномаларини тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўловлари (асосий сумма плюс лизинг бўйича фоизлар) жадвали илова қилинади. Бунда шартноманинг битта асл нусхаси Банкка жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мелиорация техникаси учун ҳақ тўлаш тартиби Лизингга берувчи билан етказиб берувчи ўртасида тузилган лизинг объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуъба корхона томонидан мелиорация техникасига техник ва сервис хизмати кўрсатиш шартнома асосида амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мелиорация техникаси Жамғарма маблағлари ҳисобига сотиб олинган тақдирда Лизингга берувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ажратиш юзасидан Жамғармага буюртманомалар тақдим этади. Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма уч банк куни мобайнида келгуси давр учун пул маблағларини Жамғарма маблағлари билан операциялар учун мўлжалланган Лизингга берувчининг Банкдаги махсус ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда Операция ҳисоб рақами деб аталади) ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг бўйича олинган фоизлардан тижорат агенти функцияларини бажариш учун шартномада белгиланган миқдорда ўзининг хизматларига тўланадиган тўлов ҳисобига маблағларни ушлаб қолади, Лизингга олувчилардан тушган сумманинг қолган қисмини уч кун муддатда Жамғарманинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир календарь йил чораги тамом бўлгандан кейин 20 кундан кечикмай Жамғармага ўтган йил чораги учун Операция ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида Банк томонидан тасдиқланган ҳисоботни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Лизингга олувчи (суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширувчи сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотларидан ташқари):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизингга берувчига лизингга олинадиган мелиорация техникаси қийматининг 15 фоизини аванс тўлови тарзида тўлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ мелиорация техникаси қийматининг қолган 85 фоизини ва лизинг бўйича фоизларни лизинг муддати мобайнида Лизингга берувчига тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширувчи сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотлари лизинг муддати мобайнида мелиорация техникаси қийматининг 100 фоизини ва лизинг бўйича фоизларни лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча Лизингга олувчилар лизингга олинадиган мелиорация техникасини Лизингга берувчи фойдасига ўз маблағлари ҳисобига суғурта қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Лизингга олувчилар лизинг тўловларини лизинг шартномаларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда Лизингга берувчига тўлайдилар. Кўрсатиб ўтилган маблағлар тўлиқ миқдорда Лизингга берувчининг Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Лизингга берувчи, Банк ва уларнинг бўлинмалари раҳбарлари Жамғарма маблағларидан, ўз маблағларидан ёки бошқа маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Лизингга олувчи томонидан жадвалда назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, Лизингга берувчи молия агенти орқали Лизингга олувчининг банк ҳисоб рақамига белгиланган тартибда бажарилиши керак бўлган тўлов талабномаларини тақдим этади. Лизингга олувчилардан тўлов талабномалари бўйича ундирилган пул маблағлари Лизингга берувчининг Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 209-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 12-сон, 73-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «мелиорация техникаси» сўзларидан кейин «машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошидаги «мелиорация техникаси» сўзларидан кейин «машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидан «ва унинг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Белгилаб қўйилсинки, мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширадиган сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг қарори асосида 10 йил муддатга лизингга қуйидаги шартлар билан берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширадиган сув хўжалиги қурилиш ташкилотлари учун, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликлари учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизингга берилаётган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари қийматининг 15 фоизи аванс шаклида уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизингга берилаётган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари қийматининг 85 фоизи «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан, унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширадиган сув хўжалигидан фойдаланиш ташкилотлари учун лизингга берилаётган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари қийматининг 100 фоизи «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан, унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга бериш фақат олинаётган техниканинг мулкий таваккалчилигини лизингнинг бутун даври учун «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик компанияси суғурта полиси мавжуд бўлганда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Лизингга берувчининг даромад ставкаси (маржаси) лизинг шартномалари тузилиши санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6-1. Белгилансинки, «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси томонидан ўз маблағлари, бошқа жалб қилинган маблағлар (унга қарз асосида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан бериладиган маблағлардан ташқари) ёки бошқа манбалар маблағлари ҳисобига мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга беришда лизинг муддати ва «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг даромад ставкаси (маржаси) лизинг шартномасида белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 7-банднинг иккинчи хатбошидаги «мелиорация техникасини» сўзларидан кейин «машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси «Маъмурий бино махсус сервис» давлат шуъба корхонасининг Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй манзилидаги биносига жойлаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 5 февралдаги 54-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси Уставида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Компаниянинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100008, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини оширадиган сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига уларнинг буюртманомалари асосида мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва бериш «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясининг фаолият соҳаси ва асосий вазифалари ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 12-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва бешинчи хатбошидаги «сувдан фойдаланувчилар» сўзлари «сув истеъмолчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «ҳамда» сўзи «шунингдек лизинг Компаниясининг ўз маблағлари, жалб қилинган ёки бошқа маблағлар ҳисобига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 31-банднинг иккинчи хатбошидаги «ва унинг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 34-банднинг учинчи хатбошидаги «ижро этувчи директор ўринбосари ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорлари)» 2009 йил 20 майдаги 142-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 37-модда) 1-илова 23-бандининг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сон Қонуни)» 2011 йил 18 февралдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 12-модда) илова 7-бандининг «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 322-модда; 2013 й., 26-сон, 338-модда)