26.04.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2355
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 26.04.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2355
Date of entry into force
06.05.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 26 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2355]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 14 августдаги 2020-31-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-2, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2355-2/1196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 30 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012/17-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 30 мартдаги 2012/17-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (бундан кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб юритилади) томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни (бундан кейинги ўринларда битимлар тўғрисидаги ахборот деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Битимлар тўғрисидаги ахборотни шакллантириш ҳамда уни Қўмитага тақдим этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қўмитага тақдим этиладиган битимлар тўғрисидаги ахборот Марказий депозитарийга инвестиция воситачилари томонидан тақдим этиладиган битимлар тўғрисидаги ахборот ва Марказий депозитарийда рўйхатга олинган битимлар тўғрисидаги ахборот асосида шакллантирилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказий депозитарий ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Қўмитага битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказий депозитарий битимлар тўғрисидаги ахборотни Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомнинг иловасида назарда тутилган маълумотлар доирасида (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) Қўмитага тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Электрон рақамли имзонинг очиқ калитлари Марказий депозитарий ва Қўмита ўртасида ўзаро алмашинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон ҳужжатни юборишда Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзолар калитлари сертификатига эга бўлган электрон рақамли имзо калитидан фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Акцияларга доир битимларни рўйхатга олувчи инвестиция воситачилари битимлар тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи иш кунидан кечиктирмай Марказий депозитарий томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан кейинги ўринларда ваколатли орган деб юритилади) билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиладиган маълумотлар формати шифрланган электрон ҳужжат кўринишида Марказий депозитарийга тақдим этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Зарур бўлган ҳолларда, маълумотлар формати Марказий депозитарий томонидан Қўмита ва ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказий депозитарий ва Қўмитага битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этганлик учун ҳақ олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Инвестиция воситачиси томонидан Марказий депозитарийга тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, ушбу инвестиция воситачиси бундай ҳолат юз берганлигини билган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги тўғрисида Марказий депозитарийни хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотни тузатишга доир чоралар кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузатилган битимлар тўғрисидаги ахборотни Марказий депозитарийга тақдим этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказий депозитарий икки иш куни мобайнида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция воситачисидан битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги тўғрисидаги хабарномани олгач, бу ҳақда Қўмита ҳамда ваколатли органни хабардор қилиши;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузатилган битимлар тўғрисидаги ахборотни олгач, уни белгиланган тартибда Қўмитага тақдим этиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Марказий депозитарий томонидан рўйхатга олинган Қўмитага тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, Марказий депозитарий бундай ҳолат юз берганлигини билган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бу ҳақда Қўмита ва ваколатли органни хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимлар тўғрисида тақдим этилган ахборотни тузатишга доир чоралар кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимлар тўғрисидаги тузатилган ахборотни белгиланган тартибда Қўмитага тақдим этиши лозим.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Битимлар тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Битимлар тўғрисидаги ахборот махфий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотдан Қўмита томонидан солиқ тўловчиларнинг юзага келган мажбуриятларини аниқлаш мақсадидагина фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Марказий депозитарийдан олинган битимлар тўғрисидаги ахборотни сақлаш ва фойдаланишнинг махсус режими Қўмита томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Инвестиция воситачилари Марказий депозитарийга тақдим этиладиган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавобгардирлар, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Марказий депозитарий битимлар тўғрисидаги ахборотни Қўмитага тақдим этмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этмаганлиги ёхуд бузиб кўрсатган ҳолда тақдим этганлиги учун жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори в. в. б. А. ОБИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 30 март

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Бош директори Ш. АБДУЖАББАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 30 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 199-модда; 2016 й., 11-сон, 109-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2355-2/1196-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)