13.04.2012 йилдаги 109-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.04.2012 йилдаги 109-сон
Date of entry into force
13.04.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР, БАГАЖ ВА ЮК БАГАЖ ТАШИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг «Темир йўлда ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 30 ноябрь, 314-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ички йўналишларида темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташишнинг ягона тартибини белгилаш, шунингдек вокзалларда ва йўловчи поездларида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини сўзсиз бажарилишига қаратилган ташкилий чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 13 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар ички темир йўл йўналишларида темир йўл транспортида йўловчилар, қўл юки, багаж ва юк багажини ташиш бўйича хизматлар кўрсатилишида ташувчи ва йўловчи, юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчи ўртасида юзага келувчи муносабатларни тартибга солади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича умумий фойдаланиш темир йўлларида темир йўл транспорти билан йўловчилар, қўл юки, багаж ва юк багаж ташишларига татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича умумий фойдаланиш темир йўлларида халқаро темир йўл алоқалари йўловчилар поездлари ва бошқа давлатлар темир йўл ташувчиларига тегишли бўлган вагонлар билан йўловчилар ташишда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари меъёрларига амал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Барча фойдаланувчиларга хизматлар кўрсатишда бир хил хизмат кўрсатиш ва тўловлар шартлари тақдим қилинади. Хизматлардан фойдаланувчи айрим тоифаларга кўрсатилган хизматлар учун қонун ҳужжатларига биноан тўловнинг бошқа шартлари берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ташувчилар, йўловчилар, багаж, юк багаж жўнатувчилар ва қабул қилувчилар мазкур Қоидаларга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган Темир йўл вокзаллари (станциялари)да йўловчилар ва бошқа шахсларнинг бўлишлари Қоидаларига риоя қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Йўловчи поездда юриши, багаж ташилиши (уни топширганда), жўнатувчи эса — багаж, юк багажи ташилиши учун тўловларни белгиланган тарифларга асосан тўлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Йўловчи ташиш шартномаси тузилганлиги темир йўлда ҳаракатланиш ҳужжати (чипта) билан, йўловчи багаж топширганлиги — багаж квитанцияси билан тасдиқланади. Юк багаж ташиш шартномаси тузилганлиги ва уни ташувчига топширилганлиги юк багаж квитанцияси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Темир йўлларда йўловчилар ташиш соҳасида умумий ва умумий бўлмаган фойдаланиш жойларида ишлар (хизматлар) бажарилиши билан боғлиқ тарифлар, йиғимлар ва тўловлар, шунингдек уларни жорий қилиш (ўзгартириш) тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вокзалларда ва чипта кассаларида йўловчиларга кўрсатилаётган, чипталар сотилиши билан боғлиқ бўлмаган хизматлар учун барча турдаги қўшимча йиғимларни ундириш, ташувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган Қўшимча ишлар ва хизматлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хизматлар кўрсатишда мазкур Қоидаларда кўзда тутилмаган ташувчи ва фойдаланувчиларнинг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси темир йўл Устави ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонемент чиптаси — вақтнинг белгиланган даври мобайнида шаҳарлараро қатновчи поездда йўловчини кўп марта ҳаракатланиши учун чипта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
багаж — йўловчига шахсан тегишли бўлган, унга поездда юриши тугагач зарур бўлган ва ташиш учун багаж вагонида чипта бўйича қабул қилинувчи буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
багаж кассаси — багаж ва юк багаж ташишларини расмийлаштириш учун махсус жиҳозланган хона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғри олиб борадиган вагон — икки ва ундан ортиқ поездлар таркибларида қайта уланиб қатновчи вагон;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чипта — умумий фойдаланиладиган темир йўл транспортида йўловчи ташиш шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ташиш ҳужжати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чипта кассаси — йўловчилар ҳаракатланишини ва фойдаланилмаган чипталар учун тўловлар қайтарилишини расмийлаштириш учун махсус жиҳозланган хона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички темир йўл алоқалари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк багажи — йўловчилар ва почта-багаж поездларида ташиладиган темир йўл ташишлари объектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк жўнатувчи (жўнатувчи) — ўз номидан ёхуд юк ёки багаж ёки юк багажи эгаси номидан ҳаракат қилувчи ва ташиш ҳужжатларида кўрсатилган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк қабул қилувчи (қабул қилувчи) — юк, юк багажни қабул қилиб олишга ваколатли бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар — паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат, ҳарбий билет, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси, истиқомат учун берилган гувоҳнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечириш — ноқонуний аралашув ҳаракатини содир этишда фойдаланилиши мумкин бўлган, темир йўл ташишларида тақиқланган моддалар ва буюмларни аниқлаш учун мўлжалланган, махсус техник воситаларини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган тадбирлар комплекси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл станцияси — поездлар ва бошқа транспорт воситалари билан технологик операциялар (қабул қилиш ва жўнатиш, манёвр ишлари ва шу кабилар)ни, шунингдек багаж, юк багажини қабул қилиш ва тақдим этиш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича операцияларни амалга оширувчи умумий фойдаланиш темир йўл транспорти бўлинмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл вокзали — темир йўл станциясидаги йўловчиларга хизмат кўрсатиш, поездлар ҳаракатини бошқариш ва хизмат ходимларини жойлаштириш учун мўлжалланган бино ёки бинолар, иншоотлар ва қурилмалар комплекси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл транспорти (темир йўл) — умумий фойдаланиш транспорти турларидан бири бўлган, бошқа давлат темир йўллари ва бошқа транспорт турлари билан ўзаро ҳамкорликда ташишлардаги эҳтиёжни таъминловчи, ўз таркибига ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлари кирадиган ягона ишлаб чиқариш-технологик комплекс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти — ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс мурожаати бўйича уларни бажариш мажбуриятига асосланган, транспорт ишлари ва хизматларини амалга оширувчи темир йўл транспорти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишдаги темир йўллар — поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, юклар, багаж ва юк багажларини қабул қилиш ва бериш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш, маневр ишларини амалга ошириш бўйича тегишли операцияларни бажариш учун очилган темир йўл станциялари бўйлаб жойлашган темир йўл линиялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк сақлаш хонаси — қўл юкини қисқа муддатли сақлаш учун махсус жиҳозланган хона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўхташ пункти — фақат йўловчиларни ўтқазиш ва тушириш учун мўлжалланган тўхташ амалга ошириладиган пункт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчи — темир йўл транспортида юришни амалга ошириш учун чиптага эга бўлган фуқаро (жисмоний шахс);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчи ташиш поезди — темир йўл қатнови алоқаларининг барча турларида йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган поезд. Ўз таркибида багаж, почта ва (ёки) почта-багаж вагонлари бўлиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташувчи — йўловчиларни ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ва умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти билан йўловчини, жўнатувчи томонидан унга ишониб топширилган багаж, юк багажни жўнаш пунктидан белгиланган манзилга етказиш, шунингдек багаж, юк багажини уни қабул қилиб олишга ишончли шахсга (қабул қилувчига) топшириш мажбуриятини шартнома бўйича зиммасига олган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташиш ҳужжатлари — йўловчилар, багаж, юк багаж ва ҳаракатдаги таркибни ташишлар расмийлаштириладиган ҳужжатлар (юк ҳужжатлари (накладной), йўл ведомости, жўнатиш юк ҳужжатлари, жўнатиш ведомости, чипта, багаж квитанцияси, юк багаж квитанцияси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиптанинг тўлиқ қиймати — поездда юриш қиймати (чипта ва плацкарта қиймати), шунингдек чиптани расмийлаштиришда кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлараро чипта — шаҳарлараро йўловчи ташиш поездида чиптада кўрсатилган станциялар (ҳудудлар) орасида ҳаракатланиш ҳуқуқини берадиган белгиланган манзилгача бир маротаба поездда юриш, бориш ва келиш учун чипта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиптани захирага қўйиш (банд қилиш) — йўловчи ташиш поездларида жойларни тақдим қилиш бўйича йўловчилар буюртмаларини расмийлаштиришнинг автоматлаштирилган технологик жараёни ва электрон тизимлар ёрдамида чипталарни расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўл юки — ўз ўлчамлари ва вазнига кўра (учта ўлчови йиғиндиси бўйича 180 см дан, қоидага кўра вазни 36 кг дан, икки ётоқ ўринли вагонлар учун эса — 50 кг дан ошмайдиган бўлиши керак) ўрам тури ва хилидан қатъи назар, енгил кўтариб юриладиган, йўловчи вагонларида уларни жойлаштириш учун мўлжалланган жойларга қийинчиликсиз жойлаштириладиган юклар ва буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чипта қиймати — йўналиш бўйича йўловчи ташиганлик учун ҳисобланган тўловлар суммаси сифатида белгиланадиган чиптанинг тўлиқ қийматидан бир қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
плацкарта қиймати — йўловчи ташишнинг умумий масофаси учун белгиланадиган ҳамда вагондан фойдаланиш ва йўловчига йўналиш даврида хизмат кўрсатганлик учун ўз ичига оладиган чиптанинг тўлиқ қийматидан бир қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидаларда фойдаланиладиган бошқа тушунчалар, темир йўл транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган мазмунларда қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Йўловчиларни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Чипталар сотишни ташкил этиш ва чипта кассалари ишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Чипта кассалари суткасига 50 та ва ундан ортиқ чипталар сотиладиган барча станция ва тўхташ пунктларида очилган бўлиши керак. Суткасига 50 тадан кам чипталар сотишда — чипталарни сотиш ташувчи томонидан маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Йирик темир йўл узелларидаги темир йўл тармоғида чипталар сотиш автоматлаштирилган чипта сотиш тизими ёрдамида амалга оширилади. У мавжуд бўлмаган жойларда, чипта сотиш, қоидага кўра, жўнашни кутиб турган йўловчилар мавжуд бўлганда йўловчи ташиш поездларининг бўш ўринлар билан жўнатилиши ҳолларига йўл қўймасдан, йўловчи ташиш поездларидаги мавжуд ўринлар ҳисобини аниқлаш ва чипталар сотиш бўйича хизматларни кенг миқёсда ривожлантириш имконини берувчи йўловчи ташиш поездларида жойларни тақсимлашни марказлаштирилган бошқарув асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Чипта кассалари томонидан йўловчиларга қуйидаги хизматлар кўрсатилади: йўловчи ташиш поездларига чипталар сотиш, имконият даражасида орқага қайтиш ва бошқа станциядан кетиш учун чипталар сотиш; ўтиш пунктларида транзит йўловчи ташиш поездларига чипталарни расмийлаштириш бўйича буюртмаларни қабул қилиш. Чипталарга буюртмалар алоқа воситалари орқали ёки шахсан ҳозир бўлганда қабул қилинади. Ташувчи томонидан Қўшимча ишлар ва хизматлар рўйхатига мувофиқ тарифлар билан белгиланган қўшимча тўлов ҳисобига чипталар, буюртма тушган вақтдан бошлаб бир сутка мобайнида буюртмачи жойлашган жойга етказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Чипталар сотишнинг автоматлаштирилган тизимлари билан жиҳозланмаган кассаларда чипталар сотиш, йўловчи ташиш поезд жўнашига қадар қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) олдиндан сотиш — чипталарни сотиш автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш технологик жараёнига мувофиқ ташувчи томонидан белгиланган, лекин чиптада кўрсатилган жўнаш станциясидан йўловчи ташиш поездининг жўнаб кетишидан 45 суткадан ошмаган муддатларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) йўловчилардан «бориш»га, «келиш»га, бошқа станциядан кетишга, уйга етказиб беришга буюртмалар, корхона ва ташкилотлар буюртмаларини қабул қилиш — чипталарни сотиш автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш технологик жараёнига мувофиқ ташувчи томонидан белгиланган, лекин йўловчи ташиш поездларида бўш жойлар мавжуд бўлганда, йўловчи ташиш поездининг жўнашидан 5 суткадан кам бўлмаган муддатларда. Чипталарни сотишнинг тугаш вақти чипталарни сотиш автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш технологик жараёни билан аниқланади ва бу маълумот йўловчилар эътиборига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Темир йўл чипталарини сотиши марказлаштирилган бошқаруви амалга ошириладиган участкаларда, оралиқ станцияларида, транзит йўловчи ташиш поездлари жойларига чипталар сотилиши ва буюртмалар қабул қилиниши чипталарни сотиш автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш технологик жараёнига мувофиқ тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички темир йўл алоқаларида қатнашга чипталар сотиш учун очиқ станция ва тўхташ пунктларида, йўловчи ташиш поездларининг йўналишларида жойлашган, тўхтаб туриш мавжуд бўлган барча станцияларгача чипталар сотилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Йўловчи оқими ҳажми ва хусусиятига кўра вокзалларда болали йўловчилар, ҳарбий хизматчилар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, йўлланма бўйича кетаётган йўловчилар (ёз мавсумида), таътил берилган даврида — темир йўлчилар ва талабалар учун ихтисослаштирилган чипта кассалари ажратилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Шаҳарлараро қатновчи поездларга чипталар сотиш кассалари ҳамда ички темир йўл йўналишларида қатновчи йўловчи ташиш поездларига чипта сотиш кассалари иш вақти ташувчи томонидан маҳаллий шароитларни ва шаҳарлараро қатновчи йўловчи ташиш поездлари жадвалларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ташувчининг ходими йўловчилар, багаж, юк багажи жўнатувчилари ва қабул қилувчиларига нисбатан хушмуомалали ва илтифотли бўлиши, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиши, темир йўл транспорти ходимларидан қай бирининг айби билан содир этилганидан қатъи назар, йўловчиларга хизмат кўрсатишда йўл қўйган нуқсонларни бартараф этиш чораларини кўришлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташувчи қуйидаги ахборотларни ўз ичига олган маълумотлар билан йўловчилар, юк жўнатувчилар, юк қабул қилувчиларни ўз вақтида ва ишончли таъминлаши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иш ва хизматлар рўйхати, уларнинг қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) йўловчи ташиш поездларининг жўнаш ва келиш вақтлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) йўловчи чиптасининг тўлиқ қиймати, ортиқча қўл юкини ташиш, шунингдек багаж ва юк багажини ташиш қийматлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) чипталарни сотиш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) йўловчи ташиш поездларида ташиш тақиқланган ва чегараланган хавфли моддалар ва буюмлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) чипта ва багаж кассалари, товар идоралари, юк сақлаш хоналарининг иш вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) йўналиш бўйича бориш йўлида қайта ортишсиз багажни кўзда тутилган станцияга етиб келиш вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) вокзал хоналари, темир йўл станциялари умумий фойдаланиш жойлари, қўл юкини тарозида бепул тортиш жойларининг жойлашиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) узоқ муддат дам олиш хоналари ҳамда она ва бола хоналарида жой бериш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар ва афзалликлар бериладиган фуқаролар тоифалари рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) юқори даражадаги қулайлик вагонларида ҳаракатланиш учун чиптанинг тўлиқ қийматига кирувчи қўшимча ишлар ва хизматлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) даъволарни қабул қилишга ваколатланган ташувчи раҳбариятининг номи ва юридик манзили.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатилган маълумотлар йўловчилар, багаж, юк багаж жўнатувчилар ва қабул қилувчилар, юк жўнатувчилар, юк қабул қилувчиларга темир йўл станциялари, темир йўл вокзаллари, поездлар ва бошқа хизмат кўрсатиш жойларида давлат тилида, шунингдек маҳаллий аҳоли манфаатларидан келиб чиққан ҳолда бошқа тилларда ҳам тақдим қилиниши мумкин (қулай ва кўринарли жойларда), бундай шароит бўлмаган тақдирда, фойдаланувчиларнинг биринчи талабига биноан тақдим қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ишларни ташкил этиш учун автоматлаштирилган тизимлар, турли хилдаги информация ташувчилар, бепул маълумотлар бюроси, баланд сўзлашувчи алоқа ва йўловчиларни хабардор қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташувчи темир йўл транспорти хизматлари фойдаланувчилари сўровларига биноан мазкур Қоидаларни танишиш учун тақдим қилиши шарт. Йўловчилар шунингдек, темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари ишлари ҳақидаги бошқа зарур маълумотлар билан таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Вокзал хоналарида, шунингдек йўловчиларни ўтқазиш ва тушириш учун мўлжалланган перрон ва платформаларда, кино ва фото суратга тушириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Чипталарни бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Темир йўлларда юриш ҳуқуқини берувчи ҳужжат бўлиб белгиланган тартибдаги чипта хизмат қилади, унинг олд қисмида фамилияси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат тартиб рақами ва серияси, йўловчи ташиш поезд, вагон ва жой тартиб рақамлари, жўнаш санаси ва вақти кўрсатилади. Чиптани расмийлаштириш шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширилади. Хизмат транспорт талаблари бўйича чипта расмийлаштирилганда, йўловчи томонидан қўшимча равишда хизмат гувоҳномаси тақдим қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бепул ёки имтиёзли чиптани олиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидан (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) олинган маълумотларга асосан бепул ёки имтиёзли чиптага бўлган ҳуқуқи аниқланмаган ҳолларда, ушбу шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан бепул ёки имтиёзли чипта расмийлаштириш ҳуқуқини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Темир йўл транспортида чипталар йўловчиларга тўлиқ қийматида сотилади, қонун ҳужжатлари билан имтиёзли ҳаракатланиш белгиланган фуқаролар бундан мустасно. Имтиёзли ҳаракатланиш компенсацияси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Чипта нақд пулга, пластик карточкалар бўйича сотилади ёки пул ўтказиш йўли билан чипта олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар тақдим қилинганда, бепул ёки розилик берилган тўлов топшириқномаси ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа тўлов турлари орқали тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Чипта кассаларида чипта сотиб олиш бўйича устунлик ҳуқуқи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 10 ёшгача (бу ёшга тўлган) болали йўловчиларга, шунингдек йўлланмалар чипта кассасига тақдим қилинган ҳолда йўлланмалар бўйича санатория-курорт даволанишига бораётган 10 ёшдан катта касал болаларни кузатиб бораётган йўловчиларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимларига;
(22-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги хизматчиларига, хизмат кўрсатиш ҳудудлари доирасида ёки хизмат сафари гувоҳномаларида кўрсатилган станцияларгача хизмат ишлари юзасидан кечиктириб бўлмайдиган йўлга чиқишларда тиббиёт ходимларига, ветеринария ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар ходимларига;
(22-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тасдиқланган телеграф чақируви билан кетаётган шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) авария ёки ёнғинни бартараф этиш учун сафарбар қилинган «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўздавнефтгазинспекция», газ назорати, газ, кимё, нефть, нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё саноати, геология хизматчиларига тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мазкур Қоидаларнинг 22-бандида кўрсатилган шахслар учун («а» кичик бандида кўрсатилган шахслардан ташқари) бўш жойлар мавжуд бўлмаганда, уларнинг розилиги билан умумий вагонларга мавжуд жойлардан ортиқ чипталар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Тўғри олиб борадиган йўналиш вагонларига чипталар биринчи навбатда, асосий йўналишдан четга оғиш участкаларида жойлашган станцияларгача кетаётган йўловчиларга сотилади, бошқа йўловчиларга эса — фақат унда бўш жойлар йўловчи ташиш поездлари жўнаш кунида мавжуд бўлганда чипталар сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Чипта кассаларида навбатсиз чипта олиш билан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинганда қуйидагилар фойдаланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва уч даражадаги Шон-шуҳрат, «Ўзбекистон Қаҳрамони», «Соғлом авлод учун» орденлари ва «Шуҳрат» медали билан тақдирланган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Вазирлар Маҳкамасининг «1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахсларга транспортдан имтиёзли фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида» 2026 йил 13 августдаги 440-сон қарорида белгиланган 1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
(25-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногиронлиги бўлган шахслар;
(25-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари ва депутатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) «Фахрий темирйўлчи» нишони билан тақдирланган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Жойлари рақамланган вагонлар (плацкарт, купе)га чипталар сотишда, икки ва ундан ортиқ чипта сотиб оладиган йўловчиларга, тенг миқдорда пастки ва юқори жойлар тақдим этилади. Ногиронлиги бўлган шахслар, касал ёки катта ёшдагилар бундан мустасно бўлиши мумкин.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчиларга вагондаги мавжуд жойлар сонидан ортиқ чипталар беришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий, плацкарт, купе вагони кузатувчиси чипталарни сақлаш учун йиғиб олганда, йўловчилардан чипталарда кўрсатилган жойлар сонига мос келадиган миқдорда чипталар олиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Чипталар қайта сотилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Туристлар ва йўловчилар гуруҳларини ташкилий равишда ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Йўловчиларнинг айрим гуруҳларини ташиш учун юридик шахсларга чипталар сотиш уларнинг буюртманомаларига кўра амалга оширилади. Йўловчиларнинг айрим гуруҳлари (10 киши ва ундан ортиқ) йўлга чиқишини таъминлаш учун юридик шахслардан жойларга ёзма буюртманомалар, йўловчи ташиш поездлар жўнашидан 20 кун олдин ташувчи томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманома юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) бўлиши керак. Унда юридик шахс номи, талаб қилинадиган жойлар сони, йўловчи ташиш поезди тартиб рақами, жўнаш санаси ҳамда жўнаш ва етиб келиш станцияси кўрсатилади.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи ташиш поездлари ва вагонларида буюртманомада кўрсатилган жойларнинг етишмаслиги ҳолатларида, юридик шахс розилиги билан бошқа йўловчи ташиш поездлари ёки бошқа тоифа вагонларида жойлар берилиши мумкин. Гуруҳий буюртманомаларга, жўнаётган гуруҳ аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами, туғилган йили кўрсатилган рўйхати 2 нусхада илова қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар буюртманомада йўловчи ташиш поездларида алоҳида вагон тақдим қилиниши кўрсатилган бўлса, вагон жойлари сонига мувофиқ равишда вагондаги барча жойларга йўл ҳақи тўланиши керак. Юридик шахс жойлар қисмига йўл ҳақи тўлашни рад этганда, бу жойлар чипта кассаларига умумий сотиш учун белгиланган муддатларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчилар гуруҳи йўлда бошқа поездга ўтиш билан кетаётганларида, жўнаш станцияси унга чипталарни ўтиш станциясигача расмийлаштириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс ёки алоҳида шахслар телеграммаларига биноан йўловчи ташиш поездларида жойларни тақсимлаш ва фойдаланиш бўйича бирлашган йўл бюроси ва станция (вокзал) бошлиғи томонидан йўловчи ташиш поездларида жойларни захирага қўйишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи ташиш поезд жўнашидан 10 кун олдин юридик шахс буюртма қилинган чипталарни тўлиқ йўл ҳақи тўлаган ҳолда сотиб олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жўнаш олдидан белгиланган муддатда чипталар сотиб олинмаган бўлса, буюртманома бекор қилинади ва жойлар сотишга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Юридик шахслар томонидан сотиб олинган жамоавий чипталар учун пуллар, вокзаллардаги чипта кассалари томонидан қайтарилмайди. Юридик шахсларга фойдаланилмаган чипталар учун тўловларни қайтариш масаласи, ташувчи томонидан даъво тартибида чипталарни сотиш автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш технологик жараёнига мувофиқ кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Йўловчи, йўловчи ташиш поезди йўналиш бўйича ҳар қандай станциягача, ҳар қандай тоифадаги вагон ва йўловчи ташиш поездига чипта сотиб олиш ҳуқуқига эга. Манзил станциясигача тўғридан-тўғри поезд бўлмаганда, йўловчига йўловчи ташиш поездида жойлар мавжуд бўлганда ҳамда бу станция шакллантириш пункти ва таркиб (вагон) айланиши пункти ҳисобланган шартларда иккинчи чипта расмийлаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа поездга ўтиш билан кетаётган ва имтиёзлар ҳуқуққа эга бўлган йўловчига юриш расмийлаштирилганда, дастлабки жўнаш станцияси чипта кассири, бундай йўловчининг имтиёзли ёки бепул чиптасида дастлабки станциядан охирги станциягача, ўтишни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ йўналишда етиб бориши тўғрисида белги қўяди. Бунда поездга ўтириш йўловчи ташиш поездлари боришининг энг қисқа йўналиши бўйлаб учтадан ортиқ бўлмаган ўтиш мавжуд бўлган йўналиш бўйича расмийлаштирилади. Ўтиш пунктида кейинги жўнаш йўлига имтиёзли ёки бепул чипта, ўтиш пунктигача фойдаланилган имтиёзли ёки бепул чипта ўрнига расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Йўловчи ўзи билан бирга йўловчи ташиш поездида йўл ҳақи тўламасдан 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) битта болани алоҳида жой берилмасдан олиб юриш ҳуқуқига эга. 5 ёшгача болага чипта расмийлаштириш йўл ҳақи тўламасдан ота-оналар бирининг чиптасига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи билан биттадан ортиқ 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) болалар кетаётган бўлса, улардан бири йўл ҳақи тўланмасдан, қолганлари – тариф қийматидан эллик фоиз чегирма билан алоҳида жой тақдим қилиниб ташилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 ёшдан 10 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) болаларга ҳам тариф қийматидан эллик фоиз чегирма билан алоҳида жой берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 ёшдан ошган болалар учун чипталар катталар сифатида сотиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) иккинчи болани йўл ҳақи тўламасдан юришига, алоҳида жой тақдим қилинмасдан, поездда юриш иккала ота-она томонидан амалга оширилаётганда йўл қўйилади. Бундай ҳолатда болага йўл ҳақи тўланмайдиган чипта ҳар бир ота-она чиптасига биттадан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. 10 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) болалар поездда юришлари учун болалар чипталари берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16 ёшгача болаларнинг ота-оналари ҳамроҳлигисиз йўловчи ташиш поездларида юришларига йўл қўйилмайди, мактаб, лицей, коллежга бориш учун темир йўл транспортидан фойдаланувчи ўқувчилар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтириш жойларига эга умумий вагонда, болалар чиптасига эга бўлган ҳар бир болага катта ёшдаги йўловчилар каби жой тақдим қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Шаҳарлараро қатнов йўналишларига қуйидаги чипталар сотилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир томонга («бориш») ва қайтиш учун («бориш» ва «келиш») бир марталик юришлар учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) турли хилдаги абонемент чипталари, шу жумладан имтиёзли ва юридик шахсларга — абонемент чипталар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Абонемент чипталари ташувчи томонидан белгиланган тартибда сотилади. Шаҳарлараро йўловчи ташиш поездларига имтиёзли-абонемент чипталари сотиш амалга ошириладиган станция ва тўхташ пунктлари рўйхати ташувчи томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ички темир йўл йўналишларида қатновчи йўловчи ташиш поездларида йўловчи илтимосига биноан йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган чипталар ўрнига дубликат тақдим этилади. Дубликат фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қатновчи йўловчи ташиш поездларига ва ташувчининг шакллантирилган йўловчи ташиш поездларига берилади. Халқаро йўналишларда расмийлаштирилган чипталар қайта тикланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дубликат тақдим этилгани учун Қўшимча ишлар ва хизматлар рўйхатига мувофиқ белгиланган миқдорда йиғим ундирилади, ташувчи айби билан йўқотилган ва яроқсиз ҳолга келган ҳолатлар бундан мустасно. Йиғим миқдори ташувчи томонидан чипталарни сотишнинг автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш технологик жараёнига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Чипталарнинг амал қилиш муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Тўғри олиб борадиган йўналишда кетаётган йўловчиларга берилган чипталар, йўловчининг белгиланган пунктгача, тўғри олиб борадиган йўналишдаги йўловчи ташиш поезди ва вагонда ҳаракатланиш вақти мобайнида амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Шаҳарлараро жўнашга қатнов чипталари уларни чипта кассалари томонидан берилган кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, шаҳарлараро қатнов (бир марталик, келиш ёки абонемент) чиптасининг амал қилиш муддати йўлда тугаса, чипта йўловчининг етиб келиш станциясигача яроқли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Абонемент чиптасининг амал қилиш муддати чипталарда кўрсатилади ва унинг амал қилиш санасидан бошлаб, тегишли ой ва йилнинг худди шу санасигача (бу санани ҳисобга олмасдан) ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 5. Поездда юриш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ҳар бир йўловчи чипта (шу жумладан абонемент чиптаси)га эга бўлиши, уни бутун поездда юриш вақти мобайнида сақлаши ва назорат қилувчи шахслар талабига биноан кўрсатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Йўловчини вагонга ўтқазганда вагон кузатувчиси чиптани, унда кўздан кечиришдан ўтганлиги тўғрисида белгининг мавжудлигини, шунингдек йўловчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатни текшириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим қилинаётган ҳужжатда фамилияси мос келмаганда, чиптада фамилия йўқлиги ёки ўзгартирилган (тўғриланган)да, шунингдек кўздан кечиришдан ўтганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлмаганда, йўловчининг йўловчи ташиш поездига чиқишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вагон кузатувчилари йўловчиларни вагонга ўтқазганда, чипталарни кузатиб қолувчиларда унутиб қолдирмасликлари ҳақида уларни огоҳлантирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи ташиш поездидан қолиб кетган йўловчининг вагонда қўл юки ёки чиптаси қолиб кетган ҳолларда, станция (вокзал) бошлиғи зудлик билан йўловчи ташиш поезди йўналишидаги поезд тўхташ давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлмаган энг яқин станция (вокзал) бошлиғини телеграмма ёки телефонограмма орқали қолдирилган қўл юки ёки чиптани олиб қолиш ҳақида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Станция (вокзал) бошлиғи кўрсатиб ўтилган хабарномани олган заҳоти, поезд бригадаси билан ҳамкорликда поезддан қолиб кетган йўловчи қўл юки ёки чиптасини олиб қолиш ва сақлаш чораларини кўради. Йўловчи ташиш поезди бригадири уларни станция (вокзал)га қолдирилган қўл юки ёки чипта сони ва миқдори кўрсатилган далолатнома бўйича топширади. Далолатнома йўловчи ташиш поезди бошлиғи (механик-бригадири), вагон кузатувчиси ва икки йўловчи томонидан имзоланади. Далолатномада йўловчи ташиш поездини шакллантирган темир йўл ташкилоти штампи бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Станция (вокзал) бошлиғи йўловчи турган станцияни йўловчи ташиш поездидан қўл юки ёки чиптани олиб қолинганлиги тўғрисида хабардор қилади. Ушбу хабарнома асосида йўловчига, агар унинг чиптаси вагонда қолиб кетган бўлса, ўтириш ёки ётоқ ўринлари мавжуд вагонга бепул янги чипта, қўл юки ёки чипта олиб қолинган станциягача жой тақдим қилмасдан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Поездда юришни бошлашдан олдин ва юриш йўналишида вагон кузатувчиси чиптасиз йўловчилар юриши ва белгиланган миқдордан ортиқча қўл юки ташилишини бартараф этиш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчилар барча станцияларда, жўнаш пунктларидан ташқари, чипталар билан йўловчи ташиш поездининг ҳар қандай вагонига киришига қўйилади. Кузатувчилар йўловчиларга, улар чипта сотиб олган вагонларга ўтишларида ёрдам беришлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Йўловчи йўловчи ташиш поездида кетаётганида, вагонда унинг чиптасида кўрсатилган жойни эгаллаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Агар чипта оралиқ станцияда сотиб олинган бўлса, вагондаги жойлар рақами кўрсатилмаслиги мумкин. Бундай чиптали йўловчиларни кузатувчи бўш жойларга жойлаштириши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Агар йўловчига чипта кассаси томонидан чипта нотўғри расмийлаштирилган бўлса ёки вагондаги бўш жойлар мавжуд бўлмаганда унга чипта берилган бўлса ёки бир жойга икки ва ундан ортиқ чипта сотилганлиги йўловчи ташиш поездида аниқланса, поезд бригадири чипта сотиш технологияси бузилганлиги ҳолати ҳақида 2 нусхада далолатнома тузиб, йўловчига жой тақдим қилиши шарт, далолатноманинг бир нусхаси текширув ўтказиш учун ташувчига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ётоқ ўринлари мавжуд тўрт ва икки жойли купе вагонларда, йўловчи ташиш поезди жўнатилгач вагон кузатувчиси йўловчилардан чипталарни (йиллик хизмат ва бир марталик чипталардан ташқари) йиғиб олиши, уларга фойдаланганлик белгиси қўйиши ва йўловчининг охирги манзилигача сақлаши керак.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Йўловчидан сақлаш учун қабул қилиб олинган чипта йўловчи ташиш поезди кузатувчиси ёки бригадири томонидан йўқотилганда, йўловчи ташиш поезди бригадири уч нусхада далолатнома тузади, бу далолатнома ундан ташқари йўловчи ва вагон кузатувчиси томонидан ҳам имзоланади. Далолатномада йўловчи ташиш поезди рақами, поездни шакллантириш темир йўли кўрсатилади ва у йўловчи ташиш поезд бригадири штемпели билан тасдиқланади. Ушбу далолатнома асосида йўловчи ташиш поезди бригадири энг яқин станцияда йўловчи иштирокисиз чипта кассасида янги чиптани ўтқазиш станциясидан манзил станциясигача, йўловчидан чипта ва плацкарта қийматини ундирмасдан, ушбу чипта орқа томонига «Темир йўл айби билан йўқотилган чипта ўрнига» белгиси билан расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Йўловчилар ётоқ ўринларидан сутканинг исталган вақтида фойдаланишлари мумкин. Юқориги токчаларни кўтариш ва тушириш йўловчилар илтимосига кўра вагон кузатувчилари томонидан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Вагон кузатувчилари йўловчиларни 30 дақиқадан кечиктирмасдан йўловчи ташиш поезди белгиланган манзил ёки бошқа поездга ўтиш станциясига яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ётоқ ўринлари мавжуд вагон кузатувчилари йўловчиларнинг чиптасида кўрсатилган манзил ёки бошқа поездга ўтиш станциясидан ўтиб кетганликлари учун масъулдирлар. Белгиланган манзил ёки бошқа поездга ўтиш станциясидан ўтиб кетишнинг ҳар бир ҳолати бўйича йўловчи ташиш поезди бригадири, вагон кузатувчиси ва йўловчи томонидан имзоланган, станция штемпели билан тасдиқланган далолатнома тузилади. Бу далолатнома йўловчига манзил ёки ўтиш станциясигача йўл ҳақи тўламасдан қайтиб бориш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Агар йўловчи ташиш поездидан қолиб кетган йўловчидан вагонда унинг буюмлари (ёки чиптаси) қолиб кетган бўлса, станция бошлиғи шу заҳоти йўловчи ташиш поезди бригадирига қолдирилган буюмларни олиб қолиш ёки чиптани йўловчи кўрсатмасига биноан қайси станцияга жўнатиш ҳақида хабар бериши шарт. Йўловчи ташиш поезди бригадири хабарни олган заҳоти зудлик билан қолиб кетган йўловчи буюмлари ва чиптасини сақлаш чораларини кўради ҳамда уларни далолатнома бўйича хабарда кўрсатилган станцияга топширади, бу ҳақда йўловчи турган станцияни огоҳлантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи ташиш поездидан қолиб кетган йўловчи бу ҳақда станция (вокзал) бошлиғига тезлик билан хабар бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувчи, у хизмат кўрсатаётган вагон йўловчиси йўловчи ташиш поездидан қолиб кетганлигини пайқаган заҳоти, бу ҳақида зудлик билан поезд бригадирига маълум қилиши ва қолдирилган қўл юки жойлари сони ва номини кўрсатган ҳолда далолатнома тузиши шарт. Далолатнома йўловчи ташиш поезди бригадири, кузатувчи ва икки йўловчи томонидан имзоланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Йўловчи ташиш поездига тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланадиган касаллик ёки бахтсиз ҳодиса оқибатида кечикканда, йўловчига поезд жўнатилган вақтдан бошлаб 3 сутка мобайнида чипта тўлиқ қиймати, плацкарта қийматидан ташқари, тўлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 6. Йўловчи ташиш поездларида ётаржой буюмлари бериш ва хизматлар кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ётоқ жойлари мавжуд бўлган йўловчи ташиш поездларидаги вагонларда юрилганда йўловчи, қиймати плацкарта қиймати таркибига киритилган ётаржой буюмлари комплекти билан таъминланади. Ётаржой буюмлари комплекти иккита чойшаб, битта ёстиқ жилд, битта сочиқдан иборат. Ётаржой буюмлари комплекти йўловчига бутун йўл давомида фойдаланиш учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи хоҳишига кўра кузатувчи йўналиш давомида ишлатилган ётаржой буюмларини қўшимча ҳақ ҳисобига алмаштириб бериши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувчилар ётаржой буюмлари комплектини йўловчилар жойларига етказишлари, ногиронлиги бўлган, касал, катта ёшдаги шахслар, ёш болали йўловчилар, шунингдек икки жойли ётоқ купеларида кетаётган йўловчиларга ётоқларини тўшаб беришлари шарт. Йўловчи манзил ёки бошқа поездга ўтиш станциясига етиб келишига 30 дақиқа қолганда, кузатувчи ётаржой буюмларини йиғиштириб олади.
(51-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Матрас, ёстиқ ва кўрпадан фойдаланиш учун тўлов плацкарта қиймати таркибига киритилган ва қўшимча равишда йўловчидан ундириб олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ётаржой буюмларини йўқотганлиги, зиён етказганлиги учун, шунингдек вагоннинг ички жиҳозлари буюмларини қисман, тўлиқ бузганлиги ёки йўқотганлиги учун йўловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Бу ҳолатларда бундай зарар (бузиш ёки йўқотиш) етказган йўловчи, йўловчи ташиш поезди бригадири ва вагон кузатувчиси иштирокида икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатномада бузилган ёки йўқотилган буюмлар ва йўловчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади. Далолатномага темир йўл ташкилоти штампи қўйилиши керак. Далолатноманинг бир нусхаси йўловчига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Барча тоифадаги йўловчи ташиш поездларининг ётоқ жойли вагонлари, шунингдек ўтириш жойларига эга тезкор йўловчи ташиш поездларининг вагонлари кузатувчилари, йўловчиларни уларнинг илтимосига кўра ташувчи белгилаган нархларда кунига камида уч марта чой билан таъминлаши керак. Йўловчи ташиш поездининг барча йўловчилари бутун йўналиш давомида совутилган қайнатилган ичимлик сув билан бепул таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 7. Поездда юриш шартларининг ўзгариши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Йўловчи йўлда ўзининг йўловчи ташиш поездида юриш шартларини ўзгартириши ва агар унда бўш жой бўлса, олий тоифадаги вагонга ўтиши мумкин. Йўловчи вагон кузатувчиси орқали йўловчи ташиш поезди бригадирига бу тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Йўловчининг олий тоифадаги вагонга ўтиш тўлови унинг томонидан амалга оширилиши ва поезднинг тўхташ вақти бўйича имконияти бўлса, йўловчи ташиш поезди йўналишидаги станцияларининг биридаги чипта кассасида расмийлаштирилиши керак. Ортиқча тўланадиган жойни банд қилиш унинг қиймати тўлангандан кейин йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Олий тоифадаги вагонга ўтишда тўлов миқдори, тегишли тоифали вагонларда юриш учун, йўловчи вагонда жой эгаллаган станциядан у танлаган тоифадаги вагонда етиб боришни хоҳлаган станциягача бўлган масофа учун тўлиқ чипта қийматининг тафовути сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчининг ёзма аризасига биноан йўналиш давомида паст баҳоланувчи тоифа вагонига ўтишига, қандайдир қайта ҳисобларни амалга оширмасдан ва муқаддам бажарилган тўловларни қайтармасдан йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Сотиб олинган чиптага биноан вагонда йўловчига жой тақдим қилинмаган тақдирда, ташувчи йўловчига унинг розилиги билан бошқа вагонда, юқорироқ тоифадаги жой бўлса ҳам, қўшимча ҳақ ундирмасдан бериши керак. Агар йўловчига у сотиб олган чиптадан паст баҳоланувчи жой берилган бўлса, унга мазкур Қоидаларнинг 227-бандида кўзда тутилган тартибда чипта тўлиқ қийматининг фарқи қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Йўловчи томонидан унга таклиф этилган жойни алмаштириш рад этилганда, ташувчи йўловчига чиптанинг тўлиқ қийматини қайтариб беради. Ушбу йўловчи ташиш поездида жой бериш имконияти мавжуд бўлмаганда, ташувчи йўловчи талабига биноан бошқа йўловчи ташиш поездидаги мос жойни тақдим қилиши, бунда йўловчида мавжуд бўлган чиптани қайта расмийлаштириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Техник носозлиги туфайли йўлда ёки шакллантириш ва айланиш пунктида вагонни узиш ҳолларида, станция бошлиғи узилган вагон ўрнига бошқа вагонни улаш ва унга йўловчиларни ўтказиш чораларини кўриши, агар улаш имконияти мавжуд бўлмаса – йўловчиларни шу йўловчи ташиш поездининг бўш жойларига, юқорироқ тоифада бўлса ҳам, жойлаштириши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқори тоифадаги вагонларга ўтказишда афзалликлар болали йўловчиларга, касал, катта ёшдаги шахслар, уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади.
(59-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу йўловчи ташиш поездида жойлаштирилмаган йўловчилар, улардаги мавжуд чипталарга мувофиқ вақт бўйича энг яқин муддатда кетадиган поездда жўнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Вагонлар узилганда, йўловчи ётаржой буюмларини узилган вагон кузатувчиси томонидан тузилган йўловчи ташиш поезди бригадири имзоси ва станция штемпели билан тасдиқланган далолатномага асосан бепул олади. Далолатнома кузатувчи учун ётаржой буюмларини бепул бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Темир йўл айби билан йўловчиларни бошқа вагон ёки йўловчи ташиш поездига мажбурий ўтишининг ҳар бир ҳолатида йўловчи ташиш поезд бригадири ва бошқа поездга ўтиш амалга оширилган станция (вокзал) маъмуриятининг мансабдор шахси имзоси билан далолатнома расмийлаштирилади. Ушбу далолатнома йўловчи ташиш поезди рейси охирига етгач, поезд шакллантириш темир йўл ташкилотига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Йўловчиларни узилган вагондан бошқа вагонларга ўтказишда йўловчиларнинг қўл юкини ташиб ўтиш ва уларга ташиб ўтишда ёрдам кўрсатиш ташувчи ходимларининг мажбурияти ҳисобланади ва йўловчи ташиш поезд бригадири томонидан станция ёки вокзал бошлиғи билан биргаликда зарур эҳтиёт чораларини кўрган ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 8. Ташишни рад этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Ташувчи йўловчи ташилишини рад этиш ёки йўловчини йўловчи ташиш поездидан чиқариб юбориш ҳуқуқига қуйидаги ҳолларда ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) йўловчи кўздан кечиришдан ўтмаганда, бу чиптада белги йўқлигидан ва (ёки) кўздан кечиришдан ўтганлиги тўғрисида қўл юки ва багажда штампнинг йўқлигидан маълум бўлади. Бунда чиптанинг тўлиқ қиймати қайтарилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) йўловчи маст ҳолатда, гиёҳванд ва заҳарли моддалар таъсиридан маст ҳолатда ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиши натижасида юзага келган ҳолатда, мазкур Қоидаларни ва жамоат тартибини бузаётганда. Бундай йўловчини йўловчи ташиш поездига ўтқазишни рад этиш ёки уни йўловчи ташиш поездидан ташувчи томонидан, бўйсунмаган ҳолларда эса — транспортдаги ички ишлар органлари ходимлари томонидан чиқариб юборилади. Бундай шахс чиптасига қуйидаги қайд қўйилади: «Ташишга рад этилди». Бунда чиптанинг тўлиқ қиймати (босиб ўтилмаган масофа учун) ва багаж ташиш қиймати қайтариб берилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) йўловчи атрофдагилар тинчини бузувчи касалманд ҳолатда бўлган ва бунда уни алоҳида жойлаштириш имконияти мавжуд бўлмаганда. Йўловчи йўловчи ташиш поездидан тегишли даволаш-тиббий муассасалари мавжуд бўлган станцияларда чиқарилади. Бунда йўловчига босиб ўтилмаган масофа учун чипта тўлиқ қиймати қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Агар ҳаракат йўналишида ташиш рад этилган йўловчи, унинг багажи белгиланган манзил станциясигача йўловчи ташиш поездида кетишини хоҳламаса, квитанция кўрсатилган тақдирда йўловчини поезддан чиқариб юборилган станцияда багажни беради, багажни тушириш имконияти бўлмаганда — багаж энг яқин жойлашган станциягача боради ва у биринчи қайтиш поезди билан йўловчи чиқариб юборилган жойга бепул қайтарилади. Йўловчини касаллиги туфайли йўловчи ташиш поездидан чиқарилганда, вокзал бошлиғи хабарига асосан, йўловчи ташиш поездни тарк этган жойга багаж бепул қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Қўл юкини ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Ташиш қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Ташилаётган қўл юки бутунлиги ва сақланиши бўйича масъулият йўловчилар зиммасидадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўл юкини йўловчилар учун мўлжалланган жойларга, шунингдек ўтирғичлар ўртасидаги ўтиш жойлари, йўлаклар, вагон майдончалари (тамбурлар)га жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уч ўлчами суммасига кўра 180 см дан ортадиган йирик габаритли буюмларни қўл юки сифатида ташиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Ҳар бир йўловчи (тўлиқ ёки болалар чиптасига) ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган қўл юки олиб юриш ҳуқуқига эга. Икки ўринли купе вагонларида 50 кг қўл юки олиб юрилишига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлараро қатновчи йўловчи ташиш поездларида йўловчилар томонидан бепул меъёрдан ортиқ (лекин 50 кг дан ошмаган) қўл юкининг ташилиши багаж тарифига биноан тўланиши керак. Шаҳарлараро қатновчи йўловчи ташиш поездлари тамбурларида қисмларга ажратилмаган биттадан ортиқ велосипедни ташишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчига қўл юки белгиланган меъёрдан (36 кг) ортиқча қуйидагиларни ташишга рухсат этилади: портфель, аёллар сумкачаси, дурбин, чанғи ва унга таёқчалар, қармоқлар, фотоаппарат, соябон, шунингдек уч ўлчамига кўра 100 см дан ошмайдиган бошқа кичик буюмлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлараро қатновчи йўловчи ташиш поездларида бепул қўл юки ташиш меъёри ҳисобига, шунингдек болалар аравачаси, ўсимликлар, юқори қисми бойланган ва илдизлари ўралган кўчатлар ҳамда бошқа экин материалларини ташишга рухсат этилади. Бундай қўл юкининг ҳар бир жой вазни 18 кг дан ва баландлиги 1,5 м дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин эълон қилинган ҳудудларда, ушбу ташишлар қўл юки эгасининг карантин ҳужжатларини тақдим этгандагина амалга оширилиши мумкин. Ўзи билан бирга ўз ўлчамларига кўра вагонларда қўл юки учун мўлжалланган жойларда жойлашиши мумкин бўлган йўловчи қўл юки меъёри ҳисобидан қисмларга ажратилган ҳолдаги болалар аравачаси, байдаркаларни ташишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчилар томонидан ташилаётган қўл юкини тортиш учун станциялар (вокзаллар)да тарозилар ўрнатилади. Йўловчилар томонидан бундай тарозилардан бепул фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Қўл юки сифатида кўздан кечиришдан ўтмаган ҳамда вагон ва йўловчиларга зарар етказиши ёки уларни ифлослантириши мумкин бўлган буюмлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдан 314-сон қарори билан тасдиқланган Йўловчилар ташиш поездларида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар рўйхатига киритилган буюмлар ташилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Йўловчиларнинг ортиқча қўл юкини ташиш учун йўловчи ташиш поездлари таркибига қўшимча багаж вагонлари киритилиши мумкин. Бундай вагонларда қўл юки ташилиши учун тарифлар багаж тарифи бўйича, ташувчи томонидан белгиланган имтиёзларни қўллаган ҳолда ундирилади. Ташиш белгиланган шаклдаги квитанция билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Истисно тариқасида, фақат ётоқ ўринли йўловчи ташиш поезди вагонларида, шунингдек шаҳарлараро қатновчи поездларнинг барча вагонларида бир чиптага биттадан ошмаган миқдорда маиший ва ташкилий техникалар ташилишига (йўловчида қўл юкининг мавжудлигидан қатъи назар) рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи ёки шаҳарлараро қатновчи йўловчи ташиш поездида ташилаётган маиший ва ташкилий техникаларнинг ҳар бир донаси учун, унинг вазнидан қатъи назар, (кичик габаритли портативларидан ташқари) багаж тарифи бўйича 30 кг юк учун тариф ундирилади. Йўловчи ташиш поездларида йирик габаритли маиший техника ва ташкилий техникаларни, шунингдек ўз ўлчамларига кўра кўздан кечиришдан ўтиш имкони бўлмайдиган бошқа аппаратураларни ташишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Йўловчи ташиш поездларида кичик уй ҳайвонлари ва қушларни, агар бу ветеринария қоидалари билан тақиқланмаган бўлса (ветеринария маълумотномаси мавжуд бўлганда) барча вагонларда ташишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик уй ҳайвонлари қутилар, саватлар, қафасларга жойлаштирилган бўлиши ва қўл юки ташилиши учун ажратилган жойларда бемалол жойлашиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Йўловчи ташиш поездларида катта зотли итларни, шу жумладан хизмат итларининг ташилиши (ветеринар маълумотномаси мавжуд бўлганда) қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ушбу поездда кетаётган эгалари ёки кузатувчилари назорати остида, багаж вагонларида поддонли махсус контейнер ёки қутиларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ушбу вагонда кетаётган эгалари ёки кузатувчилари назорати остида, локомотив орқасидан биринчи уланган плацкарт вагони ишламайдиган тамбурда (кўпи билан иккита ит);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) эгалари назорати остида, шаҳарлараро қатновчи поезд тамбурида (кўпи билан иккита ит);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) эгасининг ихтиёрига кўра ит учун тўлиқ қийматли чипта сотиб олиниши ёки йўловчи ташиш поездлари купе вагонларида бутун купе сотиб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичкина зотли итларни ва кучук болаларини ўзи билан бирга уларни тара (сумка, сават, қафас ва бошқалар)га жойлаштирган ҳолда йўловчи ташиш поездларининг барча вагонларида олиб юриш мумкин. Итлар, тараларга жойлаштирилганидан ташқари, бурунбоғ билан ва етаклаш арқонида (жумладан шаҳарлараро қатновчи поездларда ҳам) ташилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳайвонлар, кемирувчилар, йирик ва майда шохли моллар ва отлар ташилишига рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир гуруҳ итларни ташишга, фақат ташувчи номига йўловчи ташиш поезд жўнашидан 5 сутка олдин тақдим қилинадиган буюртманомаларга асосан алоҳида вагонларда ижара шартларида йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Итларни ташиш тўлови мазкур Қоидаларнинг 161-бандида кўзда тутилган тартибда амалга оширилади. Кўзи ожиз бўлган шахслар кузатувчи итларини ўзи билан бирга барча вагонларда бепул олиб юрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Кичик уй ҳайвонлари ва қушларни йўловчи ўзи билан бирга йўловчи ташиш поездларида олиб юриши белгиланган тарифлар бўйича, йўловчига (шаҳарлараро қатновчи поездлардан ташқари) олд қисмида «Йўловчи қўлидаги багаж» ёзувли багаж квитанцияси тақдим этилиши билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Унутиб қолдирилган ва топилган буюмлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Йўловчи ташиш поездларида унутиб қолдирилган ёки йўқотилган буюмлар аниқланган барча ҳолатларда топилган буюмларнинг ташқи кўриниши ва уларни аниқлаш ҳолатлари батафсил баён этилган умумий шаклдаги далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатнома йўловчи ташиш поезди бригадири томонидан буюмни аниқлаган шахс ва транспортдаги ички ишлар органлари ходимларининг мажбурий иштирок этган ҳолда вагон кузатувчиси билан бирга тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вокзалда ёки охирги манзил пунктига етиб келган йўловчи ташиш поезди таркибида аниқланган унутиб қолдирилган буюмлар, ушбу вокзал бошлиғига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Топширишдан олдин буюмлар транспортдаги ички ишлар органлари ходимлари иштирокида очиб кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиб кўриш натижалари тўғрисида икки нусхада алоҳида далолатнома ва буюмлар рўйхати тузилади, ушбу рўйхатнинг бир нусхаси вокзал бошлиғига, иккинчиси — транспортдаги ички ишлар органи ходимига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишда ҳаракатланаётган йўловчи ташиш поездида қолдирилган буюмларни йўловчи ташиш поезди бригадири, ушбу поезднинг охирги манзил пункти вокзали бошлиғига далолатнома билан бирга тилхат орқали топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. 30 кун ўтгандан кейин топиб олинган ва талаб қилиб олинмаган буюмларни вокзал бошлиғи далолатнома ва рўйхат билан ҳужжатсиз юклар омборига жўнатади. Йўловчилар томонидан юк сақлаш хоналаридан олинмаган буюмлар чиқариб олинганда, буюмлар рўйхати билан бирга далолатнома тузилиши керак. Юк эгасининг жойлашган жойини аниқлаш мумкин бўлган маълумотлар мавжуд бўлганда, унга зудлик билан буюмлар жойлаштирилган жой ҳақида хабарнома жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Топилган буюмларни талаб қилиб олувчи шахс, ўзининг буюмлари эгаси эканлигини, буюмларнинг аниқ аломатларини, улар нимадан иборат эканлигини ёзма равишда кўрсатган ёки буюмларни қулфловчи қулфларга калитни тақдим қилган ҳолда исботлаб бериши керак. Агар буюмлар улар топиб олинган ёки топширилган вокзалда сақланаётган бўлса, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар текширилгандан кейин, вокзал бошлиғи фармойишига асосан эгасига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюмларни қабул қилиб олишда унинг эгаси ташувчига лозим бўлган барча тўловларни (сақлаш, ўраш, багаж тарифи бўйича ташиш ва эълонни чоп этиш, агар бу қилинган бўлса) тўлаши, шунингдек буюмларни қабул қилиб олганлик ҳақида тилхатни, унда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати маълумотларини кўрсатиб тақдим қилиши керак. Буюмларни сақлаш учун барча тўловлар белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Агар йўловчи вагондан чиқиб, унинг томонидан вагонда буюмлар унутиб қолдирилганлигини ўзи аниқласа, у вокзал бошлиғига мурожаат қилиши керак. Вокзал бошлиғи йўловчи ёзма аризасига биноан бу ҳақдаги хабарни, ушбу хабарда йўловчи эгаллаган вагон ва жой рақами, унутиб қолдирилган буюмлар баёнини ҳамда уларнинг эгаси жойлашган манзилга етказилиш талабини кўрсатган ҳолда зудлик билан йўловчи ташиш поездининг ҳаракатланаётган йўналишдаги биринчи йирик станция ёки йўловчи ташиш поезди етиб келиш станцияси бошлиғига йўллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолатларда, буюмларни қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар (хабар йўллаш, ўраш, ташиш ва бошқалар) буюм эгаси ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Багажни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Багажни қабул қилиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Ташишга ўз ўлчамлари, ўрами ва хусусиятларига кўра белгиланган тартибда кўздан кечириш тартиботларидан ўтиши, йўловчи багажларига зарар етказмасдан, қийинчиликсиз багаж вагонига юкланиши ва жойлаштирилиши мумкин бўлган юклар ва буюмлар қабул қилинади. Багаж багажни қабул қилиш ва бериш операцияларини амалга оширадиган станцияларгача ташилади. Йўловчи багажни ташишга олдиндан, лекин йўловчи ташиш поезди жўнашидан 2 соатдан кечиктирмасдан топшириши мумкин, бунда багажни сақлаганлик учун тўловлар Қўшимча ишлар ва хизматлар рўйхатига мувофиқ белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир багаж жойи уни ортиш, қайта ортиш ва туширишда олиб юриш имконини берувчи қурилмага эга бўлиши ёки мослаштирилиши керак. Жамадонлар, сандиқлар, саватлар, яшиклар, қути ва тойлар маҳкам боғланган бўлиши керак. Тара ва ўрам буюмлар сақланишини бутун ташиш мобайнида таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телевизор ва бошқа шунга ўхшаш маиший техника ўрамига талаблар мазкур Қоидаларнинг 111-бандида келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Велосипедлар, аравачалар ва болалар каравотлари, протез аравачалари ва ҳоказолар ўрами билан ва ўрамсиз қабул қилиниши мумкин. Багажни ташишга бир жой оғирлиги 80 кг дан зиёд, узунлиги эса 3 м дан ортиқ юк ва буюмлар қабул қилинмайди. Вазни 80 кг дан ортиқ бўлган бўлинмайдиган жойлар (музлатгич, газ плиталари ва бошқалар) багаж ташишга, яъни йўловчи ташиш поездида ҳар бир расмийлаштирилган жойга бир бирлик миқдоридаги чипта бўйича қабул қилинади. Бу миқдордан ортиқча қабул қилинган бўлинмайдиган буюмлар ташилиши юк багаж тарифи бўйича тўланади. Уларни ташиш тартиби мазкур Қоидаларнинг 111-бандида баён этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Багаж ташишга носоз ўрамда тақдим этилганда, ташувчи уни ташишга қабул қилишни рад этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрами багажнинг йўқолиши ёки бузилиши хавфини вужудга келтирмайдиган бундай камчиликларга эга бўлган багаж, ташиш ҳужжатларида ушбу камчиликлар кўрсатилган ҳолда ташишга қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган Йўловчилар ташиш поездларида ташиш тақиқланган ва чекланган хавфли моддалар ва буюмлар рўйхатига киритилган юклар ва буюмлар багаж сифатида ташишга рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Ташувчи йўловчи томонидан багажнинг бошқа буюмлари орасида ўраган синувчи ва мўрт буюмлар, тез бузиладиган маҳсулотлар, шунингдек алоҳида ўралган синувчи ва мўрт буюмлар (ойна, чинни, телевизорлар, приёмниклар) қониқарсиз ҳолати ёки шикастланганлиги учун, агар бунда багаж шикастланишини келтириб чиқарувчи ўрамнинг биронта ташқи бузилишлари мавжуд бўлмаса, багаж эгаси олдида жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Багаж йўловчи жўнаш станциясида ҳам, ҳаракат йўналишидаги багаж операциялари учун очиқ бўлган ҳар қандай оралиқ станциясида ҳам ташиш учун топширилиши мумкин. Манзил станцияси сифатида фақат йўловчи борадиган охирги станция эмас, балки ҳаракат йўналишида жойлашган ва багаж операцияларини бажариш учун очиқ бўлган ҳар қандай станция хизмат қилиши мумкин. Жўнаш дастлабки станцияда чипта бўйича багаж қабул қилиш, унинг вазнига боғлиқ равишда бир ёки бир нечта багаж квитанцияларини тақдим қилиш билан расмийлаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Йўловчи томонидан чипта кўрсатилганда ташувчи багажни ташиш учун қабул қилиши ва уни тегишли манзил бўйича таркибида багаж вагони бўлган биринчи йўловчи ташиш поездида ёки почта-багаж поездида жўнатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Багажни расмийлаштириш ва қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ташишга топширилаётган багажнинг ҳар бир жойи, белгиланган маркировкалаш қоидаларига мувофиқ маркировкаланади. Ташувчи томонидан ташишга топширилаётган багаж жойи маркировкаланган ҳолатларда, жўнатувчидан Қўшимча ишлар ва хизматлар рўйхатига мувофиқ белгиланган йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маркировкалаш ёрлиқ тақиб қўйиш ёки ёзув ёзиш йўли билан амалга оширилади. Алоҳида багаж жойининг вазни 5 кг дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Багажни ташишга қабул қилинишини тасдиқлаш учун йўловчига багаж квитанцияси тақдим этилади. Багаж квитанциясида чипта рақами, йўловчи хоҳишига кўра, багаж етиб келганлиги ҳақида хабар йўлланиши мумкин бўлган почта манзили кўрсатилади, бунда ташиш ҳужжатларининг «алоҳида қайдлар» устунига жўнаш станциясида «хабар йўлланиши билан» деган қайд киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Багажга ўралмаган велосипед ва ҳоказолар қабул қилинганда, багаж квитанциясида албатта велосипед рақами, русуми (эркакларники, аёлларники, болаларники ва бошқалар) ва у билан бирга қандай анжомлар (қўнғироқ, насос, фонарь, сумка ва бошқалар) мавжудлиги кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль шиналари багаж ва юк багаж ташишларига багаж квитанциясидаги «камера билан» ёки «камерасиз», «янги» ёки «ишлатилган» қайдлари билан фақат ўралмаган ҳолда қабул қилинади. Бунда эълон қилинган қиймат учун йиғимларнинг ошиши автомобиль шиналарига татбиқ қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Қийматни эълон қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Йўловчи багажни топшираётган вақтда белгиланган тарифга мувофиқ йиғимни тўлаган ҳолда унинг қийматини эълон қилиши мумкин. Агар ташишга бир нечта багаж жойи тақдим қилинаётган бўлса, йўловчи ҳар бир жой қийматини алоҳида ёки барча жойлар умумий қийматини эълон қилиши мумкин. Қийматни эълон қилиш оғзаки тарзда амалга оширилади. Агар йўловчи багаж қийматини эълон қилгиси келмаса, йўловчи имзолаётган багаж квитанциясининг «Эълон қилинган қиймат» устунида «Қиймат эълон қилишни рад этаман» деган қайд киритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эълон қилинган қиймат умумий миқдори багаж квитанциясида рақамлар ва ёзувларда ифодаланади, агар ташишга бир нечта багаж жойлари тақдим қилинаётган бўлса, ҳар бир алоҳида жой қиймати ва вазни рақамлар билан ёзилади. Эълон қилинган багаж қиймати умумий миқдори йўловчи томонидан сўмларда айтилиши ва багаждаги буюмлар ҳақиқий нархларидан келиб чиқиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташувчи томонидан багажнинг эълон қилинган қиймати учун жўнатувчидан белгиланган тартибда қўшимча йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Агар йўловчи ўз багаж қийматини эълон қилганда, багаж бўлими ходимида унинг тўғрилигига шубҳа туғилса, у текшириш учун йўловчидан багажни очишни талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Багаж бўлими ходими ва жўнатувчи ўртасида эълон қилинган қиймат бўйича низолар юзага келганда низони багаж бўлими бошлиғи, вокзал бошлиғи ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи багажни текшириш учун очишдан ёки вокзал бошлиғи таклиф этган эълон қилинган қийматдан норози бўлганда, багаж эълон қилинган қиймат билан ташишга қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Итлар, майда уй ҳайвонлари, қушлар ва ариларни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Багаж вагонида ташиш учун итлар, майда уй ҳайвонлари, арилар ва қушлар ҳаракатланаётган йўналишда қайта юкланмайдиган ҳолатда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Итлар, майда уй ҳайвонлари ва қушлар вагондаги мавжуд бошқа багажга зарар етказмасликни кафолатловчи, вагонни эса ифлосланишдан сақловчи махсус контейнерларда ёки жўнатувчининг поддонли тарасида (қафаслар, саватлар, қутиларда) ташилиши мумкин. Ушбу тара ташилаётган ҳайвонлар ўлчами ва миқдорига мос келиши ва ҳаддан ташқари қўпол бўлмаслиги керак. Низоли ҳолатларда тара масаласини багаж бўлими бошлиғи ҳал этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Итлар, қушлар ва майда уй ҳайвонларини боқиш ва парваришлаш мажбурияти уларнинг эгалари ва кузатувчилари зиммасига юкланади, уларни ташишда ташувчи айби билан кечиктириш ҳоллари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Арилар багаж вагонида ташишга ташқи ҳаво температураси +10о С дан ортиқ бўлмаган ҳолатда қабул қилинадилар. Арилар ари уяларида ёки фанерли пакетларда, шу йўловчи ташиш поездида кетиши лозим бўлган кузатувчи назорати остида ташилади. Вагонда ари уялари ва пакетлар шундай ўрнатиладики, ари уяларини шамоллатиш тирқишлари тўсилиб қолмаслиги ва уларга эркин борилиши таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Майда уй ҳайвонлари, қушлар ва ариларни ташишга тегишли йўловчи ташиш поезди жўнашига камида уч соат вақт қолганда қабул қилинади. Ёввойи ҳайвонларни багаж билан ташишга қабул қилинмайди. Багаж билан итлар, қушлар, майда ҳайвонлар ва арилар ташилишига багаж квитанцияси тақдим этилади, унда: «Ит қафасда», «Қуш қафасда» ва шу каби қайдлар, унинг тара билан умумий вазни ҳамда ташилаётган ҳайвон ва қушлар сони кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Қушлар, майда ҳайвонлар ва арилар йўловчи ташиш поездининг белгиланган манзил станциясига етиб келгандан кейин 12 соатдан кечиктирмасдан йўловчи томонидан қабул қилиб олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Ҳайвонлар, қушлар ва арилар ташиладиган багаж квитанцияси йўқотилган ҳолатларда, йўловчи уларни ўзига тегишли эканлигини исботлагач, қабул қилиб олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар маълумотлари кўрсатилган тилхат билан йўловчига берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Багаж вагонларида майда уй ҳайвонлари, итлар ва ариларни ташиш, тегишли шаклдаги ветеринария гувоҳномалари тақдим қилиниши бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 5. Багажни йўлда бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Йўловчи ўз багажини ҳаракат йўналишида олишни хоҳласа, у дастлаб, бу манзил станциясига етиб келишидан 30 дақиқа олдин, йўловчи ташиш поезди бригадири орқали ёки шахсан багаж вагони қабул қилувчи-топширувчисини огоҳлантириши керак. Агар багаж вагонини ортиш ва йўловчи багажини олишни ихтиёр қилган станцияда поезднинг тўхташ шароитларига кўра бунинг иложи бўлса — қабул қилувчи-топширувчи багажни беради, йўловчидан олинган квитанцияни йўл ведомости билан бирга багаж топширилган станцияга станция штемпелини қўйиш ва навбатдаги топшириш ҳисоботи билан ташувчига жўнатиш учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи ташиш поездларидаги багаж ва юк багаж қабул қилувчи-топширувчиси квитанцияда «Багаж вагондан йўловчига берилди» деган белгини станция қабул қилувчи-топширувчиси худди шундай маънодаги белгини топшириш рўйхатига киритиши лозим. Багажнинг босиб ўтилмаган масофаси учун чипта тўлиқ қиймати бу ҳолларда қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Багажни ташиш хизматлари учун тўловлар жўнатиш вақтида амалга оширилади. Квитанцияда кўрсатилган вазнга қарши номувофиқликлар аниқланган ҳар бир ҳолатда, манзил станцияси тижорат далолатномаси тузади ва уни тегишли чоралар кўриш учун жўнатиш станциясига юборади, йўловчи билан эса багаж ташиш бўйича хизматлар учун қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 6. Багажнинг етиб келиши ва уни бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Багажни бериш фақат қабул қилувчида багаж квитанцияси ва чипта мавжуд бўлганда амалга оширилади. Қабул қилувчида чипта бўлмаганда, агар у ҳаракат йўналишида бошқа поездга ўтиш билан юрган бўлса ва бошқа поездга ўтиш станциясидан манзил станциясигача билет бўлмаса, у ҳолда ундан юк багажи тарифи бўйича қўшимча ҳақ ундирилади. Багаж кассаси багаж квитанциясини олиб қўяди, уни йўл ведомостига ёпиштиради ва ташувчига жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи хоҳишига кўра, манзил станцияси суткалик муддат ўтгач (келиш кунини ҳисобламасдан) қабул қилувчига телефон, буюртма хати ёки бошқа йўллар билан унинг номига багаж етиб келганлиги тўғрисида хабар беради. Қабул қилувчининг номига багаж етиб келганлиги тўғрисидаги хабарномаси учун қабул қилувчи томонидан ташувчи белгилаган тариф бўйича ҳақ тўланади. Агар манзил станцияси йўловчини етиб келган багаж ҳақида белгиланган муддатда огоҳлантирмаса, хабарнома жўнатилгунга қадар багаж сақланган кунларга тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Етиб келган багажни, станция йўловчи ташиш операциялари учун очиқ бўлган бутун вақти мобайнида берилади. Ташувчи оралиқ станцияларда йўловчи ташиш поезди ўтганидан кейин бир соатдан кечиктирмасдан, охирги станцияларда багаж вагони туширилгандан кейин етиб келган багажни бериш бўйича операцияларни амалга ошириши шарт. Станцияда транспорт воситалари мавжуд бўлганда, йўловчи хоҳишига кўра багаж у кўрсатган манзилга белгиланган тарифлар бўйича қўшимча ҳақ тўлаш билан етказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Манзил станцияси йўловчи томонидан берилиши талаб этилган багаж етиб келмаганда, багаж квитанциясининг орқа томонига етиб келиш муддати тугагач «Багаж етиб келмади» деган белги, йил, ой ва санани ифодаловчи штемпелни қўйиши ва йўловчидан унга багаж етиб келиши ҳақида хабарнома жўнатиш манзили кўрсатилган аризани қўшимча йиғимларни ундирмасдан олиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Багаж етказиш муддати багаж қўшиб жўнатилган йўловчи ташиш поездининг манзил станциясигача етиб келиш вақтидан келиб чиқиб аниқланади. Агар багаж қайта ортиш мавжуд ҳаракат йўналишида кетиб борса, багажни етказиш муддати ушбу йўналиш бўйича келишилган поездларнинг юриши вақтига ҳар бир қайта юклаш учун бир суткадан қўшиш билан ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Қидирилган багажнинг етиб келиши ҳақида манзил станцияси уни етиб келиш кунида йўловчига телефон, буюртма хати ёки бошқа йўл билан хабар бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 7. Багаж, чипта ёки багаж квитанциясининг йўқотилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Агар багаж станцияга етиб келиш муддатидан 10 кундан кейин етиб келмаса, багаж йўқотилган ҳисобланади ва йўловчи унинг қийматини тиклаб беришни талаб этиш ҳуқуқига эга. Йўқотилган багаж учун пул компенсацияси мазкур Қоидаларнинг 105-бандига мувофиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўқотилган багаж учун пул компенсацияси тўланган вақтда берилган тилхатда, йўловчи топилган багажни унга темир йўл станцияларидан бирига бепул етказилиши тўғрисида маълум қилиши мумкин. Багаж қидириш ва етказиш ҳолатида багаж эгаси уни багаж етиб келганлиги тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида олиши шарт. Багаж олаётганида у пул компенсациясини қайтариб бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Ташиш амалга оширилган чипта, багаж квитанцияси йўқотилганда, йўловчига багаж ундан юк багажи тарифи бўйича ташиш тўлови фарқини ундирилгандан кейин ёзма аризага биноан (жўнатма унга тегишлилиги исботлари тақдим этилганда) шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар маълумотлари кўрсатилган тилхат билан берилади. Йўл ведомостида йўловчи ва станция бошлиғи имзолари билан тасдиқланган чипта, багаж квитанцияси тақдим этилмасдан багажни бериш сабаблари тўғрисида белги киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 8. Ташиш нуқсони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Вазни ёки жой қисми етишмаганда, шунингдек багаж шикастланганда уч нусхада тижорат далолатномаси тузилади. Агар йўловчи уни шу аҳволда олишга рози бўлса, багаж берилади, багаж квитанцияси темир йўл станциясида қолади, йўловчига унинг талабига биноан багаж жойи очилгандан ва багаж таркиби текширилгандан кейин (йўловчи тақдим қилган рўйхатга биноан), етишмаслик ва шикастланиш маълумотларидан ташқари, шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ҳамда агар эълон қилинган қиймат миқдори кўрсатилган бўлса, унинг тўғрисидаги маълумотлар ифодаланган тижорат далолатномасининг иккинчи нусхаси берилади. Ушбу далолатнома бўйича йўловчи ташувчига даъво қилиши, шунингдек излаб топилган етишмаётган багаж жойларини олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Қиймати эълон қилинган багаж йўқолган тақдирда йўқотилган багаж учун пул компенсацияси сутка мобайнида эълон қилинган қиймат ва тўланган йўл ҳақи миқдорида станция бошлиғи томонидан станция тушумидан тўланади. Қиймати эълон қилинган багаж ёки юк багаж йўқотилганда темир йўл пул компенсацияси сифатида йўқотилган багажнинг эълон қилинган қиймати миқдорини тўлайди. Багаж ёки юк багаж қисман йўқотилганда темир йўл етишмаётган эълон қилинган қиймат миқдорининг ҳар бир килограмми учун тегишли улушини тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қиймати эълон қилинмасдан ташишга топширилган багаж тўлиқ ёки қисман йўқотилганда, ташувчи йўловчига етишмаётган ҳар бир килограмми брутто оғирлиги учун 2 (икки) швейцария франкидан ошмаган миқдорда йўқотилган багаж ёки унинг йўқотилган қисми ҳақиқий қийматини тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Багаж шикастланган ёки бузилганда, йўловчига ўтказилган экспертизада аниқланган баҳолашга мувофиқ, бироқ йўловчи қийматни эълон қилган бўлса, эълон қилинган багаж қиймати миқдоридан оширмасдан тўлиқ багаж ёки унинг қисми учун қиймат қайтарилади. Агар багаж бузилиши унинг етказиш муддатидан ўтиб кетганлиги сабабли юзага келган, у эса қиймати эълон қилиниб топширилган бўлса, эълон қилинган қиймат йўловчига бузилган багаж вазнига мутаносиб равишда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Агар қидириб топилган багаж эгасига унинг даъвосига биноан муқаддам компенсация тўланган бўлса, багаж олинган маблағларни қайтариш шарти билан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар багаж олиниши билан даъво батамом тугатилса, тижорат далолатномаси багаж тақдим қилган ташувчида, фақат даъво қисми ҳал этилганда, далолатнома нусхасида станция бошлиғи имзоси билан багаж қидириб топилган жойларни бериш тўғрисида белги киритилади ва даъво батамом ҳал қилинганлиги тўғрисида далолатнома тузиладиган станцияга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 9. Етиб келган багажни сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Манзил станциясига етиб келган багаж, етиб келиш куни ҳисобга олинмасдан бир сутка мобайнида бепул сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Багаж бир суткадан ортиқ сақланганда, йўловчилар томонидан сақланганлик учун тўловлар белгиланган тарифларга мувофиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Юк багажини ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Юк багажини ташишга қабул қилиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Юк багажини ташишга ўз ўлчамлари, ўрами ва хусусиятларига кўра белгиланган тартибдаги кўздан кечириш тартиботларидан ўтишлари мумкин бўлган юклар ва буюмлар қабул қилинади. Фуқаролардан юк багажи ёзма аризаларга биноан темир йўл чиптаси тақдим қилинмасдан қабул қилинади. Юридик шахслардан юк багажи станция (вокзал) багаж бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан қабул қилинади. Жисмоний ва юридик шахслардан қабул қилиб олинган юк багажини ташиш тўлови юк багаж тарифи бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк багажи ташишга мазкур Қоидаларнинг 79-бандида кўзда тутилган юклар ва буюмлар, бир багаж жойига вазни 80 кг дан ва узунлиги 3 м дан ортиқ бўлган буюмлар, шунингдек шиша идишлардаги суюқликлар қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тез бузиладиган юклар ҳаракат йўналишида қайта юкланмасдан мазкур Қоидаларнинг 113-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ ташилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Станция бошлиғи йўловчи ташиш поезди тўхтаб туриш вақти ёки багаж вагонидаги мавжуд жойларга боғлиқ равишда бир вақтнинг ўзида ташиш учун қабул қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг вазни ва миқдорини чегаралаш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда унинг жўнатилиши бир нечта жўнатмалар билан расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шишали ёки ойнали буюмлар барча йўловчи ташиш поездларининг багаж вагонларида ташишга ҳаракат йўналишида қайта ортишсиз қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк багажи ташишга, агар юк багажини жўнатиш ва етказиш манзил станциясида йўловчи ташиш поезди тўхтаб туриши 5 дақиқадан кам бўлмаса, қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк багажи олдиндан қабул қилиниши мумкин. Олдиндан қабул қилинган юк багажи сақланиши учун белгиланган тарифларга мувофиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Юк багажини ташишга ўралган ва ўралмаган ҳолда қабул қиладилар. Юк багажини ўрами билан қабул қилиш, ўрам мавжуд бўлмаганда уни сақланиши кафолатланмаганда ёки ушбу юк багаж билан бирга ташилаётган бошқа буюмларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳолларда мажбурийдир. Бу ҳолларда ўрам, мазкур Қоидаларнинг 77 ва 78-бандларида багажга қўйилган талабларига жавоб бериши керак. Ёғоч яшиклар темир ҳошияларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шишали ёки ойнали буюмларни ташишга қабул қилиш, шиша ёки ойна бутунлиги юклаш ва туширишда кафолатловчи ўрамларда амалга оширилади. Ҳар бир багаж жойида «Эҳтиёт бўлинг, шиша» ёзуви бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телевизор ва шунга ўхшаш маиший техникани ҳаракат йўналишида қайта ортишсиз ташишда уларнинг сақланишини таъминловчи ўрамларда, қайта юклаш билан ташишларга — фақат қаттиқ ўрамларда (яшик ёки панжарада) қабул қилинади. Телевизор ва шунга ўхшаш маиший техникани ташиш расмийлаштирилганда ўрамга тепасида ёки ён деворларининг бирида «Эҳтиёт бўлинг, маиший техника» ёзуви ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари яшиклар, саватлар, қопларга, асал эса — металл флягалар ёки ёғоч бочкачаларга жойлаштирилиши керак. Ўрам ташилаётган маҳсулотнинг сақланишини кафолатлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моторли велосипедлар, мотоцикллар, мотороллерлар, мопед ва моторли аравачалар баклари ёнилғи ва мойдан тозаланган бўлиши керак. Мотоцикллар (вазни 165 кг ли), мотороллерлар ва мопедлар ташишга завод ўрамида ёки бошқа қаттиқ ўрам (панжарасимон ўрам)да қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Жисмоний ва юридик шахслардан юк багажи багаж операциялари учун очиқ темир йўл станциялари оралиқларида вазни бир багаж жойига 80 кг дан ошмайдиган алоҳида багаж жойларида ташишга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахслардан юк багаж ташишга вазни 165 кг гача бўлган бўлинмайдиган жойлар (газ плиталари, музлатгичлар ва бошқалар)ни қабул қилиш, ҳаракат йўналишида қайта ортишсиз юк багаж операциялари учун очиқ станциялардан ва станцияларгача амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Тез бузиладиган юклар ҳаракат йўналишида йўловчи ташиш поездининг багаж вагонларида ҳарорат режимини бир маромда сақламасдан (юк жўнатувчи жавобгарлигида) ташилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Тез бузиладиган юклар станция бошлиғининг уларни айнан қайси йўловчи ташиш поезди билан жўнатиш мумкин бўлишини аниқлагандан кейин, жўнатиш станциялари томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилувчининг тез бузиладиган юкларини қабул қилиш учун келиши вақти ҳақида хабардор қилиш мажбурияти жўнатувчи зиммасидадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Ташувчи тез бузиладиган юкнинг табиий хоссалари ёки иқлим шароитлари натижасида бузилиши учун, агар юк тақдим қилиш муддати мобайнида етказилган ва қабул қилувчига топширилиши мумкин бўлса ва ташувчи айби билан юк бузилишини келтириб чиқарувчи ўрам шикастланишига йўл қўйилмаган бўлса, жавобгар эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Юк багажни ташишга қабул қилишни расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Юк багажни жўнатиш ҳақида жўнатувчи багаж бўлими бошлиғига ариза топширади, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) жойлар сони, ўрам вазни ва тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) юк багаж номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) манзил станцияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қабул қилувчининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва почта индекси кўрсатилган унинг манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) жўнатувчининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва почта индекси кўрсатилган унинг манзили.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташувчи белгиланган тарифларга мувофиқ жўнатувчини ушбу аризалар бланкаси билан таъминлаши ва уларни тўлдириш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк багажни ташишга қабул қилишда багаж бўлими бошлиғи юк багаж қабул қилиш вақтини (сана, ой, соат) белгилайди, бу аризада қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Юк багажни жўнатишга қабул қилиш аризада кўрсатилган маълумотларга мувофиқ белгиланган шаклдаги ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жўнатувчига жўнатувчи ва қабул қилувчи номи ва манзиллари кўрсатилган квитанция тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслардан юк багаж қабул қилиб олинганда багаж квитанциясида чипталар рақами ўрнига «Ариза бўйича» белгиси кўрсатилади. Юк багаж тўғри номланишига шубҳа туғилса, ташувчи юк багажни кўриши учун ўрам очилишини талаб қилиши мумкин. Агар жўнатувчи ўрам очилишига розилик бермаса, юк багаж ташишга қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Жўнатувчи барча юк багаж жойларини талаб қилинаётган маркировкалаш ёзувлари билан тақдим қилиши керак. Ташишга топширилаётган юк багаж ташувчи томонидан маркировкаланса, жўнатувчидан белгиланган тариф бўйича йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Жўнатувчига багаж учун белгиланган тартиб ва шартларда ташилаётган юк багаж қийматини эълон қилиш ҳуқуқи тақдим этилади. Эълон қилинган қиймат учун йиғим ва ташиш ҳақи жўнатилиш вақтида белгиланган тариф бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жўнатувчи юк багаж қийматини эълон қилишни рад этса, жўнатувчи имзолайдиган юк багаж квитанциясида «Қийматни эълон қилишни рад этаман» деган қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Кўчатлар ва ўсимликларни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Фуқаролардан ташишга ўсимликлар, кўчатлар ва бошқа экиладиган нарсалар, агар уларнинг ўрами ташиш сақланишини кафолатласа ва улар бошқа йўловчилар багажини ифлослантирмаса, қабул қилинади. Бу ҳолда багажнинг ҳар бир жой вазни 25 кг дан ва баландлиги 2 м дан ошмаслиги керак. Кўрсатиб ўтилган жўнатмалар карантин эълон қилинган ҳудудларда жойлашган станцияларда, юк эгаси томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ ташиш ҳуқуқини берувчи карантин ҳужжати тақдим этилганда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Юк багажнинг етиб келиши ва уни тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Манзил станцияси қабул қилувчини унинг номига юк багаж етиб келганлиги тўғрисида телефон, буюртма хат ёки бошқа йўллар билан хабардор қилиши шарт. Хабарнома учун ташувчи томонидан белгиланган тариф бўйича йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Юридик шахслар манзилига етиб келган юк багажи, юк багаж қабул қилиб олишга ваколатланган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим қилган ва йўл юк багаж ведомости орқа томонида имзо чеккан ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишонч қоғози бўйича берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк багаж қабул қилиб олишда юк багаж квитанциясини кўрсатиши шарт эмас. Юк багаж қабул қилиб олишга ваколатланган шахс, йўл юк багаж ведомостидан нусха кўчириб олиш ҳуқуқига эга, багаж кассаси уни имзо ва станция штемпели билан тасдиқлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида шахслар манзилига етиб келган юк багаж қабул қилиб олувчига (ёки унинг ишонч қоғози бўйича бошқа шахсга) шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинганда, йўл юк багаж ведомости орқа томонида имзо чеккан ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини кўрсатган ҳолда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилувчи юк багаж қабул қилганда унинг вазнини текшириш ҳуқуқига эга. Станция вазнни текширганлиги учун белгиланган тарифга мувофиқ йиғим ундиради, агар текширилганда вазн етишмовчилиги аниқланмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 5. Юк багажни сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Манзил станциясига етиб келган юк багаж бир сутка мобайнида (юк багаж тушириб олинган кун ҳисобланмайди) бепул сақланади. Кейинги сақлаш учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Юк багажни етказиш муддати, у ташилаётган йўловчи ташиш (почта-багаж) поездининг ҳаракат йўналиши вақти билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Юк сақлаш хоналарида буюмларни сақлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Юк сақлаш хоналарида буюмлар сақланишини расмийлаштириш ва сақлаганлик учун тўловлар тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. Буюмларни сақлаш учун қабул қилинганда омборчи йўловчига жетон тақдим қилади ва махсус китобнинг «Бериш» устунига унинг тартиб рақамини ёзиб қўяди. Йўловчи томонидан қўл юки қайтариб олинганда омборчи ушбу жетон тартиб рақамини «Олиш» устунига ёзиб қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. Буюмларни сақлаганлик учун белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўланади. Юк сақлаш хоналарида буюмлар жетон кўрсатувчига берилади. Бунда жетон қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Буюмлар ёки квитанцияларнинг йўқотилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Жетонлар бўйича сақлашга топширилган буюмлар йўқотилганда, исбот қилиш учун тақдим қилинган даъволар ташувчи томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюмлар топилган тақдирда, улар эгасига, йўқотилган багажни топшириш учун белгиланган қоидаларга кўра, юк эгасининг зарарни қоплаш учун олинган маблағни ташувчига қайтариш шартларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. Жетон йўқотилганда юк сақлаш хонасига қабул қилинган буюмлар эгасига ушбу буюмларнинг унга тегишлилиги далилларини багаж учун белгиланган тартибда тақдим қилганда берилади. Йўловчи томонидан йўқотилган жетон қийматининг миқдори ташувчи томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Талаб қилиб олинмаган буюмлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Юк сақлаш хоналарига топширилган буюмлар у ерда 30 календарь кун мобайнида сақланади. Агар кўрсатилган муддат тугагач, қандайдир сабабларга кўра буюм эгаси ўз буюмларини олиб кетмаса, ташувчи томонидан белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII боб. Ташишлар назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Умумий шартлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129. Темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташишларини амалга ошириш назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130. Темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташишлари назоратини амалга оширишда қуйидагилар текширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) йўловчиларда чипталар, йўл багаж ведомостларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) вагон кузатувчилари томонидан чипта фойдаланганлигини тўғри қайд қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) поезд бригадаси томонидан вагонларни талаб даражасида тутиш ва йўловчиларга маданий хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ташиш ҳужжатларининг тўғри тақдим қилиниши ва расмийлаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) чипталар сотилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) йўловчи ташиш поездлари, вокзалларда йўловчилар, шунингдек темир йўл транспорти ходимлари томонидан жамоат тартибининг сақланиши ва улар томонидан мазкур Қоидаларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) қўл юки сақлаш хоналари ва багаж бўлимлари ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) йўловчи ташиш поездларидаги бўш ва бўшаётган жойлар ҳисоби ҳамда жойлар ҳақида маълумотлар бериш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) вагонлардан (хизмат, ижара, бошқа вазирликларга тегишли ва бошқалар) тўғри фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Станция ҳамда йўловчи ташиш поездларида чипталар сотишни ва йўловчиларга хизмат кўрсатишни ташкил қилишда камчиликларни аниқлаган текширишлар ўтказаётган назоратчи шахслар, уларни бартараф этиш чораларини кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Бепул ёки болалар чиптаси билан ташилаётган болалар ёшига нисбатан шубҳалар туғилганда, назорат қилувчи шахс йўловчидан бола ёшини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ота-оналари паспортидаги ёзув ва ҳоказолар) тақдим қилинишини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар чипталарни биринчи марта текшириш вақтида назорат қилувчи шахсда бундай шубҳалар туғилмаган бўлса, кейинги текширишларда назорат қилувчи шахслар ва йўловчилар орасидаги болалар ёши борасида баҳсларга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлараро қатнаш учун имтиёзли абонемент чипталари текширилганда, назорат қилувчи шахс йўловчидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Чипталарни назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Йўловчи ташиш поездини назорат қилишда чиптасиз ёки фамилияси шахсни тасдиқловчи ҳужжатга мос келмайдиган ёки ўзгартирилган (тўғриланган) чипта билан, шунингдек ундан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим қилувчи тегишли ҳужжатларсиз имтиёзли чиптаси билан аниқланган йўловчи белгиланган тартибда жарима тўлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи ташиш поездларида кетаётган чиптасиз йўловчидан, тўланган жарима билан бир вақтда, белгиланган шаклдаги квитанция бўйича йўловчи ўтқазилган жойдан манзил ёки бошқа поездга ўтиш пунктигача чиптанинг тўлиқ қиймати ундирилади. Йўловчи йўловчи ташиш поездини тарк этиш тўғрисида маълум қилганда, у жаримадан ташқари, ўтқазиш жойидан энг яқин станциягача чиптанинг тўлиқ қийматини тўлаши керак. Шаҳарлараро қатновчи поездларда чиптасиз кетаётган йўловчидан жарима тўланиши билан бирга белгиланган шаклдаги квитанция берилган ҳолда чиптанинг тўлиқ қиймати ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чипталар расмийлаштириш технологияси бузилганда, чипта йўловчидан олиб қўйилади ва йўловчи ташиш поезди бригадири томонидан тузилган далолатнома билан биргаликда хизмат текширувини ўтказиш учун ташувчига юборилади, йўловчи эса манзил станциясигача кетади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи ташиш поездларидан йўловчиларни аҳоли пунктларидан йироқда жойлашган станцияларда чиқариб юборишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Темир йўл чипталаридан нотўғри фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. Йўловчи ташиш поездида шаҳарлараро қатновчи поезд чиптаси билан аниқланган йўловчи чиптасиз йўловчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. Йўловчи чиптасида кўрсатилган йўналишдан бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққан йўловчи, поездни энг яқин станцияда тарк этиши керак. Бу ҳолатда, йўловчи ташиш поезди бригадири ўтқазиш асосий станциясига йўловчини бепул қайтиш ҳуқуқини берувчи далолатнома тузади. Бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққан йўловчидан жарима ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Чиптада кўрсатилган муддатдан олдин йўловчи ташиш поездига ўтирган йўловчи ташиш поездидан чиқарилмайди. Йўловчи поезд етарли тўхташ вақтига эга бўлган йўлдаги биринчи станцияда ўз чипталарини қайтаришга топшириши ва ушбу поездга чипталар расмийлаштириши керак. Фойдаланилмаган чипта қайтарилиши умумий асосда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Юқори баҳоланувчи тоифа вагонига унда кетиш ҳуқуқини бермайдиган чипталар билан кириб қолган йўловчидан жарима ундирилмайди. Йўловчи бу ҳолда унинг чиптасига мос келувчи вагонга ўтиши шарт ёки бўш жойлар мавжудлигида ушбу вагонда белгиланган тартибда тегишли қўшимча тўлаб қолиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Йўловчи ташиш поездида қалбаки ёки унга тегишли бўлмаган чипта билан аниқланган йўловчи, ундирилган жаримадан қатъи назар, поезд ҳаракат йўналиши бўйича энг яқин станциядаги транспорт ички ишлар органларига топширилади, бу ҳақда поезд бригадири томонидан далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Чипталарни расмийлаштиришдаги нуқсонлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Чипталар сотиш автоматлаштирилган тизими томонидан берилган, қўлда ёзилган маълумотларга эга чипта ҳақиқий деб ҳисобланмайди. Қўлда ёзиш усули билан компостерсиз манзил станцияси кўрсатилмасдан, станцияларнинг номлари хато ва ташувчининг бошқа ходимлари айби билан йўл қўйилган ноаниқликлар билан расмийлаштирилган чипталар нуқсонли деб топилади ва олиб қўйилади. Бу ҳақда далолатнома тузилади, йўловчига эса янги чипта берилади. Бундай чипталар ташувчи томонидан белгилаган тартибда алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Нуқсонли чипта вокзалда поездда юриш бошланишдан олдин ёки нуқсонли чипта билан йўловчи чипта кассасида аниқланганда, 3 нусхада далолатнома расмийлаштирилиши керак. Далолатнома вокзал бошлиғи, чипта кассаси мудири, чипта кассири томонидан имзоланиши керак, далолатноманинг биринчи нусхаси чипталар билан бирга чипта кассасига нуқсонли чипта алмаштирилиши учун, иккинчи нусхаси станция бошлиғига чоралар кўриш учун топширилади, учинчи нусхаси чипта кассаси мудирида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 5. Болаларнинг поездда нотўғри олиб юриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Ёши 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларни болалар чиптасисиз ёки икки ва ундан ортиқ 5 ёшгача болаларни катта ёшдаги бир йўловчи билан поездда олиб юрилганда, ундан бундай ҳолатлар учун белгиланган миқдорда жарима ундирилади, бунда мазкур Қоидаларнинг 31-бандига мувофиқ йўловчи кейинчалик йўлида давом этиши учун болалар чипталари сотиб олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. 10 ёшдан ошган болаларнинг болалар чиптаси билан поездда юрганда йўловчиларни кузатиб келаётган шахсларга белгиланган миқдорда жарима солинади. Бундан ташқари, улар дастлабки жўнаш станциясидан манзил станциясигача тўлиқ ва болалар чиптаси ўртасидаги фарқни тўлаши шарт. Бундай ҳолатда чипталар баҳосининг фарқи чипта кассаси ёки белгиланган шаклдаги квитанция тақдим этган ҳолда назорат қилувчи шахс томонидан ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Кузатувчиларсиз кетаётган ва чиптасиз бўлган болалар, энг яқин жойлашган йирик станцияда транспортдаги ички ишлар органлари ходимларига топширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 6. Қўл юкини нотўғри ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Йўловчи ташиш поездларини назорат қилувчи шахслар йўловчи томонидан белгиланган меъёрдан ортиқ қўл юки ташилаётганини аниқлаганда, унга жарима ва багаж тарифи бўйича бутун ҳаракат йўналиши бўйича (бошланиш станциясидан) чиптанинг тўлиқ қийматини тўлашни таклиф этиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 7. Фойдаланилган чипталарни қайтариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. Йўловчи ташиш поезди жўнатилгач, кузатувчи йўловчилардан чипталарни олиб қўйиши ва фойдаланганлик белгисини қўйиши керак. Ҳаракат йўналишида тўхташни хоҳлаган йўловчилар бундан мустасно. Бундай чипталарга фойдаланганлик белгиси йўловчиларни бевосита манзил станциясига етиб келишидан олдин қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бланкли чипталарга фойдаланганлик белгисини қўйиш ташувчи томонидан белгилаган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII боб. Тарифлар ва йиғимлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Йўловчилар тарифлари ва йиғимлари, тариф турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Ташувчи томонидан қуйидаги йўловчи тарифлари қўлланилади: умумий йўловчи — йўловчи ташиш поездларида юришда; шаҳарлараро қатнаш — шаҳарлараро йўловчи ташиш поездларида юришда (шаҳар атрофи ҳудуди чегарасида 150 км гача, ушбу масофа ҳам ҳисобга олинади). Шаҳарлараро қатнаш тарифлари зонавий ва абонементлига бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Шаҳарлараро йўловчи ташиш поездларидаги чиптанинг тўлиқ қиймати, ушбу поездларни ташкил қилиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ амалдаги харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148. Йўловчилар, багаж ва юк багаж ташишлари билан боғлиқ қўшимча йиғимлар шартнома асосида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. Йўловчи ташиш поездларини амалдаги жадвал билан белгиланган ҳаракат йўналишидан вақтинчалик оғиш ҳолларида (техник сабабларга кўра 15 кундан кўп эмас), қўшимча босиб ўтилган масофа учун йўловчи ҳақ тўламайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Умумий тариф тузиш схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. Чиптанинг тўлиқ қийматини аниқлаш учун тариф ставкалари қўлланилганда ҳақиқий тариф масофаси поездда юриш қиймати жадвалларида назарда тутилган тариф зоналари бўйича яхлитланиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151. Йўловчи ташиш поездларида йўловчиларнинг поездда юриш қиймати, поездда юриш учун яратилаётган қулайлик шароитлари билан аниқланадиган вагон турига, шунингдек поезд тоифасига кўра: юқори тезликдаги юқори қулайлик, тезкор, йўловчи, фирма, шунингдек қатнаш масофасига боғлиқ равишда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Поездда юришга чегирмалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Темир йўл транспортида чипталар йўловчиларга тўлиқ қийматда сотилади, қонунчилик ҳужжатлари билан поездда имтиёзли юриш белгиланган фуқаролар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб темир йўл транспортидан йилига икки марта бепул фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга тақдим қилинган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1941 — 1945 йиллардаги урушда I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногиронлиги бўлган шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, уларни кузатувчи шахсга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1941 — 1945 йиллардаги урушда III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Темир йўлларда чиптанинг тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирмалар билан йилига бир марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга берилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1941 — 1945 йиллардаги урушда I гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки уларга тенглаштирилган шахсларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Собиқ СССР Иттифоқини ҳимоя қилиш пайтида ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланиш, контузия ёки майиб бўлиш оқибатида, ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқларига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Темир йўлларда чипта тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирмалар билан йилига бир марта (бориш ва келишга) юриш ҳуқуқига эга шахсларга, уларнинг хоҳишига кўра икки йилда бир марта икки йиллик (олдинги ва жорий йил учун) фойдаланилмаган чегирмалар ўрнига йилига бир марта бепул юриш (бориш ва келишга) ҳуқуқи тақдим қилинади. Бу ҳолда тўғри йўналишда бундай юриш «бориш» икки йиллик чегирма ўрнига, қайтишга эса — «келиш» икки йиллик чегирма ўрнига расмийлаштирилади. Ушбу тартиб 1941 — 1945 йиллардаги урушда III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар ҳамда 1941 — 1945 йиллардаги урушда I гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки уларга тенглаштирилган шахсларга ҳамроҳлик қилувчи шахсга ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари томонидан бепул ёки имтиёзли чипта олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ахборот тизимидан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1941 — 1945 йиллардаги урушда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни кузатиб келаётган шахсларга (биттадан кўп бўлмаган кузатувчига), йилига бир марта (бориш ва келишга) чиптанинг тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирма берилади. Кузатувчи шахсга чипта расмийлаштирилаётганда фақат жорий йил учун белгиланган чегирма қабул қилинади. Ўтган ва кейинги йил учун чегирма ҳисобга қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот тизимида бепул ёки чегирма олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда бепул ёки имтиёзли чипта олиш учун чипта кассасига бепул ёки имтиёзли чипта олиш ҳуқуқини берувчи «уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс гувоҳномаси», «уруш қатнашчиси гувоҳномаси» ёки «имтиёзга ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаси» тақдим қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фахрий темирйўлчи» нишони билан тақдирланган темир йўл транспорти ходимлари йил мобайнида МДҲ бўйлаб бепул юриш ҳуқуқига (бориш ва келишга) эгадир, бунинг учун хизмат гувоҳномаси ва ёзиб берилган темир йўл чиптаси тақдим қилиниши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 ва ундан ортиқ одамлар сонидан иборат ташкил қилинган гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экскурсияга гуруҳ билан поездда юриш қийматини нақд пул ва тўлов топшириқномалари бўйича тўлашга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчиларнинг шаҳарлараро қатновчи поездларда ва ички темир йўл алоқаларида қатновчи йўловчи ташиш поездларида ёлғиз юрганда чипта кассалари белгиланган тартибдаги имтиёзли чипталарни, уларда тақдим қилинган ҳужжатлар рақамини, зарур ҳолларда — белгиланган шаклдаги қўшимча тўловлар квитанциясини кўрсатиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиёзли чипталар билан поездда юраётган шахслар, вагонга ўтираётганларида ва поездда юриш вақтида, кузатувчилар ва назорат қилувчи шахслар талабига биноан чипта сотиб олинган ҳужжатини тақдим қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиёзли чипталарни текширишда тегишли ҳужжатларни тақдим қилмаган йўловчилар чиптасиз деб ҳисобланадилар ва белгиланган миқдорда жаримага тортиладилар. Бундан ташқари, улардан чипталар берилган станциядан манзил станциясигача чипта қийматининг фарқи (имтиёзли ва тўлиқ тариф ўртасидаги) ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиёзли тариф бўйича чипталар нотўғри берилган ҳар бир ҳолат тўғрисида назорат қилувчи шахслар далолатнома тузишлари ва уни чоралар кўриш учун ташувчи раҳбариятига жўнатишлари шарт.
(152-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Суғурта тарифи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. Темир йўл транспорти йўловчилари поездда юриш ва станция (вокзал)да бўлишлари вақтида бахтсиз ҳодисалардан қонунчиликда кўзда тутилган тартибда мажбурий шахсий суғурта қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланилмаган чипталар бўйича пуллар қайтарилганда суғурта тарифи тўлиқ тўланади, қисман фойдаланганлари учун — суғурта тарифи тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта ҳолати вужудга келиш жойига қараб, станция (вокзал) бошлиғи ёки йўловчи ташиш поезди бригадири далолатнома тузиши ва уни йўловчи ёки унинг қариндошларига тақдим қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 5. Абонемент чипталари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Шаҳарлараро чипта кассаларида, бир марталик чипталардан ташқари, турли хилдаги абонемент чипталари, шу жумладан имтиёзли абонемент чипталарини сотиш ҳам амалга оширилади. Барча турдаги абонемент чипталари қийматлари ва уларни сотиш тартибини ташувчи белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абонемент чипталари уларда кўрсатилган йўналишлар бўйича барча шаҳарлараро қатновчи поездларда юриш ҳуқуқини беради. Йўловчи ташиш поездларида шаҳарлараро қатнаш чипталари билан юришга, ташувчи кўрсатмасига биноан йўл участкасида шаҳарлараро қатнаш ҳаракати мавжуд бўлмаганда 150 км гача масофада рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абонемент чипталари сотиш олдиндан, бироқ уларни амал қилиш муддатидан 30 суткадан кўп бўлмаган муҳлатда амалга оширилади. Бундай ҳолларда чипталарга чипта амал қилиш муддати санаси кўрсатилган компостер қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлараро қатнаш бир йўналишдаги тўхташ пунктидан шаҳарлараро қатнаш бошқа йўналишдаги тўхташ пунктигача (шу жумладан бир вокзалга келиш ва бошқасидан жўнаш билан) узел пунктлари орқали юришлар учун бир дона абонемент (имтиёзли-абонемент) чиптасини сотилишига рухсат этилади. Бу ҳолатда поездда юриш умумий масофаси 150 км дан ошмаслиги керак. Бундай чипта нархи узел пунктигача ва ундан кетиш тарифлари йиғиндиси бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиёзли абонемент чипталарида: йўловчининг фамилияси, жўнаш тўхташ пункти, манзил ва узел пунктлари номлари, агар булар мавжуд бўлса, шунингдек чипта қиймати кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. Номига берилган абонемент (имтиёзсиз) чипталар юридик шахсларга, кимга сотиб олинаётган бўлса, ўша шахс фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиб сотилади. Абонемент чиптаси: ойлик чипта учун — 50 марта поездда юриш қиймати, мавсумий — тегишли равишда 200 марта поездда юришнинг, ярим йиллик — 300 марта поездда юришнинг ва йиллик — 600 марта поездда юришнинг қиймати ҳисобидан, бу участкада шаҳарлараро қатнаш йўналишида қўлланилувчи тариф (километрли, умумий) бўйича тўланади. Зонавий тариф қўлланилувчи участкаларда абонемент чипталари қийматини ҳисоблаш километрли тариф ставкалари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IХ боб. Багаж ва юк багаж тарифлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Қўлланиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Умумий багаж ва юк багаж тарифлари, умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган доимий фойдаланишга киритилган барча темир йўл линияларида қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Ташиш тўловларининг умумий тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Багаж ва юк багаж жўнатишнинг ҳисобланган энг кам оғирлиги – 10 кг. Юк багажининг вазни 10 кг гача бўлган багаж ва юк багажнинг қийматини ташиш учун ҳисоблашда юк багаж вазни 10 кг гача деб тўлиқ яхлитланади. Багаж вазни барча ҳолатларда 10 кг гача тўлиқ яхлитланади. Энг кам вазни 5 кг бўлган багаж ва юк багажни 10 кг каби тўлаган ҳолда жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. Багаж вагонида ташилаётган донабай ҳисобланган буюмлар (моторсиз ва моторли велосипедлар, протез аравачалар, болалар аравачалари ва болалар автомобиллари) 20 кг ли багаж ёки юк багаж сифатида тўланади. Велосипед, болалар аравачаси ва бошқалар билан бирга бошқа буюмлар тақдим қилинган тақдирда, унда уларнинг барчаси бирга тарозида тортилиши ва умумий вазн учун тўлов битта квитанция бўйича амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мотоцикллар, мотороллерлар, мопедларни амалдаги вазни бўйича ташишга қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
159. Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан биттадан ортиқ бўлмаган уч, тўрт ғилдиракли аравачаларни йўловчи ташиш поездида ташишга, истисно тариқасида, фақат йўловчи кетаётган поезд таркибини шакллантириш ва айланма станциясидан станциясигача йўл қўйилади.
(159-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аравачанинг амалдаги бутун вазни багаж тарифи бўйича тўланади. Юридик шахслардан йўловчи ташиш поездлари багаж вагонида аравачаларни ташиш учун қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Белгиланган ставкалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160. Йўловчи ўзи билан бирга йўловчи вагонларида, шунингдек йўловчи ташиш поездларининг багаж вагонларида итлар, майда ҳайвонлар ва қушларни олиб юришлари донаси ёки жойи учун 20 кг багаж сифатида ҳақ тўланади. Шаҳар атрофига қатновчи йўловчи ташиш поездларида йўловчи билан бирга итлар ва бошқа майда ҳайвонлар, шаҳарлараро қатнаш чипта кассаларида сотиладиган чипталар бўйича ташилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар атрофига қатновчи йўловчи ташиш поездларида уй ҳайвонлари, қушлар, велосипедлар ва қўшимча вазнли қўл юкини ташиш тариф ставкалари миқдорлари ташувчи томонидан Қўшимча ишлар ва хизматлар рўйхатига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Эълон қилинган қиймат учун йиғим
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Юк багажнинг эълон қилинган қиймати учун юк багаж жўнатувчисидан ташувчи томонидан белгиланган тартибда қўшимча йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 5. Юкни сақлаганлик ва вазнини текширганлик учун йиғим
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Етиб келган багаж ва юк багажни ҳар бир жойидан суткасига сақлаганлик учун, бепул сақлаш вақти ва олдиндан қабул қилишни ҳисобга олмасдан, ташувчи томонидан белгиланган тартибда қуйидаги йиғимлар ундирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) етиб келган багажни сақлаганлик учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) етиб келган юк багажни сақлаганлик учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) багажни багаж жўнатиладиган йўловчи ташиш поезди жўнашидан 2 сутка олдин, олдиндан қабул қилинганлик учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) юк багажини ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслардан олдиндан қабул қилинганлиги учун биринчи календарь ва кейинчалик ҳар бир суткалар учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Багаж вазнини қўшимча равишда текширишга ҳақ тўланмайди. Юк багаж вазни текширилганлиги учун ташувчи томонидан белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилади. Ушбу операциянинг тўлов квитанциясида қайта тортилган бутун юк багаж вазни кўрсатилади. Багаж етишмаган ва тижорат далолатномаси тузилган тақдирда тарозида тортилганлиги учун пул ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 6. Қўл юки, катта габаритли юклар ва буюмларни сақлаш хизматлари қиймати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. Йўловчига юк сақлаш хонасида бир календарь суткаси муддатига жой тақдим қилиш хизмати омборчилар ёки вокзал бошлиғининг навбатчи ёрдамчиси томонидан кўрсатилади ва йўловчи томонидан унга белгиланган шаклдаги квитанция тақдим қилган ҳолда белгиланган тарифлар бўйича ҳар бир сақлаш жойи учун ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Календарь суткаси муддати тугагач юкларни сақлаш кейинги ҳар бир суткаси учун йўловчилар томонидан ташувчининг белгилаган тарифлари бўйича ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 7. Чипталар сотганлик учун воситачилик йиғимлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165. Аҳолига чипталар сотиш ва жойларни захирага қўйишда кўрсатиладиган хизматлар учун воситачилик йиғимлари ҳар бир расмийлаштирилган жой учун шартномавий нархлар бўйича ташувчи томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Воситачилик йиғимлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари ва депутатлари, махсус ижарага олинган вагонлар ва йўловчи ташиш поездларида кетаётган шахсларга, бепул хизмат ва бир марталик чипталар бўйича темир йўлчилар, уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар чипталарини расмийлаштиришда ундирилмайди.
(165-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдиндан сотишда кўрсатиладиган бошқа хизматлар (чиптани уйга, иш ёки дам олиш жойига етказиб бериш, қатновчи кассир томонидан чиптани бевосита йўловчи ташиш поездида расмийлаштириш ва ҳоказолар) Қўшимча ишлар ва хизматлар рўйхатига мувофиқ шартномавий нархлар бўйича ташувчи томонидан тасдиқлаган ставкалари бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 8. Тўловларни қайтаришдаги йиғимлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Фойдаланилмаган чипта тўловларини қайтарилишини расмийлаштириш бўйича операциялар учун воситачилик йиғими ҳар бир чипта учун тасдиқланган калькуляцияга асосан ташувчи томонидан белгиланган миқдорда ундирилади. Гуруҳий чипталарни қайтаришда воситачилик йиғими йўловчилар сонига мувофиқ ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. Чипта сотиш кассасига олдиндан ва суткалик сотилган чипталар учун тўланган воситачилик йиғими улар қайтариб берилганда қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
168. Қуйидагилар бўйича расмийлаштирилган фойдаланилмаган чипталар учун тўловлар қайтарилишини расмийлаштириш бўйича операциялар учун воситачилик йиғими ундирилмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Низомнинг 152-бандида назарда тутилган шахслар бўйича;
(168-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) хизмат, маиший ва шахсий заруратлар бўйича берилган бепул темир йўл чипталари бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 9. Багаж ва юк багажини расмийлаштириш хизматлари тўлови
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. Ташувчи багаж ва юк багаж жўнатувчини талабига биноан унга талабнома бланки ва ёрлиқ бериши керак. Ёрлиқ, талабнома берганлик, ёрлиқни тўлдирганлик (жўнатувчи илтимосига кўра) ёки жўнатиш маркировкасини қайд этганлик учун жўнатувчи томонидан ташувчи белгилаган миқдорда ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170. Қабул қилувчини унинг манзилига багаж ёки юк багаж етиб келганлиги тўғрисида хабарнома берганлик учун ташувчи томонидан белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 10. Маълумот-ахборот ишларини ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Станцияларда ва вокзалларда мажбурий тартибда кенг миқёсда, шу жумладан йўловчилар учун автоматик маълумотлар қурилмалари, турли хилдаги табло ва кўрсаткичлар ёрдамида, радио ва телефон орқали, шунингдек маълумотлар бюроси орқали кўздан кечиришдан ўтиш тартиботлари бўйича ахборот ишлари ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Маълумотлар бюроси маълумотларни оғзаки тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Ёзма маълумотлар фақат йўловчи ва шаҳарлараро йўловчи ташиш поездларининг кечикиши тўғрисида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Йўловчилар ва юридик шахслар илтимосига кўра қўшимча ёзма маълумотлар берилса ташувчи томонидан белгиланган тариф бўйича ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 11. Вокзалларда йўловчиларга кўрсатиладиган мажбурий бўлмаган бошқа хизматлар тўлови
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. Дам олиш хоналари ҳамда она ва бола хоналаридан, «VIP- зал»дан, «Бизнес — зал»дан фойдаланиш, шунингдек йўловчиларга кўрсатиладиган бошқа мажбурий бўлмаган операциялар ва хизматлар (чипта ва багаж етказилиши, хабарномалар жўнатиш, багаж аравачаларидан вокзал ҳудудидан ташқарида фойдаланиш, ўрам ўраш, станция радиоси орқали эълон бериш, мотоцикллар, мопедлар, велосипедларни багаж омборларида сақлаш ва ҳоказолар) йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича ташувчи томонидан белгиланган ставкалари бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. Она ва болалар хоналарида 10 ёшгача болаларнинг яшаши, катта ёшдаги йўловчилар учун белгиланган тарифларнинг 50 фоизи миқдорида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177. Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчиларига, шунингдек «Фахрий темир йўлчи» нишони билан тақдирланган шахсларга дам олиш хоналарида жойлар биринчи навбатда тақдим қилинади.
(177-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Х боб. Йўловчилар ташишнинг алоҳида шароитлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфидаги вагонларда юриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
178. Йўловчи ташиш поезди таркибидаги бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфидаги вагонларнинг (багаж вагонларидан ташқари) ҳаракатланиши жўнаш станцияси томонидан йўл ведомости билан, багаж вагонлари эса юк багаж ведомости билан жўнатувчи талабномасида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ, ташувчининг улашга рухсати, ташиш учун тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлганда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179. Ташиш ҳужжатлари тузилганда вагон босиб ўтган йўли ва ҳақиқий кетаётган шахслар сони бўйича йўловчи ташиш поезди турига кўра (поезд тоифасидан қатъи назар) чипталар қиймати учун тариф ундирилади. Қўл юкини ташиш умумий белгиланган меъёрлар ва ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180. Агар ҳаракат йўналишида ёки жўнатишда ташиш ҳужжатларида кўрсатилгандан кўпроқ йўловчиларнинг поездда юриш зарурати юзага келса, йўловчи ташиш поезди умумий вагонининг тарифи бўйича тегишли миқдордаги чипталар қўшимча равишда сотиб олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Бошқа вазирлик ва идора тасарруфидаги йўловчи парки вагони босиб ўтган йўли учун тўловлар ташувчи томонидан белгиланган тартибда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Ижарага олинган вагонларда юриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Йўловчи парки вагонлари ижара шартларида вақтинча фойдаланиш учун берилиши мумкин. Йўловчи парки вагонлари ижарага берилишининг ҳар бир ҳолатида шартнома тузилади. Шартнома тузилгандан ва зарур тўловлар тўлангандан кейин ижарачига ижара муддати доирасида вагонлардан фойдаланиш ҳуқуқига гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Ташиш ҳужжатлари тузилганда қуйидагилар ундирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) йўловчиларнинг поездда юриши, багаж ва юк багаж ташиш қийматлари базавий жадваллар бўйича аниқланадиган, йўловчи ташиш поезди вагони турига мос келадиган (уланиш амалга оширилувчи поезд тоифасидан қатъи назар) тариф бўйича вагондаги жойлар сонига мувофиқ миқдорда йўловчи чипталари қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) умумий белгиланган меъёрлар, тарифлар ва ташиш қоидаларига мувофиқ юк багаж ташиш қиймати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184. Йўловчилар чиптасининг тўлиқ қиймати вагоннинг тўхташсиз йўналиши ҳар бир участкаси бўйича алоҳида мустақил юриш сифатида аниқланади. Тўхташ пункти ижарачи талабига мувофиқ вагон узилиши амалга ошириладиган, шунингдек вагоннинг ўша участкалар бўйлаб қайта (такрор) ҳаракат бошланадиган йўналишни ўзгартирувчи пункти станцияси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. Болалар ташиш учун юридик шахсларга алоҳида йўловчи ташиш поездлари ёки вагонлари тақдим этилганда, қуйидаги қийматлари (вагон тури ва поезд тоифасига кўра) ундирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 10 ёшгача ҳақиқий кетаётган болалар сони бўйича болалар чипталари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 10 ёш ва ундан катта болалар кетаётган ҳамда кузатиб келувчилар сони бўйича, шунингдек йўловчи ташиш поезди ёки вагонида банд бўлмаган барча жойлар учун чипталарнинг тўлиқ қийматлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) корхоналарга турар жой сифатида вақтинчалик тақдим қилинган йўловчи вагонлари қиймати аниқ вагоннинг сақланиши билан боғлиқ амалдаги харажатлардан келиб чиқиб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186. Йўловчи вагонларидаги тўланиши керак бўлган жойлар сони ётоқ ўринлар сонига қараб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижара хизмат вагонида (вагон-салонида) кетиш учун ижара қийматидан ташқари, 11 та ётоқ жойи (ҳисоб-китоб миқдор) учун тўлов, тезюрар йўловчи ташиш поездининг икки ўринли купе вагони тарифи бўйича амалга оширилиши керак. Хизмат вагони (вагон-салони)ни бўш ҳолатда бошқа жойга ўтказилиши белгиланган тарифлар бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарачиларга хизмат вагони (вагон-салони)дан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома бериш лозим бўлган тўловлар тўлангандан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
187. Барча ҳаракат йўналиши учун (бориш ва келиш) ижара ҳақи ва ташиш тўловлари ундирилиши, ижарага берувчи томонидан поездда юриш бошлангунга қадар тасдиқланган йўналишлар бўйича ташиш тўловларини қабул қилишни расмийлаштирган ва ижарачига ҳар бир тўланган йўналиш участкаси учун белгиланган тартибда квитанцияни тақдим қилинган ҳолда амалга оширилади. Квитанцияда йўловчи вагонида ҳақиқий кетаётган йўловчилар сони кўрсатилади. Ижарачига тақдим қилинадиган вагонлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳноманинг орқа томонида барча йўналиш участкалари, белгиланган шаклдаги тегишли квитанциялар рақами кўрсатилиши керак. Йўл ведомостининг «Жўнатишда ундирилган» устунида «Ташиш учун ... миқдорида тариф белгиланган шаклдаги ... – сон квитанция бўйича ... темир йўлининг ... станциясида ундирилди» қайди кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган шаклдаги квитанция йўл ведомости корешогига бириктирилади, ижарачига унинг ўрнига йўл ведомостидан квитанция берилади. Агар йўловчи вагонига вагон улаш йўналишдан оғиш билан рухсат этилган бўлса, белгиланган тўловлар улаш станциясида ташиш ҳужжатларини тузишда янги ташиш ҳужжатлари каби тўлиқ ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи ташиш поезди билан ижара вагонини ташиш учун йўл ведомости станция томонидан ушбу вагон ҳаракатланадиган поезд бригадирига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Беморларни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188. Изоляциялаш талаб этиладиган беморларни ташиш изоляция қилинган купеда кетаётганларнинг сонидан қатъи назар, банд қилинган купедаги барча жойлар қиймати тўланган ҳолда кузатувчилар ҳамроҳлигида амалга оширилади. Ушбу беморларни жўнатувчи жисмоний ва юридик шахслар, олдиндан, лекин 5 кундан кечиктирмасдан алоҳида купени тайёрлаш учун талабномани беришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу тоифа йўловчиларини ташиш жойлардаги санитария-эпидемиология хизматларининг қатъий назорати остида санитария-эпидемиология меъёрларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Беморлар учун ажратиладиган купе вагоннинг ишламайдиган тамбури томонидан энг чеккада бўлиши, бемор ва кузатувчи учун вагоннинг ўша тарафидаги санитария узели бириктирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаракат йўналишида беморнинг купедан чиқиши, уни кузатувчи шахснинг — вагондан ташқарига чиқиши (вагон-ресторанга, купе-буфетга ва бошқа жойларга бориши) тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Почтани ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189. Темир йўллар бўйлаб почта ташиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
190. Алоқа корхоналари томонидан юк багажни ёки почта вагонларини назорат қилишда аниқланган почта жўнатмалари бўлмаган, темир йўл ташиш ҳужжатлари билан зарур даражада расмийлаштирилмаган юклар қийматини тўлаш юк багажи тарифи бўйича унинг ҳақиқий вазни ва вагонни ташиш бутун масофаси учун амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 5. Вагон-ресторанлар ва купе-буфетлар ҳаракатланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Вагон-ресторанлар ва купе-буфетлар томонидан хизмат кўрсатиладиган йўловчи ташиш поездлари таркибида қатновчи уларнинг ҳаракатланиш шартлари, шунингдек мажбуриятларни талаб даражасида бажармаганликлари учун мулкий жавобгарлик чоралари ташувчи билан тузилган ижара шартномаларида белгиланади. Йўловчи ташиш поездларининг вагон-ресторанлари ва купе-буфетларида хизмат кўрсатиш фақат йўловчи хоҳишига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг юк багажини ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг юк багажини ташиш учун ташувчи томонидан ташиш шартномаси билан белгиланган тарифлар бўйича йўловчи, багаж ёки махсус вагонлар берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг тасарруфида бўлган ёки ижарага олинган вагонларда уларнинг юк багажини ташиш, юк багаж ортиш (шу жумладан бўш ҳолатда ҳам) ва кузатувчилар сонидан қатъи назар, 1 вагон-км учун, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ, эълон қилинган индексация коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Йўловчи ташиш поездларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги вагонларини (ўз тасарруфидагиларни ҳам, ижарадагиларни ҳам) улаш, ташувчи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195. Юк багажи билан бир вақтда кузатувчиларнинг бепул юришига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вагонни кузатувчи шахсларга қўл юки белгиланган меъёр доирасида – бир шахсга 36 кг рухсат этилади. Бу миқдордан ортиқ қўл юкини ташиш багаж тарифи бўйича тўланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196. Ҳар бир ташилаётган юк багаж жойи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги пломбалари билан бўлиши керак. Юк багажни жойлар сони ва ҳар бир жой вазни кўрсатилган илова хат бўйича топширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жойлар сони ва уларнинг вазни ташувчи ходимлари томонидан текширилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илова хат бўйича вагон кузатувчисининг катта шахси имзоси билан накладной тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Накладнойнинг «Юк багаж номи» устунида «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки юк багажи» ёки «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юк багажи» қайдлари кўрсатилган, юк багаж жойлар сони, вазни ва кузатувчилар сони кўрсатилмаган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу аснода тўлдирилган накладной асосида йўл ведомости тузилади, вагоннинг катта кузатувчисига эса чипта бўлиб хизмат қилувчи квитанция берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инкассатори томонидан алоҳида купеда юк багаж ташилиши амалдаги жойлар сони ва вазнидан қатъи назар, багаж тарифи бўйича 300 кг учун ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабномасига биноан оралиқ станциядан юк багаж жўнатишда ташувчи бирламчи жўнаш пунктидан алоҳида купени банд қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабнома топширилганда алоҳида купени бериш вагон ва йўловчи ташиш поезди тоифасига тегишли купедаги жойлар сони бўйича банд қилинган купе ҳаракат йўналишининг бутун масофаси учун чипта қиймати каби тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида купе берилганликни тасдиқлаш учун станция томонидан белгиланган шаклдаги квитанция берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо буюмлар ташилиши учун ташиш ҳужжатлари ва кузатувчиларнинг юриши учун купедаги жойлар сонига мос чипталар, юк багаж кетаётган станциягача берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 7. Матбуот асарларини ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197. Йўловчи ташиш поездларида матбуот асарларини ташиш юк багаж учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
198. Матбуот асарлари йўловчи ташиш поездлари орқали бошқа юк багаж жўнатмаларига нисбатан устунлик билан ташишга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 8. Биопрепаратлар ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199. Йўловчи ташиш поездларида биопрепаратларни ташишга, юк багаж тарифи бўйича ташишлар тўланган ҳолда ташувчи томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида купе бериш учун йўловчи ташиш поезди жўнашига қадар 5 кундан кечиктирмасдан ёзма талабнома берилиши керак. Бу купега чипталар бошқа йўловчиларга сотилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк кузатувчининг поездда юриши умумий тартибда чипта бериш билан расмийлаштирилади. Купеда банд қилинмасдан қолган жойлар тўлиқ тариф қиймати бўйича тўланади ва белгиланган шаклдаги квитанция, унда «биопрепаратлар» қайди билан ҳақи тўланган жойлар сони ва рақамлари берган ҳолда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи вагонларида ташишга бериладиган биопрепаратлар, уларнинг сақланишини таъминлайдиган, шунингдек вагонни шикастланиши ёки ифлосланишига йўл қўймайдиган ўрамга ва кўздан кечириш тартиботларидан ўтиш имконини берадиган ҳамда вагонга бемалол ва тез юкланиши ва жойланишини таъминлайдиган ўрам габаритларига эга бўлиши керак. Биопрепаратлар йўловчилар ўтқазилишидан олдин юкланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транзит йўловчи ташиш поездларидаги купеда бўш жойлар бўлмаганда оралиқ станцияларидан биопрепаратларни жўнатишни таъминлаш учун мазкур Қоидаларда назарда тутилган шартларда уларни банд қилишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 9. Фельдегер хизмати ходимларининг поездда юриши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200. Фельдегер хизмати ходимларининг поездда юришлари, ўзи билан бирга 150 кг қўл юкини бепул ташиш ҳуқуқини берадиган чипталар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фельдегер хизмати ходимлари йўловчи ташиш поездларига йўловчилар умумий ўтқазилишларидан олдин ўтқазилишни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 10. Майитлар ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. Темир йўллар бўйича майитлар солинган тобутларни ташиш багаж ва почта-багаж вагонларида ёки улар бўлмаларида ҳаракат йўналишида қайта ортишсиз, тобутни топширувчи шахс томонидан жўнаш станциясида тегишли ваколатли органларнинг ташишга рухсатини тақдим этиш билан амалга оширилади. Ўлган одамнинг жасадини ёғоч қутига жойлаштирилган, пухта кавшарланган металл тобутда ташилиши, қутининг бўш жойлари қипиқ ёки кўмир, торф, оҳак ва ҳоказолар билан тўлдирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Майитлар солинган тобутлар фақат кузатувчилар бўлганда ташилади. Агар кузатувчи йўлда қандайдир сабабларга кўра, майит солинган тобут олиб кетилаётган йўловчи ташиш поездидан қолиб кетса, тобутнинг манзилга етказилиши ушланиб қолинмайди. Кузатувчи йўловчи ташиш поездида кетади ва чипта олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. Майит солинган тобутнинг багаж ва почта-багаж вагонларида ёки уларнинг махсус жиҳозланган бўлмаларида ташилиши 300 кг багаж ташиш каби ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Багаж вагонларида хокли урналар ташилиши 100 кг багаж ташилиши каби ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 11. Хизмат ташишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204. Йўловчи ташиш поездларида темир йўл транспорти ташкилотлари эҳтиёжлари учун хизмат ташишлари мазкур Қоидаларга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
205. Темир йўл транспорти ташкилотларига тегишли бўлган хизмат ва махсус вагонларда ташишлар расмийлаштирилиши ва тўлови мазкур Қоидаларда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206. Йўловчи ташиш поездлари таркибида бораётган хизмат вагонларида бўлган шахслар талаб даражасида расмийлаштирилган бепул ёки белгиланган шаклдаги пулли чипталарга, багаж учун эса — тегишли ташиш ҳужжатларига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XI боб. Тўловларни қайтариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207. Йўловчи ташиш поездида (шаҳарлараролардан ташқари) йўловчига сотиб олинган чиптага биноан жой тақдим қилинмаганда, йўловчи талабига биноан жўнаш станцияси томонидан далолатнома тузилади ва бу далолатнома асосида унга зудлик билан чипта учун, амалга оширилмаган багаж ташилиши учун эса далолатнома орқа томонида қўл қўйдириб, пуллар тўлиқ қайтарилади. Йўловчига ўша йўловчи ташиш поездининг ўзида қуйи тоифа вагонида жой тақдим қилинганда, станция поездда юриш учун олинган сумма ва ўша вагонда тақдим этилган жойнинг ҳақиқий қиймати орасидаги фарқни қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Темир йўл станцияси чипта кассасига фойдаланилмаган чипталар йўловчи ташиш поезди жўнашига қадар 24 соат кечиктирмасдан қайтарилганда чипта тўлиқ қиймати, фойдаланилмаган чипталар 24 соатдан камроқ, бироқ йўловчи ташиш поезди жўнашига қадар 6 соатдан кечиктирмасдан қайтарилганда чипта қиймати ва плацкартанинг эллик фоиз қиймати, фойдаланилмаган чипталар 6 соатдан камроқ, бироқ йўловчи ташиш поезди жўнагандан кейин 3 соатдан кечиктирмасдан қайтарилганда чипта қиймати қайтарилади, плацкартанинг қиймати қайтарилмайди. Чипталар қайтарилганда воситачилик йиғими қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўлда расмийлаштирилган фойдаланилмаган чипталар учун пуллар қайтарилиши, йўловчининг оғзаки мурожаатига асосан вокзал бошлиғи ёки навбатчи маъмур фармойиши бўйича тилхат бўйича амалга оширилади. Йўловчи томонидан чипталар сотиш автоматлаштирилган тизимлари билан жиҳозланган чипта қайтариш махсус кассасига ушбу тизим орқали расмийлаштирилган фойдаланилмаган чипталар қайтарилганда, маъмурнинг белгиси шарт эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассир (маъмур белгисидан кейин) йўловчига ташиш тўловларини бир вақтнинг ўзида фақат учта чипта учун қайтариш ҳуқуқига эга. Бу миқдордан ортиқ, бироқ 9 тадан ошмаган чипталар пулларининг қайтарилишига станция (вокзал) бошлиғи, унинг ўринбосарлари ёки вокзал бошлиғи навбатчи ёрдамчиси розилиги билан улар томонидан чипталар текширилгандан кейин рухсат этилади. Гуруҳлар учун олинган чипталар бўйича пуллар қайтарилиши (10 киши ва ундан ортиқ) ташувчи маъмурияти орқали даъво тартибида амалга оширилади. Гуруҳий чипталар бўйича (10 киши ва ундан ортиқ) ўқувчиларнинг поездда юриши учун нақд пулга сотиб олинган чипталар учун пул қайтарилиши гуруҳ раҳбарининг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар маълумотлари кўрсатилган ҳолда бериладиган аризасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208. Йўловчи йўловчи ташиш поездини касаллиги туфайли тарк этганда, йўловчи ташиш поездида юришини тўхтатган станция далолатнома тузиши ва йўловчи талабига биноан ушбу далолатнома асосида унга плацкарта қиймати ва йўловчи томонидан босиб ўтилган масофа қийматини айириб, чипталар учун пулларни қайтариши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209. Йўловчининг поездда юришини рад этишини келтириб чиқарган йўловчи ташиш поездлари ҳаракати узилишида, йўловчи ташиш поездлари ҳаракати танаффусига боғлиқ ҳолда йўловчи турган станция, йўловчи аризасига тегишли босиб ўтилмаган масофа учун барча чипталарга пулларни қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
210. Поездда юриш ҳаракат йўналишида бекор қилинганда босиб ўтилмаган масофа учун чипталар қийматини қайтариш (плацкарта қийматидан ташқари) ва босиб ўтилмаган масофа учун поездда юриш қийматини қайтариш фақат амал қилиш муддати манзил станциясига етиб олиш имконини берувчи чипталар бўйича амалга оширилади. Поездда юришни бекор қилиш вақти станция (вокзал) бошлиғи томонидан чиптада «Чипта амал қилиш муддати тугади» деган қайдни, санани ва станция штемпелини кўрсатиб тасдиқланиши керак. Поездда юриш бекор қилинганда пулларни қайтариш йўловчи аризасига биноан, мазкур бобда белгиланган тартибда, станция (вокзал) бошлиғи фармойиши билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. Чипталар сотиш автоматлаштирилган тизими орқали берилган чипталар бўйича тўлов қайтариш, улар қайси станцияда расмийлаштирилганлигидан қатъи назар, ҳар қандай станцияда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212. Чипталар амал қилиш муддати тугаганлиги тўғрисида белгиларни, берилган чиптага нисбатан бир йўлда бўлган жўнатиш ёки орқага қайтиш станциялари бўлиб хизмат қила олмайдиган станцияларда амалга оширилиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213. Юридик шахслар томонидан мазкур Қоидаларнинг 28-бандида кўрсатилган талаблар бўйича сотиб олинган чипталар темир йўл чипта кассасига камида 7 сутка, бироқ йўловчи ташиш поезди жўнашига қадар 3 кундан кечиктирмасдан қайтарилса, плацкарта 50 фоиз қиймати ушлаб қолинади, чипталар (шу жумладан қайтиб кетишга ҳам) йўловчи ташиш поезди жўнашига қадар 3 суткадан камроқ вақт қолганда қайтарилганда эса, плацкарта қиймати ушлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214. Чипта тўлиқ қийматидан ушлаб қолишлар, йўловчи поездлари жўнашига қадар чипталарни қайтариш муддатларидан қатъи назар, чиптада кўрсатилган поезд бекор қилинганда ёки унинг йўловчиларни ҳаракат йўналиши пунктидан жўнаши 1 соатдан ортиқ ушланиб қолинганда, йўловчилар кетиши уларга чипталарда кўрсатилган жойлар тақдим қилинмаганлиги ва бошқа жойлардан фойдаланиш рад этилиши сабабли амалга ошмаганда, йўловчи касал бўлиб қолганда амалга оширилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи ташиш поездларининг ҳаракат жадвалида назарда тутилмаган узилишига боғлиқ бўлган ҳаракат йўналишида поездда юриш тўхтатилганда, босиб ўтилмаган масофа учун поездда юриш қиймати қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
215. Почта орқали жўнатилган фойдаланилмаган чипталар бўйича тўловлар қайтарилиши, даъво тартибида амалга оширилади. Бу ҳолда ариза бериш муддати уни ташувчи томонидан дастлаб рўйхатдан ўтказилиш санасидан бошлаб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216. Фойдаланилмаган чипталар учун йўловчиларга пуллар ташувчи томонидан чипталарда станциялар ёки вокзаллар томонидан фойдаланганлик қайдлари қўйилиши вақти (санаси, соати) ва фойдаланилмаган жойларни берилиши тўғрисида қайдлар мавжуд бўлганда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217. Чипталар сотиш автоматлаштирилган тизими орқали нақд пулсиз расмийлаштирилган чипталар бўйича тўловларнинг қайтарилиши, ташувчи томонидан даъво тартибида, жойларни тизимга қайтариш шарти билан амалга оширилади. Уларнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа уйғотадиган чипталар бўйича тўловларни қайтариш масаласи барча ҳолатларда ташувчи томонидан даъво тартибида ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
218. Бошқа станциялардан расмийлаштирилган фойдаланилмаган чипталар бўйича тўловларни қайтариш, қайтиб кетиш учун расмийлаштирилган чипталар бўйича тўловларни қайтариш шартларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
219. Келишилган йўловчи ташиш поездлари кечиккан ҳолатда бошқа станциядан расмийлаштирилган йўловчига берилган чиптанинг амал қилиниши сақланиб қолинади ва чиптада кўрсатилган манзил станциясига кетаётган энг яқин поездга қайта компостер қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташувчи айби билан йўловчи ташиш поездлари кечикиш тарзида йўловчи поездда кетишни ва унга чипталар қайтарилишини рад этганда, ташиш тўловлари ва воситачилик йиғимлари тўлиқ қайтарилади. Бунда қайтариш операцияси бўйича воситачилик йиғими ундирилмайди. Чипталар сотиш автоматлаштирилган тизими орқали тақдим қилинган бепул чиптани алмаштирилишига рухсат этилади. Поездда янгидан юришни расмийлаштириш учун бепул чипта эгаси илгари сотиб олинган чиптани чипта қайтариш кассасига йўловчи ташиш поезди жўнашидан олдин қайтариши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чипталар сотиш автоматлаштирилган тизими орқали қайтариш операциясидан кейин кассир чипта эгасига «компостер ечилди, сана, соат» деган қайд билан бепул чиптани ва поездда янгидан юришни расмийлаштириш ҳуқуқини берувчи махсус қайтариш бланкасини қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220. Гуруҳий чипта бўйича гуруҳнинг қатнашчилари сони тўлиқ бўлмасдан жўнаганда, гуруҳ раҳбари йўловчи ташиш поезди жўнашидан олдин жўнаш станцияси (вокзали) бошлиғига гуруҳий чиптага бу ҳақда қайд киритиш учун бериши керак. Фойдаланилмаган жойлар чипта кассасига берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаракат йўналишида (вокзалларда ва йўловчи ташиш поездларида) гуруҳий чипталарда, уларда кўрсатилгандан камроқ йўловчилар кетаётгани ҳақида қайдлар қилинмайди ва босиб ўтилмаган масофа учун пуллар қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гуруҳий буюртманома бўйича нақд пулсиз сотиб олинган чипталар учун тўловлар даъво тартибида чипталарни сотиб олган юридик шахс ҳисоб рақамига ва нақд пул билан олинган (ўқувчилар гуруҳидан ташқари) чипталарга эса гуруҳ раҳбари почта манзилига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа поездга ўтиш пунктида тўлиқ гуруҳнинг поездда юриши рад этилганда, станция (вокзал) бошлиғи келишилган йўловчи ташиш поезди жўнашидан 5 соатдан кечиктирмасдан, гуруҳий чиптанинг амал қилинишини тўхташ ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
221. Босиб ўтилмаган масофа учун тўловлар ташувчи томонидан даъво тартибида, чипта амал қилиниши тўхтатилганлиги ҳақида қайднинг мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланилмаган чипталар учун тўловлар уларни тўловга бериш куни (соат 24-00 га қадар) қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
222. Фойдаланилмаган шаҳарлараро чипталар учун пуллар, шаҳарлараро йўловчи ташиш поездлари қатнаши бекор қилинган ҳоллардан ташқари, қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
223. Станция, вокзал ва тўхташ пунктлари чипта кассалари томонидан фойдаланилмаган чипталар бўйича тўловлар қайтарилиши, ташувчи айби билан йўловчи ташиш поездлари узилиши 3 соат ва ундан ортиқни ташкил қилган ҳолатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
224. Чипталар қайтарилганда (шаҳарлараро йўналишлардаги чипталардан ташқари, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 207, 209 ва 214-бандларида кўрсатилган ҳолатларда) йўловчидан қайтариш операциялари учун белгиланган йиғим ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар, уруш қатнашчилари ва темир йўл транспорти ходимларига чипталар қайтарилиши ҳолатларида, қайтариш операцияси учун йиғим ундирилмайди.
(224-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
225. Ҳаракат йўналишида поездда юриш бекор қилинган ҳолатда йўловчига пул қайтарилишида, қайтарилиши керак бўлган ташиш тўловларининг бир қисми қуйидагича аниқланади: тўлиқ тўланган чипталар қийматидан босиб ўтилган масофа учун поездда юриш қиймати чиқариб ташланади. Ҳисобланган фарқдан плацкарта қиймати чиқариб ташланади, сўнгги ҳосил бўлган сумма йўловчига қайтарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
226. Йўловчини ташувчининг айби билан тўлови паст вагонга ўтказилганда, йўловчи хоҳишига кўра чиптанинг тўлиқ қийматидаги фарқни тўлаш йўловчи ташиш поезди жўнаш ёки манзил станциясида далолатнома ёки тегишли маълумотнома (поезд, вагон, чипта рақами, сана, ой, бошқа поездга ўтиш станцияси ва йўловчи фамилияси кўрсатилган ҳолда) тақдим этилганда амалга оширилади. Далолатнома ёки маълумотномани йўловчи ташиш поезди бошлиғи тақдим қилади ва станция штемпели билан тасдиқлайди. Йўловчилар тўлови паст вагонга ўтказилганда, чиптанинг тўлиқ қийматидаги фарқни тўлаш жўнаш станциясида йўловчи ташиш поезди жўнатиладиган кунда, манзил станциясида — поезд етиб келадиган кунда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиптанинг тўлиқ қийматидаги фарқни жўнаш ёки манзил станциясида олиш ҳуқуқидан фойдалана олмаган йўловчи, унинг тўланишини даъво тартибида талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
227. Станция томонидан фойдаланилмаган чипталар ва амалга оширилмаган багаж ташишлари учун пулларни қайтаришнинг барча ҳолатларида йўловчидан барча чипталар олиб қўйилади ҳамда станция тушумидан пулларни тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
228. Йўловчиларга пул қайтаришнинг мазкур қоидаларда назарда тутилмаган бошқа барча ҳолатларида фақат ташувчи томонидан даъво тартибида амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолатларда пулларни қайтариш тўғрисида мурожаат қилинганда фойдаланилмаган чипталар, тегишли ҳолатларда эса яна бошқа ҳужжатлар ва маълумотномалар тақдим қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарага берилган вагонларда поездда юриш амалга ошмаганлиги учун пулларни қайтариш тўғрисидаги даъво вагон ижараси шартномаси тузилган ижара берувчи томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
229. Йўловчилар, багаж ва юк багаж ташишларидан келиб чиқадиган даъволар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади ва кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
230. Тўловларни қайтариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) йўловчи маст ҳолатда бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) йўловчи кўздан кечиришдан ўтмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бегона паспорт бўйича чипталарни қайтариш амалга оширилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) чиптада багажни қабул қилиш тўғрисида штапм мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) чипта шикастланганда (йиртилган, ёпиштирилган ва ҳоказолар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) йўловчининг поездга тиббиёт муассасаси ҳужжатисиз кечикиши 3 соат ва ундан ортиқни ташкил қилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
231. Пластик карточкалар бўйича сотилган чипталарга тўловларни қайтариш, ташувчи томонидан нақд пулсиз асосда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XII боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Низоларни ҳал қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232. Темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланувчи шахслар ва ўз хизмат вазифаларини бажараётган темир йўл ходимлари ўртасида низоли ҳолатлар юзага келганда, темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланувчи шахслар темир йўлнинг тегишли мансабдор шахсларига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчилар ва ўз хизмат вазифаларини бажараётган ташувчи ходимлари ўртасида юзага келадиган барча низо ва баҳслар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) станцияда, вокзалда — станция, вокзал бошлиғи ёки бошқа ваколатланган шахс томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳаракатланаётган йўловчи ташиш поездларида — поезд бригадири томонидан ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Томонлар жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
233. Йўловчилар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар мазкур Қоидалар, шунингдек темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланиш, ҳаракат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, темир йўл транспортида санитария-гигиена ва санитария-эпидемияга қарши қоидаларни бузганликлари, қурилмалар, транспорт воситалари ва уларнинг ички жиҳозларини шикастлаганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
234. Ташувчи йўловчилар, багаж ва юк багаж ташишлари бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
235. Мазкур Қоидалар талабларига риоя этилишининг давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, давлат бошқа органлари қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.
(235-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 16-сон, 180-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда, 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 17.12.2018 й., 09/18/1021/2335-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон; 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон)