Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2023 11.04.2012 йилдаги 107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.04.2012 йилдаги 107-сон
Date of entry into force
11.04.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 10 августдаги ПҚ–1595-сон қарорини бажариш юзасидан ва божхона постларини замонавий махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун зарур молия-ресурс базасини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар шаклидаги тушумларнинг 40 фоизини ажратиш ҳисобига шакллантириладиган тартиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бюджетдан ташқари махсус жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланилишини, биринчи навбатда, тасдиқланган 2011 — 2015 йилларда давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари дастурини амалга ошириш, энг аввало божхона постларини божхона чегараси орқали ўтадиган товарларни тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобга олишни таъминлаш имконини берадиган замонавий сканирлаш ва махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун сарфланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 11 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 апрелдаги 107-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-бандининг иккинчи хатбошидаги «20» рақами «40» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банддаги «Ажратмалар миқдорлари (фоизларда)» устунидаги «20» рақами «40****» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
изоҳга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«**** «2012 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 172-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)