Ҳужжат кучини йўқотган 02.11.2022 01.03.2012 йилдаги 60-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.03.2012 йилдаги 60-сон
Date of entry into force
01.03.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 02.11.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ИДОРАВИЙ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 630-сонли «Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматига эга бўлган республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ва бошқа ташкилотларни, уларнинг рўйхатини тузиш, ходимлари контингенти, молиялаштириш тартиби ва манбалари, кийим-бошлар, махсус воситалар, ўқ отадиган қуроллар ва уларга ўқ-дорилар билан таъминлаш юзасидан ялпи хатловдан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлган республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, қўриқланадиган объектлар ва мол-мулклар рўйхатини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматига эга бўлган республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар икки ой муддатда идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан унинг ходимларини Намунавий низом талабларига мувофиқ белгиланган намунадаги формали кийим-бошлар ва бошқа асбоб-анжомлар турлари билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намунавий низом талабларини амалга ошириш механизмини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ва қўриқланиши ҳамда ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати нарядлари томонидан кузатиб борилиши керак бўлган юклар рўйхати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 12 августдаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 44-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 1 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 мартдаги 60-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати тўғрисидаги ушбу Намунавий низом (кейинги ўринларда Намунавий низом деб аталади) идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини ташкил этиш ва унинг амалий фаолияти бўйича асосий талабларни белгилайди ва тартибга солади, шунингдек унинг ходимларининг ҳуқуқ ва вазифаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Намунавий низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати — республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг объектлар ва мол-мулкни ҳуқуққа зид тажовузлардан қўриқлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича махсус вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган юридик шахс бўлмаган таркибий бўлинмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект ички режими — қўриқланадиган объектда белгиланган ички тартиб тадбирлари ва қоидаларини ҳамда ёнғин хавфсизлигини амалга ошириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектлар — ҳуқуққа зид тажовузлардан қўриқланиши ва ҳимоя қилиниши керак бўлган бинолар, иморатлар, иншоотлар, уларга туташ ҳудудлар ва акваториялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган мол-мулк — транспорт воситалари, шунингдек юклар, шу жумладан ташиш пайтида юкларни қўриқлаш, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга тегишли бўлган, ҳуқуққа зид тажовузлардан қўриқланиши керак бўлган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат бериш режими — шахсларнинг назоратсиз кириши (чиқиши), транспорт воситаларининг чиқиши (кириши), қўриқланадиган объектларга мол-мулкни олиб кириш ва улардан олиб чиқишнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг қўриқланадиган объектда белгиланган тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни қўриқлаш ва ҳуқуққа зид тажовузлардан ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектларда рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектларда жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкини қўриқлаш ва уларни кузатиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқлашнинг илғор муҳандислик-техник воситалари ва усулларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг жанговар ва хизмат тайёргарлигини юқори даражада таъминлаш ва сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектларда техноген ва табиий тусдаги фавқулодда ҳодисалар ва вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектлар ва мол-мулкни қўпорувчилик-террористик ҳаракатлар содир этилишидан, ёқиш, ўғирлаш ва бошқа жиноий тажовузлардан ишончли қўриқлашни ташкил этиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлган республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг, қўриқланадиган объектлар ва мол-мулкнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати тузилмаси, улар ходимлари сонининг нормаси ва идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу Намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқиладиган ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектлар ва мол-мулкни қўриқлаш бўйича хизматни ўташни ташкил этиш тартиби республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоравий ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари хизмат вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан келишган ҳолда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган тегишли белгилари бўлган ягона намунадаги формали кийим-бошда (ҳар бир орган (ташкилот) учун алоҳида) бажарадилар.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг хизмат гувоҳномалари қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Объектнинг ўзига хослигига қараб идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати хизмат итларидан фойдаланиш мақсадида хизмат қўриқчи (исковчи) итларни ўргатишни ташкил этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари учун мўлжалланган хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар турлари, типлари (моделлари), сони, шунингдек олиш, сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини махсус воситалар, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари билан таъминлаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини ходимлар билан таъминлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматига Ўзбекистон Республикасининг ҳақиқий ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган фуқаролар олинади (бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги шахсларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий яшаш жойига эга бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қасддан жиноят содир этганлиги учун узилмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий жазони ўтаётган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкка тажовуз қиладиган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун бир йил мобайнида такроран маъмурий жавобгарликка тортилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
руҳий касалликларга, гиёҳвандликка, токсикоманияга, алкоголизмга чалинган бемор сифатида диспансер ҳисобида турган, шунингдек соғлиғининг ҳолати тўғрисида тегишли тиббий хулоса тақдим этмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд томонидан ҳуқуқий лаёқатли эмас ёки чекланган ҳуқуқий лаёқатли деб эътироф этилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта маълумотга эга бўлмаган шахсларнинг идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматига ишга қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари учун жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик вақти ҳисобга олинган ҳолда иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари йил мобайнида белгиланган дастурларга мувофиқ жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларидан ўтадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Курс дастури ва уни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан келишган ҳолда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг ҳуқуқлари, вазифалари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари ўзларига юкланган хизмат вазифалари бажарилишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектга келган ва унинг ҳудудида турган шахслардан рухсат бериш ва объект ички режимларининг белгиланган қоидаларига риоя этишни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсини тасдиқлайдиган ва қўриқланадиган объектга кириш (чиқиш) ва унда бўлиш, шунингдек транспорт воситаларининг кириши (чиқиши), мол-мулкни қўриқланадиган объектларга олиб кириш (олиб чиқиш) ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектларда мол-мулкни сақлаш шарт-шароитларини, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ҳолатини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, объектларни қўриқлаш ва мол-мулк сақланиши, рухсат бериш ва объект ички режими қоидалари бузилиши аниқланган тақдирда уларга барҳам бериш ва уларга кўмаклашадиган шарт-шароитларни тугатиш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар ва мансабдор шахслардан хизмат вазифалари бажарилишига тўсқинлик қилувчи ҳуқуқбузарликлар ва хатти-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш. Ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар, ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш юзасидан қонунчиликда назарда тутилган тегишли чораларни қўллаш;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектлар ва мол-мулкка нисбатан жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни қонунчиликда белгиланган тартибда ушлаш ҳамда ички ишлар органларига ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, шунингдек идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг хизмат биноларига олиб келиш (ички ишлар органларига дарҳол хабар берган ҳолда);
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуққа зид тажовузларни амалга ошириш учун фойдаланилиши мумкин бўлган қурол, бошқа предметлар ва ашёларни аниқлаш мақсадида, шу жумладан махсус-техник ва бошқа воситалардан, шунингдек хизмат итларидан фойдаланган ҳолда шахсларни, уларнинг шахсий буюмларини ва транспорт воситаларини кўздан кечириш, товар-транспорт ҳужжатларининг қўриқланадиган объектлар ҳудудига олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган юкларга мувофиқлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат қуролини ва махсус воситаларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек жисмоний куч ишлатиш ва Намунавий низомда белгиланган тартибда хизмат итларидан фойдаланиш.
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эга.
(12-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектлар қўриқланишини ва ташилаётган юкларнинг сақланишини таъминлаш бўйича қонунчиликка қатъий риоя қилиш;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни ўғирлаган шахсларга нисбатан муросасиз бўлиш, қўриқланаётган мол-мулкнинг ўғирланиши ёки бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хўжасизлик ва бепарволик намоён бўлишининг ҳар қандай кўринишига ўз вақтида муносабат билдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат бериш ва объект ички режимлари бузилишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектлар ва мол-мулкни қўриқлашни ҳамда ҳуқуққа зид тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектларда жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқни бузишларга барҳам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектларга ноқонуний кирган шахсларни қидириш ва ушлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектларда фавқулодда ҳодисалар ҳамда техноген ва табиий тусдаги вазиятларнинг олдини олишда ва уларни тугатишда белгиланган тартибда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режимли-махфий орган биносига кириш ҳуқуқисиз давлат сирини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ташкил этадиган маълумотлар сақланишини таъминлаш тадбирларини ўтказишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўзларига юкланган вазифаларни ҳал этишда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига ишониб топширилган хизмат қуроли, махсус ва техник воситалар, формали кийим-бош, мол-мулкни эҳтиёт қилиш ва уларни соз ҳолатда сақлаш;
(13-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларига юкланган вазифаларни бажаришга ҳалол ва виждонан муносабатда бўлиш, интизомли бўлиш, ўз касбий билимларини доимо ошириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли дастурларда белгиланган шахсий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик даражасини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат вазифаларини бажаришда эгаллаб турган лавозимига мувофиқ белгиланган формали кийим-бошни кийиш ва фарқлаш белгиларини тақиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар.
(13-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари белгиланган тартибда ҳар йили тиббий кўрикдан, шунингдек жисмоний кучни ишлатиш, махсус воситалар ва хизмат қуролини қўллаш билан боғлиқ шароитларда ҳаракат қилишга яроқлилик юзасидан даврий текширишлардан ўтадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Объектларни ва мол-мулкни қўриқлашга жалб этилган идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари ўзларига ишониб топширилган моддий бойликлар, хизмат қуроли ва махсус воситалар сақланиши учун жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва хизмат қуролини қўллаш
(VI бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари қўриқланаётган объектларда жиноятни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни таъқиб қилишда қўриқланадиган объектларда ҳамда қўриқланадиган объектлар ташқарисида истисно ҳолларда (зарур мудофаа, ўта зарурият, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсларни ушлаш сифатида) жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва хизмат қуролини қўллаш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва хизмат қуролини қўллашда қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларни қўллаш нияти тўғрисида огоҳлантириш (қуролни қўллашда сусткашлик қилиш фуқаролар ёхуд идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита хавф солган ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ёки хизмат қуроли қўлланиши натижасида оғир тан жароҳати олган шахсларга зарур ҳажмда тиббий ёрдам чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва хизмат қуроли қўлланилишининг ҳар бир ҳолати тўғрисида ички ишлар органига дарҳол ахборот бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний кучни ишлатишда, махсус воситалар ёки хизмат қуролини қўллашда ваколатларнинг ошириб юборилиши қонунчиликда белгиланган жавобгарликка олиб келади.
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари ўзини ўзи мудофаа қилиш, жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш, уларни содир этган шахсларни ушлаш, идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатишга барҳам бериш учун (агар бошқа усуллар уларга юкланган хизмат вазифаларини бажаришни таъминламаса) жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари қуйидаги ҳолларда махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эгадирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектлар ва мол-мулкка ҳужумни қайтаришда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига ёки қўриқланадиган объектлардаги шахсларга ҳужумни қайтаришда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат вазифаларини бажаришда ҳуқуқни бузувчи томонидан идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига кўрсатиладиган қаршиликка барҳам беришда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектларда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этаётган шахсларни ушлаш ҳолларида, башарти кўрсатиб ўтилган шахслар яширинишга уринсалар ёхуд улар идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига қаршилик кўрсатиш ниятида эканлигининг етарлича асослари мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушланган шахсларни ички ишлар органларига ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, шунингдек идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг хизмат биносига келтиришда идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига қаршилик кўрсатишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиси идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари талабларини бажармаган транспорт воситасини қўриқланадиган объектларда тўхтатиш зарур бўлганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус воситалар идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан ҳуқуқни бузувчиларга огоҳлантирувчи таъсир кўрсатишнинг бошқа барча шакллари фойдаланилган ва исталган натижаларни бермаган тақдирда қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари қуйидаги ҳолларда хизмат қуролини қўллаш ҳуқуқига эгадирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектлардаги шахсларни уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солаётган ҳужумдан ҳимоя қилишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид қилаётган ҳужумни қайтариш, шунингдек уларнинг хизмат қуролини эгаллаб олишга уринишга барҳам беришда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарликларни содир этишда қўриқланадиган объектлар ҳудудидан яширинишга уринаётган ёхуд идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига қуролли қаршилик кўрсатувчи шахсларни ушлашда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган объектлар ва мол-мулкка қуролли ёки гуруҳ бўлиб ҳужум қилишни қайтаришда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
башарти транспорт воситасининг ҳайдовчиси қўриқланадиган объектлардаги ходимларнинг ёхуд қўриқланадиган объектлардаги шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғига аниқ хавф туғдирган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шароитларда тўхташни рад этган, ёхуд идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг қонуний талабига қарамай, қўриқланадиган объектларга киришга ёки қўриқланадиган объектлардан чиқишга интилган ҳолларда транспорт воситасига шикаст етказиш йўли билан транспорт воситасини тўхтатишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган ҳайвонларни зарарсизлантиришда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат қуролини қўллаш нияти тўғрисида огоҳлантиришда, тревога сигналини бериш ёки ёрдам чақириш зарур бўлганда.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Одамлар анча тўпланган ҳолларда, шунингдек ҳомиладорлиги ёки ногиронлиги яққол кўриниб турган шахсларга, ёши яққол кўриниб турган ёки идоравий қўриқлаш хизмати ходимларига маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан хизмат қуролини қўллаш тақиқланади, санаб ўтилган шахслар:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига қуролли ёки гуруҳ бўлиб қаршилик кўрсатган ҳоллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари ёхуд қўриқланадиган объектлардаги шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид соладиган қўриқланадиган объектлар ва мол-мулкка қуролли ёки гуруҳ бўлиб ҳужум қилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Ижтимоий-маиший таъминот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига тегишли жамоавий шартномалар ва битимларда назарда тутилган қоидалар ва имтиёзлар жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда, мажбурий давлат ижтимоий суғуртасидан ўтадилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари хизмат вазифаларини бажариш чоғида жароҳат олган ёки ҳалок бўлган тақдирда зарарни қоплаш тегишли жамоавий шартномалар ва битимларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни кийим-бош ва анжомлар билан таъминлаш тегишли республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан белгиланадиган нормаларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати фаолиятини назорат қилиш республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 10-сон, 103-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон; 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)