21.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2329
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 21.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2329
Date of entry into force
02.03.2012
Ҳужжат 12.01.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2329]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 52-сон, 561-модда) мувофиқ, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Х. МУХИТДИНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2012 йил 1 февраль,

2-ю-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 1 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-сон

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февраль 2-ю-сон, 7-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 52-сон, 561-модда) мувофиқ мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2012 йил 1 январдан мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни (бундан буён матнда тўлов деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган тартибда тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонент рақами — абонентга мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш даврида уяли алоқа компанияси томонидан ажратиладиган рақам;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобиль алоқа абоненти — уяли алоқа компанияси билан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузган жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобиль алоқа хизматлари — мобиль алоқа тармоқлари орқали сигналларни ва ахборотнинг бошқа турларини қабул қилиш, узатиш, уларга ишлов бериш бўйича мобил алоқа оператори фаолиятининг маҳсулоти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тўловчи ва тўлов объекти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тўловларни тўловчилари мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тўловнинг объекти бўлиб уяли алоқа компаниялари томонидан мобиль алоқа абонентларига ажратилган абонент рақамлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Тўлов миқдори ва уни ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойнинг охирги санаси ҳолатига кўра аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилиши бекор қилинган, тўхтатиб турилган ёки тугатилган ҳолатда тўлов ҳисобот даврида мобиль алоқа хизматлари тақдим этилган охирги кунга абонентлар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу ҳисобот давридаги ҳақиқий иш вақтига мутаносиб равишда ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 12 декабрдаги 63-мҳ, 113-сонли қарорига (рўйхат рақами 2329-1, 19.12.2013 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 676-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов суммаси юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон 145-моддасига мувофиқ чегириб ташланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўловни амалга ошириш муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳисобот даври бўлиб бир ой ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тўловнинг ҳисоб-китоби (бундан кейин матнда Ҳисоб-китоб деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига ҳар ойда (ўсиб бормайдиган якун бўйича) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўловчи (компаниянинг бош ташкилоти) томонидан тақдим этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 12 декабрдаги 63-мҳ, 113-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 676-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тўловни амалга ошириш тўловчи (компаниянинг бош ташкилоти) томонидан Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тўлов суммаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қошидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 93-мҳ, 89-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-2, 05.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 11-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Ҳисобот ойи учун тўлов суммаси 23411 ягона ҳисоб рақамига келиб тушади ва тўпланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ваколатли банкка тўлов ҳужжатларини тақдим этиш йўли билан тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов суммасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми абонентнинг рўйхатга олинган жойига қараб тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджетлари ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов суммасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми тегишли давлат солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи банк муассасаларида очилган баланс ҳисоб рақами 23402 бўлган тегишли транзит даромад ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 93-мҳ, 89-сонли қарорига (рўйхат рақами 2329-2, 05.01.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 11-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қошидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушган маблағлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инвестиция дастурларини молиялаштириш учун қатъий фойдаланилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 12 декабрдаги 63-мҳ, 113-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 676-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисидаги йиғма ахборотни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 12 декабрдаги 63-мҳ, 113-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 676-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Тўловни тўғри ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш учун жавобгарлик ҳамда унинг назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тўловчилар тўловнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан пеня ҳисобланади ҳамда тўлиқ миқдорда Давлат бюджетига ундирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 12 декабрдаги 63-мҳ, 113-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 676-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ текширувларини ўтказиш давомида абонент рақамларининг миқдорини камайтириш ҳолатлари аниқланганда уларнинг ҳақиқий миқдоридан келиб чиққан ҳолда қўшимча тўлов ва пеня ҳисоблашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 25 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎_______________________________________________________________
‎(юридик шахснинг номи)

‎‎20___ йил ____________ ойи учун абонент
‎рақамидан фойдаланганлик учун
‎ТЎЛОВ ҲИСОБ-КИТОБИ

Рўйхатдан ўтказилган жой
‎(манзил) бўйича абонент
‎ рақамларининг
‎ сони (бирл.)* ‎

Белгиланган тўлов
‎ миқдори (сўм) ‎

Тўлов суммаси
‎ (минг сўм) ‎

Жами
шу жумладан:‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎
Андижон вилояти‎
Бухоро вилояти‎
Жиззах вилояти‎
Қашқадарё вилояти‎
Навоий вилояти‎
Наманган вилояти‎
Самарқанд вилояти‎
Сурхондарё вилояти‎
Сирдарё вилояти‎
Тошкент вилояти‎
Фарғона вилояти‎
Хоразм вилояти‎
Тошкент шаҳар‎

‎* Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойнинг охирги санаси ҳолатига кўра аниқланади.

Раҳбар ‎

____________________________‎‎

(имзо)‎‎ ‎

Бош бухгалтер‎

‎‎____________________________

‎‎(имзо) ‎

М.Ў.‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 93-мҳ, 89-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-2, 05.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 11-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎20___ йил _______________ ойи учун абонент
‎рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг
‎ ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисида
‎ ЙИҒМА АХБОРОТ

Т/р‎‏

Регионлар номи‎‏‎

Юридик шахснинг номи

Юридик шахснинг номи

Абонент рақамларининг сони
‎(бирл.) ‎‏

Тўлов суммаси
‎ (минг сўм.) ‎‎

Абонент рақамларининг сони
‎(бирл.) ‎‏

Тўлов суммаси
‎ (минг сўм.) ‎‎

ҳисобланган‎

Ҳақиқатан тўланган‎

ҳисобланган‎

Ҳақиқатан тўланган‎

Жами‎
шу жумладан:‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎
Андижон вилояти‎
Бухоро вилояти‎
Жиззах вилояти‎
Қашқадарё вилояти‎
Навоий вилояти‎
Наманган вилояти‎
Самарқанд вилояти‎
Сурхондарё вилояти‎
Сирдарё вилояти‎
Тошкент вилояти‎
Фарғона вилояти‎
Хоразм вилояти‎
Тошкент шаҳар‎
Раҳбар‎ ‎‎_________________________________

‎‎(имзо)

М.Ў.‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 93-мҳ, 89-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-2, 05.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 11-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда; 2013 й., 51-сон, 676-модда; 2015 й., 1-сон, 11-модда; 19-сон 246-модда; 2017 й., 30-сон, 762-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2329-5/0223-сон; 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон; 10.05.2021 й., 10/21/2329-7/0448-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 24.07.2023 й., 10/23/2329-8/0515-сон; 16.02.2026 й., 10/26/2329-9/0141-сон)