30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон
Date of entry into force
30.12.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2012 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2011 йил 18 ноябрдаги 407-II-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2011 йил 5 декабрдаги 255-II-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2012 йилги асосий параметрлари 3 — 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*3 — 6-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2012 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ республика бюджети маблағларининг 2012 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2012 йил учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 7-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 8-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*8-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона солиқ тўлови ставкалари 9-1,9-2 ва 9-3-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*9-1, 9-2 ва 9-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 10-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*10-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 11-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*11-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*12-1 ва 12-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*13-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*14-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имзоланадиган бонус ва тижорат топилмаси бонуси 15-1 ва 15-2-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*15-1 ва 15-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим турдаги маҳсулотлар бўйича ортиқча фойдадан солиқ ставкалари 16-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*16-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 17 ва 18-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*17 ва 18-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 19-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*19-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона ер солиғи ставкалари 20-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*20-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 21-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*21-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-иловага* мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз миқдорда ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*22-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари 23-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*23-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида 24-иловада* келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*24-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига уларнинг меҳнат ҳақи даромадларидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 5,5 фоиз миқдорида тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткасининг бошланғич разряди этиб биринчи разряд белгилансин, нулинчи разряд бекор қилинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг барча ташкилотларида меҳнат ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряддан кам бўлмаган ҳолда белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур бандни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослашган савдо тармоғидан Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобиль харид қилувчи фуқаролар автотранспорт воситаларини сотиб олганлиги ва (ёки) вақтинчалик Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлиги учун Республика йўл жамғармасига тўланадиган йиғимлардан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг ички истеъмолчилари учун пахта толасини сотиш 20 фоизлик ставка бўйича қўшилган қиймат солиғига тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда бир ҳафта муддатда республиканинг ички истеъмолчилари учун пахта толасини сотишга қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик маҳсулотларига 1 грамм заргарлик буюми учун 10 АҚШ доллари эквивалентида акциз солиғи жорий этилсин, бунда чакана савдо тармоғи корхоналарига, тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлганида, сотиб олинган заргарлик буюмларига тўланган акциз солиғини ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи берилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун ойига 400 сўм миқдорида тўлов жорий этилсин, маблағлар 25-иловага* мувофиқ тақсимлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*25-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда бир ой муддатда мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб кўчмас мулкни, шу жумладан уй-жойларни ижарага топширишдан олинадиган даромадларни солиққа тортиш шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда, бироқ қуйидагилардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларга — давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойларини ижарага топширувчи жисмоний шахслар учун — 26-иловага* мувофиқ белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*26-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқаришни кенгайтиришни янада рағбатлантириш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари билан 27-иловага мувофиқ аввал берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2014 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилаб қўйилсинки ягона солиқ тўлови тушумлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат ҳокимияти ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)дан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ ҳажмда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 2012 йил учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 28-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*28-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 29-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*29-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 30-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*30-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан субвенциялар ва ссудалар (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек ягона ижтимоий тўлов билан бирга иш ҳақи, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. 2012 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 31-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*31-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлашда манзил аниқлигини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Республика «Маҳалла» жамғармаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси бир ой муддатда оилаларнинг умумий даромадлари янада тўлиқ ҳисобга олинишини назарда тутган ҳолда нафақалар тайинлашнинг амалдаги тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, концертмейстерлари ва раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш базавий тариф ставкалари, уларнинг педагогик вазифаларини айни бир вақтда 10 фоизга кўпайтирган ҳолда ўртача 20 фоизга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Таълим жараёнига ўқитишнинг замонавий услубларини жорий этиш, ўқувчиларда мустақил билим олиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази амалдаги асосий ўқув режаларини қайтадан кўриб чиқсин, бунда 2012/2013 ўқув йилидан бошлаб синф (аудитория) машғулотлари ўртача 5 фоизга камайтирилиши назарда тутилсин, бўшайдиган маблағлар ўқув жараёнига ахборот ва бошқа замонавий педагогик технологияларни татбиқ этишни кенгайтириш, компьютер синфлари, ўқув-лаборатория синфларини, ўқув устахоналарини сарфланадиган материаллар ва бутловчи буюмлар билан таъминлаш бўйича дастурларни, шунингдек умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг биноларини жорий таъмирлашни молиялаштиришга йўналтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фанлар Академиясининг 2012 йил 1 январдан бошлаб илмий лойиҳаларга грантларни бюджетдан молиялаштириш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, унда қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий грант маблағи миқдорининг 95 фоизини — тадқиқот даври мобайнида, илмий лойиҳани амалга оширишда меҳнат сарфи ва моддий харажатларни қоплаш учун ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 фоизини — кейинчалик ишлаб чиқаришга ёки илмий-педагогик жараёнга татбиқ этиш учун илмий лойиҳани амалга ошириш натижалари экспертизадан ўтказилиб буюртмачи томонидан қабул қилганидан сўнг ажратиш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси икки ҳафта муддатда фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг илмий-техник дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга белгиланган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўрта муддатли давлат ғазначилик мажбуриятларини янгидан жойлаштирмасдан, 2012 йил мобайнида улар бўйича қарзларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ узишга эришсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори 24-бандининг амал қилиши 2013 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2011 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси давлат мақсадли жамғармаларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,1 фоиз бўлгани ҳолда, Давлат бюджети даромадлари 16 746,8 млрд сўм, харажатлари 16 802,6 млрд сўм миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 6 145,0 млрд сўм ва харажатлари 6 030,1 млрд сўм миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари 941,2 млрд сўм ва харажатлари 816,5 млрд сўм миқдорда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2012 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2011 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2011 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳар чоракда бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2012 йилги ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджетининг асосий параметрларини белгиланган тақчиллик доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. 2012 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 32-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 33-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 30 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1675-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига
27-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг имтиёзлари берилган ва амал қилиш муддати 2014 йилнинг 1 январигача узайтирилган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2006 — 2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сон қарори 7-бандининг микрофирмалар ва кичик корхоналарга тааллуқли қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарорининг 8-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорининг 7-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига
32-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПҚ–255-сон қарорининг 11-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорининг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ–1245-сон қарорига 31-илованинг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2010 йил ҳосили пахта хомашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 3 сентябрдаги ПҚ-1398-сон қарори 4-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 йил учун академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 22 сентябрдаги ПҚ-1620-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига
33-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 июлдаги ПФ-5759-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 06/19/5759/3385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 2-бандига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва муттасил янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нарх белгилаш жараёнини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес субъектлари кенг иштирок этишини назарда тутадиган давлат харидларини амалга оширишда танлов ва тендер тартиботларини такомиллаштириш ва қўллашни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи—саккизинчи хатбоши тегишли равишда саккизинчи — ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ғазначилик давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини амалга оширади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 июндаги ПҚ-655-сон қарори билан тасдиқланган Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Базавий тариф ставкалари миқдори тариф сеткаси тегишли разрядининг тариф коэффициентини энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган миқдорига кўпайтириш билан белгиланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошидаги «2012 йил 1 январигача» сўзлари «2014 йил 1 январигача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 — 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида» 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сон қарори 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Давлат дастури доирасида болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун олиб келинадиган мусиқа асбоблари ва махсус ускуналар 2015 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно)».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошидаги «2012 йилнинг 1 январига қадар» сўзлари «2014 йилнинг 1 январига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон қарори 4-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2010 йилда Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар ҳисобига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 170,0 млрд сўм миқдоридаги мақсадли кредит линиясининг асосий қарз, фоизлар ва бошқа тўловлар суммаси республика бюджети даромадига ўтказилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«улгуржи савдо корхоналари учун (улгуржи дорихона ташкилотлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-идоралар бундан мустасно) — ўтказилган операциялардан тушадиган сумманинг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича аванс тўловлари тўлаш, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги X бўлим қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«X. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналари аккредитация қилинганлиги учун тўлов‎

1200 АҚШ доллари‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тўлашдан тушган валюта тушумларини тақсимлаш» жадвалига қуйидаги мазмундаги 16-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16.‎ Хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналари аккредитация қилинганлиги учун тўлов‎ 50%‎ 50%‎ Хорижий тижорат ташкилотлари‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика валюта жамғармаси ҳисобидан чет эл валютасида кредитлар бериш ва уларни тўлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 3 ноябрдаги 534-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Республика валюта жамғармаси» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамасининг «1999-2000 йилларда пахта навларини янгилаш ва жойлаштириш дастури тўғрисида» 1998 йил 25 ноябрдаги 491-сон қарорининг 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Белгилансинки, 2012 йил 1 январдан бошлаб пахтачилик элита-уруғчилик лабораториялари ва хўжаликлари фаолиятини молиялаштириш уруғлик чигит навлари учун устамалар суммасидан ажратиладиган маблағлар ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тузиладиган шартномалар бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган бошқа даромадлар ҳисобига молиялаштирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2.2.6-бандга «маҳаллий тармоқлар» сўзларидан кейин «абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 2.3.25-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2.3.25. Фойдаланишдаги тўлиқ эскирган ускуна учун тўлов»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.3.25-банд 2.3.26-банд деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига илованинг 1-банди «Йиғимлар ставкалари» устунидаги «Божхона қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақидан кам эмас» сўзлари «Божхона қийматининг 0,2 фоизи, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3000 АҚШ долларидан ортиқ эмас» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«абонент рақамидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашдан тушган маблағларнинг 10 фоизи».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 94-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банднинг иккинчи—тўртинчи хатбошидаги «2012 йил 1 январгача» сўзлари «2014 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-иловада 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошидаги «2012 йил 1 январгача» сўзлари «2014 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси‎

55 450‎

51 895‎

48 364‎

44 956‎

41 683‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 5-1-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-1. Болалар мусиқа ва санъат мактаби концертмейстери

48 364

44 956

41683

38 543

35 590

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банддан «концертмейстер» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.3-кичик банддан «мусиқа мактаби, санъат мактаби» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 1.8-кичик банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори‎

55 450‎

51 895‎

x‎

x‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.4-кичик банддан «мусиқа мактаби, санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 2.8-кичик банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

51 895

48 364

x‎

x‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий санкциялардан ажратмалар миқдорларидаги 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

24.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси (Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги)

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи‎

50‎

Алоқа соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқ стандартлари талаблари, алоқа соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун ундириладиган жарима санкциялари‎

45‎

Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов‎

10‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 561-модда; 2012 й., 17-сон, 189-модда, 20-сон, 216-модда, 38-сон, 434-модда, 52-сон, 587-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 06/19/5759/3385-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)