Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2021 23.08.1994 йилдаги ПФ-938-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 23.08.1994 йилдаги ПФ-938-сон
Date of entry into force
23.08.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШНИ КУЧАЙТИРИШГА ОИД ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2021 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини муайян ижтимоий ҳимоялашга оид тадбирларни рўёбга чиқаришда кам таъминланган оилаларга давлат мададини, фуқаролар ўз-ўзини бошқарув органларининг кенг ва фаол иштирокини кучайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қўрғонлар, қишлоқлар, овуллар ва маҳаллаларнинг фуқаролар ўз-ўзини бошқарув барча органларида кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш махсус жамғармалари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзжамғармабанк икки ҳафта муддат ичида фуқаролар ўз-ўзини бошқарув органларига юридик шахс ҳуқуқи бериб, жамғарма банкнинг тегишли бўлимларида махсус ҳисобварақалари очсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш махсус жамғармаларини ташкил этишнинг асосий манбалари қилиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иловага мувофиқ миқдорда 1994 йилнинг IV чорагига мўлжалланган республика бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— маҳаллий бюджетларнинг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— бюджетдан ташқари манбалар — жамоат ва хайрия жамғармалари, корхоналар ва хўжаликларнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва бошқалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қўрғонлар, қишлоқлар, овуллар, маҳаллаларнинг, фуқаролар ўз-ўзини бошқарув органлари 1994 йилнинг 1 октябридан бошлаб кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамнинг ана шу жамғармалари маблағларидан ҳар ойлик тўловлар тўласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам қўрғон, қишлоқ, овул, шаҳарлардаги маҳаллалар фуқаролар йиғини, йиғинни чақириш имкони бўлмаганда эса қўрғонлар, қишлоқлар, овуллар маҳаллалари, кўчалар, турар жойлар фуқаролари вакиллари йиғилишининг қарорига кўра тайинланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПФ-5607-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан белгиланади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПФ-5607-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз-ўзини бошқарув органларига ажратилган ва фойдаланилмаган бюджет маблағлари олиб қўйилмайди ва фуқаролар йиғини (йиғилиши)нинг қарорига биноан аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, газлаштириш ва сув билан таъминлашга, шунингдек бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал этишга сарфланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Кам таъминланган оилага моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашга оид қарор қабул қилиш чоғида ижтимоий адолат, рўй-ростлик, кенг ошкоралик қоидаларига риоя этилиши, ажратилган маблағлар аниқ мақсадни кўзлаб ва самарали фойдаланилиши учун мажбурий шартлар бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш учун маблағ топиш ва ундан фойдаланиш йўллари тўғрисида, ана шу маблағни қайси мақсадлар учун ажратиш ва тўлаш тартиби ҳақида қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддат давомида шаҳарлар, қўрғонлар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларнинг жойлашишини, уларнинг чегараларини, шунингдек оилалар ва аҳоли сонини аниқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу йилнинг 1 декабрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш учун ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифларни тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кам таъминланган оилаларга тўлаш учун мўлжалланган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланилишини назорат қилиш шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ажратилаётган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар фуқаролар ўз-ўзини бошқарув органларининг махсус ҳисобварақаларига тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилаётганлигини, ана шу маблағлардан аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланилаётганлигини мунтазам текшириб, тафтиш қилсин ва ҳар чоракда Ҳукуматга маълум қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, корхоналар ва ташкилотлар, хайрия жамғармалари ва тадбиркорлик тузилмалари мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ўз маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларга бутун чоралар билан қўшимча ижтимоий ёрдам берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамнинг ана шу жамғармаларига маблағ ўтказаётган хўжалик ташкилотлари учун имтиёзли солиқ солиш тартибини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 1995 йилги бюджетнинг лойиҳасини тузиш чоғида шу йилнинг IV чорагида бюджет маблағларини тақсимлаш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш учун зарур маблағларни ва ана шу маблағларни топиш манбаларини аниқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Оммавий ахборот воситалари кам таъминланган оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида телевидение, радио орқали ва матбуотда тушунтириш ишларини фаол олиб борсинлар, фуқаролар ўз-ўзини бошқарув органларининг аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоялашга оид фаолияти ҳақида жамоатчиликни кенг хабардор қилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 23 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-938-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1994 йил 23 августдаги
938-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йилда кам таъминланган оилаларга аниқ мақсадни кўзлаб моддий ёрдам бериш учун ажратиладиган республика бюджети маблағлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎‎ бир ойга ҳисобланганда ‎ умуман 1994 йилнинг IV чорагида ‎

1‎‎‎

2‎ 3‎
Қорақалпоғистон Республикаси ‎‎‎ 7,6‎ 22,8‎
Андижон вилояти ‎‎‎ 10,8‎ 32,4‎
Бухоро вилояти ‎‎‎ 7,1‎ 21,3‎
Жиззах вилояти ‎‎‎ 4,7‎ 14,1‎
Қашқадарё вилояти ‎‎‎ 10,3‎ 30,9‎
Навоий вилояти ‎‎‎ 4,1‎ 12,3‎
Наманган вилояти ‎‎‎ 8,5‎ 25,5‎
Самарқанд вилояти ‎‎‎ 13,1‎ 39,3‎
Сурхандарё вилояти ‎‎‎ 8,2‎ 24,6‎
Сирдарё вилояти ‎‎‎ 3,3‎ 9,9‎
Тошкент вилояти ‎‎‎ 11,9‎ 35,7‎
Фарғона вилояти ‎‎‎ 13,2‎ 39,6‎
Хоразм вилояти ‎‎‎ 6,5‎ 19,5‎
Тошкент шаҳри ‎‎‎ 11,3‎ 33,9‎
ЖАМИ: 120,6‎ 361,8‎

(млн. сўм)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эслатма:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар кам таъминланган оилалар сонига қараб минтақалар бўйича ҳар бир оилага табақалаштирилган ягона меъёрга асосан белгиланди.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 8-9-сон, 237-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 586-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5504/1629-сон, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон)