12.01.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2313
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг қарори, 12.01.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2313
Date of entry into force
22.01.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

ЮК КЎТАРГИЧ (МИНОРА)ЛАРНИ ЎРНАТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 12 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2313]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Юк кўтаргич (минора)ларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ Б. ҒУЛОМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 30 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
268-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 30 ноябрдаги 268-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк кўтаргич (минора)ларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда хавфсизлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ юк кўтаргич (минора)ларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 55/ю-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2313-1, 14.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 673-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар юк кўтаргич (минора)ларни ўрнатувчи ва улардан фойдаланувчи ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан, шу жумладан ноқулай ва алоҳида меҳнат шароитларида ишлаганлик учун ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар берилиши юзасидан давлат назорати меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат касаба уюшмаларига ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахс томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 55/ю-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2313-1, 14.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 673-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш бўйича қоидаларни ўз ичига олган жамоа шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юритиладиган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 55/ю-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2313-1, 14.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 673-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 55/ю-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2313-1, 14.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 673-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятларига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 20/ЮБ-41-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-2, 08.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2019 й., 10/19/2313-2/3879-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимларини синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-2014 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитлари аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли омиллар тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Жамоавий ҳимоя қилиш воситаларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда асбоб-ускуналар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари бўлган хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларнинг дегазация ва дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Турли агрессив моддалар билан ишлаётганда тери касалликларининг олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Касбий танлов
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ходимлар, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 20/ЮБ-41-сонли қарорига (рўйхат рақами 2313-2, 08.10.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2019 й., 10/19/2313-2/3879-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 55/ю-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2313-1, 14.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 673-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ташкилот раҳбарияти ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўлади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 55/ю-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2313-1, 14.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 673-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ташкилот хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ишлаб чиқариш биноларида микроиқлим СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитария-гигиена нормалари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос бўлиши керак.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ташкилотда транспорт воситаларининг ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Йилнинг ёз вақтида йўлкалар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Нам хоналарда ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланадиган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Транспорт воситалари бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари, уларда топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат туридаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши лозим, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваН 0325-16 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражаси санитария меъёрлари», СанҚваН 0326-16 «Иш жойларида умумий ва локал тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-14 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-2004 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Тебранма хавфсизлик. Умумий талаблар» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражасини мунтазам назорат қилиб туриш керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлган ҳолларда уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки цехдан ташқарида жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тебранишни камайтириш учун, унинг манбаларини (электр двигателлар, парраклар ва шу кабилар) мустақил полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ишлаб чиқариш хоналарида шовқинни техник воситалар билан бартараф этишнинг иложи бўлмаса, шахсий эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21°С, ўртача оғир ишда 17°С ва оғир ишда 16°С дан паст бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Ходимларнинг исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22°С дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан, бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м дан кўп бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-§. Сув таъминоти ва канализация тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос келиши керак.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Ишлаб чиқариш оқова сувлари, ташқи канализацияга етиб келгунча зарарли моддалардан тозаланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Ичимлик сувининг ҳарорати 8°С дан 20°С гача бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Иш жойидан сув ичиш қурилмасигача бўлган масофа 75 м дан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши лозим.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғ тушувчи ойналарни йилда камида икки маротаба тозалаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) тўсиб қўйишига рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизимда ишлатилади (умумий маҳаллий билан биргаликда). Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, силосослар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга бўлган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Ташкилотларда атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланиши хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Ташкилотларда ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда атроф муҳитнинг чиқиндилар (оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва контейнерлар билан таъминланиши, контейнерлар чиқиндилардан бўшатилганидан сўнг хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Юк кўтаргич (минора)лар тузилишига ва материалларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Кажавага (майдончаларга) қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Ердан ёки чиқиш майдончасидан кажавага ва юк кўтаргич (минора)нинг айланма платформасигача бўлган масофа 40 см дан ортиқ бўлмаслиги ҳамда кажаванинг поли ва зиналари сирпанчиқ бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк кўтаргич (минора)ларнинг кажавалари (майдончалари) баландлиги камида 1 м бўлган панжара билан ўралган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Юк кўтаргич (минора)ларнинг кажаваси кажава ходимлари хавфсизлик камарининг ва асбобларни маҳкамлаш учун қозиқлар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Кажава панжараси қисмлари ва камар маҳкамланувчи қозиқлар камида 1300 ньютон бўлган турли томонга йўналган оғирликни кўтариши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Тросларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Юк кўтаргич (минора)ларда қўлланиладиган трослар ГОСТ 3062-80 талабларига мос бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Юк кўтаргич (минора)ларга тросларнинг маҳкамланиши ва жойлашуви унинг блок ва бошқа механизмлардан тушиб кетишини, шунингдек бир-бири билан ишқаланиши юзага келишининг олдини олиши лозим. Троснинг блокдан тушиб кетишининг олдини олувчи мослама билан трос оралиғи унинг диаметрининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Троснинг учи ГОСТ 2224-93 га мувофиқ, коушга троснинг учини киритиб ўраб қўйиш, қисқич ўрнатиш ёки бошқа усулда бажарилиши керак. Қисқичлар сони камида учта бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк кўтаргич (минора)лардаги троснинг учи пўлат, болғалаб ишланган, тамғаланган ёки қуйилган втулкага пона билан маҳкамланиши мумкин. Пайвандланган втулкани ишлатишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Втулканинг қобиғи ва понанинг ўткир чети бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Занжирларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Юк кўтаргич (минора)ларда қўлланиладиган пластинкали, ғилдиракли занжирлар ГОСТ 21834-87 ва ГОСТ 23540-79 талабларига мос келиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Тиззани кўтариш механизмларида, телескопик бўлинмаларда ва кажаванинг йўналишини кузатиш тизимида қўлланадиган пўлат арқонлар ва занжирларни лойиҳалаш жараёнидаги ҳисоб-китоблар OʼzDSt 8.012 да белгиланган ўлчов бирликлари билан текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Тормозларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Юк кўтаргич (минора)ларнинг кўтариш механизмлари нормал ёпиқ тусдаги, ёқилганда автомат равишда очиладиган тормозли ёки кажаванинг ўз-ўзидан тушиб кетишини (ҳаракатланишини) олдини оладиган бошқа мослама билан жиҳозланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасмали тормозларни фақатгина платформали бурилиш механизмларида қўлланилишига рухсат этилган. Тормозлар ёғ ва сув тушишидан ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк кўтаргич (минора)ларнинг таянч-бурилиш мосламасининг узатгичи ўз-ўзидан тормозланадиган ёки тормоз билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тросли юк кўтаргич (минора)нинг кўтариш механизмида кажаванинг ўз-ўзидан тушиб кетишини олдини олувчи мослама бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Тиркамали, ҳаракатланувчи юк кўтаргич (минора)лар ва махсус шассили юк кўтаргич (минора)ларда тўхташ тормозли бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Хавфсизлик асбоб-ускуналари ва мосламаларига бўлган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Юк кўтаргич (минора)лар хавфсиз иш олиб бориши учун қуйидаги мосламалар билан жиҳозланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) оғирлик меъёрини белгиловчи асбоб-ускуна;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) анемометрлар билан (22 м дан баланд бўлган юк кўтаргич (минора)лар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хизмат кўрсатиш майдонида кажава полининг горизонтал ҳолатини сақлаш мосламаси, бунда кажава полининг оғиш бурчаги 5 градусдан ошмаслиги лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) хизмат кўрсатиш майдонини чеклаш мосламаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қўлда ўрнатиладиган винтли таянчлардан ташқари, юк кўтаргич (минора) таянчга қўйилмаган ҳолларда тиззаларини кўтарилиши ва бурилишини блокловчи ҳамда юк кўтаргич (минора) ўқининг иш ҳолатида таянч кўтаргич (минора)ни блоклаш мосламаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) гидротизим, электр узатгич ёки гидросўрғич ишламай қолганда юкни авариясиз тушириш мосламаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ё) юк кўтаргич (минора)лар ҳаракатланаётган вақтда чиқариш таянчларининг йўналишни ўзгартириб кетишининг олдини олувчи мослама;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) юк кўтаргич (минора)лар оғиш бурчагини кўрсатувчи мослама;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Юклар юк кўтаргич (минора)ларнинг юк кўтариш даражасидан 10 фоиз ортиқ бўлганида юк кўтариш даражасини белгилаш мосламаси овозли сигнал бериши ва кўтариш механизмларини ўчириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк кўтариш даражасини белгиловчи мослама ҳаракатга келган заҳоти юк кўтаргич (минора)нинг барча ҳаракати тўхтатилиши ва кажавадан ортиқча юк тушириб олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк кўтариш даражасини белгиловчи мосламанинг ҳимоя тахтаси ёки релели (электрон) блоки тамғаланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Бошқариш тизимига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Юк кўтаргич (минора)лар иккита бошқариш пультига эга бўлиши, улардан бири кажавада иккинчиси эса пастда, қулай ҳолда масофадан бошқариладиган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Иккита бошқарув тизимли юк кўтаргич (минора)ларда уларни бир вақтда икки томонлама бошқаришни тўхтатиб қолувчи блокировкаси бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Юк кўтаргич (минора)ларни бошқариш пульти двигателни авария вақтида ўчириши ва овозли сигнал бериш қурилмаси билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. 1000 В гача кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи юк кўтаргич (минора)даги бошқариш пульти тузилиши ва ўрнатилиши, шунингдек кабеллар юк кўтаргич (минора) металл тузилмалари ва пульт орасида камида 0,5 м гальваник ечимни таъминловчи изоляция бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ҳимоялаш сиртларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Юк кўтаргич (минора)ларни, йиғма бирликларини ва қисмларини кимёвий емирилишидан сақлаш учун уларнинг юзаси бўёқ ёки металл ва нометалл (ноорганик) қопламалар билан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Бўёқ қопламалар ГОСТ 9.401-2018 талабларига мос бўлиши лозим.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2313-3, 30.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Юк кўтаргич (минора)ларнинг барча ишлов берилган, бўялиши шарт бўлмаган юзаси мой билан ёки ҳимоя воситаси билан қопланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Машиналар, механизмлар, йиғма бирикмалар ва қисмларнинг ички ва ташқи юзасини қоплаш ишлари қоплаш чизмасига асосан бажарилиши ва қоплама қалинлиги 4—8 мм бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Мойлаш нуқтаси, қуйиш ва оқизиш қопқоқлари бошқа деталлар рангидан фарқли ёрқин рангларда бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Гидротизим ва гидравлик жиҳозларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Гидротизим ва унинг гидравлик жиҳозларини ташкил этувчи қисмлари (гидро бўлувчилари, гидроклапанлари, гидроаккумуляторлари, гидроцилиндрлари, гидродвигателлари ва насослари), шунингдек иш суюқлиги, қувурлар ва тармоқлари сифат даражасини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Гидравлик тизимининг тузилиши, унинг гидравлик жиҳозларининг зарарланишини ҳамда қувур ўтказгичлар, тармоқлар ва унинг бирикмалари металл қурилма билан туташиши натижасида зарарланишининг олдини олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Қувур ўтказгичлар, шунингдек тармоқларнинг бирикиш жойи, механизм ва асбоб-ускуналарнинг туташиш жойлари зичланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Гидротизим таъмирланганда ва ифлосланганда ишчи суюқлигидан батамом тозаланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Ҳар бир насоснинг босим йўлини сақлаш клапани ўрнатилган бўлиши ва ундаги суюқлик гидробакка оқизилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Гидротизимни иш суюқлиги билан хавфсиз ерга тўкмасдан тўлдириш, оқизиш ва гидротизимдан ҳавони чиқариб юборишга мўлжалланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Иш суюқлиги ҳимоя клапани ишлаб кетиш жараёнидан ташқари ҳолларда тўхтовсиз ҳаракатланиб туриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш суюқлигининг ҳаракатланиш даражаси гидрожиҳозни техник ҳужжатларида белгиланган талаблар билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Ҳар бир гидравлик тасвирни ўз вақтида иш босими ошиб кетишидан сақлаш учун керакли босим остидаги ҳимоя клапани билан ҳимоялаш зарур. Созланган ҳимоя клапанлари юк кўтаргич (минора)дан хавфсиз фойдаланишга жавобгар ходим томонидан тамғаланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Гидрожиҳоз гидрокўтаргичнинг асос қисмига оғирлик тушиб кетишининг олдини олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Гидротизимда бириктириш қисмлари мавжуд бўлиб, уларнинг босимини назорат қилиш учун махсус мосламалар бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Гидроидишда иш суюқлигининг сатҳини кўрсаткичи ва хавфсиз назорат қилиш имкони бўлиши лозим. Иш суюқлиги сатҳини мой ўлчагич ойнаси ёрдамида назорат қилиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Гидрокўтаргичда бир неча хил суюқлик идишлари ишлатилса улар турли хил белгили бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Гидрокўтаргич машинистининг иш жойи яқинидаги қайишқоқ тармоқлари ҳимояловчи сирт ёки экран билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Гидротизимнинг қувур ўтказгичлари хавфли тебранишларнинг олдини олиши, шунингдек бирикиш қисмлари зичлиги бузилиб кетмаслиги учун яхшилаб маҳкамланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Босим остидаги қувур ўтказгичларни пайвандлаб узайтиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Гидроузатма ишламай қолган ҳолларда кажаванинг автоматик блакировка қилиш мосламасининг ишлаши таъминланиши (бунда тушириш тезлиги 0,2 м/с дан ошмаслиги лозим), шунингдек ўқ тирсагини бошқариш охирги шароитгача амалга оширилиши ва юк кўтаргич (минора)нинг хавфсиз ҳолатда бўлишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Юк кўтаргич (минора)ларнинг кучланиши доимий 220 В ток билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Юк кўтаргич (минора)ларда эгилувчан ва мис симли электр ўтказгичлар қўлланилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Электр ўтказгич симлари ва занжирининг кесими юзаси 1,5 м2 дан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100 В кучланишли занжирлар учун симлар қалайлаб уланган ва механик оғирликни кўтармайдиган бўлса, кесим юзаси 0,5 мм2 дан кам бўлмаган кўп тармоқли мис сим ва кабель ишлатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур талаблар хавфсизлик асбоб-ускуналарининг сим ва кабелларига нисбатан жорий этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Мой таъсири остида бўладиган жойлардаги симлар ва кабелларнинг зирҳи ва қобиқлари мой таъсирига чидамли бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мой таъсирига чидамли бўлмаган сим ва кабелларнинг ишлатилишига қувурчалар орқали жиҳозларга зич ўрнатилгандагина йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. Электр ўтказгичлар механик зарарланиш эҳтимоли бўлган жойларда уларни ҳимоялаш кўзда тутилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. Юк кўтаргич (минора)ларнинг бошқариш тизими кучланиши 42 В дан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Транспорт воситаси негизидаги юк кўтаргич (минора)ларнинг иш ва таъмирлаш жараёнларидаги электр энергия кучланиши 24 В дан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. Бошқа юк кўтаргич (минора)ларнинг таъмирлаш жараёнидаги электр энергия кучланиши 42 В дан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Ташқи бошқарув пультининг қутиси (юк кўтаргич (минора)ни ердан бошқарганда) зирҳли материалдан ишланган ёки камида иккита сим орқали ерга уланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129. Электр қабул қилгичлар юк кўтаргич (минора)нинг металл тузилмаси билан яхшилаб уланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Юк кўтаргич (минора)ларни техник текширувдан ўтказиш ва улардан фойдаланишда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий талаблар.

130. Юк кўтаргич (минора)лар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида рўйхатга олиниши лозим.
(130-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга олиш юк кўтаргич (минора)ларнинг техник паспорти асосида амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Юк кўтаргич (минора)ларни техник текширувдан ўтказишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Юк кўтаргич (минора)ларни техник текширувдан ўтказиш уларни мазкур Қоида талабларига ва техник ҳужжатларга мослигини, хавфсиз ишлашининг таъминланганлигини, хавфсизлик асбоб-ускуналари ва қурилмаларининг созлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Юк кўтаргич (минора)лар техник текширувдан ўтказилганда унинг барча механизмлари, гидрожиҳозлари, хавфсизлик асбоб-ускуналари ва қурилмалари, тормози, бошқариш аппаратлари, ёритқичлари, сигнализацияси текширилиши ва кўрикдан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Юк кўтаргич (минора)лар қуйидаги муддатларда техник текширувдан ўтказилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қисман — 12 ойда бир марта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тўлиқ — 3 йилда бир марта.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. Юк кўтаргич (минора)ларни статик синовдан ўтказишда унинг фойдаланиш қўлланмасида баён этилган услубда кўтариш қувватидан 50 фоиз ортиқ юк билан юк кўтаргич (минора) ҳамда унинг алоҳида қисмлари мустаҳкамлиги ва чидамлилиги текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. Юк кўтаргич (минора)ни динамик синовдан ўтказиш ишлари кажавага номинал юк кўтариш даражасидан 10 фоиз ортиқ юк ортилиб унинг механизмлари ҳаракатини ва тормозини синаш учун олиб борилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Динамик синов вақтида кажаванинг барча ҳаракатлари камида уч босқичда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бир томондаги таянчнинг ердан узилиши чидамлилик даражаси йўқолиши ҳисобланмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Юк кўтаргич (минора)ларни юк даражасини чекловчи мосламани синаш 6 ойда камида бир марта олиб борилиши лозим. Синов ишларини юк кўтаргич (минора)ларни соз ҳолда тутишга жавобгар шахс иштирокида олиб бориш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк даражасини чекловчи мосламанинг ишлаб кетиш ҳолатини номинал юкдан 10 фоиздан ортиқ юк билан текшириш ва синов натижалари машинистнинг навбатчилик журналига хамда юк кўтаргичнинг техник паспортига ёзиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Юк кўтаргич (минора)лардан хавфсиз фойдаланишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Юк кўтаргич (минора)лар кўтараётган юкнинг оғирлиги ва унинг кўтариш қувватидан ортиқ бўлмаса ҳамда унинг таянчлари (агар улар қўлланилса) ўрнатилган бўлсагина ишга туширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Фойдаланилаётган юк кўтаргич (минора)лар, уларнинг қайд этилиш рақами, кўтариш қуввати, қисман ва тўлиқ техник текширувдан ўтиш санаси кўрсатилган тахтача билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Юк кўтаргич (минора)лардан фойдаланганда уларни шамол таъсирида ёки ернинг оғиш жойларида ағанаши ва ўз-ўзидан сурилишининг олдини олиш чоралари қўлланилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Юк кўтаргич (минора)лардан фойдаланишда қуйидагилар таъминланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк кўтаргич (минора)лардан фойдаланиш лойиҳаларининг технологик чизмаларни ишлаб чиқариш жараёни олиб бориладиган жойларига юборилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк кўтаргич (минора)ларда хавфсиз иш олиб боришга жавобгар ходимлар, машинистлар, кажава ходимлари зарур ҳолларда арқончиларни иш олиб бориш лойиҳаси билан таништирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда арқончиларнинг кўчирилаётган юк тавсифига ва оғирлигига мос тамғали юкни ушлаш мосламалари ҳамда идишлар билан таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк кўтаргич (минора)лардан фойдаланиш қўлланмаси ёки асбоб-ускунанинг паспортида кўрсатиб ўтилган муддатларда назорат юки билан ортиқча юкни чеклагични синовдан ўтказиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк кўтаргич (минора)ларни белгиланган шаклдаги талабномаларга кўра объектларга бўлиш ва жўнатиш тартиби аниқланиши ва унга риоя қилиниши таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Кучланиши 42 В дан юқори бўлган электр узатиш тармоқлари ёки электр тармоғининг ҳаводаги белгиланган четидан камида 30 м оралиқда юк кўтаргич (минора)ни ўрнатиш ва хавфсиз иш олиб бориш шароитини яратилганлиги таъминланган ишга киришиш рухсатномаси бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. Юк кўтаргич (минора)ларда хавфсиз иш бажарилиши учун қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк кўтаргич (минора) билан иш олиб борилаётган жойда бегона шахслар бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механизмларни, электр жиҳозларни, юк кўтаргич (минора) металл тузилмаларни кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш ва созлашда ҳаракатлантиргич ёки ишга тушириш қурилмаси (бор бўлса) ўчирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-монтаж ишлари юк кўтаргич (минора)ларда иш бажариш лойиҳаларига асосан юк кўтариш шароитига, кўтариш баландлигига кўра ўрнатилганлиги ва юк кўтаргич (минора)ларнинг мослиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ ва ҳаво электр узатиш чизиқлари, шаҳар транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиш жойи, шунингдек қурилиш материаллари ва қисмлари жойлаштирилган жойларга юк кўтаргич (минора)ларнинг яқинлашиш орасида хавфсиз масофанинг таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк кўтаргич (минора)ларни котлаван ёки чуқурликлар ёнбағрида хавфсиз ўрнатиш ва ишлатиш шароити яратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир нечта юк кўтаргич (минора)ларнинг хавфсиз ишлаш шароити яратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгак билан жиҳозланган юк кўтаргич (минора)ларда арқонлашни график чизмаси ва ишлатиладиган юкни ушлаш мосламалари рўйхати тузилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк кўтаргич (минора)лар ўрнатилган жойнинг аниқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда хавфсиз иш олиб бориш чора-тадбирлари (қурилиш майдони, монтаж жойи ёки иш жойининг ўралиши, куннинг қоронғи вақтида ёритиш даражаси 20 В дан кам бўлмаслиги ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Юк кўтаргич (минора)лар кажавалари ҳаракатланганда қуйидаги тартиб сақланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кажавага кириш ва ундан чиқиш ўтказиш майдончаси орқали амалга оширилиши, кажава кўтарилганда ёки туширилганда кириш йўли ёпқич билан беркитилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) кажавада ишловчи ходимлар каскада ва кажава тузилмаси қисмига ёки скобага хавфсизлик камари билан боғланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) юк кўтаргич (минора)ларга хизмат кўрсатиш доирасидаги машинист ҳам каскада бўлиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) кажавада ишловчи ходимлар панжарага ўтириши ва туриши, кажава полига нарсалар қўйиши ҳамда панжарадан ташқарига осилиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Кажавага горизонтал оғирлик тушишига олиб келувчи ишларнинг бажарилиши тақиқланади (трос ёки симларни тортишда, узатувчи (синдирувчи) болғалар билан ишлаганда ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. Юк кўтаргич (минора)лардан 10 м баландликда фойдаланиш шамолнинг тезлиги 10 м/с бўлганда, момақалдироқда, кучли ёмғир ёғганда, туманда ва қор ёғганда, шунингдек атроф-муҳитнинг ҳарорати юк кўтаргич (минора)нинг техник паспортида кўрсатилганидан паст бўлганида тўхтатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Юк кўтаргич (минора)лар ишлаётган вақтда машинист ва кажавада ишловчи ходимлар орасида мунтазам алоқа бўлиши лозим. Бунда кажава 10 м гача баландликка кўтарилганда — овозли, 10 м дан баландда — белгили сигнал (2-илова берилган) ва 22 м дан баландда — радиотелефон алоқасидан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Юк кўтаргич (минора)ларни бир жойдан бошқа жойга кажавада ходимлар ёки юк бўлганда кўчириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148. Юк кўтаргич (минора)ларда иш бажариш майдони қуйидаги талабларга мос бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кириш йўлининг бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қиялик даражаси юк кўтаргич (минора)нинг техник паспортда кўрсатилган бурчакдан ошмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) янги сочилган ва бостирилмаган тупроқни прессланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) майдончанинг ҳажми юк кўтаргич (минора)нинг барча таянчларини ўрнатиш имконини бериши ҳамда бўш тупроқли ерда – ўрнатилган таянчлари остига мустаҳкам негиз, сирпанчиқ тупроқли ерда – тирноқли негиз жойлаштирилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Юк кўтаргич (минора)ларни таъмирлаш ва пайвандлашга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. Юк кўтаргич (минора)ларнинг металл конструкциялари, қисмлари ва механизмларини тиклаш ҳамда таъмирлаш ишлари учун ГОСТ 380-2005 талабларига мос материаллар ишлатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. Металл тузилмаларнинг уланиш қисмларини пайвандлашда ГОСТ 2246-70 талабларига мос электрод ёки пайванд симларидан фойдаланилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151. Пайвандлаш ишларига белгиланган тартибда аттестациядан ўтган пайвандчилар қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Металл тузилмалар қисмлари ва бирикмаларининг пайванд чокларига термик ишлов беришда юк кўтаргич (минора)ларни ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг ишлаб чиқариш ва таъмирлашдаги технологик жараёнини кўзда тутиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Термик ишлов тури ва тартиби пайвандлаш технологияси билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. Юк кўтаргич (минора)ларнинг металл қурилмаларини пайвандлаш ишлари пайвандлаш бирикмалари сифатига салбий таъсир ўтказмайдиган хоналарда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ ҳавода пайвандлаш ишларига махсус технологиялар асосида ёғинлар (ёмғир, қор) ва шамолдан ҳимоялаш мосламалари бўлгандагина рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Техник назорат бўлими (ТНБ) томонидан кўтаргич (минора)ларни қайта тиклаш ва таъмирлашда олиб бориладиган назорат ишлари ГОСТ 3242-79 да кўзда тутилган кимёвий емирмайдиган назорат усуллари ва механик синовлар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. Юк кўтаргич (минора)ларнинг техник қисмларини яроқсиз деб ҳисоблаш мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Мансабдор шахслар ва ходимлар хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(157-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

VI боб. Якуний қоида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акционерлик темир йўл компанияси ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 2 ноябрь

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 2 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 2 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 10 ноябрь

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НОРБОЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 10 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 10 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 ноябрь

«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акционерлик темир йўл компанияси бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бош директори И. ХОЛМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк кўтаргич (минора)ларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига
1-ИЛОВА

Юк кўтаргич (минора)лар техник қисмларини яроқсиз деб ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ

Қисмларнинг номи‎

Яроқсиз деб ҳисоблашга асос‎

Блоклари‎ Блок ирмоғи радиусининг бошланғич ҳолатидан 40 фоиздан ортиқ емирилиши‎
Ғалтаклари‎ Ҳар хил ҳажмдаги ёрилишлар. Ғалтак ирмоғи кўринишининг 2 мм дан ортиқ емирилиши‎
Илгаклари‎ Юзасидаги ёрилишлар, илгакнинг бошланғич вертикал бирикувидан ҳалқумнинг 10 фоиздан ортиқ емирилиши‎
Тормоз шкивлари‎ Иш қурилмаларнинг юзасидаги ёрилиш ва синиқлар. Ҳалқа иш юзасини бошланғич ҳолатидан 25 фоиздан ортиқ емирилиши‎
Тормоз устки қисми‎ Тормоз устки қисми қалинлигининг ўзаги кўрингунча ёки бошланғич ҳолатидан 50 фоиздан ортиқ емирилиши‎
Шестернялар, тишли ғилдираклари‎‏

‎‏
‎‏
Ҳар хил ҳажмдаги дарзлар.‎
Қалинлиги жиҳатидан тишларнинг емирилиши:
кўтариш механизмида — 15 фоиздан юқори;
айланиш механизмида — 20 фоиздан юқори;‎
очиқ узатишларда — 25 фоиздан юқори бўлса.‎
Қирқмали қисмлари‎ Кўздан кечирилганда ипнинг сезиларли емирилганлиги‎
Металл тузилмалари‎‏
‎‏
‎‏
Тарамларнинг емирилиши:‎
бошланғич ҳолати (L, мм);‎
фойдаланилгандан кейинги ҳолати (DL, мм);
уларнинг орасидаги фарқ (L/500).‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк кўтаргич (минора)ларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк кўтаргич (минора)лардан фойдаланишда қўлланиладиган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СИГНАЛЛАР

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 23-модда; 2017 й., 28-сон, 673-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2019 й., 10/19/2313-2/3879-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 01.07.2025 й., 10/25/2313-3/0558-сон)