Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ УЧУН НИЗОМДАГИ САРМОЯНИНГ ЭНГ ОЗ МИҚДОРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июлдаги ПФ-3624-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва банк муассасалари ўртасида соғлом рақобатчиликни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг:
1993 йилнинг 1 июлидан бошлаб амалдаги ва янгидан ташкил қилинадиган тижорат банклари учун низом жамғармасининг энг оз миқдорини 100 миллион сўм, кооператив ва хусусий банклар низом жамғармасининг энг оз миқдорини 50 миллион сўм қилиб белгилаш тўғрисидаги;
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан 1993 йилнинг 1 июнигача тижорат, кооператив ва хусусий банкларни мазкур Фармоннинг 1-банди талабларини ҳамда уларнинг бундан буён ишлаши қай даражада мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги таклифларни белгиланган тартибда республика Олий Кенгашига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 16 февраль,
ПФ-563-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 3-сон, 138-модда)