21.09.2011 йилдаги 266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.09.2011 йилдаги 266-сон
Date of entry into force
21.09.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СИМОБЛИ ЛАМПАЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИБ БЎЛГАН РЕСУРСЛАРИНИ ТЎПЛАШ ВА УЛАРНИ УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш, атроф муҳитни симоб билан ифлосланишдан муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июндаги 217-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 318-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
симобли чиқиндиларни зарарсизлантирувчи (демеркуризацияловчи) ва утилизация қилувчи, экология ва санитария-гигиена экспертизациясидан ўтган зарур технологик асбоб-ускуналарга эга бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда утилизация қилиш ташкилотлари деб аталади) томонидан;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июндаги 217-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 318-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан, шу жумладан энергияни тежайдиган лампаларни сотиш пунктлари орқали;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лампаларнинг синишини ва уларнинг таркибидаги симоб мавжуд бўлган моддаларнинг ҳавога чиқиб кетишини, сув манбаларига, тупроққа ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишини истисно этувчи махсус ўрнатилган контейнерлардан фойдаланган ҳолда маиший чиқиндиларни тўплаш пунктлари орқали амалга оширилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июндаги 217-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 318-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўпланган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурслари утилизация қилиш ташкилотларига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, симобли лампалардан фойдаланадиган юридик шахслар симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ва яроқсиз ресурсларини фақат утилизация қилиш ташкилотларига топширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 367-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 1 январгача бўлган муддатда энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар таркибида симобли лампаларни утилизация қилиш ташкилотларини ташкил этиш тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергияни тежайдиган лампалар сотиб олишда симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурси (ишлаб чиқарувчи корхонадан қатъи назар) қайтарилган тақдирда уларнинг қийматини 10 фоизга камайтириш тарзида тақдирлаш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июндаги 217-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 318-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июндаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 318-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда, зарарсизлантириладиган ва утилизация қилинадиган симобли лампаларнинг ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, утилизация қилиш бўйича янги ташкилотлар ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 367-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг таклифларига биноан, утилизация қилиш ташкилотлари ташкил этиш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 367-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли рухсатнома олмасдан симобли лампаларни мустақил равишда утилизация қилишга ёки зарарсизлантиришга йўл қўймаслик;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда — симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини аҳоли томонидан топширилиши юзасидан назоратни кучайтирсинлр.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 772-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/772/1605-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан биргаликда симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилишнинг зарурлиги тўғрисидаги маълумотларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 367-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 21 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
266-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 сентябрдаги 266-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш бўйича асосий шартлар ва талабларни ҳамда уларни утилизация қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом нормалари симобли лампалардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурслари — ишлатишдан чиққан ҳамда утилизация қилиш лозим бўлган симоб тўлдирилган ёритиш қурилмалари ва электр лампалари сифатидаги бутун симобли лампалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
симобли лампалардан фойдаланувчилар — симоб тўлдирилган ёритиш қурилмалари ва электр лампаларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
утилизация қилиш ташкилотлари — симобли чиқиндиларни зарарсизлантиришни (демеркуризациялашни) ва утилизация қилувчи, экологик ва санитария-гигиена экспертизасидан ўтган зарур технологик асбоб-ускуналарга эга бўлган юридик шахслар;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июндаги 217-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 318-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўплаш — симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини кейинчалик утилизация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслардан (аҳолидан) қабул қилиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
утилизация қилиш — ишлатилиб бўлган ёки яроқсиз симобли лампаларни зарарсизлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўплаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Симобли лампалардан фойдаланувчилар симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини ушбу Низомда назарда тутилган тартибда утилизация қилишга топшириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Симобли лампалардан ёритиш учун фойдаланувчилар (аҳолидан ташқари) симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини бошқа чиқиндилардан алоҳида, махсус ажратилган жойда тўплайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш лампаларни шикастламайдиган ва улардаги симобли моддаларнинг ҳавога чиқишига, сув таъминоти манбаларига, тупроққа ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишига йўл қўймайдиган махсус идишда амалга оширилади. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини янги симобли лампалардан бўшаган, шикастланмаган идишда сақлашга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агар симобли лампалардан фойдаланувчи (аҳолидан ташқари) ўз ҳудудига эга бўлмаса ва майдонларни ижара шартномаси бўйича (саноат ишлаб чиқариш объектларидан ташқари) фақат идора, савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари (бизнес-марказлар, савдо корхоналари, бозорлар ва бошқа объектлар) учун эгаллаб турган бўлса, у ердаги бинолардан фойдаланиш хизматлари уларнинг эгаси ёки улар томонидан ваколат берилган ташкилотлар томонидан амалга оширилса, симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ижарачидан қўшимча тўлов ундирмасдан ижарага берувчилар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Симобли лампалардан фойдаланувчилар (аҳолидан ташқари) томонидан симобли лампаларнинг айланиши ҳисоби қайд этиладиган дафтар мажбурий тартибда юритилади. Дафтарда муайян давр мобайнида сотиб олинган лампаларнинг сони, фойдаланиладиган жойи ва уларни қабул қилиб олган масъул шахс (цех, участка бошлиғи ёки бошқалар) мажбурий тартибда кўрсатилади. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилишга қайтариш ҳам дафтарда тегишли равишда қайд қилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккитадан кўп ишлаб чиқариш участкаларига ёки фаолиятни амалга ошириш жойларига эга бўлган симобли лампалардан фойдаланувчилар (аҳолидан ташқари) симобли лампалардан фойдаланилишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича масъул шахсни тайинлайдилар. Масъул шахс ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Симобли лампаларнинг айланиши қайд этиладиган дафтар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишлар вақтида кўрсатиладиган ҳужжат ҳисобланади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
утилизация қилиш ташкилотлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан, шу жумладан энергияни тежайдиган лампаларни сотиш пунктлари орқали;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лампаларни шикастламайдиган ва улардаги симобли моддаларнинг ҳавога чиқишига, сув таъминоти манбаларига, тупроққа ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишини истисно этувчи махсус ўрнатилган контейнерлардан фойдаланган ҳолда, маиший чиқиндиларни тўплаш пунктлари орқали амалга оширилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июндаги 217-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 318-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Симобли лампаларни аҳолига турғун савдо шохобчалари орқали, савдо комплексларида, шунингдек фирма дўконларида ва ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) корхоналарнинг ваколатхоналарида сотадиган савдо корхоналари симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини, кейинчалик уларни энергияни тежайдиган лампаларнинг ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) корхоналарига топширган ҳолда қабул қилиб олишни мажбурий тартибда амалга оширадилар.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июндаги 217-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 318-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини (ишлаб чиқарувчи корхонадан қатъи назар) қайтарган ҳолда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергияни тежайдиган янги лампани сотиб олишда сотиб олинаётган лампа қийматини 10 фоизга камайтириш тарзида тақдирлаш амалга оширилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июндаги 217-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 318-модда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўпланган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурслари утилизация қилиш ташкилотларига шартнома асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Симобли лампаларнинг яроқсиз ёки ишлатилиб бўлган ресурсларини топширганлик учун тақдирлаш пулини қоплаш тартиби энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан савдо корхоналари ўртасидаги шартномаларда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини топширганлик учун тақдирлаш суммасини қоплаш учун симобли лампаларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналарига зарур бўлган маблағлар ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Симобли лампалардан фойдаланувчиларнинг симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини мустақил равишда утилизация қилиши ёки зарарсизлантириши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш уларни белгиланган санитария-гигиена, экология талабларининг ва бошқа талабларнинг бажарилишини таъминлайдиган методлар билан зарарсизлантирадиган ва қайта ишлайдиган утилизация қилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Давсанэпидназорат» марказлари билан келишган ҳолда жойлаштирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Энергияни тежайдиган лампаларни сотиш пунктлари орқали қабул қилиб олинган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан савдо корхоналари ўртасидаги шартномалар асосида бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ташкилотларда тўпланган мамлакатимизда ишлаб чиқарилган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш утилизация шартномалари асосида бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Импорт қилинган симобли лампаларни утилизация қилиш симобли лампалардан фойдаланувчилар ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш симобли лампалардан фойдаланувчи юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида йиғилган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Такрорий фойдаланилиши мумкин бўлган, утилизация қилишда олинадиган барча иккиламчи материаллар демеркуризациялаш таъминланган тақдирда утилизация қилиш ташкилотлари тасарруфида қолади ва улардан тижорат мақсадларида фойдаланилиши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 июндаги 217-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 318-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Утилизация қилиш ташкилотларини молиялаштириш утилизация қилишда олинадиган иккиламчи ресурслар ва материалларни сотишдан, симобли лампалардан фойдаланувчиларга ва бошқа ташкилотларга утилизация қилиш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятдан тушадиган маблағлар, грантлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Назорат ва жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Давсанэпидназорат» республика маркази ва уларнинг маҳаллий ҳудудий бўлинмалари симобли лампаларни тўплаш ҳамда утилизация қилиш бўйича фаолиятнинг ташкил этилиши ва юритилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 388-модда; 2016 й., 26-сон, 318-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон; 07.12.2020 й., 09/20/772/1605-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)