Ҳужжат кучини йўқотган 13.10.2021 13.09.2011 йилдаги 256-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.09.2011 йилдаги 256-сон
Date of entry into force
13.09.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 13.10.2021
Ҳужжат 04.09.2017 06 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сонли «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларнинг ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия олишлари учун мослашув муҳитини яратиш, имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар)нинг дифференциаллашган тармоқларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб-интернатлар) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият кўрсатаётган ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) фаолиятини икки ой муддатда ўргансин ва уларни ушбу қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) фаолиятининг мунтазам назорат қилинишини таъминласин, уларга юкланган вазифаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
256-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон қарорига
1-ИЛОВА

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида», «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ тарзда жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларнинг таълим тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган, шунингдек жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган таълим муассасалари деб аталади) мақомини белгилайди ва уларнинг фаолиятини тартибга солади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ўз уставига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари таълим-тарбия бериш, коррекциялаш ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари ҳисобланади ҳамда жисмоний ёки психик ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялашда, уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида кўмаклашиш, шунингдек ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим беришда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган (ақли заиф болалар учун) махсус таълим талабларига мувофиқ билим олишларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга йўналтирилган, ижтимоий йўналтирилган таълим жараёнида ўқувчиларнинг энг мақбул ривожланишини таъминлаш мақсадида табақалаштирилган ва индивидуал таълимни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий, оилавий, ижтимоий ҳаётида ва меҳнат фаолиятида хулқ-атворнинг энг мақбул моделини шакллантириш орқали шахсни тарбиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни умумтаълим муассасаларида инклюзив (уйғунлашган) таълим шароитида ўқишга тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларнинг ижтимоий-ҳиссий ривожланишлари, ҳаётий қобилиятларининг шаклланиши учун зарур коррекцион (тузатувчи) — ривожлантирувчи таълим муҳитини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларга таълим-тарбия бериш жараёнида уларнинг психик функциялари ва саломатлиги тизимли тарзда кузатилишини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, ғазначилик бўлимларида шахсий ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампларга, бланкаларга эга бўлади.

6. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари аккредитацияси аттестация асосида, ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

II. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси муассис томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг муассислари бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан минтақадаги жисмоний ва психик ривожланишда имконияти чекланган, махсус шароитларда таълим-тарбия олишга муҳтож болаларнинг мавжуд контингентини биргаликда ўрганиб чиқиш якунлари бўйича ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай болалар контингенти аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига экологик қулай шароитлар мавжуд жойларда ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида асосланган таклиф билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этиш режалаштирилаётган ҳудудда охирги 5 йилда 3 ёшдан 16 ёшгача болалар ўртасида тегишли касалликларнинг кўпайганлигини кўрсатадиган соғлиқни сақлаш органларининг расмий статистика маълумотлари билан асосланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтисослаштирилган таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига бир ой муддатда ўрганиш ва экологик қулай минтақадаги мавжуд объектлардан намунавий бинони ёхуд ихтисослаштирилган таълим муассасасини ташкил этишда қўйиладиган норматив талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган махсус лойиҳа бўйича янги бино қуриш учун ер участкаси танлаш тўғрисида топшириқ беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир ҳафта муддатда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари, уларнинг ихтисослашувига мувофиқ қуйидаги (I—VIII) турларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I — кар (эшитмайдиган) болалар учун мактаб-интернатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II — заиф эшитадиган ва кейинчалик кар бўлган болалар учун мактаб-интернатлар (1, 2-бўлим);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III — кўзи ожиз (кўр) болалар учун мактаб-интернатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV — заиф кўрадиган ва кейинчалик кўр бўлган болалар учун мактаб-интернатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V — нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун мактаб-интернатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI — таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар учун мактаб-интернатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII — психик ривожланиши суст бўлган болалар учун мактаб-интернатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII — ақли заиф болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Зарур ҳолларда I ва II турлар, шунингдек III ва IV турлар аралаш ҳолдаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аралаш турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этишда кар ва заиф эшитувчи (кейинчалик кар бўлган) болалар, кўр ва заиф кўрувчи (кейинчалик кўр бўлган) болалар синфлари бўйича таълимни алоҳида олиб бориш мажбурий шарт ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаб-интернатлар) ҳузурида ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига қатнамаган болалар учун уларни мактабга тайёрлаш мақсадида бир ва икки йил муддатли, ўз фаолиятини ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб борувчи тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчилар сони 250 нафардан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби

16. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган мактаб ёшидаги, тайёрлов гуруҳларига эса — ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига қатнамаган — мактабгача ёшдаги болалар қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига юбориш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссия (кейинги ўринларда психологик-тиббий- педагогик комиссия деб аталади) хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига болалар 7 ёшдан бошлаб, тайёрлов гуруҳларига эса — 5 — 7 ёшдагилар қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Болаларни қабул қилиш ўқув йили бошлангунгача амалга оширилади ва ихтисослаштирилган таълим муассасаси директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган ҳар бир болага ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (чин етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун – васийлик ва ҳомийлик органлари) томонидан шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади ва тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида қуйидаги ҳужжатлар бўлади:

1) ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси;

2) психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаларининг ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган бола билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий ва даволаш-тузатиш бўйича тавсиялари акс этган баёни;

3) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

4) таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ўқиш жойидан таълимнинг муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома;

6) боланинг яшаш жойидаги шифохона бош врачи томонидан имзоланган, унинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма:

педиатрнинг боланинг умумий ривожланиши ҳолати тўғрисидаги хулосаси;

психоневрологнинг тиббий ташхиси ва боланинг ақлий ривожланишига тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оториноларингологнинг қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи (эшитишда нуқсони бўлган болалар учун — сўзлашув нутқ ва шивирлаб айтилган сўзларни идрок этиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлари, аудиограмма маълумотлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
офтальмологнинг кўриш органига тавсифи (кўришда нуқсони бўлган болалар учун- батафсил ташхиси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ортопед врачнинг хулосаси (таянч-ҳаракатланиш аппаратида нуқсони бўлган болалар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) яшаш жойидан маълумотнома ва тавсифнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Таълим муассасаларида ўқимаган болалар учун мазкур Низомнинг 20-банди 4 ва 5-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган чин етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари яна қуйидаги ҳужжатлар ҳам бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимининг болага васий тайинлаш ёки уни таълим муассасасига жойлаштириш ҳақидаги қарори нусхаси;

ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар (ота-оналарнинг паспортлари нусхалари ёки уларнинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома, суднинг ҳукми ёки қарори нусхаси, ота-онасининг сурункали касаллиги ҳамда ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар);

яқин қариндошлар борлиги ва уларнинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боланинг ота-онасидан қолган мулки (агар бўлса), унинг қаердалиги, уни сақлаш учун амалга оширилган чоралар ва бунга масъул шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган мулк рўйхати;
Олдинги таҳрирга қаранг.

турар жойни боланинг номига ўтказиш ҳужжатлари (ордер, уй дафтарчаси, турар жой режаси, туман (шаҳар) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалидан турар жой эгаси ва хусусийлаштириш тўғрисидаги маълумотнома нусхалари);
(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пенсия олаётган боланинг пенсия дафтарчаси, суднинг бола фойдасига алимент ундириш ҳақидаги қарори ёки буйруғи нусхаси (ёки алимент тўлаш ҳақидаги келишувнинг нотариал тасдиқланган нусхаси), жамғарма дафтарчаси.

23. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига мактабгача ёшдаги ва мактаб ёшидаги қуйидаги тоифадаги болалар қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эшитишда нуқсони бўлган болалар (карлар, заиф эшитувчилар, кейинчалик кар бўлган болалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўришда нуқсони бўлган болалар (кўрлар, заиф кўрувчилар, кейинчалик кўр бўлган болалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар (алалия, дислалия, афазия, ринолалия, дизартрия, психик-нутқий ривожидаги сустлик, дудуқланиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар (болалар церебрал фалажи, сколиоз, полиомиелит, миопатия, остеомиелит, ампутация, бўй ўсишининг етишмовчилиги — паканалик);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психик ривожланиши суст болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ақли заиф болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мураккаб нуқсонли болалар (ривожланишида 2 та ва ундан кўп етишмовчилик бўлган болалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мураккаб нуқсонли болаларни (агар ҳамроҳ нуқсонлардан бири ақлий заифлик бўлган ҳолларда) қабул қилиш психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида, ота-оналари ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан, ўқув-тарбия жараёнида болалар билан бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида унинг ўзлаштирмаслиги олигрофрения даражасидаги ақли заифлик билан боғлиқлиги аниқланган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қуйидагилар қабул қилинмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ақли ўта заиф болалар (имбицил, идиотия даражасидаги олигофрения);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) хулқ-атворида оғир бузилишлар, ҳиссий-иродавий соҳасида (органик) нуқсонлари бўлган болалар;

в) таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган, мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган ва ўз-ўзига хизмат кўрсата олмайдиган болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) кўр-кар-соқов болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) тез-тез такрорланадиган эпилептик тутқаноқдан азият чекадиган (эпилептик деменция, кундузги ва тунги вақтларда тутқаноғи тез-тез такрорланадиган) болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) марказий асаб тизимига шикаст етганлиги туфайли сийдик ва нажасини ушлаб туролмайдиган болалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу тоифадаги болалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасаларига йўлланади ёки уларга якка тартибда уйида ўқитиш ташкил этилади.
(25-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори ўқувчиларнинг қабул қилиниши учун белгиланган тартибда шахсан жавоб беради.

IV. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув-таълим жараёнини ташкил этиш

26. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг таълим олиши қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим-тарбиянинг нуқсонларни тузатиш (коррекция)га йўналтирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва тарбия жараёнида ташхиснинг қўйилишига махсус ёндашув;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда табақалаштирилган ёндашувни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитиш ва тарбиялаш жараёни ўқувчиларнинг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Ўқувчиларнинг билимлари улардаги нуқсонларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим-тарбия жараёни умумий ўрта таълимнинг давлат стандартига мувофиқ ҳолда белгиланади. Таълим-тарбия жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, ўқув режалари ва дастурлари асосида, махсус коррекцион тузатиш услубларидан фойдаланилган ҳолда олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ўқиш, ихтиёрий равишда ижтимоий фойдали меҳнат ва дам олишни илмий асосланган ҳолда уйғунлаштиришни таъминловчи кун тартиби болаларнинг ихтисослаштирилган таълим муассасасида яшашини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Нуқсонларни тузатиш (коррекция) ва улар билан боғлиқ бола ривожланишининг ўзига хосликларини бартараф этиш таълим жараёнидаги барча дарсларда, синфдан ташқари ва бошқа тадбирларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ўқув хоналари зарур махсус жиҳозлар билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ривожланишдаги нуқсонларни бартараф этиш мақсадида бутун гуруҳ билан ва якка тартибда машғулотлар олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида эшитишида, кўришда нуқсони бўлган ва мактаб таълимига етарлича тайёргарликка эга бўлмаган болалар учун тегишли тайёрлов синфлари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ривожланишида мураккаб нуқсонли (2 та ва ундан кўп нуқсони бор бўлган) болалар учун махсус тузатувчи (коррекцион) гуруҳлар (синфлар) очилиши мумкин. Ушбу гуруҳларга таълим олувчилар психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси ва боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида синфларнинг сони, энг аввало, таълим жараёни учун санитария меъёр ва қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилишига боғлиқ бўлади ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассаса турига, ундаги ўқувчилар контингенти ва синфларнинг тўлдирилишига кўра белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Таълим йўналиши турлари ва синфлардаги болалар тоифалари

Синфларнинг ўқувчилар билан минимал тўлдирилиши
Бошланғич синфларда болалар сони Юқори синфларда болалар сони
1. I-II турлар:
Кар (эшитмайдиган) болалар учун 8‎ 10‎
Заиф эшитувчилар ва кейинчалик кар бўлган (1, 2-бўлимлар) болалар учун 10‎ 12‎
2. III-IV турлар:
Кўр(кўзи ожиз) болалар учун 8‎ 10‎
Заиф кўрувчилар ва кейинчалик кўр бўлган болалар учун 10‎ 12‎
3. V тур:
Нутқида оғир нуқсони бўлган болалар учун 10‎ 12‎
4. VI тур:
Полиомиелит хасталиги оқибатлари бўлган болалар учун 10‎ 12‎
Церебрал фалажи оқибатлари бўлган болалар учун 10‎ 10‎
5.VII тур:
Психик ривожланиши суст болалар учун 12‎ 16‎
6. VIII тур:
Енгил даражадаги ақли заиф болалар учун 13‎ 13‎
Ўрта ва оғир даражадаги ақли заиф болалар учун 11‎ 11‎
*Барча турдаги ихтисослаштирилган муассасаларда таълим олаётган мураккаб нуқсонли (ривожланишида 2 та ва ундан кўп нуқсон бўлган) болалар учун 6‎ 8‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Қўшимча синфларни очиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар молия бошқармалари ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармасининг тақдимотлари бўйича, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардаги тарбия гуруҳларида ва ихтисослаштирилган мактаблардаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар сони қуйидагича белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Таълим йўналишлари турлари ва болалар тоифалари

Мактабгача тайёрлов гуруҳларидаги болалар сони

Тарбия гуруҳлари ва куни узайтирилган гуруҳларнинг минимал тўлдирилиши

Бошланғич синфлардаги болалар сони

Юқори синфлардаги болалар сони

1. I-II тур:
Кар (эшитмайдиган) болалар учун 8‎ 8‎ 12‎
Заиф эшитувчилар ва кейинчалик кар бўлган (1, 2-бўлимлар) болалар учун 8‎ 8‎ 12‎
2. III-IV тур:
Кўр (кўзи ожиз) болалар учун 10‎ 10‎ 12‎
Заиф кўрувчилар ва кейинчалик кўр бўлган болалар учун 10‎ 10‎ 12‎
3. V тур:
Нутқида оғир нуқсони бўлган болалар учун 10‎ 10‎ 14‎
4. VI тур:
Полиомиелит хасталиги оқибатлари бўлган болалар учун 8‎ 12‎ 14‎
Церебрал фалажи оқибатлари бўлган болалар учун 8‎ 8‎ 10‎
5.VII тур:
Психик ривожланиши суст болалар учун 8‎ 12‎ 16‎
6. VIII тур:
Енгил даражадаги ақли заиф болалар учун 8‎ 12‎ 12‎
Ўрта ва оғир даражадаги ақли заиф болалар учун 8‎ 10‎ 10‎
*Барча турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқиётган мураккаб нуқсонли (ривожланишида 2 ва ундан кўп нуқсон бўлган) болалар учун 6‎ 6‎ 8‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ўқув йилининг бошланиши, ўқув машғулотлари ва таътилларнинг давомийлиги, шунингдек якуний давлат аттестациясини ўтказиш ҳамда давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ўқувчиларини бир синфдан иккинчи синфга ўтказиш педагогик кенгашнинг қарори асосида, ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тиббий ва педагог ходимлари хулосаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига кўра, боланинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасасига ўтказиш педагогик кенгашнинг қарорига асосан, психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига кўра, боланинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан амалга оширилади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг маъмурияти мазкур турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишга лаёқати бўлмаган ўқувчиларни тегишли муассасаларга жойлаштиришга кўмаклашиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Таълим-тарбия ишлари ўқувчиларнинг оддий ўзига ўзи хизмат кўрсатишдан тортиб ихтиёрий ижтимоий фойдали меҳнатнинг ҳар хил турларигача бўлган турли хил фаолиятлари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси кун тартибини тўғри ташкил этиш, ўқув юкламаси меъёрига қатъий риоя қилиш, даволаш тадбирларини ўтказиш, ўқувчиларга гигиена кўникмаларини сингдириш, жисмоний тарбия дарслари ва спорт билан шуғулланиш, соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ўқувчиларнинг меҳнат таълими ва тарбияси маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда, ишчи кадрларга бўлган эҳтиёж асосида, ўқув устахоналарида, қишлоқ жойларда эса — ихтисослаштирилган таълим муассасасининг ёрдамчи хўжалигида тарбияланувчиларнинг психик ва жисмоний ривожланишининг ўзига хослиги, соғлиғи, имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ақлий, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун турли тўгараклар, клублар, студиялар, секциялар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсон бўлган болалар соғлиғи ва интеллектининг ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олинган ҳолда, 9 йиллик умумий таълим дастурини қуйидаги даврлар давомида ўзлаштиришади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Таълим йўналишлари турлари ва болалар тоифалари

Тайёрлов гуруҳлари

Бошланғич синфлар

Юқори синфлар

Жами (йил)

I-II турлар:

Кар болаларнинг умумий ўрта таълими 1‎ 1 — 5‎ 6 — 10‎ 10‎
Заиф эшитувчи ва кейинчалик кар бўлган 1-бўлим болаларининг умумий ўрта таълими 1‎ 1 — 4‎ 5 — 9‎ 9‎
Заиф эшитувчи 2-бўлим болаларининг умумий ўрта таълими 1‎ 1 — 5‎ 6 — 10‎ 10‎

III-IV турлар:

Кўзи ожиз болаларнинг умумий ўрта таълими 1‎ 1 — 4‎ 5 — 10‎ 10‎
Заиф кўрувчи болаларнинг умумий ўрта таълими 1‎ 1 — 4‎

5 — 9‎

9‎

V тур:

Нутқида оғир нуқсони бўлган болаларнинг умумий ўрта таълими —‎ 1 — 5‎ 6 — 10‎

10‎

VI тур:

Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълими

‎—

1 — 4‎

5 — 9‎

9‎

VII тур:

Психик ривожланиши суст болаларнинг бошланғич таълими (тенглаш синфлари) —‎

1 — 5‎

—‎

5‎

VIII тур

Ақли заиф болалар учун тўлиқсиз умумий ўрта маълумот —‎ 1 — 4‎ 5 — 9‎ 9‎
* Барча турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган мураккаб нуқсонли (ривожланишида 2 та ва ундан кўп нуқсони бўлган) болалар тоифаси учун
Мураккаб нуқсонлари бўлган болаларнинг (ривожланишида 2 та ва ундан кўп нуқсони бўлган) тўлиқсиз умумий ўрта таълими —‎ 1 — 4‎ 5 — 9‎ 9‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида таълим жараёни коррекцион педагогика, дефектология соҳаси педагоглари, шунингдек ихтисослаштирилган таълим муассасасининг фаолият соҳаси бўйича қайта тегишли қайта тайёрлашдан ўтган ўқитувчилар, тарбиячилар томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Таълим-тарбия жараёнини, унинг коррекцион йўналиши сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида кўришда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида тайёрлов ва I—IV синфларда фақат кўриши соғлом ўқитувчи-тифлопедагоглар дарс бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Кўришда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида кўзи ожиз ўқитувчилар жами педагог ходимлар сонининг нисбати 30 фоизидан ошмаган ва битта фандан дарс берувчи кўзи ожиз ўқитувчилар учун 50 фоиздан кўп бўлмаган тарзда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Кўришда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида кўзи ожиз ўқитувчилар она тили ва адабиёт, хорижий тиллар, тарих ва (географиядан ташқари) ижтимоий фанлардан, математика ва мусиқадан таълим бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда кўзи ожиз ўқитувчилар тарих ва (географиядан ташқари) ижтимоий фанлардан, мусиқадан таълим бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида таълим жараёнини психологик жиҳатдан таъминлаш муассаса штатига кирувчи психолог томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида даволаш-соғломлаштириш жараёнини ташкил этиш

52. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларни соғломлаштиришга йўналтирилган даволаш-соғломлаштириш, реабилитация қилиш, санитария-гигиена ва профилактика тадбирлари ихтисослаштирилган таълим муассасалари штатидаги тиббиёт ходимлари ёки мазкур муассасаларга бириктирилган соғлиқни сақлаш муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тиббиёт ходимлари болаларни даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация қилиш, касаллик ва унга ҳамроҳ хасталиклар хуружининг олдини олишга ва саломатлигини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Тиббиёт ходимлари педагогларга ўқувчиларнинг соғлиғи ва ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда уларга индивидуал ва табақалаштирилган ёндашишга кўмаклашадилар, уларга ўқувчиларни тиббий-педагогик коррекциялаш, касбга йўналтириш, кейинчалик иш билан таъминланиши бўйича, шунингдек ота-оналарга ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларга касалликларнинг олдини олиш мақсадида уй шароитида ҳимояловчи (махсус) тартибга амал қилиш бўйича тавсиялар берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Тиббий соғломлаштириш процедуралари, муайян даволаш курслари ҳар бир бола учун машғулотлар жадвали билан мувофиқлаштирилган ҳолда индивидуал равишда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Даволаш даврида болалар соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида тиббиёт ходимлари ишга лаёқати паст болаларга ҳафта давомида қўшимча дам олиш кунлари бериш орқали эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш тартибига амал қилишни, шунингдек ҳафтанинг бир кунини очиқ ҳавода, жисмоний машқлар, спорт тадбирлари билан шуғулланиш ҳамда сайр қилишни тавсия этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ҳар бир болага тиббий карта юритилади, боланинг муассасада бўлиш муддати тугагач ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ундан кўчирма берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида дори-дармон ва физиотерапия ёрдамида даволаш ҳамда психотерапия, массаж, жисмоний машқлар, чиниқтириш ишлари олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Даволаш жисмоний тарбия машқлари даволаш жисмоний тарбия инструктори ёки махсус тайёргарликка эга бўлган ўқитувчи томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида олиб борилаётган барча тиббий соғломлаштириш ва реабилитация тадбирларини ташкил қилиш ва олиб боришнинг тўғрилиги устидан назорат муассаса жойлашган ҳудуддаги соғлиқни сақлаш органларига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Соғлиқни сақлаш органлари ихтисослаштирилган таълим муассасасини тиббиёт ходимлари штатлари билан тўлдиришда, ушбу ходимларнинг малакасини оширишда ҳамда даволаш-соғломлаштириш ишларининг замонавий услубларини мазкур муассасада кенг жорий қилишда, уларга малакали мутахассисларни маслаҳат ёрдами бериш учун жалб этишда кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Таълим жараёнининг иштирокчилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Ўқувчилар, ота-оналар ёки ота-оналар ўрнини босувчи шахслар, педагогик, тиббий ва бошқа ходимлар ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг таълим жараёни иштирокчилари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари бепул мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун белгиланган норма ва қоидалар асосида бепул озиқ-овқат билан таъминланиш, турли тадбирларда (конференциялар, олимпиадалар, кўргазмалар ва танловларда) қатнашиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига йўлланган чин етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мақоми бўйича «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчиларига тенглаштирилади ва уларга нисбатан мазкур Низом «Меҳрибонлик» уйлари тўғрисидаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида чин етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек турли сабабларга кўра якшанба, байрам ва таътил кунлари уйларига кета олмайдиган ўқувчилар учун сутка давомида ишлайдиган гуруҳлар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг ўқувчилари муассасанинг устави ва ички тартибига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига амал қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқувчиларнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига ва ихтисослаштирилган таълим муассасасининг уставига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Тегишли соҳа бўйича олий маълумотли, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга шахслар ихтисослаштирилган таълим муассасаларида педагогик ва тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг педагог-ўқитувчилари ўзларига юкланган мажбуриятлардан ташқари, шахсни шакллантириш ва нуқсонларини коррекциялаш, жисмоний ва психик нуқсонларини бартараф этиш, нуқсонлар билан боғлиқ бўлган билиш фаолиятидаги ўзига хосликларини меъёрга келтириш, билимга оид қизиқишлари ва қобилиятларини ривожлантириш соҳасида иш олиб борадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тарбиячиси ривожланишидаги нуқсонларни коррекциялаш ишларида ўқитувчи ишларини давом эттиради, жисмоний ёки психик нуқсонлар сабабли юзага келадиган психик ёки жисмоний ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ўқувчиларга индивидуал ёндашувни амалга оширади, ўз гуруҳидаги ўқувчиларнинг ҳаёти ва саломатлиги сақланиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тиббиёт ходимлари муассаса маъмурияти билан биргаликда болалар саломатлигини ҳимоя қилиш ва ўқувчиларнинг психофизик ҳолатини мустаҳкамлаш, диспансеризация, профилактика чора-тадбирларини ва эпидемияларга қарши санитария-гигиена тартибини, болаларни чиниқтириш, овқатланиши, шу жумладан парҳез таомлар билан овқатланишини назорат қилиш учун жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ихтисослаштирилган таълим муассасасининг таълим-тарбия фаолияти ва бу ерда фарзандига кўрсатилаётган тиббий ва ижтимоий ёрдам билан танишиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини бошқариш

73. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига бевосита раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан тайинланадиган директор томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори билан бир йил муддатга меҳнат шартномаси тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори лавозимига қўйиладиган малакавий талаблар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
(73-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Директор ихтисослаштирилган таълим муассасаси номидан иш юритади ва унинг манфаатларини ифодалайди, ихтисослаштирилган тарбия муассасаси мол-мулкини қонунда белгиланган тартибда бошқаради ва шартномаларни имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Директор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган таълим муассасаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ихтисослаштирилган таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди ҳамда уларнинг ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлик даражасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ихтисослаштирилган таълим муассасасининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагогик кадрлар билан таъминлаш ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасаси фаолиятининг бошқа масалаларини ҳал қилиш билан боғлиқ таклифларни тегишли халқ таълими органларига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида педагогик, услубий ҳамда васийлик кенгашлари ташкил этилади ва фаолият юритади. Уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг мол-мулки ва молиявий-хўжалик фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайр-эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметалари асосида молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Штатлар жадвали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг ўртача суткалик нормалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига озиқ-овқат билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларни таъминлаш ва ўқитиш қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш учун ота-оналардан ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш молия органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IХ. Якунловчи қоидалар

85. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоидага кўра, ўқув йили тугагач амалга оширилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан келишган ҳолда ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларига кўчириш масъулиятини ўз зиммасига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб-интернатлар) тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида», «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ алоҳида шароитларда даволаниш ва соғломлаштиришга, таълим ва тарбия олишга муҳтож болалар ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган ҳамда санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган таълим муассасалари деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқув-тарбия, даволаш-соғломлаштириш муассасалари ҳисобланади ва даволаниш, соғломлаштиришга муҳтож болаларга уларнинг билим олиш имкониятларига мувофиқ равишда умумий ўрта маълумотга эга бўлиш ва тарбия олишида ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахснинг ақлий, ҳиссий ва жисмоний ривожланишига ёрдам берадиган шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баркамол, жисмонан ва маънавий соғлом шахсни вояга етказиш, ўқувчиларда маданий-эстетик қадриятларни, фуқаролик ва ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат таълим стандартлари асосида сифатли таълим олиш, шу жумладан касбга йўналтириш, болаларнинг индивидуал қобилиятларини ривожлантириш, иқтидорли ва қобилиятли болаларни тақдирлаш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг психофизиологик ёш хусусияти, мойиллиги, қобилияти, қизиқиши, ҳаёти ва соғлиғи муҳофазаси талабларига мувофиқ равишда реабилитация ҳамда даволаш-соғломлаштириш тадбирларини ўтказишни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, ғазначилик бўлимларида шахсий ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампларга, бланкаларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари аккредитацияси аттестация асосида, ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларини ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси муассислар томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтисослаштирилган таълим муассасалари муассислари бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан саломатлигида нуқсонлари бўлган, даволаниш, соғломлаштириш ва махсус шароитларда таълим-тарбия олишга муҳтож болалар контингентини биргаликда ўрганиб чиқиш якунлари бўйича ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даволаниш, соғломлаштириш ва махсус шароитларда таълим-тарбия олишга муҳтож болалар контингенти мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига экологик қулай шароитлар мавжуд жойларда ихтисослаштирилган таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисида асосланган таклиф билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисидаги таклиф ихтисослаштирилган таълим муассасасини ташкил этиш таклиф этилаётган ҳудудда кейинги 5 йилда 3 ёшдан 16 ёшгача болалар ўртасида тегишли касалликларнинг кўпайганлигини кўрсатадиган соғлиқни сақлаш органларининг расмий статистика маълумотлари билан асосланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига ихтисослаштирилган таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни бир ой муддат ичида ўрганиб ва экологик қулай ҳудудда мавжуд объектлардан намунавий бино ёхуд ихтисослаштирилган таълим муассасасини ташкил этишга қўйиладиган норматив талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган махсус лойиҳа бўйича янги бино қуриш учун ер участкаси танлаш тўғрисида топшириқ беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир ҳафта муддатда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари, уларнинг ихтисослашувига мувофиқ, қуйидаги турларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сил ва нафас олиш органларининг сурункали касалликлари хавфи бўлган гуруҳ болалари учун санаторий туридаги мактаб-интернатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларнинг энг кўп сони 250 нафардан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига уларнинг турига мувофиқ ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I—IV даража сколиоз билан касалланган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сил ва нафас олиш органларининг сурункали касалликларига чалинган, алоҳида шарт-шароитларда даволаш ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган мактаб ёшидаги болалар қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасасига юбориш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссия (кейинги ўринларда психологик-тиббий-педагогик комиссия деб аталади) хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига болалар 7 ёшдан бошлаб қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган ҳар бир болага ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (чин етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун — васийлик ва ҳомийлик органлари) томонидан шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади ва тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида қуйидаги ҳужжатлар бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаларининг ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган бола билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий ва даволаш-тузатиш бўйича тавсиялари акс этган баёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ўқиш жойидан таълимнинг муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) боланинг яшаш жойидаги шифохона бош врачи томонидан имзоланган, унинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педиатрнинг боланинг умумий ривожланиши ҳолати тўғрисидаги хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психоневрологнинг тиббий ташхис билан асосланган ва боланинг ақлий ривожланишига тавсифи билан хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оториноларингологнинг қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи билан хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
офтальмологнинг кўриш органига тавсифи билан хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ортопед врачнинг хулосаси (таянч-ҳаракатланиш аппаратида нуқсони бўлган, сколиозга чалинган болалар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
врач-фтизиатрнинг хулосаси (туберкулез ва нафас олиш органларининг сурункали касалланиши хавфи остидаги болалар гуруҳлари учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) яшаш жойидан маълумотнома ва тавсифнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Таълим муассасаларида ўқимаган болалар учун мазкур Низомнинг 17-банди 4 ва 5-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган чин етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида 17-бандда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари яна қуйидаги ҳужжатлар ҳам бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимининг болага васий тайинлаш ёки уни таълим муассасасига жойлаштириш ҳақидаги қарори нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар (ота-оналарнинг паспортлари нусхалари ёки уларнинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома, суднинг ҳукми ёки қарори нусхаси, ота-онасининг сурункали касаллиги ҳамда ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яқин қариндошлар борлиги ва уларнинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боланинг ота-онасидан қолган мулки (агар бўлса), унинг қаердалиги, уни сақлаш учун амалга оширилган чоралар ва бунга масъул шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган мулк рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойни боланинг номига ўтказиш ҳужжатлари (ордер, уй дафтарчаси, турар жой режаси, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан турар жой эгаси ва хусусийлаштириш тўғрисидаги маълумотнома нусхалари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пенсия олаётган боланинг пенсия дафтарчаси, суднинг бола фойдасига алимент ундириш ҳақидаги қарори ёки буйруғи нусхаси (ёки алимент тўлаш ҳақидаги келишувнинг нотариал тасдиқланган нусхаси), жамғарма дафтарчаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига мураккаб нуқсонли болалар (ривожланишида 2 та ва ундан кўп етишмовчилик бўлган болалар) қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қуйидагилар қабул қилинмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ақли заиф болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) хулқ-атворида оғир бузилишлар, ҳиссий-иродавий соҳасида (органик) нуқсонлари бўлган болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) юрак-қон томири касалликлари бор болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган, мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган ва ўз-ўзига хизмат кўрсата олмайдиган болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) кўр-кар-соқов болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) тез-тез такрорланадиган эпилептик тутқаноқдан азият чекадиган (эпилептик деменция, кундузги ва тунги вақтларда тутқаноғи тез-тез такрорланадиган) болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) марказий асаб тизимига шикаст етганлиги туфайли сийдик ва нажасини ушлаб туролмайдиган болалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори ўқувчиларнинг қабул қилиниши учун белгиланган тартибда шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув-таълим жараёнини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш умумий ўрта таълим ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ 1—9 — синфлар ҳажмида ўқувчиларга мажбурий умумий ўрта таълим берувчи соғломлаштириш таълим муассасаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Даволаниш, соғломлаштириш ва таълим олишга муҳтож болалар ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 1—9 — синфларига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси йўлланмалари асосида, психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, шунингдек ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Болаларни қабул қилиш ўқув йили бошлангунгача амалга оширилади ва ихтисослаштирилган таълим муассасаси директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида болаларнинг бўлиши муддати тиббий кўрсатмаларга мувофиқ ва психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан, лекин 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида сил ва нафас олиш органларининг сурункали касалликлари ривожланиши хавфи мавжуд гуруҳдаги болалар учун синфлар ва тарбияланувчилар гуруҳи тўлдирилиши камида 25 нафарни, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида сколиоз билан касалланган болалар учун синфлар ва тарбияланувчилар гуруҳи тўлдирилиши эса — камида 20 нафарни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ўқув йилининг бошланиши, дарслар ва таътилларнинг давомийлиги, шунингдек якуний давлат аттестациясини ўтказиш ва таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Таълим олиш, ихтиёрий равишда ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш, даволаниш ва дам олишни асосли равишда уйғунлаштиришни таъминлайдиган кун тартиби болаларнинг ихтисослаштирилган таълим муассасаларида бўлиши муддатини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Биринчи ярим йилликда I синфда дарснинг давомийлиги — 35 дақиқа, иккинчи ярим йилликда I синфда ва бошланғич таълим (мактаб)нинг II — IV синфларида-40 дақиқа, V ва кейинги синфларда — 45 дақиқа бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Болаларнинг меҳнат тарбияси ихтисослаштирилган таълим муассасаси педагогик ва тиббий ходимларининг тиббий кўрсатмалари ҳамда тавсияларига кўра таълимни эгалланган меҳнат кўникмалари билан уйғунлаштириш асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчилар учун турли тўгараклар, қизиқишларига кўра клублар, секциялар (жумладан, шифокорлар тавсияларига кўра спорт секциялари) ва болаларнинг интеллектуал ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган студиялар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида таълим жараёнининг психологик таъминотини муассаса штатидаги психолог амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида даволаш-соғломлаштириш жараёнини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Болаларни соғломлаштиришга йўналтирилган даволаш-соғломлаштириш, реабилитация, санитария-гигиена ва профилактика чора-тадбирлари ихтисослаштирилган таълим муассасасининг штатдаги тиббий ва педагог ходимлари ҳамда таълим муассасасига бириктирилган соғлиқни сақлаш муассасасининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси тиббиёт ходимлари касалликнинг қайталаниши ҳолатлари (рецидивлари), ҳамроҳ касалликлар профилактикасига ва болалар соғлиғини яхшилашга қаратилган даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация чора-тадбирларини амалга оширади. Тиббиёт ходимлари ўз ишларида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига амал қилишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Даволаш жисмоний тарбия машқлари даволаш жисмоний тарбия инструктори ёки тегишли тайёргарликка эга бўлган ўқитувчи томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Даволаш курслари билан белгиланган тиббий соғломлаштириш процедуралари ҳар бир бола учун машғулотлар жадвали билан мувофиқлаштирилган ҳолда индивидуал равишда режалаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Даволаш даврида болалар соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида тиббиёт ходимлари ишга лаёқати паст болаларга ҳафта давомида қўшимча дам олиш кунлари бериш орқали эҳтиёткорона муносабатда бўлиш тартибига амал қилишни, шунингдек ҳафтанинг бир кунини очиқ ҳавода, жисмоний машқлар, спорт тадбирлари ҳамда сайр қилишга тавсия этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ҳар бир бола учун тиббий карта юритилади, боланинг муассасада бўлиш муддати тугагач, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ундан кўчирма берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида барча тиббий-соғломлаштириш ва реабилитация чора-тадбирларининг тўғри ташкил этилиши ҳамда амалга оширилишини назорат қилиш ихтисослаштирилган таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Соғлиқни сақлаш органлари томонидан ихтисослаштирилган таълим муассасасига унинг тиббиёт ходимлари штатини тўлдиришда, тиббиёт ходимлари малакасини оширишда, консультация ёрдами кўрсатиш ва даволаш-соғломлаштириш ишларининг замонавий методларини жорий этишга малакали мутахассисларни жалб этишда ёрдам кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ихтисослаштирилган таълим муассасасидаги таълим жараёни иштирокчилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ўқувчилар, ота-оналар ёки ота-оналар ўрнини босувчи шахслар, педагогик, тиббий ва бошқа ходимлар ихтисослаштирилган таълим муассасасининг таълим жараёни иштирокчилари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ўқувчилар бепул умумий ўрта таълим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳамда ихтисослаштирилган соғломлаштириш таълим муассасалари учун белгиланган нормалар асосида бепул озиқ-овқат билан таъминланиш, қизиқишларига қараб турли тўгараклар, клублар, секцияларга (жумладан, шифокор тавсияси билан спорт секцияларига ҳам), болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган студияларга қатнаш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ўқувчилар ихтисослаштирилган таълим муассасасининг устави ва ички тартибига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига амал қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ўқувчиларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасасининг устави билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Тегишли касбий маълумотга, тайёргарликка ҳамда юксак ахлоқий сифатларга эга шахслар ихтисослаштирилган таълим муассасаларида педагогик ва тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ота-оналар ва ота-оналар ўрнини босувчи шахслар болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ихтисослашган таълим муассасасининг таълим-тарбиявий фаолияти, болага кўрсатилаётган тиббий ва ижтимоий ёрдам даражаси билан танишиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан тайинланган директор ихтисослаштирилган таълим муассасасига бевосита раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори билан бир йил муддатга меҳнат шартномаси тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Директор ихтисослаштирилган таълим муассасаси номидан иш юритади ва унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассаса мол-мулкини бошқаради ва шартномаларни имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Директор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган таълим муассасаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва мазкур муассасага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг масъуллик даражасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ихтисослаштирилган таълим муассасасининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ҳамда мактаб-интернат фаолиятининг бошқа масалаларини ҳал қилиш билан боғлиқ таклифларни тегишли халқ таълими органларига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида психологик-тиббий-педагогик комиссия, педагогик, услубий ҳамда ҳомийлик кенгашлари ташкил этилади ва фаолият юритади. Уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайр-эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметалари асосида молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Штатлар жадвали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг ўртача суткалик оқилона нормаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига озиқ-овқат билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларни таъминлаш ва ўқитиш учун ўқувчиларнинг ота-оналари ва ота-оналарининг ўрнини босувчи шахслардан тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш молия органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IХ. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоидага кўра, ўқув йили тугагач амалга оширилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан келишган ҳолда ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларига ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 380-модда; 2014 й., 23-сон, 269-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 35-сон, 931-модда, 37-сон, 990-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)