Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2025 30.06.2011 йилдаги 193-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.06.2011 йилдаги 193-сон
Date of entry into force
30.06.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИЛАР БИЛАН ТАЙЁРЛОВ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ЎРТАСИДА ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ, УЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, БАЖАРИШ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИ МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва бажариш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 30 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ўз ваколатлари доирасида хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида давлат эҳтиёжлари учун шартномалар тузилиши ва бажарилиши бўйича ишларни мувофиқлаштирадилар».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 10-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш юзасидан тузиладиган контрактация шартномаларида қуйидагилар ҳам кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларнинг сорти ва миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотларнинг сифатига қўйиладиган стандартлар, техник шартлар ва бошқа талаблар».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 24-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шартнома рўйхатдан ўтказилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда хўжаликларга рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхасини имзоланган ҳолда беришлари шарт».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26. Тарафларда ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида қоладиган шартнома нусхалари, шу жумладан унга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар томонлар шартнома мажбуриятларининг ҳаммасини бажарган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида тегишли тарзда сақланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 27-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«шартномада назарда тутилган ҳолларда, тайёрлов ташкилотидан уруғлик ва экиш материаллари билан ўз вақтида таъминлашни талаб қилиш. Уруғлик ҳамда экиш материалларининг нави, сифати ва миқдори туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 39-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар хўжалик томонидан тайёрловчи ташкилотга шартномада назарда тутилганидан юқорироқ сифат талабларига мос келадиган маҳсулот етказиб берилса, у ҳолда тарафларнинг келишувига кўра бундай маҳсулотга юқори нарх бўйича ҳақ тўланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 70-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хўжалик томонидан сарфланган транспорт харажатларини тўламаганлик учун тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 78-банддаги «олдиндан кўриш ва бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар (форс-мажор ҳолатлар)» сўзлари «енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 86-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«86. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия иштирокида уларни судгача ҳал этиш чора-тадбирларини кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссияга туман (шаҳар)лар ҳокимлари раҳбарлик қилади. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия таркибига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудий органларининг ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради. Комиссиянинг шахсий таркиби туман (шаҳар)лар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия низони кўриб чиқишда иштирок этиш пайтида ваколатли давлат органларининг маълумотлари ва ахбороти асосида маҳсулотнинг сифати пасайтирилиши ёки бузилиши ҳоллари юзасидан хулоса, шунингдек енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) оқибатида ёхуд тайёрловчининг айби билан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун хўжаликларни жавобгарликдан озод қилиш юзасидан хулоса беришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Форс-мажор ҳолатларини аниқлашда шартнома тарафлари қатнашиши керак».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 326-модда)