03.06.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2232
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 03.06.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2232
Date of entry into force
13.06.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВЕТЕРИНАРИЯ ТАДБИРЛАРИ УЧУН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МИКРООРГАНИЗМЛАР ВА ВИРУСЛАР ШТАММЛАРИ, ҲАЙВОНОТ ВА ЎСИМЛИКЛАРГА МАНСУБ ТОКСИНЛАР ҲАМДА ЗАҲАРЛАРНИ САҚЛАШ, ИШЛАТИШ, ШУНИНГДЕК БИР ТАШКИЛОТДАН БОШҚА ТАШКИЛОТЛАРГА БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2232]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 февралдаги 01/20-03-сонли қарори (рўйхат рақами 2232-1, 01.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2022 й., 10/22/2232-1/0175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир З. РЎЗИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 18 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2011 йил 18 майдаги 81-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 февралдаги 01/20-03-сонли қарори (рўйхат рақами 2232-1, 01.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2022 й., 10/22/2232-1/0175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни (бундан буён матнда микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар деб юритилади) сақлаш ва ишлатиш билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар патоген фаоллиги бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган I, II ва III гуруҳдаги касалликларни қўзғатувчиларга бўлинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ташкилотларнинг микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш, ишлатиш ҳамда бошқа ташкилотларга бериш борасидаги ишларини назорат қилиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 23 июндаги 112-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2232-2, 13.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2023 й., 10/23/2232-2/0474-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш ҳамда ишлатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилотлар томонидан микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш, ишлатиш ҳамда уларнинг фаоллигини бир маромда бўлишини таъминлаш ва янгилаш, шунингдек бошқа ташкилотларга бериш ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I ва II гуруҳга кирувчи одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган (зооантропоноз) касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш, ишлатиш ва уларнинг фаоллигини бир маромда бўлишини таъминлаш ва янгилаш, шунингдек бошқа ташкилотларга беришда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиш талаб этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 февралдаги 01/20-03-сонли қарори (рўйхат рақами 2232-1, 01.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2022 й., 10/22/2232-1/0175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш ҳамда ишлатиш ишларини амалга оширувчи ходимлар рўйхати ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. I ва II гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш ҳамда ишлатиш меҳнат муҳофазаси тўлиқ таъминланган бино ва иншоотларнинг махсус хоналарида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. I ва II гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни ишлатувчи ташкилотларда, ушбу қўзғатувчиларни сақлаш учун махсус хона ташкил этишнинг имкони мавжуд бўлмаганда, уларни сақлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тирик вакциналар, озуқа муҳитлари, ҳужайра ва тўқима культураларини тайёрловчи ташкилотларнинг юқумли касалликлар қўзғатувчилари коллекциясига эга бўлиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Микроорганизмлар штаммлари ўта қулай шароитларда, уларни максимал узоқ яшовчанлигини таъминловчи консервацияланган ёки лиофилланган ҳолда сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш хоналари товуш ва ёруғлик сигнализациялари билан таъминланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш жойлари ҳарорати -20 °C дан -80 °C гача бўлган махсус музлатгич камералари ва такрорловчи музлатгич агрегатлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 февралдаги 01/20-03-сонли қарори (рўйхат рақами 2232-1, 01.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2022 й., 10/22/2232-1/0175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Микроорганизмлар штаммлари ноёб, эталон ва ишлаб чиқариш штаммлари тозалигини сақлаш ва бошқа касалликлар қўзғатувчилари билан ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга риоя этиш лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир хонада ва биохавфсизлик шкафда битта микроорганизм штамми билан ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш бошлашдан олдин ва иш тугагандан сўнг асбоб-ускуналар, халатлар, қалпоқ (рўмол) ва пойабзалларни стериллашдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарарланган озуқа муҳитлари, ҳужайра ва тўқима культуралари ҳамда зарарланган эмбрионларларни флаконларга ва пробиркаларга йиғиш ҳамда резина тиқин билан беркитиш, идишларни пухталик билан рақамлаб, уларни микроорганизм штамми номи, тартиб ва пассаж рақамлари, қабул қилинган санаси туширилган ҳамда зарарсизлантириш санаси аниқ ёзилган ёрлиқ билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғилган материалларни бошқа касалликларни қўзғатувчи микроорганизм штаммлари йўқлиги ва юқувчанлик фаоллигига кўра текширувдан ўтказиш, шундан сўнг узоқ муддат сақлаш учун материал билан лиофиллаш. Бунда лиофиллашга қадар йиғилган материаллар муҳрланган совуқхонада 0 — 4 °C гача бўлган ҳароратда сақланади (лиофиллашдан олдин штаммлар бир меъёрда сақловчи моддалар билан бирлаштирилади ва ампулаларга 0,5 дан 1,0 см3 гача ҳажмда қадоқланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микроорганизм штаммлари солинган ампула, пробирка ва флаконлар касалликларни қўзғатувчи штамм турининг номи, серия ва пассаж рақамлари ҳамда лиофиллаш санаси аниқ туширилган ёрлиқларга эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микроорганизм штаммларини лиофиллаш ишларини уларнинг қуритишдан олдин ва кейин зарарсизлантирилиши мумкин бўлган мосламаларда ўтказиш. Бунда бир мосламада бир вақтда битта микроорганизм штаммини қуритишга рухсат этилади. Ампулаларни кавшарлаш вакуум орқали ёки вакуумсиз ўтказилади, инсон учун ўта хавфли микроорганизм штаммлари бундан мустасно, бундай штаммлар солинган ампулалар вакуумсиз ёки суюқ азот билан кавшарланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лиофилланган материаллар солинган вакуум остида кавшарланган ампулаларни вакуум ҳолатига, қолдиқ намликка ва юқувчанлик фаоллигига кўра текширувдан ўтказиш. Бунда текширишдан сўнг ампулалар картон қутиларга ва чуқурчали ёки ғаладонли металл контейнерларга тахланади, сўнгра улар ҳарорати -20 °C дан -80 °C гача бўлган махсус музлатгич камераларига жойланиб, ушбу камералар муҳрланади. Барча ампулаларнинг қатъий ҳисоби юритилади.
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 февралдаги 01/20-03-сонли қарори (рўйхат рақами 2232-1, 01.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2022 й., 10/22/2232-1/0175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Янгиланган ва лиофиллаб қуритилган микроорганизм штаммлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ уларнинг барча асосий хусусиятлари акс эттирилган штамм паспорти билан бирга ташкилотнинг лабораторияси (махсус хонаси)да сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Лаборатория (махсус хона)ларда микроорганизм штаммларининг сақланишини назорат қилиш мақсадида, уларнинг фаоллиги мунтазам равишда текширувдан ўтказиб турилади. Бунда текшириш муддатлари касалликлар қўзғатувчиларининг ўзига хос биологик хусусиятларидан келиб чиқиб, ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Юқувчанлик даражасининг сезиларли пасайишида (10-1 ва 10-2 гача) микроорганизм штаммларининг фаоллиги сезгир ҳайвонларга пассаж қилиш йўли билан тикланади, сўнгра ушбу штаммлар лиофилланади ва сақлашга қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. I ва II гуруҳга кирувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш ҳамда ишлатиш билан шуғулланмайдиган ташкилотлар томонидан ушбу касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар аниқланганда, улар бир ой муддатда Ветеринария илмий-тадқиқот институтига топширилиши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 февралдаги 01/20-03-сонли қарори (рўйхат рақами 2232-1, 01.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2022 й., 10/22/2232-1/0175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни бир ташкилотнинг ичида бериш ва топшириш ушбу ташкилот раҳбарининг ёки унинг ўринбосарининг ёзма рухсати билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар ёпиқ ва ташиш учун мослаштирилган металл контейнерлар ва ғаладонларда ташилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни бир ташкилотдан бошқа ташкилотга бериш, ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва гербли муҳр босилган расмий талабнома ва ишончнома мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. I ва II гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар лигнинга ёки гигроскопик пахтага ўралган ва металл ғаладонларга жойланган ампула, пробирка ва флаконларда берилади. Бунда металл ғаладонлар пломбаланиб, сурғучли муҳр босилган ҳамда ёғоч қутига жойланган бўлиши лозим. III гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар картон ёки ёғоч қутиларда, махсус синмайдиган ғаладонларга жойланган ампула, пробирка ва флаконларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. I ва II гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни бир ташкилотдан бошқа ташкилотга бериш кузатувчи орқали махсус ажратилган транспортда ташиш орқали рухсат этилади. Узоқ масофаларга поезд билан ташиш икки нафар ветеринария ёки тиббиёт врачи кузатувида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар ҳамда аттенуацияланган (кучсизлантирилган) вакцина штаммлари кузатувчи орқали ушбу Низомда назарда тутилган барча шартларга қатъий риоя этилган ҳолда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар ташкилотдан ташқарига кавшарланган ампула, пробирка ёки флаконларда лиофил қуритилган ҳолатда, шунингдек натив (аралашмаларсиз) ҳолатда беркитилган пробирка ёки флаконларда берилади. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларнинг натив штаммлари муз, қуруқ муз солинган термосда, терможомадонда ёки суюқ азотли Дьюар идишларида ташилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тирик ва касаллик чақирувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлардан ташкил топган тез бузиладиган биологик моддалар шиша флаконларга ёки яхшилаб беркитилган қалин шиша найга ёки кавшарланган ампулага солинган ҳолда берилади. Бунда, идиш герметик беркитилган бўлиши зарур. У бир неча марта қалин сингдирувчи мато (гигроскопик пахта, жун газлама ёки ип газлама қопчиқ) билан ўралган, юқори ва пастидан дукдаги йигирилган ип билан боғланган бўлиши лозим. Шу тарзда ўралган идиш мустаҳкам, яхши ёпиладиган металл қутига солинади. Ички идиш ва металл қути орасидаги сингдирувчи модда, зарарланиш ҳолларида ички идишда бўлган ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган барча суюқликни сингдириш учун етарли миқдорда бўлиши керак. Металл қути шундай тайёрланиши ва ёпилиши керакки, бунда ҳар қандай зарарланиш имкони бартараф этилиши, шунингдек ушбу металл қути пахта ёки сингдирувчи материал билан ўралган бўлиши ва ҳимояловчи қутига шундай жойланиши керакки, бунда ҳар қандай силжиш бартараф этилиши лозим. Ушбу ҳимояловчи қути бир бўлак ичи бўш ёғочдан ёки металлдан ёхуд худди шундай мустаҳкам ва конструкцияга эга бўлган ташиш пайтида очиш мумкин бўлган яхши ёпиладиган қопқоқ билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Барча микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар, уларнинг штамм паспорти илова қилинган ҳолда берилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақловчи йиғилган материаллар, органлар ва тўқималар 50 фоизли глицерин эритмаси солинган пробирка ёки флаконларда, пробирка ёки флаконлар резина ёки целлофан ғилофларга жойланган, муз солинган ҳолда пломбаланган ёки муҳрланган термосда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ташкилотлар микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни ҳамда улардан олинган даволаш-профилактика препаратларини тегишли талабномалар асосида олишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ташкилотларда I ва II гуруҳ касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни қабул қилиш ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тузиладиган ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари, тегишли лаборатория (махсус хона) мудири ва ушбу штаммлар билан ишловчи ветеринария врачидан иборат таркибда бўлган комиссия томонидан далолатнома тузилган ҳолда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатномада қабул қилинган микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар солинган идишларнинг жойлашиши ва ҳолати, ичидаги материаллар ва уларнинг бутунлиги, шунингдек жўнатилган намуналарга ёрлиқ бўйича ҳужжатларнинг мувофиқлиги кўрсатилиши лозим. Далолатнома тузилгандан сўнг унинг бир нусхаси зудлик билан микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни берган ташкилотга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ташкилотларда микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар ҳамда уларнинг ҳаракати бўйича маълумотларни ҳисобга олиш юзасидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган 1—9-шаклларга мувофиқ журналлар юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Барча журналлар лаборатория мудири ёки ташкилот раҳбари томонидан журналларни сақлаш ва юритиш вазифаси топширилган масъул шахс томонидан сейфда ёки металл шкафда сақланади. Журналлар бетлари рақамланган, тикилган ва муҳрланган ҳолда бўлиши ҳамда ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ташкилотлар микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларнинг патоген ва нопатоген штаммларига, шунингдек ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсин ҳамда заҳарларга эга бўлса ҳар йилнинг 10 январига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобот тақдим қилиши лозим. Ушбу ҳисобот ташкилот раҳбарининг имзоси ва ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 23 июндаги 112-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2232-2, 13.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2023 й., 10/23/2232-2/0474-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 17 май
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларнинг патоген фаоллиги бўйича I, II ва III гуруҳдаги касалликларни қўзғатувчилар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Лотин тилидаги номи

Давлат тилидаги номи

Бактериялар

I гуруҳ:

1.

Pestis camelorum (Versinia реstis (Васterium реstis)

туялар ўлати

2.

Pleuropneumonia contagiosa bovum (Micoplasma mucoides)

юқумли плевропневмония

II гуруҳ:

1.

Bacillus anthracis

куйдирги

2.

Brucella (Brucella melitensis, Brucella abortus, Brucella suis, Brucella ovis, Brucella canis)

бруцеллёз

3.

Tuberculosis (Mycobacterium tuberculosis Mycobacterium bovis)

туберкулёз

4.

Tularaemia (Francisella tularensis Francisella Dorofeev)

туляремия

5.

Leptospirosis (L. interrogans, L. Нebdomadi, L. Biflexa, L. Роmоnа, L. Тarassovi; қорамолларда — s, L. роmоnа, L. Grippotyphosa)

лептоспироз

6.

Campylobacter

кампилобактериоз

7.

Paratuberculosis

паратуберкулёз

8.

Salmonellosis (Salmonella abortus оvis)

қўйлар сальмонеллёзи

9.

Malleus (Burkholderia mallei)

отларнинг манқа касаллиги

10.

Contagious Equine Metritis

юқумли метрит

11.

Rhinitis atrоphica intectiosa suum (Bordetella bronchiseptica)

чўчқаларнинг атрофик ринити

12.

Salmonellosis avium (S. gallinorum pullorum; S. enteritidis, S. typhimurium, S. ifantis, S. anatum, S. london, S. Нaifa)

паррандалар тифи (сальмонеллёз)

13.

Mycobacterium tuberculosis avium

паррандалар туберкулёзи

14.

Mycoplasmosis respiratoria (Mycoplasma gallisepticum, M. synoviae, M. meleagridis ва M. iowae)

паррандалар микоплазмози

15.

Pullorosis (Salmonella pullorum)

паррандалар пуллорози

16.

Pasteurella multocida

Қорамоллар, паррандалар ва қуёнларнинг пастереллёзи

19.

Agalactia contagiosa ovium et caprarum (Мicoplasma agalaktiae)

қўй ва эчкиларнинг юқумли агалактия ва найроби (Африка гастроэнтерит) касаллиги

20.

Pleuropneumonia infectiosa caprarum (Мicoplasma mycoides var capri)

эчкиларнинг юқумли плевропневмонияси

III гуруҳ:

1.

Listeriosis (Listeria monocytogеnes)

листериоз

2.

Melioidosis (Pseudomonas pseudo-mallei)

мелиоидоз

3.

Gangraena emphysematosa (Cl. Chauvoei)

қорасон

4.

Pasteurella

ҳайвонларнинг пастереллёз касалликлари (қорамол, парранда ва қуёнлардан ташқари)

5.

Salmonellosis (Salmonella dublin, Salmonella tiphimurium; Salmonella cholerae suis, Salmonella abortus equi)

бошқа тур ҳайвонларнинг (қўйлар ва паррандалардан ташқари) сальмонеллёзи

6.

Necrobacillosis (Fusobacterum nekrophorum)

некробактериоз

7.

Нepatizis infectiosa necrotica, Bradsot (Clostridium septicum, Cl. Оеdematiens А,В тури, Cl.perfringens ва Cl. Sordellii,)

брадзот ва энтеротоксемия касаллиги

8.

Corynebacterium pseudotuberculosis

отларнинг казеозли лимфаденит касаллиги

9.

Нistolysis infectiosa perniciosa larva apium (Paenibacillus larvae subsp. larvae)

асалариларнинг Америкача чириш касаллиги

10.

Pestis apium europea (Melissococcus plutonius, Enterococcus faecalis), Paenibacillus alvei, Brevibacillus laterosporus, Achromobacter eurydice, M. plutonius)

асалариларнинг Европача чириш касаллиги

11.

Clostridium botilinum, Clostridium tetani, Clostridium septicum. Cl. оеdematiens А,В турлари-Cl. Sordellii, Cl. Gigas, Cl. Рerfringens, Cl. Novyi, Clostridium perfringens B

ботулизм ва бошқа клостридиозлар (ботулизм, қотма, брадзот, инфекцион энтеротоксемия, инфекцион некротик гепатит, қўзилар анаэроб дизентерияси)

Риккетсиялар

II гуруҳ:

1.

Q-febris (Coxiella burneti, син. Rickettsia burneti)

ку-иситмаси

2.

Нydropericarditis infectiosa (Rickettsia ruminantium)

гидроперикардит

III гуруҳ:

1.

Keratoconjuncti-vitis rickettsiosa

риккетсияли кератоконьюнктивит касаллиги

Вируслар

I гуруҳ:

1.

Aphtae epizooticae

оқсил

2.

Stomatitis vesicularis (РНК сақловчи вирус, рабдовириди оиласи ва везикуловирус авлодига мансуб)

везикулали стоматит

3.

Febris vallis Rift

рифт водийси иситмаси

4.

Morbis vesicularis suum (РНК сақловчи вирус Enterovirus авлодига ва Picornaviridae оиласига мансуб)

чўчқаларнинг везикулали касаллиги

5.

Peste des petite ruminants (РНК ли вирус — парамиксовирус оиласи ва Морбилл авлодига мансуб)

майда шохли моллар ўлати

6.

Pestis bovum

қорамоллар ўлати

7.

Blutang

блютанг

8.

Neethling

юқумли нодуляр дерматити

9.

Febris catarrhalis infectiosa ovium (РНК сақловчи вирус, Orbivirus авлодига ва Reoviridae оиласига мансуб)

қўйларнинг катарал иситмаси

10.

Variola (ДНК ли Поксвириди оиласига мансуб вирус бўлиб, эпителиотроп хусусиятига эга. Ҳозирги вақтда одамлар, ҳайвонлар ва ҳашаротларда Poxviridae, каприпоксвирус, суипоксвирус, авипоксвирус)

қўй ва эчкиларнинг чечаги

11.

Pestis equorum

отлар ўлати

12.

Pestis africana equorum (РНК сақловчи вирус бўлиб, Reoviridae оиласи ва Orbivirus авлодига мансуб)

отларнинг Африка ўлати

13.

Pestis suum (Тогавириди оиласи, Пестивирус авлодига мансуб РНК ли вирус)

чўчқалар классик ўлати

14.

Pestis africana suum (Иридовируслар оиласига мансуб РНК ли вирус)

чўчқалар африка ўлати

15.

Morbus Newcastle (РНК ли парамиксовириди оиласига ва парамиксо-вирус авлодига мансуб)

паррандаларнинг Ньюкасл касаллиги

16.

Нigh patogens avian Influenza

паррандалар юқори патогенли гриппи

II гуруҳ:

1.

Morbus Aujeszky, Pseudorabies (Герпесвирус оиласига кирувчи ДНК ли вирус)

ауески касаллиги

2.

Lyssa, Rabies (Рабдовирус оиласи, лиссавирус авлодига кирувчи РНК ли вирус)

қутуриш касаллиги

3.

Bovine leucosis

қорамолларнинг энзоотик лейкози

4.

Phinotracheitis infectiosa bovum

юқумли ринотрахеит

5.

Coryza gangraenosa

ёмон сифатли катарал иситма

6.

Febris ephemera (РНК сақловчи вирус Рабдовириди оиласига ва рабдовирус авлодига мансуб)

эфемер иситмаси

7.

Аdenomatosis ovium

ўпка аденоматози

8.

Camel pox

туялар чечаги

9.

Grippus equorum

отлар гриппи

10.

Equine pox

отлар чечаги

11.

Encephalomyelitis infectiosa equorum

отларнинг юқумли энцефаломиелит касаллиги

12.

Anaemia infectiosa ekuorum (Ретровириди оиласи ва лентивирус авлодига мансуб, РНК сақловчи вирион)

отларнинг юқумли анемия касаллиги

13.

Rhinopneumoniae equorum (Нerpesvirus)

отлар ринопневмонияси

14.

Arteriitis infectiosa equorum

отлар вирусли артериити

15.

Encephalitis japonica

отлар япония энцефалити

16.

Venezuelan equine encephalitis

отлар венесуэла энцефаломиелити

17.

Gastroenteritis infectiosa suum (ДНК сақловчи плеоморф гемадсорбцияловчи қобиқли вирус бўлиб, Coronaviridae оиласига ва Coronavirus авлодига мансуб вирион)

чўчқалар трансмиссив гастроэнтерит касаллиги

18.

Encephalomyelitis enzootica suum

чўчқалар энтеровирусли энцефаломиелити

19.

Pestis carnivorum (РНК ли вирус, Paramyxoviridae оиласи ва Morbillivirus авлодига мансуб)

гўштхўр ҳайвонларнинг ўлати

20.

Poxviridae, (virus borreliota gallinarum)

паррандалар чечаги

21.

Bronchitis infectiosa avium (Сoronavirus avia)

паррандалар юқумли бронхити

22.

Laryngotracheitis Infectiosa (Нerpes virus galli-1)

паррандалар юқумли ларинготрахеити

23.

Bursitis infectiosa avium (НК сақловчи вирус бўлиб, Birnaviridae оиласига Avibirnavirus авлодига мансуб)

паррандалар юқумли бурсити (Гамборо)

24.

Morbus Marek (ДНК сақловчи вирус Нerpesvirus авлоди ва Нerpesviridae оиласига мансуб. А, В ва С турлари мавжуд)

паррандалар марек касаллиги

25.

Нepatitis virosa anatum

ўрдакларнинг вирусли гепатити

26.

Pestis anatum

ўрдакларнинг вирусли энтерити

27.

Myxomatosis cuniculorum (ДНК сақловчи вирус Leporipoxvirus авлодига ва Рoxviridae оиласига мансуб)

қуёнларнинг миксоматози

28.

Calciviridae оиласига ва Calcivirus авлодига мансуб, РНК сақловчи вирус (ҚГК, некротик гепатит, геморрагик пневмония)

қуёнларнинг вирусли геморрагик касаллиги

III гуруҳ:

1.

Exantheme vesicularis suum (РНК сақловчи Сalicivirus авлодига Сaliciviridae оиласига мансуб вирус бўлиб, унинг 13 та серологик тури (А, В, С, Д, Е, А-48 ва бошқ..))

отларнинг коэтал экзантема касаллиги

2.

Erysipelas suum, Erysipelothrix rhusiopathiae, Rhusiopathia suia (Erysipelothrix insidiosa (E. rhusiopathiae))

чўчқалар сарамаси

3.

Leucosis avium (РНК ли, онкорнавирус Oncovirus C авлодига, Retroviridae оиласига мансуб. А, В, С, D ва Е гуруҳлари мавжуд)

паррандалар лейкози

4.

Encephalitis (Picornaviridae оиласига мансуб вирус)

жўжаларнинг энзоотик энцефаломиелити

5.

Morbus Aleutica lutreolarum

норкаларнинг алеути

6.

Parvoviridae

норкаларнинг вирусли энтерити

7.

Parapoxvirus

майда шохли ҳайвонларнинг пустуллёз стоматити

8.

Diarhea viralis bovum (Togaviridae оиласи ва пестивирус авлодига мансуб, РНК сақловчи вирион)

қорамолларнинг вирусли диарея касаллиги

Хламидиялар

II гуруҳ:

1.

Abortus enzootica ovis (Chlamydphila abortus ovis)

қўйларнинг энзоотик аборт (хламидиоз) касаллиги

2.

Ornithosis (Chlamydiae psittaci)

паррандалар хламидиози (орнитоз, пситтакоз)

Замбуруғлар

II гуруҳ:

1.

lymphangitis epizootica

отлар эпизоотик лимфангит

III гуруҳ:

1.

Actinomyces bovis

қорамолларнинг актиномикози

Содда ҳайвонлар

III гуруҳ:

1.

Toxoplasma gondii

токсоплазмоз

Прионлар

II гуруҳ:

1.

Bovine spongiform encephalopathy

пўкаксимон энцефалопатия

2.

Proteinaceus infectious particle

қўйларнинг скрепи ва прогрессив пневмонияси

Биологик келиб чиқиш табиатига эга бўлган заҳарлар

III гуруҳ:

1.

ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб барча токсин ва заҳарлар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари рўйхатга олинмаган барча турдаги ҳайвонларнинг хавфли касалликлари, микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарлар ҳам тааллуқлидир.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 февралдаги 01/20-03-сонли қарори (рўйхат рақами 2232-1, 01.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2022 й., 10/22/2232-1/0175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»‎

____________________________________________‎

‎(ташкилот раҳбарининг имзоси, Ф.И.О.)‎ ‎

‎20___ й. «___» ___________‎ ‎

‎Янгиланган ва лиофиллаб қуритилган микроорганизм штаммларининг
ШТАММ ПАСПОРТИ
1.‎ Штамм номи, унинг рақами ва бошқа шартли белгилари ‎
2.‎ Ким, қачон ва қайси турдаги ҳайвондан ажратилган штамм‎
3.‎ Штамм олинган ташкилот номи ва штаммнинг олиш санаси‎
4.‎ Ҳозирги вақтда ушбу штамм ишлаб чиқариш штаммими ёки лаборатория штаммими‎
5.‎ Штаммни сақлаш усули
‎(ҳарорат Сº, озуқа муҳити)
6.‎ Озуқа муҳитларига қайта экиш ёки штаммларни янгилаш даври‎
7.‎ Штаммнинг культурал — биокимёвий хусусиятлари‎
8.‎ Штаммнинг серологик хусусиятлари‎
9.‎ Штаммнинг лаборатория ҳайвонларидаги биологик хусусиятлари (патогенлиги)‎
10.‎ Мойил ҳайвон орқали штаммни пассаж қилиш сони ва санаси ‎
11.‎ Штамм ҳақида қўшимча маълумотлар ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микроорганизмлар ва вируслар штаммларини, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ва заҳарларни лабораторияга келтирилишини ҳисобга олиш
ЖУРНАЛИ

1-шакл‎

Т/р Патологик материал келтирилган сана Қаердан ва қайси турдаги ҳайвондан Келтирилиш мақсади Материал тури ва сони Текшириш натижаси Ажратилган қўзғатувчи номи Қўзғатувчи тақдири Масъул ходим имзоси
бактериологик‎ биосинов‎ серологик‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Лабораторияларда мавжуд барча микроорганизмлар ва вируслар штаммларини, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ва заҳарларни ҳисобга олишнинг инвентарь

‎‎ЖУРНАЛИ

2-шакл‎

Т/р‎ Касалликларни қўзғатувчиларнинг номи (лотин ёки кирилл алифбосида) Штамм тавсифи Лабораторияга келтирилган санаси‎ Қаердан келтирилганлиги Штамм ажратилган жой ва манбаси‎ Штамм ажратилган сана‎ Штамм ажратган шахс‎ Кимга ва қачон берилган (пробирка, флакон ва ампулалар сони)‎ Эслатма‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарлар ҳаракатини ҳисобга олиш

‎ЖУРНАЛИ

3-шакл‎

Сана Штаммнинг номи Штаммнинг тавсифи Сақлаш
жойи‎ ҳарорат‎ сони‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

3-шаклнинг давоми
‎‎

Кун давомида харажат миқдори (ампула, пробирка, флаконлар сони) Иш кунининг охирида қолдиқ миқдори Эслатма‎
Сони‎ Ишда ишлатилган Йўқотилган Берилган қуруқ ҳолда натив ҳолда
қуруқ ҳолда‎ натив ҳолда‎ кимга‎ сони‎ олган киши имзоси‎
7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарлар билан зарарлантирилган ҳайвонларни ҳисобга олиш

‎ЖУРНАЛИ

4-шакл‎

Т/р Сана‎ Ҳайвон тури‎ Қайси штамм билан зарарлантирилди‎ Ойнинг бошидаги ҳайвонлар сони‎ Ой давомида қўшилди‎ Ой давомида касалланиб ўлди‎ Ойнинг охирида тирик қолган ҳайвонлар сони ‎ Масъул ходим имзоси‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Микроорганизмлар ва вируслар штаммларини, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш

‎ЖУРНАЛИ

5-шакл‎

Т/р‎ Талаб тушган сана‎ Талаб қайси ташкилотдан тушган‎ Штаммни беришга рухсат берган шахснинг Ф.И.О. ва рухсат берилган сана‎ Штамм номи ва берилган ампула, пробирка, флакон сони‎ Штамм берилган сана‎ Штаммларни олган шахснинг Ф.И.О, олган санаси ва ишончнома рақами Штамм олган шахснинг имзоси‎ Штамм берган шахснинг имзоси‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ажратиб олинган микроорганизмлар ва вируслар штаммларини, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни ҳисобга олиш ва йўқ қилиш

ЖУРНАЛИ

6-шакл‎

Т/р‎ Сана‎ Текшириш рақами‎ Қайси жойдан олинган‎ Қайси материалдан ажратилган‎ Ажратилган штаммнинг номи ва сони‎ Штаммнинг тақдири (йўқотилган, берилган ва қолдирилган пробирка, флакон сони)‎ Штаммни олингани ёки йўқотилгани ҳақида имзо‎ Эслатма‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Қабул қилинган ва жўнатиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, токсинлар ҳамда зуҳурларни ҳисобга олиш

‎ЖУРНАЛИ

7-шакл‎

Т/р‎ Олинган сана‎ Қаердан олинган‎ Олинган штаммнинг номи, шифри ва рақами‎ Олинган штаммнинг миқдори‎ Штамм келтирган шахснинг Ф.И.О. Штамм олингани ҳақида имзо‎ Эслатма‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Микроорганизмлар ва вируслар штаммларини, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсин ҳамда заҳарларни хусусиятларини текшириш натижаларини қайд қилиш

ЖУРНАЛИ

8-шакл‎

Т/р‎ Қўзғатувчи номи‎ Инвентарь журнал бўйича рақами‎ Текшириш санаси‎ Морфологик хусусиятлари Культурал хусусиятлари Биокимёвий хусусиятлари Серологик хусусиятлари Гемолитик хусусиятлари Вирулент хусусиятлари Эслатма‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ташкилотдан чиқарилган ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммларини, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсин ва заҳарларни ҳисобга олиш

‎ЖУРНАЛИ

9-шакл‎

Т/р‎ Штамм учун ҳужжат келган сана‎ Буюртманинг мазмуни‎ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси қарорининг рақами ва санаси Берилган штаммнинг номи‎ Штамм берилган сана‎ Берилган штамм рақами ва шифри Ампула, пробирка сони Штамм жўнатувчининг адреси‎ Штамм олингани ҳақида имзо‎ Эслатма‎
(3-илованинг 9-шакли Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 23 июндаги 112-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2232-2, 13.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2023 й., 10/23/2232-2/0474-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

____________________________________________________________ томонидан микроорганизмлар ва вируслар культураларининг патоген ва нопатоген штаммларига, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсин

(ташкилот номи)

ҳамда заҳарларнинг ҳаракати бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига топшириладиган

ҲИСОБОТ ШАКЛИ

Т/р

Касалликни қўзғатувчи номи

Штамм номи

Ўлчов бирлиги (пробирка, ампула флакон сони)

Йил бошида мавжуд

Қўшилди

Йил давомидаги харажат (пробирка, ампула флакон сони)

Йил охирида қолган штаммлар сони

Штаммнинг сифати (ишлаб чиқариш , эталон, эпизоотик )

берилди

ишлатилди

йўқотилди

(4-илова Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 23 июндаги 112-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2232-2, 13.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2023 й., 10/23/2232-2/0474-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 240-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 01.03.2022 й., 10/22/2232-1/0175-сон; 14.07.2023 й., 10/23/2232-2/0474-сон)