14.04.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2217
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 14.04.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2217
Date of entry into force
24.04.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларда инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2217]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/14-сонли қарори (рўйхат рақами 2217-2, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2217-2/1104-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларда инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 22 майда 227-сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инспекция ўтказувчи таркибий бўлинмалари томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисида низом» (янги таҳрирда) (рўйхат рақами 889, 2000 йил 4 февраль) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 12 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8/1-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 12 мартдаги 8/1-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларда инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банклар, шу жумладан уларнинг филиаллари, банк хизматлари офислари ҳамда банк хизматлари марказларида (бундан буён матнда банк деб юритилади) инспекция (текширув) ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, банклар фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун банкларда инспекция (текширув)лар ўтказади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Банкларда инспекция (текшириш) ўтказишни Марказий банк томонидан инспекция (текшириш) ўтказиш ваколати берилган унинг тегишли таркибий тузилмаси (бундан буён матнда текшириш ўтказувчи таркибий тузилма деб юритилади) амалга оширади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комплекс инспекция қилиш (текшириш) — банкларнинг ҳақиқий молиявий аҳволини ва банк фаолиятига хос бўлган хавф-хатарларни бевосита жойига чиқиш орқали ўрганган ҳолда уларнинг фаолиятига умумий баҳо бериш мақсадида инспекция (текшириш) ўтказилишини кўзда тутувчи назорат тури;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш) — банкларда айрим банк операцияларини инспекция қилиш (текшириш)ни кўзда тутувчи назорат тури;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масофадан назорат қилиш — муаммоларни бошланғич даврида аниқлаш мақсадида банклар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар таҳлили, шу жумладан, уларнинг молиявий ҳолатининг мониторингига асосланган назорат тури;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат тартибидаги инспекция қилиш (текшириш) — банкларда текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан охирги инспекция (текшириш)да аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилиши аҳволини назорат қилиш мақсадида амалга ошириладиган текшириш.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан банклар фаолиятини текширишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларни молиявий ҳолатига баҳо бериш, уларнинг фаолиятида мавжуд бўлган хавф-хатарларни, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимояси таъминланганлигини аниқлаш ва баҳо бериш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар фаолиятига хос таваккалчиликни баҳолаш, иқтисодий нормативларга риоя қилиниши, уларга белгиланган меъёрларнинг тўғри ҳисобланиши аҳволини текшириш. Бунда ташқи омилларнинг банк молиявий ҳолатига таъсирини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳамда банк капитали, активлари сифати, бошқаруви, даромадлари ҳамда ликвидлилигини текшириш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларда бухгалтерия аппаратининг тузилиши, бухгалтерия иши ва ҳужжат айланишини ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисобининг умумий қоидаларига риоя этилиши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тўғри юритилиши ва ҳаққонийлиги, капитал, активлар, мажбуриятлар, пул оқими, асосий воситалар ҳисобининг ва балансдан ташқари ҳисобварақларнинг бухгалтерия андозалари тамойилларига мос равишда юритилиши ҳамда банк молиявий ҳолатига фоиз ставкаси, чет эл валюта курси, кредит, ликвидлилик, таваккалчилик ва бошқа омилларнинг таъсирини алоҳида текшириш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги инспекция (текшириш) натижалари бўйича аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилишини таъминлаш ҳамда банк рейтингини белгилаш юзасидан таклифлар бериш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларда ички назоратни жорий этиш ҳамда амалга оширилиши аҳволини текшириш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиниши аҳволини текшириш.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма банклар фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда текширади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилманинг банкларда ўтказилган инспекция (текшириш) ҳисоботи фақат Марказий банк томонидан ўзининг таркибий бўлинмаларига банклар фаолиятини назорат қилиш мақсадида берилади, инспекция (текшириш) ҳисоботини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда учинчи шахслар эътиборига етказиш ҳоллари бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Банкларда ўтказилган инспекция (текшириш) ҳисоботи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланган тафтишларни ҳамда молиявий ҳисоботларнинг ташқи аудит текширувини ўтказиш мажбуриятидан озод этмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Инспекция (текширув)ларнинг турлари, даврийлиги ва муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Банкларни инспекция қилиш (текшириш) қуйидаги турларга бўлинади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комплекс инспекция қилиш (текшириш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат тартибида инспекция қилиш (текшириш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Банкларда комплекс инспекция (текшириш) масофадан назорат қилиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/14-сонли қарори (рўйхат рақами 2217-2, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2217-2/1104-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарорига (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарорига (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Комплекс инспекция қилиш (текшириш)лар ёки алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш)лар давомида аниқланган хато ва камчиликларни банклар томонидан бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш масофадан назорат қилиш натижаларига кўра илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларнинг бартараф этилмаганлиги ёки уларнинг бартараф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилмаганлиги ёхуд ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарорига (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидаги ҳолларда алоҳида масалалар юзасидан инспекция (текшириш) ўтказилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларининг таваккалчиликларини баҳолаш натижалари асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сўровлари асосида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Инспекция (текшириш) муддати 30 календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда инспекция (текшириш) муддати Марказий банк фармойиши асосида узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Инспекция (текшириш) муддати банк томонидан амалга ошириладиган операциялар ҳажми, унинг бўлинмалари тармоғининг кенглигини инобатга олган ҳолда белгиланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарорига (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Инспекция (текшириш)ни ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Банкларда комплекс инспекция қилиш (текшириш) Марказий банкнинг фармойиши асосида тайинланади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда банкларни комплекс инспекция қилиш (текшириш) Марказий банкнинг фармойишига илова қилинадиган тегишли инспекция (текшириш) саволномасига мувофиқ банк операциялари танлов асосида амалга оширилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Назорат тартибидаги ва алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш)лар Марказий банк ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг фармойишлари асосида тайинланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Банкларни инспекция (текшириш)дан ўтказувчи текширув гуруҳининг таркиби ва унинг раҳбари, бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусияти, бўлинмалар тармоғининг кенглиги инобатга олинган ҳолда Марказий банк ёки унинг ҳудудий бош бошқармаларининг фармойишига илова тариқасида тасдиқланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Зарур ҳолларда инспекция (текшириш) ўтказувчи текширув гуруҳи таркибига банклар ва бошқа ташкилотларнинг малакали мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Текширув гуруҳи раҳбари ушбу гуруҳга раҳбарлик қилади, унинг ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради, текширув гуруҳи аъзоларининг билими ва тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Текширув гуруҳи раҳбари ушбу гуруҳ аъзолари томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади, умумлаштиради ва инспекция (текшириш) ҳисоботини тузади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Текширув гуруҳининг инспекция (текшириш) тайинланган банк томонидан мазкур Низомда белгиланган талабларни ўз вақтида ёки умуман бажармаслик инспекция (текшириш) ўтказилишига қаршилик кўрсатилган деб ҳисобланади ва бундай ҳолат далолатнома билан расмийлаштирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Далолатнома текширув гуруҳи раҳбари ҳамда инспекция (текшириш) тайинланган банк раҳбари, штат жадвалида бош бухгалтер назарда тутилган ҳолларда бош бухгалтер ёки бошқа ходимлар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, банк раҳбари, бош бухгалтер ёки бошқа ходимлар далолатномани имзолашдан бош тортган ҳолларда, далолатнома текширув гуруҳи раҳбари ва текширув гуруҳининг камида бир аъзоси томонидан имзоланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Далолатнома икки нусхада тузилади ва бир нусхаси инспекция (текшириш) тайинланган банкка маълумот учун, иккинчиси эса инспекция (текшириш)ни тайинлаган Марказий банкка ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғига тегишли чоралар кўриш учун топширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Банкларни инспекция (текшириш)дан ўтказувчи текширув гуруҳининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
(5-боб номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Текширув гуруҳи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текшириш) ўтказилаётган банк фаолияти билан боғлиқ биноларга ва хизмат хоналарига эркин кириб чиқиш;
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автоматлаштирилган банк ва ахборот тизимларидан зарур маълумотларни танлаш режимида фойдаланиш ҳамда ушбу маълумотларнинг электрон нусхаларини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк раҳбари ва ходимларидан инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳар қандай ҳужжатларнинг асл нусхаларидан нусха олиш, лозим бўлганда эса ҳужжатлар нусхаларини имзоланган, рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этилишини талаб қилиш;
(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк раҳбари ва ходимлари билан суҳбатлар ўтказишга, улардан инспекция (текшириш) давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича маълумотлар ва тушунтиришлар олиш, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлик ёки уларни талаб даражасида бажармаслик ҳолатлари юзасидан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
(29-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текшириш) ҳисоботини банк раҳбари ёки ходимлари имзолашдан бош тортганда ёки уни имзолаш асоссиз кечиктирилганда текширув гуруҳи раҳбари ва аъзолари томонидан имзо қўйилиб, бу ҳақда Марказий банк раҳбариятига билдиришнома киритиш.
(29-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарорига (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Текширув гуруҳи қуйидагиларга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текшириш) ўтказиш ҳуқуқини берувчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текшириш) давомида текширилаётган банкка унинг жорий фаолиятини амалга оширишига халақит бермаслик;
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текширув) ҳисоботининг бир нусхасини текширилаётган банк ихтиёрида қолдириш;
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текшириш)ни ўз вақтида ҳамда сифатли ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текшириш) давомида ўзларига маълум бўлган банк, тижорат ва хизмат сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишларни рўйхатга олиш китобига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзув киритиш;
(30-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текшириш) давомида банкдан фойдаланиш учун олинган ҳужжатлар ва мулкларни бут сақланишини ҳамда инспекция (текшириш) якунлангандан сўнг қайтарилишини таъминлаш.
(30-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текширув гуруҳи қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.
(30-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Инспекция (текшириш) тайинланган банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
(6-боб номиЎзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Инспекция (текшириш) тайинланган банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширув гуруҳидан Марказий банкнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги фармойишини ҳамда уларнинг хизмат гувоҳномаларини кўрсатишни талаб қилиш ва танишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текшириш) ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг инспекция (текшириш) ўтказишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятлари инспекция қилиниши (текширилиши) тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текширув) ҳисоботининг бир нусхасини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунда белгиланган тартибда инспекция (текшириш) натижалари устидан шикоят қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(31-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Инспекция (текшириш) тайинланган банк қуйидагиларга мажбур:
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширув гуруҳига инспекция (текшириш) ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширув гуруҳига амалий ёрдам кўрсатиш учун бириктириладиган ходимларни тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа ахборотларни бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳар қандай ҳужжатларнинг асл нусхаларидан нусха бериш, лозим бўлганда эса ҳужжатлар нусхаларини имзоланган, рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этиш.
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/12-сонли қарори (рўйхат рақами 2217-3, 19.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 10/20/2217-3/0787)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммаларига олишлари мумкин.
(32-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Инспекция (текшириш) натижаларини расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Банкда ўтказилган инспекция (текширув) натижаси инспекция (текшириш) ҳисоботида акс эттирилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Инспекция (текшириш) ҳисоботи уч нусхада тузилиб, уларнинг ҳар бири текширув гуруҳи раҳбари ва аъзолари, инспекция (текшириш) ўтказилган банк раҳбари, шунингдек штат жадвалида бош бухгалтер назарда тутилган ҳолларда бош бухгалтер томонидан имзоланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Инспекция (текшириш) ўтказилган банк раҳбари ва (ёки) бош бухгалтери инспекция (текшириш) ҳисоботини имзолашни рад этган тақдирда, уларнинг бу ҳақдаги асослантирилган фикр ва эътирозлари баён этилган тушунтириш хати тақдим этилиши шарт.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Инспекция (текшириш) ҳисоботини банк раҳбари ва (ёки) бош бухгалтери томонидан имзолашнинг рад этилиши инспекция (текшириш) ҳисоботини Марказий банк ёки унинг ҳудудий Бош бошқармасига тақдим этилмаслигига асос бўлмайди.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Марказий банк ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаси имзоланмаган инспекция (текшириш) ҳисоботини кўриб чиқиш жараёнида банк раҳбари ва (ёки) бош бухгалтери тушунтириш хатида келтирилган асосланган фикр ва эътирозларни инобатга олиши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Марказий банкнинг фармойиши асосида ўтказилган банклардаги инспекция (текшириш) ҳисоботи қуйидагиларга тақдим этилади:
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция (текшириш) ўтказилган банкка — инспекция (текшириш) давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда уларга келгусида йўл қўйилмаслигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун;
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкнинг Банкларда ўтказилган текшириш ҳисоботларини кўриб чиқувчи ишчи органига — инспекция (текшириш) натижаси бўйича аниқланган хато ва камчиликларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, уларни бартараф қилиш ҳамда келгусида такрорланмаслик чораларини кўриш бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкнинг текшириш ўтказувчи таркибий тузилмасига маълумот учун.
(38-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/14-сонли қарори (рўйхат рақами 2217-2, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2217-2/1104-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасининг фармойиши асосида ўтказилган инспекция (текшириш) ўтказилган филиал, банк хизматлари офиси ёки банк хизматлари марказига инспекция (текшириш) ҳисоботи қуйидагиларга тақдим этилади:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банка — инспекция (текшириш) давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда уларга келгусида йўл қўйилмаслигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун;
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига — ўтказилган текширишлар натижаларини кўриб чиқувчи ишчи орган йиғилишида хато ва камчиликларни келиб чиқиш сабабларини муҳокама қилиш, уларни бартараф қилиш ҳамда келгусида такрорланмаслик чораларини кўриш учун;
(39-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкнинг текшириш ўтказувчи таркибий тузилмасига маълумот учун.
(39-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/14-сонли қарори (рўйхат рақами 2217-2, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2217-2/1104-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Инспекция (текшириш) ўтказиш давомида банка зудлик билан тегишли чоралар қўлланилишини тақозо қиладиган ҳолатлар аниқланганда, текширув гуруҳи томонидан инспекция (текшириш) муддати тугашини кутмаган ҳолда оралиқ далолатнома тузилади ва Марказий банкка тақдим этилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 157-модда, 49-сон, 506-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2217-2/1104-сон; 19.06.2020 й., 10/20/2217-3/0787; — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)