29.03.2011 йилдаги 93-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.03.2011 йилдаги 93-сон
Date of entry into force
29.03.2011
Ҳужжат 29.03.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сон Қонунига ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 83-моддасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига махсус унвонлар — мартаба даражалари бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида» 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда) 4-банди ва унга 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 29 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига махсус унвонлар — мартаба даражалари бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-даражали адлия маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-даражали адлия маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-даражали адлия маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-даражали юрист;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-даражали юрист;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-даражали юрист.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакасига мувофиқ олий юридик маълумот ёки бошқа олий маълумот мавжуд бўлган тақдирда, эгаллаб турган лавозими ва иш стажига, шунингдек, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган суд ижрочиларига 1-даражали юристгача ва 1-даражали юрист мартаба унвони берилишига йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига тегишли лавозимларга мувофиқ қуйидаги мартаба даражалари берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига ‎
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосарига‎
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосарларига‎
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ‎ —‎ Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига;
‎Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига;
‎Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Суд департаменти деб аталади) директорининг ўринбосарларига;
‎Тошкент давлат юридик институти ректорига.
1-даражали адлия маслаҳатчиси ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига;
‎Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига;
‎Суд департаментининг бошқармалари ва мустақил бўлимлари, Ички хавфсизлик инспекцияси бошлиқларига;
‎Суд департаменти ҳудудий бошқармалари бошлиқларига;
‎Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази бошлиғига;
‎Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорига;
‎Тошкент давлат юридик институти проректорларига.
2-даражали адлия маслаҳатчиси‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Суд департаменти бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига;
‎Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига;
‎Суд департаменти ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига;
‎Тошкент юридик коллежи директорига;
‎Тошкент давлат юридик институти ҳузуридаги академик лицей директорига;
‎Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази бошлиғининг ўринбосарига;
‎Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига.
3-даражали адлия маслаҳатчиси‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош консультантларига;
‎Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига;
‎Суд департаментининг бош инспекторларига;
‎‎катта суд ижрочиларига;
‎давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига;
‎ФҲДЁ органлари мудирларига;
‎Тошкент юридик коллежи директорининг ўринбосарига; Тошкент давлат юридик институти ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига.‎
1-даражали юрист‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи консультантларига;
‎Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош консультантларига;
‎Суд департаментининг етакчи инспекторларига;
‎Суд департаменти ҳудудий бошқармаларининг бош инспекторларига;
‎суд ижрочиларига (мартаба даражасида бўлиш муддатига қараб);
‎давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига;
‎нотариал архивлар мудирларига;
‎ФҲДЁ органлари мудирларининг ўринбосарларига;
‎ФҲДЁ органлари архивлари мудирларига.
2-даражали юрист‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг катта консультантларига;
‎Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи консультантларига;
‎Суд департаментининг катта инспекторларига;
‎Суд департаменти ҳудудий бошқармаларининг етакчи инспекторларига;
‎суд ижрочиларига (мартаба даражасида бўлиш муддатига қараб);
‎давлат нотариал идораларининг нотариусларига;
‎ФҲДЁ органларининг 1-тоифали инспекторларига.
3-даражали юрист‎ —‎ Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг катта консультантлари ва консультантларига;
‎Суд департаменти ҳудудий бошқармаларининг катта инспекторларига;
‎суд ижрочиларига;
‎нотариуслар ёрдамчиларига;
‎ФҲДЁ органларининг 2-тоифали инспекторларига.‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси, 3, 2 ва 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиларининг мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилмаган лавозимларини 1-даражали адлия маслаҳатчиси ва унгача бўлган мартаба унвонларини бериш мақсадида мавжуд лавозимларга тенглаштиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳар бир мартаба даражасида бўлиш муддати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3, 2, 1-даражали юристлар учун — 2,5 йилни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3, 2, 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун — 4 йилни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3, 2, 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасида бўлиш муддати белгиланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари идоралари ҳамда давлат нотариати ходимларига 1-даражали давлат адлия маслаҳатчисигача ва 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасини эгаллаб турган лавозимига қарамасдан изчилликка ва мартабада бўлиш муддатига риоя қилмаган ҳолда мартаба даражаси беришга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда эга бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан кейин камида 6 ой ўтгач берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг бир мартаба даражаси белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган ходимларига навбатдаги мартаба даражаси берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мартаба даражалари берилган ходимлар уларда умрларининг охиригача бўладилар ҳамда фақат Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларида ишлаш билан мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган тақдирда улардан маҳрум қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги, бадном қилувчи ножўя иш қилганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаганлиги учун ходимларнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин, лекин улар эга бўлган мартаба даражасидан икки даража паст бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш мартаба даражаси бериш ҳуқуқига эга бўлган тегишли мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларининг лавозим маошларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг лавозим маошларига қўшимча ҳақ Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек уларнинг фаолиятини молиялаштириш учун назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мартаба даражасига эга бўлган Суд департаменти ходимлари хизмат вазифаларини бажаришда белгиланган фарқлаш белгилари бўлган формали кийим-бош кийиб юрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мартаба даражасига эга бўлган Суд департаменти ходимларининг формали кийим-боши ва фарқлаш белгилари намуналари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 134-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда; 2013 й., 34-сон, 453-модда; 2015 й., 6-сон, 67-модда; 2017 й., 25-сон, 551-модда, 33-сон, 864-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон, 01.02.2018 й., 09/18/67/0636-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон, 26.09.2018 й., 09/18/767/1966-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон; 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон; 31.10.2020 й., 09/20/678/1442-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон; 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)