Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сон Қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига махсус унвонлар — мартаба даражалари бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 29 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакасига мувофиқ олий юридик маълумот ёки бошқа олий маълумот мавжуд бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида махсус малака ошириш курсларини муваффақиятли ўтаган тақдирда, эгаллаб турган лавозими ва иш стажига, шунингдек, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси
—
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
—
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосарига
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
—
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосарларига; Тошкент давлат юридик университети ректори
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги департаментлари бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига
1-даражали адлия маслаҳатчиси
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорига; Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директорига; Тошкент давлат юридик университети проректорларига; «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорига; Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти директорига; «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси директорига
2-даражали адлия маслаҳатчиси
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; юридик техникумлар директорларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директорининг ўринбосарларига; «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» директорига; «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорининг ўринбосарларига
3-даражали адлия маслаҳатчиси
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига; туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларига; ФҲДЁ бўлимлари мудирларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; юридик техникум директорининг ўринбосарига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига
1-даражали юрист
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; юридик хизмат кўрсатиш марказлари бошлиқларига; давлат хизматлари марказлари директорларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига; идоравий нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ архивлари мудирларига
2-даражали юрист
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бош маслаҳатчиларига, юридик хизмат кўрсатиш марказлари бош юристконсультларига, давлат хизматлари марказлари бўлим бошлиқлари ва бош маслаҳатчиларига, давлат нотариал идораларининг нотариусларига; ФҲДЁ органларининг 1-тоифали инспекторларига
3-даражали юрист
—
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг катта маслаҳатчилари ва маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг етакчи ва катта маслаҳатчиларига; нотариуслар ёрдамчиларига; ФҲДЁ органларининг 2-тоифали инспекторларига
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси, 3, 2 ва 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиларининг мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилмаган лавозимларини 1-даражали адлия маслаҳатчиси ва унгача бўлган мартаба унвонларини бериш мақсадида мавжуд лавозимларга тенглаштиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда белгиланган тартибда мартаба даражалари қуйидагиларга ҳам берилади:
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси юридик хизматлари ходимларига;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосарига, Бош вазир котибияти раҳбарининг ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш масалаларига масъул ўринбосарига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг олий юридик маълумотга эга бўлган бошқарув ходимларига;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилига ва унинг бош мутахассисига илгариги иш жойида мартаба даражалари берилган бўлса навбатдаги мартаба даражалари қонунчиликда белгиланган тартибда берилади.
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-даражали юрист — икки йил;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-даражали юрист — уч йил;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-даражали юрист — тўрт йил;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-даражали адлия маслаҳатчиси — беш йил;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-даражали адлия маслаҳатчиси — олти йил.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-даражали адлия маслаҳатчиси ва ундан юқори мартабада бўлиш муддати белгиланмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига 3-даражали давлат адлия маслаҳатчисидан 1-даражали давлат адлия маслаҳатчисигача ва 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасини эгаллаб турган лавозимига қарамасдан изчилликка ва мартабада бўлиш муддатига риоя қилмаган ҳолда мартаба даражаси беришга йўл қўйилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишда алоҳида ўрнак кўрсатган ёки хизмат бурчини намунали бажарган ходимларга мавжуд мартаба даражасида хизмат қилиш учун белгиланган муддатнинг камида учдан икки қисмини ўтганидан сўнг муддатидан олдин навбатдаги мартаба даражаси беришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг бир мартаба даражаси белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган ходимларига навбатдаги мартаба даражаси берилмайди.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мартаба даражалари берилган ходимлар уларда умрларининг охиригача бўладилар ҳамда фақат Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларида ишлаш билан мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган тақдирда улардан маҳрум қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги, бадном қилувчи ножўя иш қилганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаганлиги учун ходимларнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин, лекин улар эга бўлган мартаба даражасидан икки даража паст бўлиши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш мартаба даражаси бериш ҳуқуқига эга бўлган тегишли мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларининг лавозим маошларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг лавозим маошларига қўшимча ҳақ бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек уларнинг фаолиятини молиялаштириш учун назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)