25.03.2011 йилдаги 88-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.03.2011 йилдаги 88-сон
Date of entry into force
25.03.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН КАТТА ТЎҒОНЛАР МИЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта тўғонлар халқаро комиссияси билан ҳамкорликни ташкил этиш ва унда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитаси (кейинги ўринларда Миллий қўмита деб аталади) 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Миллий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг катта тўғонлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги манфаатларини, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича нуқтаи назарини илгари суриш;

бошқа мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, бошқа мамлакатлар миллий қўмиталари билан илмий, техникавий ахборотлар ва бошқа ахборотлар алмашиш йўли билан тўғонлар хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, катта тўғонлар соҳасидаги энг янги илмий ва амалий ахборотларни тарқатиш;

Катта тўғонлар халқаро комиссияси ва унинг доимий ишчи гуруҳлари таркибига етакчи мутахассислар ва олимларни йўллаган ҳолда уларнинг ишида иштирок этиш, Катта тўғонлар халқаро комиссиясининг халқаро конгрессларини, минтақавий конференцияларини ва бошқа анжуманларини ташкил этишда кўмаклашиш.

3. Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — «Сувхўжаликназорат» инспекцияси) Миллий қўмитанинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий қўмита фаолиятини молиялаштириш, шунингдек Катта тўғонлар халқаро комиссиясига Ўзбекистон Республикасининг бадалларини тўлаш харажатлари ҳар йили Давлат бюджетидан «Сувхўжаликназорат» инспекциясига ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Катта тўғонлар халқаро комиссиясига Ўзбекистон Республикасининг ушбу ташкилотга кириши тўғрисида белгиланган тартибда расмий мурожаатнома юборсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 25 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 мартдаги 88-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитаси (кейинги ўринларда Миллий қўмита деб аталади) Катта тўғонлар халқаро комиссиясида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Миллий қўмита ўз фаолиятини катта тўғонларнинг техник ҳолати ишончлилиги ва иши хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ижобий халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасида гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — «Сувхўжаликназорат» инспекцияси) Миллий қўмитанинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Миллий қўмита коллегиал орган ҳисобланади, унинг таркибига турли вазирликлар ва идораларнинг масъул вакилларидан, катта тўғонларнинг техник ҳолати ишончлилигини ва иш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида етакчи олимлар ва мутахассислардан аъзолар жамоатчилик асосида киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Миллий қўмитанинг чиқувчи хат-хабарлари Катта тўғонлар халқаро комиссиясининг эмблемасидан фойдаланган ҳолда махсус намунадаги бланкада расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Миллий қўмитанинг почта манзили: 100200, Тошкент шаҳри, Туркқўрғон кўчаси, 26-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Миллий қўмитанинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Миллий қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг катта тўғонлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги манфаатларини, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича нуқтаи назарини илгари суриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, бошқа мамлакатлар миллий қўмиталари билан илмий, техникавий ахборотлар ва бошқа ахборотлар алмашиш йўли билан тўғонлар хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, катта тўғонлар соҳасидаги энг янги илмий ва амалий ахборотларни тарқатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта тўғонлар халқаро комиссияси ва унинг доимий ишчи гуруҳлари таркибига етакчи мутахассислар ва олимларни йўллаган ҳолда уларнинг ишида иштирок этиш, Катта тўғонлар халқаро комиссиясининг халқаро конгрессларини, минтақавий конференцияларини ва бошқа анжуманларини ташкил этишда кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Миллий қўмита асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида катта тўғонларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида замонавий усуллар ва технологияларни жорий этиш ва ёйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта тўғонлар хавфсизлиги муаммолари, шунингдек катта тўғонларни ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда тадқиқотлар натижалари ва янги ютуқлар тақдимоти бўйича семинарлар ва конференциялар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар ва ташкилий салоҳиятни ривожлантириш мақсадида катта тўғонларга тегишли соҳаларда ўз аъзолари ва манфаатдор шахслар учун профессионал тренинглар ва ўқув курслари ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий қўмита аъзолари ва вакилларининг катта тўғонлар муаммолари бўйича Катта тўғонлар халқаро комиссияси томонидан ташкил этиладиган халқаро тадбирларда ҳамда Катта тўғонлар халқаро комиссиясининг ишчи органларида самарали иштирок этишини таъминлашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта тўғонларни ривожлантириш масалалари юзасидан дастурлар, лойиҳалар ва стратегиялар бўйича таклифларни тайёрлаш ва ишлаб чиқишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта тўғонларнинг ҳолати юзасидан профессионал маслаҳат бериш, баҳолаш ва техник назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биргаликда тадқиқотлар олиб бориш ва инвестицияларни жалб этиш мақсадида миллий ва халқаро даражаларда катта тўғонлар масалалари бўйича манфаатдор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта тўғонлар халқаро комиссиясининг босма нашрларини (илмий журнал, ойлик ва чораклик ахборот нашрлари) тарқатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта тўғонлар халқаро комиссияси ва Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган нашрларида Ўзбекистонда катта тўғонларнинг хавфсизлиги муаммолари бўйича илмий мақолалар ва ахборот тусидаги материаллар эълон қилинишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта тўғонлар халқаро комиссиясига аъзо мамлакатларнинг миллий қўмиталари билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий қўмитанинг йиллик ҳисоботларини тузиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Миллий қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта тўғонлар билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ҳужжатларни тегишли вазирликлар ва идоралардан сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарурият бўлганда мутахассислар ва экспертларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта тўғонлар билан боғлиқ миллий ва халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта тўғонлар масалалари бўйича ташкилотларнинг тегишли раҳбарлари ахборотини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта тўғонлар масалалари бўйича миллий ва халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта тўғонларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Миллий қўмита ишини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Миллий қўмита фаолиятига унинг раиси — лавозими бўйича Сув хўжалиги вазири раҳбарлик қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қўйилган вазифалар тезкор ҳал этилишини таъминлаш мақсадида Миллий қўмитада 5 кишидан иборат таркибда президиум ташкил этилади. Президиум аъзолари таркибининг учдан бирини икки йилдан кейин алмаштириш йўли билан Миллий қўмита аъзоларидан сайланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Миллий қўмита мажлислари жорий йил иш режасига мувофиқ бир йилда камида бир марта ташкил этилади ва ўтказилади. Зарурият бўлганда, президиумнинг қарорига кўра иш режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Иш режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар Миллий қўмитанинг президиуми ва тегишли вазирликлар, идоралар ҳамда иш режасига киритиш учун масалаларни таклиф қиладиган бошқа ташкилотлар томонидан тавсия этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Катта тўғонлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги алоҳида муҳим масалалар ва вазифалар Миллий қўмита ва «Сувхўжаликназорат» инспекциясининг Эксперт кенгаши қўшма мажлисларида муҳокама қилиниши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мажлислар ўртасидаги оралиқда кечиктирилмасдан ҳал этишни талаб этадиган масалалар тегишли қарор қабул қилинган ҳолда Миллий қўмитанинг президиуми томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Миллий қўмита мажлисларининг қарорлари оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва тавсия хусусиятига эга бўлади. Овозлар тенг бўлиб қолганда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Миллий қўмитанинг ижро этувчи органи ва котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Миллий қўмитанинг ижро этувчи органи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий қўмитанинг навбатдаги даврга иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча зарур материаллар Миллий қўмитанинг навбатдаги мажлисига тайёрланишини таъминлайди ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, хўжалик юритувчи субъектлардан ва миллий қўмита аъзоларидан зарур материалларни ва хулосаларни олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кун тартиби масалалари бўйича Миллий қўмита мажлислари ўтказилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий қўмитанинг кўриб чиқиши учун ахборот материаллари ва таҳлилий материалларни тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта тўғонлар бўйича эксперт ишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий қўмитанинг қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Миллий қўмита котиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий қўмитанинг ёзишмаларини юритади ва тушган ҳужжатларни кўриб чиқишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар тайёрлаш ва Миллий қўмита мажлисларини ўтказиш бўйича Ижро этувчи орган ишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий қўмитанинг протоколлари лойиҳаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Миллий қўмита аъзоларига, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий қўмита қарорлари ижроси мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини кўриб чиқиш учун Миллий қўмита мажлисига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Миллий қўмита фаолиятини молиялаштириш ва ҳисобот бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Миллий қўмита фаолиятини молиялаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Катта тўғонлар халқаро комиссиясига йиллик аъзолик бадалларини тўлаш харажатлари ҳар йили Давлат бюджетидан «Сувхўжаликназорат» инспекциясига ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Миллий қўмитанинг харажатлари сметаси раис томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бир йилда қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисобот Миллий қўмита мажлисида кўриб чиқилади ва раис томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта тўғонлар халқаро комиссиясига ҳисобот йили учун Миллий қўмита фаолияти тўғрисидаги ахборот юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Миллий қўмита фаолиятини тўхтатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 119-модда; 2017 й., 34-сон, 889-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)