14.03.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2209
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 14.03.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2209
Date of entry into force
24.03.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН нобанк кредит ташкилотлари ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 16 сентябрдаги 20/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-3, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2209-3/0981-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 14 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2209]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 16 сентябрдаги 20/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-3, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2209-3/0981-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 16 сентябрдаги 20/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-3, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2209-3/0981-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 5 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4/4-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/4-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 16 сентябрдаги 20/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-3, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2209-3/0981-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текшириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 16 сентябрдаги 20/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-3, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2209-3/0981-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифаларини амалга ошириш учун текширувлар ўтказади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 16 сентябрдаги 20/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-3, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2209-3/0981-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишни Марказий банк томонидан текшириш ўтказиш ваколати берилган унинг тегишли таркибий тузилмаси (бундан кейинги ўринларда текшириш ўтказувчи таркибий тузилма деб юритилади) амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нобанк кредит ташкилотлари — банклар томонидан амалга ошириладиган айрим молиявий операцияларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунида рухсат этилган мажмуини амалга оширувчи кредит ташкилотлари (микромолия ташкилоти, ломбард, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ва факторинг ташкилоти);
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 сентябрдаги 21/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-4, 29.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 10/25/2209-4/0877-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текшириш — нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни бевосита жойига чиқиб, уларнинг молиявий аҳволига ва фаолиятига хос бўлган хавф-хатарларга баҳо бериш ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши аҳволини текшириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масофадан назорат қилиш — нобанк кредит ташкилотлари фаолиятидаги муаммоларни бошланғич даврида аниқлаш мақсадида улар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар таҳлилига, шу жумладан, уларнинг молиявий ҳолатининг мониторингига асосланган назорат тури;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат тартибида текшириш — нобанк кредит ташкилотларининг илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан амалга ошириладиган текшириш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига баҳо бериш, уларнинг фаолиятида мавжуд бўлган хавф-хатарларни, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимояси таъминланганлигини аниқлаш ва баҳолаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/7-сонли (рўйхат рақами 2209-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нобанк кредит ташкилотларининг иқтисодий нормативларга риоя қилинишини, уларга нисбатан белгиланган меъёрларни тўғри ҳисобланиши аҳволини текшириш. Бунда капиталнинг етарлилигига, активлар сифатига, уларнинг тўғри таснифланиши ва эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларнинг ўз вақтида ва тўлиқ шакллантирилишига, ликвидлик масалаларига алоҳида эътибор бериш лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нобанк кредит ташкилотлари томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия иши ва ҳужжат айланишини ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисобининг умумий қоидаларига риоя этилиши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тўғри юритилиши ва ҳаққонийлиги, активлар, мажбуриятлар, капитал, пул оқими, асосий воситалар ҳисобининг бухгалтерия андозалари ва принципларига мос равишда акс эттирилиши аҳволини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нобанк кредит ташкилотларида ички назоратни жорий этиш ҳамда амалга оширилиши аҳволини текшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларига риоя қилиниши аҳволини текшириш.
(4-банднинг еттичи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда текширади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилманинг нобанк кредит ташкилотларида ўтказган текшириш ҳисоботи (далолатномаси) фақат Марказий банкнинг нобанк кредит ташкилотларини назорат қилиш мақсадларида ишлатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўтказилган текшириш натижалари нобанк кредит ташкилотларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз молиявий ҳисоботларини ҳар йилги ташқи аудит текширувидан ўтказиш мажбуриятидан озод этмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Текшириш ўтказиш
(II бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Нобанк кредит ташкилотларини текшириш масофадан назорат қилиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Текширишлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини аниқлаш ҳамда уларнинг фаолиятига умумий баҳо бериш мақсадида ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Назорат тартибида текшириш масофадан назорат қилиш натижаларига кўра илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларнинг бартараф этилмаганлиги ёки уларнинг бартараф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилмаганлиги ёхуд ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилиши мумкин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 сентябрдаги 21/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-4, 29.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 10/25/2209-4/0877-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат тартибида текшириш Марказий банк ёки унинг ҳудудий бош бошқармасининг фармойиши асосида бир иш куни ичида ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти кўпи билан йилига бир марта текширишдан ўтказилади, қонунчилик ҳужжатларида бошқа муддатлар кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текшириш Марказий банкнинг фармойиши асосида ҳар бир нобанк кредит ташкилоти бўйича алоҳида тайинланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текшириш даври аввалги текшириш даври тугаган санадан навбатдаги текшириш бошланган ойнинг биринчи санасигача бўлган даврни қамраб олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Текшириш муддати 30 календарь кундан ошмаслиги керак.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишда текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби улар томонидан бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади ҳамда Марказий банк ёки унинг ҳудудий бош бошқармасининг фармойишига илова тариқасида тасдиқланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 сентябрдаги 21/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-4, 29.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 10/25/2209-4/0877-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Текширувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Текширувчи мансабдор шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текшириш ўтказилаётган нобанк кредит ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ биноларга ва хизмат хоналарига эркин кириб-чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нобанк кредит ташкилотларининг ходимлари билан суҳбатлар ўтказишга, улардан текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича маълумотлар ва тушунтиришлар олиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик ёки уларни талаб даражасида бажармаслик ҳолатлари юзасидан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текшириш ҳисоботини (далолатнома) нобанк кредит ташкилотлари имзолашдан бош тортганда ёки уни имзолаш асоссиз кечиктирилганда текширувчи мансабдор шахслар томонидан имзо қўйилиб, Марказий банк раҳбариятига имзодан бош тортганлигини асослантирган ҳолда билдиришнома киритиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 сентябрдаги 21/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-4, 29.09.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 10/25/2209-4/0877-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Текширувчи мансабдор шахслар қуйидагиларга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширув натижаларини ҳисобот (далолатнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текширилаётган нобанк кредит ташкилоти ихтиёрида қолдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишнинг ўз вақтида ҳамда сифатли ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текшириш давомида ўзларига маълум бўлган банк, тижорат ва хизмат сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишларни рўйхатга олиш китобига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзув киритиш.
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текширувчи мансабдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Нобанк кредит ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Нобанк кредит ташкилотлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширувчи мансабдор шахслардан Марказий банкнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги фармойишини ҳамда уларнинг хизмат гувоҳномаларини кўрсатишни талаб қилиш ва танишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текшириш ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширувчи мансабдор шахслардан текшириш натижалари бўйича тузилган ҳисобот (далолатнома)нинг бир нусхасини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунда белгиланган тартибда текшириш натижалари устидан шикоят қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нобанк кредит ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(20-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Нобанк кредит ташкилотлари қуйидагиларга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширувчи мансабдор шахсларга текшириш ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текшириш бошланиш кунининг ўзидаёқ нобанк кредит ташкилотининг кенгаши аъзоларини, таъсисчиларини ўтказиладиган текшириш тўғрисида хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширувчи мансабдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш учун бириктириладиган ходимларни тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текшириш ўтказиш учун зарур бўладиган ҳужжатларни тақдим этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нобанк кредит ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Текшириш натижаларини расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган текшириш натижалари бўйича ҳисобот (далолатнома) икки нусхада тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ҳисоботнинг (далолатнома) иккала нусхаси ҳам текширувчи мансабдор шахслар, текширилган нобанк кредит ташкилоти раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади. Ҳисобот (далолатнома)нинг бир нусхаси текширилган нобанк кредит ташкилотида қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Текшириш натижалари бўйича тузилган ҳисобот (далолатнома) Марказий банкнинг текшириш ҳисоботларини кўриб чиқувчи ишчи органи томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Нобанк кредит ташкилотида ўтказилган текшириш натижалари бўйича тузилган ҳисобот (далолатнома) Марказий банкнинг розилигисиз ошкор қилиниши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 111-модда; 2013 й., 7-сон, 96-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 13.10.2022 й., 10/22/2209-3/0981-сон; 29.09.2025 й., 10/25/2209-4/0877-сон)