Ҳужжат кучини йўқотган 27.06.2017 17.01.2011 йилдаги 13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.01.2011 йилдаги 13-сон
Date of entry into force
17.01.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 27.06.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА КОМИССИЯЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 июндаги 385-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ролини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидаги янгиланган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида» 2000 йил 21 сентябрдаги 360-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 60-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ўз ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 17 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда комиссиялар деб аталади)ни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиялар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш органлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиялар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш мақсадида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Комиссиялар туманлар (шаҳарлар), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туманлар (шаҳарлар), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар тегишли ҳудудлар ҳокимлари томонидан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Комиссиялар ўз фаолиятида юқори комиссияларга, шунингдек тегишли ҳудудлар ҳокимларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туманлар (шаҳарлар), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги комиссиялар юқори комиссияни ҳар ярим йиллик якунлари бўйича ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилиб турадилар ва уларга ҳисобот берадилар, тегишли ҳудудлар ҳокимларини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисини эса — ҳар йил якунлари бўйича хабардор қилиб турадилар ва уларга ҳисобот берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги комиссия йил якунлари бўйича ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилиб туради ва унга ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Комиссиялар раис (туман (шаҳар), вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки уларнинг ўринбосари), раис ўринбосари, масъул котиб ва комиссиянинг 6—12 нафар аъзосидан иборат таркибда тузилади. Комиссия аъзолари сони комиссиянинг иш ҳажмига қараб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг масъул котиби жорий ишларни ва комиссия қарорларининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади. Туманлар (шаҳарлар), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги комиссияларда масъул котиб лавозими, зарурият бўлганда эса вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектор лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибига тегишли равишда халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ички ишлар органлари, шунингдек хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, мудофаага кўмаклашиш жамияти, меҳнат жамоалари, маданий-маърифий ва бошқа муассасаларнинг вакиллари кирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиялар таркибида: вояга етмаганлар ўртасида маданий-тарбиявий ишлар бўйича, таълим муассасалари ўқувчилари билан ишлаш бўйича, вояга етмаганларни ишга жойлаштириш ва уларнинг маиший турмуши шароитларини яхшилаш масалалари бўйича, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ва тарбиялаш колонияларидан озод қилинган вояга етмаганларни назорат қилиш бўйича секциялар ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Комиссияларнинг фаолияти кенг жамоатчилик иштирокида амалга оширилади. Комиссия ишига касаба уюшмалари, таълим муассасаларининг ота-оналар қўмиталари, васийлик кенгашлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ва жамоатчиликнинг бошқа вакиллари жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиялар ишлашга жалб қилинган шахслардан вояга етмаганлар билан ишловчи жамоатчи инспекторлар ва жамоатчи тарбиячилар ажратадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Комиссиялар ўз ваколатларига киритилган масалалар бўйича давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар комиссия қарорларини бажариш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида комиссияга ўн кун мобайнида хабар беришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Комиссияларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича вазифалар тегишли равишда туманлар (шаҳарлар), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар (шаҳарлар), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги комиссиялар фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради, уларнинг фаолиятини таҳлил қилади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг ижобий иш тажрибасини умумлаштиради ҳамда оммалаштиради, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш, уларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлари, ота-оналар қаровисиз қолган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни ўрганади ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича келишиб олинган ёндашишларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқади, шунингдек ушбу тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ваколатига киритилган муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ мақсадли дастурлар лойиҳаларини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликни, қаровсизликни, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасалар фаолиятини ўрганади, уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар (кейинги ўринларда туманлар (шаҳарлар комиссиялари деб аталади) фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри, тегишли вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, ушбу ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш, болаларни жойлаштириш ва уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг фаолиятини назорат қиладилар, йўналтирадилар ва мувофиқлаштирадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг ижобий иш тажрибаларини умумлаштирадилар ва оммалаштирадилар, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштирадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг қарорларини текширадилар ва ноқонуний ёки асоссиз қарорларни бекор қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларни тарбиялаш, ўқитиш, таъминлаш шароитлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муассасаларида вояга етмаганлар билан муомала қилиш юзасидан назоратни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёхуд ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларни ишга жойлаштириш ва уларнинг маиший яшаш шароитини яхшилашда ёрдам кўрсатиш, давлат ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганларни жойлаштириш шаклларини аниқлашда, шунингдек, вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилишга доир қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширишда кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, маданият, ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг болаларни тарбиялаш, уларни жойлаштириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштирадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар (шаҳарлар) ҳудудидаги вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг келтириб чиқарувчи сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, болаларни жойлаштириш, шунингдек уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва жамоат ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тадбирларини амалга оширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар, педагогик жамоалар ва жамоатчилик ўртасида ҳуқуқий тарғиботни амалга оширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларнинг, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахсларнинг, шунингдек вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ бошқа шахсларнинг шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларни ишга жойлаштиришга ва уларнинг маиший яшаш шароитларини яхшилашга, давлат томонидан ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаганларни жойлаштириш шаклларини аниқлашга ёрдам берадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ комиссиялар ваколатига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларга нисбатан таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини кўрадилар ва мазкур Низомда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни бажарадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Туман (шаҳар) комиссияларининг назорат функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Комиссиялар ички ишлар органлари билан биргаликда тарбиявий таъсир қилиш ёки маъмурий жазолаш чоралари кўрилган, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган, жазога шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган ёки тарбия колонияларида жазони ўтаган вояга етмаганларнинг хулқ-атворини кузатиб боришни ташкил этадилар, шунингдек ушбу тоифадаги вояга етмаганларнинг ҳисобини олиб борадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиялар, зарур бўлган ҳолларда, вояга етмаганларни ишга жойлаштириш ёки уларни таълим муассасаларига юбориш чора-тадбирларини кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Комиссиялар болаларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ҳамда етим ва ота-она қаровисиз қолган болалар учун мўлжалланган таълим муассасаларида сақлаш ва тарбиялаш шароитлари, болаларнинг истиқомат жойларида маданий дам олишлари уюштирилиши, шунингдек, зарур ҳолларда, умумий таълим мактабларида, бошқа таълим муассасаларида, маданий-маърифий муассасалар ва спорт ташкилотларида вояга етмаганлар билан тарбиявий ишлар олиб борилиши юзасидан назоратни амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаганларни умумтаълим мактабларидан ёки бошқа таълим муассасаларидан чиқариш фақат комиссиянинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Комиссиялар корхоналар, муассасалар, ташкилотларда вояга етмаганларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинаётганлиги, улар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг аҳволи, уларнинг умумий таълим, маданий ва касбий даражасини ошириш учун зарур моддий-маиший шароитлар яратиб берилганлиги юзасидан назоратни амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиялар, агар ишларни давом эттириш вояга етмаганларнинг соғлиғига хавф соладиган ёки улар учун бошқача зиён келтирадиган бўлса, улар билан тузилган меҳнат шартномасини тўхтатишни талаб қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Комиссиялар мазкур туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида, тарбия колонияларида, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлинмаларида ва вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида тарбиявий ишлар, умумий таълим ва касб-ҳунар ўқувларининг олиб борилиши, уларни сақлаш ва меҳнатининг тўғри ташкил этилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар, шунингдек ушбу муассасаларга кўрсатиб ўтилган ишларни амалга оширишда ёрдам кўрсатадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Туман (шаҳар) комиссияларининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Туман (шаҳар) комиссиялари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасаларда вояга етмаганларни сақлаш, тарбиялаш ва ўқитиш шароитларини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун таълим муассасаларида, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида, тарбия колонияларида ҳамда ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида вояга етмаганларни сақлаш ва тарбиялаш шароитларини, шунингдек ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларидаги ишларнинг ҳолатини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумтаълим мактаблари ва бошқа таълим муассасаларида, маданий-маърифий муассасаларда, шунингдек вояга етмаганлар ишлаётган корхоналар, муассасалар, ташкилотларда вояга етмаганлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг аҳволини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги уй-жой мавзелари ва туманларни қуриш лойиҳалаштирилганда ўйин ва спорт майдончалари, болалар стадионлари ва болалар дам олиш зоналари қуриш учун ер майдонлари ажратилишини назорат қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан комиссия иши учун зарур бўлган маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўриб чиқилаётган масалалар бўйича ахборот ва тушунтиришлар олиш учун ўз мажлисларига мансабдор шахсларни, мутахассисларни ва бошқа шахсларни таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия мажлисларида корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг тегишли органлари раҳбарларининг вояга етмаганларни сақлаш ва тарбиялаш шароитларига оид масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларни, ота-оналарни шахсан қабул қилиш, уларнинг шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари билан танишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур тайёргарликка, ҳаётий тажрибага ёки болалар билан ишлаш тажрибасига эга бўлган фуқароларни уларнинг розилиги билан ота-оналарга ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга ёрдам бериш учун ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган вояга етмаганларни қайта тарбиялашга жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокуратура органларига вояга етмаганлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳоллари, шунингдек комиссияларнинг тақдимномаларида кўрсатилган вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишларини бартараф этиш чораларини кўрмаган шахслар тўғрисида хабарлар юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар билан тарбиявий иш олиб бориш, уларни ўқишга юбориш ва ишга жойлаштириш масалалари юзасидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг тегишли органларига тақдимнома киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларни афв этиш тўғрисида илтимос қилиш, уларни жавобгарликдан озод қилиш, уларга анча енгилроқ бўлган жазони қўллаш, уларни шартли равишда ҳукм этиш, судланганликни муддатидан илгари олиб ташлаш тўғрисидаги тавсияномалар билан жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судига мурожаат қилиш; жазони ижро этувчи орган билан биргаликда вояга етмаганларни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисида жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судига тавсиянома киритиш; ички ишлар органи билан биргаликда озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ҳукмнинг ижросини кечиктиришни бекор қилиш ҳамда маҳкумни ҳукмда белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ учун юбориш тўғрисида жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш; тарбия колониясининг маъмуриятига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ўташ вақтида сақлаб туриш шароитларини ўзгартириш ҳақида жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш тўғрисида розилик бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар билан тарбиявий иш олиб боришнинг, улар касб-ҳунар таълимининг, уларни ишга жойлаштириш ва ўқишга юборишнинг аҳволи тўғрисидаги масалаларни туман (шаҳар) ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тегишли органлари ва бошқа ташкилотларга уларнинг комиссиялар қарорларини бажармаган мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар ўз функцияларини бажаришда ушбу бандда назарда тутилган ҳуқуқлардан ҳам фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Вояга етмаганларни жойлаштириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Туман (шаҳар) комиссиялари таълим, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, ички ишлар органлари билан биргаликда ва жамоатчиликнинг фаол иштирокида етим ва ота-она қаровисиз қолган болаларни; вояга етмаганларни ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларни; таълим муассасаларида машғулотларга узрли сабабсиз мунтазам бормайдиган вояга етмаганларни, шунингдек давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганларни аниқлайдилар ва ҳисобга қўядилар ҳамда уларни жойлаштириш чора-тадбирларини кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Туман (шаҳар) комиссияларининг вояга етмаганларни жойлаштириш шакли кўрсатилган қарорлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) таълим органларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларни умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига жойлаштириш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ёки ақлий ривожланишида етишмовчилиги бор болаларни ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларига ва бошқа тегишли ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларига — ногирон болаларни жойлаштириш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) васийлик ва ҳомийлик органларига — етим ва ота-она қаровисиз қолган болаларни жойлаштириш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) соғлиқни сақлаш органларига — спиртли ичимликлар, гиёҳванд воситалар, психотроп ёки интеллектуал-ўзини идора қилиш фаолиятига таъсир этадиган бошқа моддаларни мунтазам истеъмол қиладиган вояга етмаганларни даволашни, ривожланишида ёки хулқ-атворида нуқсонлари бўлган вояга етмаганларга ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатишни ташкил этиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ички ишлар органларига — вояга етмаганлар ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилалар билан якка тартибда профилактика ишлари олиб боришни ташкил этиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига (меҳнат органларидан бўш иш жойлари ва бўш лавозимлар борлиги тўғрисида маълумотлар олингандан кейин) — ишга қабул қилиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Комиссиялар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Туман (шаҳар) комиссиялари зиммасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўрт ёшга тўлмасдан жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган, ўн уч ёшга тўлгандан кейин оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдирган вояга етмаганлар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган даврда улар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилмаган, жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган даврда жиноят аломатлари бўлган хатти-ҳаракатлар содир этиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш рад қилинган ёки жиноий иш тўхтатилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн олти ёшгача бўлган даврда йўл ҳаракати қоидаларини бузган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими таълим муассасаларида (умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида) ўқишдан бош тортган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият учун катта хавфли бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этганида терговчи ёки прокурорнинг қарори ёхуд суд ажрими асосида жавобгарликдан озод қилинган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган вояга етмаганлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Комиссиялар томонидан қўлланиладиган таъсир кўрсатиш чоралари ва уларни қўллаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Туман (шаҳар) комиссиялари ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган ҳолларда вояга етмаганларга нисбатан қуйидаги таъсир кўрсатиш чораларини қўллашлари мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганга жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш тўғрисида туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
огоҳлантириб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн беш ёшга тўлган вояга етмаган зиммасига, агар у мустақил иш ҳақига эга бўлса ва зарар миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки уни бартараф этиш мажбуриятини юклаш ёки белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан ортиқ бўлмаган моддий зарарни ўз меҳнати билан қоплаш мажбуриятини юклаш тўғрисида туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн олти ёшга тўлган ва мустақил иш ҳақига эга бўлган вояга етмаганга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган ҳолларда ва миқдорларда жарима солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганни ўз ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд жамоат тарбиячилари назоратига, шунингдек уларнинг розилиги билан меҳнат жамоаси ёки нодавлат нотижорат ташкилот кузатувига топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир аниқ ҳолат бўйича қабул қилинган таъсир кўрсатиш чоралари тўғрисида комиссиялар вояга етмаганнинг яшаш, ўқиш ёки иш жойи бўйича ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлинмалари томонидан вояга етмаганлар ўртасида якка тартибда профилактика ўтказилишини таъминлаш учун ички ишлар тегишли ҳудудий органларини хабардор қилишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Туман (шаҳар) комиссиялари вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан, вояга етмаган шахсни сақлаш, тарбиялаш ва ўқитиш бўйича ўз вазифаларини бажаришдан бош тортганлиги ёки ўз вазифаларини зарур даражада бажармаганлиги ёхуд вояга етмаганларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатганлиги ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлганлиги учун, шу жумладан вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишга жалб қилганлиги учун, шунингдек вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун қуйидаги таъсир кўрсатиш чораларини қўллаши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат танбеҳи бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
огоҳлантириб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган миқдорларда жарима солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда ҳолларда, боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита хавф солинганда иш суд томонидан ҳал этилгунгача болани вақтинча ота-онасидан ёки бола уларнинг васийлигида бўлган бошқа шахслардан олиб қўйиш тўғрисида васийлик ва ҳомийлик органларига илтимоснома киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ота-оналарнинг муомала лаёқатини чекланган деб топиш, уларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш, болаларни ота-оналаридан уларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этмасдан олиб қўйиш, шунингдек агар болаларнинг ота-оналари ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлиб, шу болалари билан биргаликда яшашлари мумкин эмас деб топилса, уларни бошқа турар жой бермасдан кўчириб юбориш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига юбориш комиссиянинг илтимосномаси асосида чиқарилган жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судининг ажрими бўйича амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Туман (шаҳар) комиссиялари ўз болаларини тарбиялашга нотўғри муносабатда бўлаётган ёки комиссия чиқарган қарорнинг бажарилишига тўсқинлик қилаётган ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш ҳақида, шунингдек болаларнинг ҳуқуқбузарликлар қилишлари учун шароит яратиб бераётган ёхуд вояга етмаганларни жиноят ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар қилишга ундаётган ёки жалб этаётган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига тақдимнома киритадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилаётганда туман (шаҳар) комиссияси ҳуқуқбузарликнинг хусусиятини ва сабабларини, вояга етмаганнинг ёшини ва унинг ҳаёт шароитларини, унинг ҳуқуқбузарлик қилишда қай даражада иштирок этганлигини, шунингдек унинг турмушидаги, таълим муассасасидаги ва ишдаги хулқ-атворини албатта ҳисобга олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг огоҳлантириш бериш тўғрисидаги қарори бир йил мобайнида амал қилади. Агар таъсир кўрсатиш чораси қўлланилган вояга етмаган шу муддат ичида янги ҳуқуқбузарлик содир этмаса таъсир кўрсатиш чораси тугалланган ҳисобланади. Таъсир кўрсатиш чорасини қўллаган комиссия ўз қарорига биноан, агар ана шундай таъсир кўрсатиш чораси қўлланилган вояга етмаган намунали ахлоқи билан ўзини кўрсатса, жазони бир йил ўтмасдан ҳам бекор қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг вояга етмаганни ўз ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд жамоат тарбиячилари назоратига ёки меҳнат жамоаси, нодавлат нотижорат ташкилот кузатувига топшириш тўғрисидаги қарорининг амал қилиш муддати, агар вояга етмаган ўзининг намунали ахлоқи ва ишга ҳамда ўқишга бўлган ҳалол муносабати билан ўзининг тузалганлигини исбот этса, мазкур шахслар ёки ташкилотлар илтимосномасига биноан исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаб олинган тарбиявий таъсир кўрсатиш чораси вояга етмаганга таъсир қилмаган тақдирда комиссия бундай вояга етмаганга нисбатан ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган таъсир кўрсатиш чораларидан қаттиқроғини қўллашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Туман (шаҳар) комиссиясининг жарима солиш тўғрисидаги қарори шу қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида ана шундай жарима солинган шахс томонидан тўланиши лозим, бундай қарор устидан шикоят ёки протест берилган тақдирда эса — мазкур шикоят ёки протест қондирилмаганлиги ҳақида маълумотнома олинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар мустақил иш ҳақига эга бўлмаса, жарима уларнинг ота-онасидан ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг қарори билан солинган жарима тегишли банк муассасасига тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима муддатида тўланмаган тақдирда комиссиянинг жарима солиш тўғрисидаги қарори жарима суммасини суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ жарима солинган шахснинг иш ҳақидан ёки бошқа маошидан, пенсияси ёки стипендиясидан мажбурий тартибда ушлаб қолиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёки солинган жаримани бошқа сабабларга кўра унинг иш ҳақидан ёки бошқа маошидан, пенсияси ёки стипендиясидан ундириб олишнинг иложи бўлмаса, жарима комиссиянинг жарима солиш тўғрисидаги қарори асосида ундирувни ҳуқуқбузарнинг мол-мулкига, шунингдек унинг умумий мулкдаги улушига қаратиш йўли билан суд ижрочиси томонидан ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Вояга етмаганлар ихтисослаштирилган мактабларда ўн беш ёшга етгунгача, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида эса — ўн саккиз ёшга етгунгача сақланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда ҳолларда бундай ўқувчиларни ихтисослаштирилган мактабларда сақлаш муддати улар ўн олти ёшга етгунгача узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаганлар ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ахлоқан тузалгунларигача сақланадилар, лекин бу муддат уч йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси ўқувчига кўрсатиб ўтилган муассасаларда жорий ўқув йилида ўрта умумтаълим мактаби ёки касб-ҳунар коллежининг тегишли синфини тугаллагунгача уч йил муддат ўтгандан кейин ҳам қолишга рухсат бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган мактабларнинг ўн беш ёшга тўлган, аммо ахлоқан тузалмаган ўқувчилари шу мактаблар жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси томонидан ихтисослаштирилган махсус касб-ҳунар коллежларига юборилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаганларнинг ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида бундан кейин бўлишларининг мақсадга мувофиқ-номувофиқлиги масаласи вақт-вақти билан, лекин йилига камида бир марта шу муассасалар жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссиялари томонидан, мазкур комиссияларнинг ўз ташаббуси билан, ана шу муассасалар маъмуриятларининг тақдимномаси ёки вояга етмаганларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар илтимосномасига биноан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жисмоний нуқсонлари, ушбу муассасаларда сақлаш, тарбиялаш ва ўқитишга тўсқинлик қилувчи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган касалликлар рўйхатига киритилган касалликлари бўлган вояга етмаганларнинг жойлаштирилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Вояга етмаганнинг ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасида бўлиши педагоглар кенгашининг шу муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган қарори асосида мазкур муассаса жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан тўхтатилади, бу ҳақда вояга етмаган шу муассасадан чиққунга қадар камида бир ой олдин унинг яшаб турган жойидаги комиссияга хабар берилади, комиссия вояга етмаганни ишга жойлаштириш ёки таълим муассасасига юбориш ҳамда унга зарур моддий-маиший шароитлар яратиш юзасидан чора-тадбирлар кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Агар вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасидан, етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар учун мўлжалланган таълим муассасасидан чиқарилганидан кейин, уни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қонунда белгиланган тартибда ота-оналик ёки васийлик ҳуқуқларидан маҳрум этилганлиги туфайли улар ҳузурига юбориш мумкин бўлмаса, шунингдек унинг аввалги истиқомат жойига келиши бир қанча сабабларга кўра (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар йўқлиги, турмуши ва меҳнат қилиши ҳамда бундан кейин тарбияланиши учун қулай шароитлар йўқлиги сабабли) мумкин бўлмаса, ушбу муассаса жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси вояга етмаганни мазкур шахснинг маиший яшаш шароитини яхшилаш, уни ўқиш ёки ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўради. Зарур ҳолларда туман (шаҳар) комиссияси вояга етмаган шахсга васий, ҳомий тайинлаш тўғрисидаги тақдимнома билан тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу масалаларни ҳал қилишда мазкур бандда кўрсатилган муассасалар жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси вояга етмаган илгари яшаб келган жойдаги ёки унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар турган жойдаги комиссиянинг тегишли хулосасини олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Тарбия колониясидан озод бўлган вояга етмаган истиқомат қилаётган жойдаги комиссия у ўн саккиз ёшга етгунгача уни ишга ёки ўқишга жойлаштириш чораларини кўради ва унинг ахлоқини назорат қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озод бўлган вояга етмаганнинг ўз ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар ҳузурига қайтишига уларнинг йўқлиги ёхуд ота-оналик ҳуқуқидан ёки васийлик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги муносабати билан имкон бўлмаса, озод бўлган вояга етмаганнинг илгари яшаб келган жойидаги комиссия тарбия колонияси маъмуриятининг тақдимномасига биноан уни ихтисосига мувофиқ келадиган ишга ёки ўқишга жойлаштириш, шунингдек унга тегишли уй-жой-маиший шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарбия колониясидан озод бўлган вояга етмаганни тарбиявий мулоҳазалар сабабли илгариги истиқомат жойига юбориш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган фавқулодда ҳолларда уни ишга жойлаштириш тарбия колонияси маъмуриятининг тақдимномасига биноан шу тарбия колонияси жойлашган жойдаги комиссия томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия тарбия колониясидан озод бўлган вояга етмаганни у ёрдам сўраб мурожаат қилган кундан бошлаб ўн кун муддатдан кечиктирмай жойлаштириш масаласини ҳал қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Комиссиялар томонидан ишларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Комиссиялар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда топширилган ишларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органлари, таълим муассасалари тақдимномаси бўйича берилган ишларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касаба уюшмалари, таълим муассасалари ҳузуридаги ота-оналар қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар тақдимномаси бўйича топширилган ишларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг аризалари бўйича кўриладиган ишларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ташаббуси билан кўриладиган ишларни кўриб чиқадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиялар ишларни улар комиссияга тушган пайтдан бошлаб кўпи билан ўн беш кун муддатда кўриб чиқадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқбузарликлар қилганлиги тўғрисида туман (шаҳар) комиссияси кўриб чиқиши лозим бўлган материаллар комиссиянинг раиси ёки унинг ўринбосари томонидан олдиндан ўрганиб чиқилади ва улар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишни комиссия мажлисида кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишга оид материалларни қўшимча равишда текшириш ёки тушган аризалар, тақдимномалар бўйича текшириб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унчалик зарарли бўлмаган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни, агар ҳуқуқбузарга нисбатан тарбиявий таъсир кўрсатишга муваффақ бўлинса, вояга етмаган яшаётган ёки ўқиётган жой бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ёки нодавлат нотижорат ташкилотларга топшириш хусусида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш комиссияда қўриб чиқилгунга қадар вояга етмаган ўз ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар кузатувига топширилиши мумкин, етим ва ота-она қаровисиз қолган болалар учун таълим муассасаларида ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчи вояга етмаган эса — шу муассасалар маъмуриятининг назоратига берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишини комиссия кўриб чиқиши керак бўлган вояга етмаган, унинг руҳий жиҳатдан соғлом эканлигига шубҳа туғилган тақдирда, мазкур шахс тиббиёт текширувидан ўтиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Комиссия ишларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш пайтида вояга етмаганнинг ёшини, машғулотини, яшаб турган ва тарбияланаётган шароитини, ҳуқуқбузарлик қилганлиги фактини ва унинг мазмунини тасдиқловчи маълумотларни, ҳуқуқбузарлик қилишга даъват этган катта ёшдаги кишилар ва бошқа қатнашчилар бўлган-бўлмаганлигини, вояга етмаганларга илгари таъсир кўрсатиш чораси қўлланилган-қўлланилмаганлигини аниқлаши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия вояга етмаганнинг ҳуқуқбузарликлар содир этишига олиб келган сабаб ва шароитларни текшириб, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Комиссия зарур маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиб олиши, шунингдек комиссияда кўрилаётган масалалар юзасидан изоҳлар олиш учун мансабдор шахслар ва фуқароларни чақириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мансабдор шахслар ва фуқаролар комиссия чақириғи бўйича узрсиз сабаблар билан келмаган тақдирда комиссия ишни кўриб чиқишни қолдириши, уларни ишлаётган ёки ўқиётган жойидаги маъмурият, нодавлат нотижорат ташкилотлар орқали келтиришни таъминлаш чораларини кўриши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иши кўрилаётган вояга етмаган, шунингдек унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар комиссия мажлисига узрсиз сабаблар билан келишдан бош тортган тақдирда улар ички ишлар органлари орқали комиссиянинг асосланган қарори бўйича олиб келиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Иш кўришга тайёр деб топилгач, шу ишни тайёрлаш вазифаси топширилган комиссия раиси, раис ўринбосари ёки аъзоси иш кўриб чиқилишидан олдин вояга етмаганни, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни, зарур ҳолларда эса таълим муассасаларининг вакилларини ҳам барча материаллар билан таништириб чиқади, комиссия мажлисига кимларни чақириш кераклигини аниқлаб олади ҳамда иш кўриладиган вақт ва жойни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия мажлиси бўладиган кун прокурорга маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Комиссиянинг мажлиси комиссия таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг мажлисида иши кўрилаётган вояга етмаган, шунингдек унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, зарур ҳолларда эса таълим муассасаларининг вакиллари бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукм этилган вояга етмаганларни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, уларга тайинланган жазони енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судига илтимосномаларни ва маҳкумлар хусусидаги бошқа илтимосномаларни қўзғатиш масалаларини кўриб чиқишда комиссия мажлисида тарбия колонияси маъмуриятининг вакили ва маҳкумнинг ўзи ҳозир бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳолатларни текшириб чиқиш ва муҳокама қилиш вояга етмаганга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, комиссия материалларни мажлисда вояга етмаганнинг иштирокисиз кўриб чиқишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Комиссиялар вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги ўзларига тегишли ишларни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда кўриб чиқадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Комиссия иш юзасидан тўпланган материалларни кўриб чиқади, вояга етмаганнинг, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг, жабрланганнинг ва гувоҳларнинг тушунтиришларини тинглайди ва ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиққач, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 23 ва 24-бандларида назарда тутилган таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишни тўхтатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишни кўришни қолдириб, қўшимча текширув ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишни тергов ёки суриштирув органларига топшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Комиссия мажлисида протокол тузилади, унда мажлис бўлган сана ва жой, кўриб чиқилаётган ишнинг мазмуни, ишни кўришда қатнашаётган шахсларнинг мажлисга келган-келмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг берган изоҳларининг қисқача мазмуни, ишга оид бошқа маълумотлар, шунингдек қабул қилинган қарорни ўқиб эшиттириш ва унинг юзасидан шикоят бериш ва муддатларини тушунтириш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Протоколни раислик қилувчи ва комиссия котиби имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия иши кўрилаётган шахсларнинг ишлайдиган ёки яшайдиган жойида сайёр мажлислар ўтказиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Комиссия қарорлари мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия қарори ёзма шаклда, далиллар билан асосланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссиянинг номи; ишни кўриб чиқиш санаси; иши кўриб чиқилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; ишни кўриб чиқиш чоғида аниқланган ҳолатлар; мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат, иш юзасидан қабул қилинган қарор кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор раислик қилувчи ва комиссиянинг масъул котиби томонидан имзоланади ва қабул қилингандан кейин эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия қарорининг нусхаси уч кун мобайнида вояга етмаганга, унинг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, зарур ҳолларда эса — вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасаларга топширилади ёки почта орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилинган қарор тўғрисида комиссия вояга етмаган ҳуқуқбузарнинг ишлаб, ўқиб турган жойига ёки яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, шунингдек унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар яшаб турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судининг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига юбориш тўғрисидаги қарори бажарилишини таъминлаш учун вояга етмаган ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилиши мумкин, у бу ерда барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгунгача, Халқ таълими вазирлиги ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан йўлланма олингунгача, кўпи билан ўттиз кун сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда ҳолларда вояга етмаганнинг ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида туриш муддати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўпи билан ўн беш кунга узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари вояга етмаган учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини расмийлаштиришни тугаллайдилар ҳамда Халқ таълими вазирлиги ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан йўлланма олинганидан кейин вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия материаллари бўйича жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судининг чиқарилган ажрими асосида вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига келтирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи шароитлар ва сабабларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида комиссиялар ўз мажлисларида кўриб чиқилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ҳисобини юритадилар ва туман (шаҳар), вилоят, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси доирасида ушбу ҳисобга олиш маълумотларини ҳар чоракда умумлаштириб борадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Комиссия қарори юзасидан вояга етмаган, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи, шунингдек жабрланувчи томонидан юқори комиссияга ёки судга шикоят берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия қарори юзасидан юқори комиссияга у чиқарилган кундан бошлаб ўн кун муддатда шикоят берилиши мумкин. Юқори комиссиянинг шикоят бўйича қарори ўн беш кундан кечикмай қабул қилиниши керак ва у узил-кесил ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия қарори юзасидан судга шикоят бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарган қарори юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда шикоят берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг қарори ва шикоят бўйича чиқарилган қарор юзасидан прокурор протест билдириши мумкин. Прокурорнинг протест билдириши шу протест кўриб чиқилгунга қадар комиссия қарорининг ва шикоят юзасидан чиқарилган қарорнинг ижросини тўхтатиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида» 2000 йил 21 сентябрдаги 360-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банд ва қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Белгилаб қўйилсинки, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи органлар ҳисобланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 4 — 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Қуйидагилар вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсиз қолиши, ҳуқуқбузарлиги ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларига олиб келувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасаларда вояга етмаганларни сақлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш шароитларини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларнинг онгини ва тафаккурини шакллантириш ва даражасини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, шунингдек ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида маънавий-маърифий ишларни фаоллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш жойларидан озод бўлиб келган ёки махсус ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган вояга етмаганларни турар жой ва иш билан таъминлашда ёрдам бериш, шунингдек вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилиш бўйича қонунда назарда тутилган бошқа функцияларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси юзасидан назоратни кучайтирсин, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг келиб чиқиши сабаблари ва шарт-шароитларини пухта ўрганиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ишлари самарадорлигини оширсин, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳар бир инспектори ва профилактика инспекторидан ўз тасарруфидаги ҳудудда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар учун масъул эканлигини қатъий талаб қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва тарғибот маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» Халқаро ҳукуматга қарашли бўлмаган хайрия жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари болаларни тарбиялаш ва ўқитиш ишлари юзасидан назоратни кучайтирсинлар, яшаш жойларида ижтимоий нотинч аҳволдаги вояга етмаганлар ва оилаларни аниқлаш, улар билан якка тартибда профилактика ишлари олиб бориш масалаларини доимий назоратга олсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки интеллектуал-иродавий фаолиятга таъсир кўрсатадиган бошқа моддаларни мунтазам истеъмол қилувчи вояга етмаганларни аниқлаш, ҳисобга олиш, текшириш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш, ривожланиши ва хулқ-атворида нуқсонлари бўлган вояга етмаганларга ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатиш ишларини қатъий йўлга қўйсинлар».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 9-банддаги «жазони ижро этиш жойларидан» ва «махсус ўқув-тарбия муассасаларидан» сўзлари тегишли равишда «жазони ижро этиш муассасаларидан» ва «ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 23-модда)