Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 27.10.2003 йилдаги ПФ-3342-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 27.10.2003 йилдаги ПФ-3342-сон
Date of entry into force
27.10.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004—2006 ЙИЛЛАРДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда истиқболда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи асосий субъект бўлиб қоладиган фермер хўжаликларини устувор ривожлантириш асосида қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Яқин йилларда фермер хўжаликлари барқарор ривожланишини таъминлашнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларининг тўлиқ иқтисодий ва молиявий мустақиллигини таъминлайдиган ва фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ер ресурсларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантирадиган ҳуқуқий шарт-шароитлар ва кафолатларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришни молиялашнинг бозор тамойилларига жавоб берадиган ҳамда молиялашнинг услуб ва шаклларини танлашда, молиявий маблағлардан фойдаланишда фермер хўжаликларининг мустақиллигини, барча харажатларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишдан тушадиган ўз даромадлари ҳисобига қоплашни таъминлайдиган ишончли тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор шароитида бизнесни бошқариш кўникмаларига эга бўлган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлаш тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқда фермер хўжаликларининг эҳтиёжларига қараб барча зарур хизматларни кўрсата оладиган замонавий ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини жадал ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган 2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда 2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, танлов асосида фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларга ерни узоқ муддатли ижарага беришда қишлоқ хўжалиги экинлари, биринчи навбатда, пахта ва ғаллани етиштиришга кетадиган барча харажатлар фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишдан тушадиган ўз даромадлари ҳисобига қопланиши тамойилига қатъий риоя қилиниши зарур. Бунда электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар етказиб берадиган ва фермер хўжаликларига бошқа хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камида уч йил давомида мунтазам равишда бу тамойилга амал қилмаган фермер хўжаликлари билан ерни ижарага бериш шартномаси бекор қилиниб, ўзи тарқатиб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалик майдонларидан бошқа мақсадда фойдаланиш, шу жумладан шартномада кўрсатилган экинлар ўрнига бошқа экин экиш — ижара шартномасини қўпол бузиш деб ҳисобланадиган ҳамда амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган чоралар қўлланиладиган тартиб жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, фермер хўжалиги фаолиятини юритиш учун ижарага ер майдонлари бериш ҳақидаги туман ҳокимининг қарори вилоят ҳокими бошчилигидаги ер майдонларини ажратиш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки билан биргаликда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот ишлаб чиқараётган фермер хўжаликларини тижорат банклари орқали тўғридан-тўғри кредитлаш йўли билан, мавжуд кредиторлик қарзлари тўлангандан сўнг маблағларни эркин тасарруф қилиш ҳуқуқини берган ҳолда уларни молиялашга 2004-2005 йиллар мобайнида босқичма-босқич ўтишни кўзда тутувчи механизмни ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларига айлантириладиган қишлоқ хўжалик ширкатлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тақдимномасига кўра ҳар йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот сотиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳоллари аниқланган ҳолларда, шунингдек, ягона ер солиғи белгиланган тартибда ўз вақтида тўланмаган тақдирда фермер хўжаликлари фаолиятини фақат уларга ижарага берилган ерлардан ижара шартномасига мувофиқ мақсадли ва унумли фойдаланиш масалалари бўйича текширишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фермер хўжаликларининг қонуний манфаатлари самарали ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминласин, уларнинг хўжалик фаолиятига бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ноқонуний аралашишга уриниш ҳолларига қатъий чек қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан бирга республика ҳудудларида фермерлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича бизнес-мактаблар тармоғини яратсин, бир ой муддатда уларнинг жойлашиш манзилларини белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан бирга икки ой муддатда фермерларни бозор шароитида бизнесни бошқариш ва юритиш, бухгалтерия ҳисоб-китоби, суғурта, банклар ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан муносабатлар асослари бўйича ўқитишни кўзда тутувчи Фермерлар тайёрлаш дастурини тайёрласин ва тасдиқласин, ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан бирга фермер хўжаликлари ўзи учун зарур ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ем-хашак, уруғлик ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун зарур бошқа ресурсларни харид қилиш юзасидан шартномалар тузишнинг бозор механизмларини ишлаб чиқсин ва 2004 йилдан бошлаб жорий этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилаб қўйилсинки, тенг ҳуқуқли рақобат шароитини яратиш учун муқобил машина-трактор парклари солиққа тортиш шартлари ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига кўрсатилаётган хизмат (шудгорлаш, экиш, ишлов бериш, йиғиб олиш ва бошқалар) учун ҳисоб-китоблар бўйича «Ўзагромашсервис» уюшмасининг вилоят бирлашмалари машина-трактор паркларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкатларни 2004—2006 йилларда фермер хўжаликларига айлантириш дастурини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 27 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-3342-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги
ПФ-3342-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОНЦЕПЦИЯСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда «Концепция» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ–3226-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Концепциянинг мақсад ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Концепция истиқболда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг асосий субъекти бўлиб қоладиган фермер хўжаликларини 2004—2006 йиллар даврида устувор ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг энг самарали шакли сифатида Фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепциясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқда ижара муносабатларини ривожлантириш асосида ер майдонларидан фойдаланишни тартибга солиш, шунингдек ер ва сув ресурсларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилишини рағбатлантирувчи ва масъулиятни оширувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини сотишда, моддий-техника ресурсларини олишда фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ҳамда уларга кўрсатиладиган лизинг хизматларини кенгайтириш асосида фермер хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларининг кредитларни бемалол олишини кенгайтириш ҳамда уларни бериш тартибини соддалаштиришни ҳисобга олган ҳолда фермерларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришини молиялаш ва кредитлашни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқда маҳсулот тайёрлаш, уни қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек фермер хўжаликларига сервис хизмати кўрсатиш бўйича инфратузилмани кенг кўламда ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий тизимини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалик фани, техникаси ва агротехнологияларнинг энг янги ютуқлари бўйича фермерлар кенг фойдалана оладиган замонавий ахборот тизимини барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалик ширкатлари фермер хўжаликларига айлантирилиши натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштиришни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши қуйидаги принципиал қоидалардан келиб чиқиб амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари, қоидага кўра, тугатилаётган зарар кўриб ишловчи паст рентабелли ва истиқболсиз ширкатлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари негизида ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжалиги юридик шахс сифатида, асосан хусусий корхона шаклида ташкил қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари фермерларга танлов асосида ижара муддати давомида мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан узоқ муддатли (эллик йилгача) ижарага берилади. Бунда фермер хўжаликларига бириктириладиган ер майдонларининг энг кам ўлчами бўйича мавжуд чеклашлар сақлаб қолинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларига берилган ер участкалари ширкат хўжаликлари балансидан чиқарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларини шакллантириш учун ерларни ижарага бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида Низом билан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши, олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, гаровга қўйиш объекти бўлиши, шунингдек қўшимча ижарага берилиши мумкин эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжалиги ер участкасидан ижара шартномасида белгиланган мақсад ва шартларга мувофиқ мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаши шарт. Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалик майдонларидан бошқа мақсадда фойдаланиш, шунингдек шартномада кўрсатилган экинлар ўрнига бошқа экин экиш — ижара шартномасини қўпол бузиш деб ҳисобланади ҳамда амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган барча чоралар қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб беришга ҳамда моддий-техника ресурслари ва хизматлар олишга шартномалар фақат фермер хўжаликларининг ўзлари томонидан тайёрлов, қайта ишловчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар билан тўғридан-тўғри тузилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалик экинлари, шу жумладан пахта ва ғаллани етиштиришга кетадиган барча харажатлар фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишдан тушадиган ўз даромадлари ҳисобига қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар етказиб берадиган ва фермер хўжаликларига бошқа хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишлари шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермерлар билан ёлланма ходимлар, шу жумладан, оила аъзолари ўртасидаги меҳнат муносабатлари амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ёллаш шартномаларига асосланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари ихтиёрийлик асосида кооперациялашиш, маҳсулот етиштириш, харид қилиш, қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимёвий, маслаҳат ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш турлари бўйича жамиятлар, уюшмалар ва бошқа бирлашмаларга кириш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фермер хўжаликлари танлов асосида фақат қайта ташкил этилаётган зарар кўриб ишлаган ва истиқболсиз хўжаликлар ерлари ҳисобигагина эмас, балки захирадаги ерлар, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари ҳисобига ҳам ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2004—2006 йилларда Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясида белгиланган мақсад ва вазифаларга эришиш учун маҳаллий хусусиятларни чуқур таҳлил этиш асосида умуман республика бўйича ҳамда вилоятлар ва туманлар бўйича Концепцияни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури ишлаб чиқилмоқда, Дастур ер-сув муносабатлари ва молия-кредит механизми, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва фермер хўжаликларидаги кадрлар малакасини ошириш масалаларини қамраб олади. Ушбу Дастур энг муҳим йўналишлар бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилишини кўзда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ер-сув муносабатларини такомиллаштириш соҳасидаги чора-тадбирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари билан ширкатлар ўртасида ер участкаларини ижарага бериш тўғрисида тузилган шартномаларни қайтадан расмийлаштириб, бунда қўшимча ҳужжатларни талаб қилмаган ҳамда тўлов ва йиғимлар ундирилмаган ҳолда туман ҳокимликлари билан ижара шартномалари тузишни назарда тутиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ва сув ресурсларидан мақсадли, оқилона ва унумли фойдаланганлик, тупроқ унумдорлигини оширганлик ва ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаганлик учун фермерларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тизимини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ерларининг иқтисодий баҳосини ҳисобга олган ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг янги тартибини ҳамда ўз маблағлари ҳисобига янги ерларни ўзлаштирганлик учун рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Молия-кредит механизмини такомиллаштириш соҳасидаги чора-тадбирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларининг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришга кетадиган барча харажатларни, шу жумладан, электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини етказиб берадиган, шунингдек хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар билан ҳисоб-китобларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишдан тушадиган ўз даромадлари ҳисобига қоплашларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004-2005 йиллар мобайнида кредитларни расмийлаштириш ва ажратиш тартибини соддалаштирган ҳолда барча фермер хўжаликларини тўғридан-тўғри кредитлаштиришга ўтказиш қисқа муддатда кредитлар олиш ва ер участкасига ижара ҳуқуқи билан эгалик қилиш учун — жорий йилда кутилаётган ҳосилни гаровга қўйиш, узоқ муддатли кредитлар олиш учун — ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг қиймат баҳосини белгилаш механизмини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит уюшмалари ташкил этиш йўли билан фермер хўжаликларини банк томонидан кредитлашга муқобил тарзда молиялаш ва кредитлаш шаклларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оролбўйи минтақасида, шунингдек ерлари кучли шўрланган ва сув таъминоти кам бўлган минтақаларда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари учун қўшимча имтиёзлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш соҳасига инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестициялар жалб этиш тадбирларини ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фермер хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда сервис ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги чора-тадбирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техника ресурсларини марказлаштирилган тартибда тақсимлашни тугатиш ва бозор тузилмалари орқали эркин сотишни ташкил қилиш асосида фермер хўжаликлари учун шундай ресурсларни бемалол олиш имкониятини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини, улар учун қулай иқтисодий шарт-шароитлар яратган ҳолда бутун чоралар билан ривожлантириш. 2004—2006 йилларда қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантиришга оид махсус дастурни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қишлоқ хўжалик техникаси ва машина-ускуналарини етказиб бериш бўйича лизинг хизматларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақаларда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминловчи ҳуқуқий институтлар тизимини шакллантириш, консалтинг ва ахборот-маркетинг хизматлари тармоқларини кенгайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маҳсулот тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш соҳасидаги чора-тадбирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш ҳажми оширилишини иқтисодий рағбатлантириш, шунингдек уларни экспорт қилиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тизимини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, хизматлар ва моддий-техника ресурсларининг ташқи ҳамда ички бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича ахборот-маркетинг хизмати тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари билан тайёрлов, қайта ишлаш ва қишлоққа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасидаги тўғридан-тўғри шартномавий муносабатлар тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари заруратга қараб ихтиёрийлик асосида кооперациялашишлари, маҳсулот етиштириш, харид қилиш, қайта ишлаш ва ўз маҳсулотини сотиш бўйича жамиятлар, уюшмалар ҳамда бошқа бирлашмаларга киришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги чора-тадбирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермерлар билан ёлланма ходимлар (жумладан оила аъзолари) ўртасидаги меҳнат муносабатларини меҳнат шартномалари асосида шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича доимий ишлайдиган бизнес-мактабларни, шунингдек уларнинг ривожланган хорижий мамлакатларда тажриба орттиришларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалик ширкатларини фермер хўжаликларига айлантириш жараёнида бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш мақсадида қўшимча иш ўринлари ташкил этиладиган хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноқишлоқ хўжалиги йўналишидаги ишлаб чиқаришларни ташкил қилувчи фермерларни рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари ташкил этиш учун аҳоли зич жойлашган туманлардаги шахсларни меҳнат ресурслари тақчил бўлган минтақаларга жалб этиш борасида қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Концепцияни амалга ошириш 2007 йилга бориб фермер хўжаликларига бириктирилган ер майдонларининг умумий қишлоқ хўжалиги ерларидаги салмоғини 17,5 фоиздан 63,3 фоизгача ва суғориладиган майдонлардаги салмоғини 72,1 фоизгача кўпайтириш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 2007 йилга қадар фермер хўжаликларининг республика бўйича қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотидаги улушини 25 фоизгача етказиш мўлжалланмоқда. Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми уч йил мобайнида 2 баравар кўпаяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш бўйича инфратузилма объектлари тармоғи кенгайтирилади. Уларнинг сони 2007 йилга бориб 8,2 мингтадан ошиб кетади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йилга нисбатан муқобил машина-трактор парклари сони 4,1 баравар, сувдан фойдаланувчилар уюшмаси 4,6 баравар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари сотиш объектлари тармоғи 4,4 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш тармоқлари 1,8 баравар, ёқилғи-мойлаш материаллари сотиш тармоқлари 4,6 баравар, ахборот билан таъминлаш ва консалтинг тармоқлари 1,9 баравар, кичик банклар 3,1 баравар, наслдор моллар сотиш ва зооветеринария хизматлари кўрсатиш тармоқлари 1,2 баравар кўпаяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фермер хўжаликларини ривожлантириш натижасида 2004—2006 йиллар даврида қишлоқ хўжалигидан қарийб 77 минг киши бўшаб қолади, уларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида уларни ишга жойлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 168-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 282-модда )