24.12.2010 йилдаги ПҚ-1449-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 24.12.2010 йилдаги ПҚ-1449-сон
Date of entry into force
24.12.2010
Ҳужжат 31.12.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2011 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги 210-II-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2010 йил 3 декабрдаги 117-II-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2011 йилги асосий параметрлари 3 — 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*3 — 6-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2011 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш республика бюджети маблағларининг 2011 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2011 йил учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 7-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 8-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*8-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона солиқ тўлови ставкалари 9-1, 9-2 ва 9-3-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*9-1, 9-2 ва 9-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 10-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*10-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 11-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*11-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*12-1 ва 12-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*13-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*14-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имзоланадиган бонус ва тижорат топилмаси бонуси 15-1 ва 15-2-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*15-1 ва 15-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим турдаги маҳсулотлар бўйича ортиқча фойдадан солиқ ставкалари 16-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*16-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 17 ва 18-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*17 ва 18-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 19-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*19-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона ер солиғи ставкалари 20-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*20-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 21-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*21-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 22 ва 23-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*22 ва 23-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-иловага* мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 1,6 фоиз миқдорда ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*24-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида 25-иловада* келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*25-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига уларнинг меҳнат ҳақи даромадларидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 4,5 фоиз миқдорида тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, ягона солиқ тўлови тушумлари Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2011 йил 1 июлдан бошлаб ягона солиқ тўловини тўловчилар учун шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ ягона солиқ тўловини белгиланган ставкалар бўйича, бироқ энг оз миқдордан — солиқ тўловчилар эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг қаерда жойлашганига ва бажараётган фаолият турига қараб ягона солиқ тўловининг энг оз миқдорига нисбатан пасайтирувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ягона солиқ тўловининг энг оз миқдори жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин, унда тегишли пасайтирувчи коэффициентларни қўллаш механизми назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ товарлар олди ва сотдиси бўйича таъминот-сотиш ташкилотларининг фаолияти улгуржи савдо сифатида қаралади ҳамда уларга улгуржи савдо корхоналари учун назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш ва солиқ солиш ҳуқуқий нормалари жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари таъминот-сотиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишга лицензиялар 2011 йил 1 апрелгача қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, 2011 йил 1 январгача рўйхатдан ўтказилган таъминот-сотиш ташкилотлари товарлар олди ва сотдиси бўйича фаолиятни 2011 йил 1 апрелгача улгуржи савдо ҳуқуқига бериладиган лицензиясиз амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Эскирган асбоб-ускуналар ўз вақтида алмаштирилишини рағбатлантириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар учун (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) фойдали иш муддати тамом бўлган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналардан фойдаланганлик учун дастлабки қийматнинг 0,25 фоизи миқдорида тўлов жорий қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда, бир ой муддатда, ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 601-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Юридик шахс бўлмасдан амалга ошириладиган якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат ҳокимияти ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)дан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. 2011 йил учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 26-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*26-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 27-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*27-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*28-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантирилишини рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг харажатлари ва тармоқларини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда маҳаллий бюджетларнинг дотацияга муҳтожлигини камайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни давом эттирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан дотациялар, субвенциялар ва ссудалар (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек ягона ижтимоий тўлов билан бирга иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. 2011 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 29-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*29-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. 2011 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган умумтаълим муассасалари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари 30-иловага* мувофиқ белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*30-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда умумтаълим муассасалари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун тўлов тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин, бунда кам таъминланган оилалардан бўлган болалар учун тўлов тўлашдан озод қилиш назарда тутилсин (тегишлича умумтаълим муассасалари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларидаги тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқарув органлари, туман (шаҳар) халқ таълими, маданият ва спорт бўлимлари ҳамда уларнинг методик ва бошқа тузилмалари негизида, қайта ташкил этилаётган тузилмаларнинг амалдаги ходимлари сонини ўртача 5 фоизга қисқартирган ҳолда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, халқ таълими, маданият ва спорт муассасаларини методик таъминлаш ва улар фаолиятини ташкил этиш бўлимларини ташкил қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет муассасаларининг 2011 йилги штат жадвалларини рўйхатга олишда бюджет муассасаларида коммуникация тизимлари, ишларни автоматлаштириш ривожланишини ҳамда бошқарув ва ёрдамчи ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ошишини ҳисобга олган ҳолда маъмурий-хўжалик ва ўқув-ёрдамчи ходимларни ўртача 5 фоизга мақбуллаштиришни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар ва идоралар идоравий мансуб бюджет ташкилотларининг штат нормативларини танқидий кўриб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда янгиланган намунавий штат нормативларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар, уларнинг жорий этилишини 2012 йилнинг 1 январигача тугалласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Молия вазирлигининг Ғазначилигида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони тегишлича кўпайтирилган ҳолда 3 нафар ходимдан иборат давлат харидларини амалга ошириш жараёни мониторинги ахборот-таҳлил бўлими ташкил этилсин, қуйидагилар бўлимнинг вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий янгилаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга оширишда нарх белгилаш жараёни устидан назорат қилиш ва оширилган нархлар мавжудлиги гумон қилинган материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга оширишда кичик бизнес субъектлари кенг иштирок этишини назарда тутган ҳолда танлов ва тендер тартиботлари қўлланилишини такомиллаштириш ва кенгайтириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Давлат бюджети параметрлари прогнози тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори 24-бандининг амал қилиши 2012 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси давлат мақсадли жамғармаларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,5 фоиз бўлгани ҳолда, Давлат бюджети даромадлари 13 221,0 млрд сўм, харажатлари 13 550,0 млрд сўм миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 5 253,1 млрд сўм (шу жумладан айланма касса нақд пулининг тўлдирилиши 2010 йил 1 январь ҳолати бўйича республика бюджети қолдиғи ҳисобига — 262,0 млрд сўм) ва харажатлар 5 103,3 млрд сўм миқдорида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2011 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2010 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2010 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳар чоракда бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йилги ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджетининг асосий параметрларини белгиланган тақчиллик доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. 2011 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 32-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 24 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1449-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига
31-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 221-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон қарорига 1-илова 37-бандининг тўртинчи хатбоши ва 2-илованинг 33-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35 ва 36-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбоши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Буғдой уни олиб келишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 21 июндаги ПҚ-1356-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 56-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта толасини республиканинг ички истеъмолчиларига сотишни такомиллаштириш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 21 ноябрдаги ПҚ-733-сон қарори)» 2008 йил 6 февралдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 2-3-сон, 5-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига
32-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2011 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 32-1-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«32-1. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тиклаш тўғрисидаги аризасини олган рўйхатга олувчи орган кейинги иш куни тугашидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги ёки тиклаганлиги тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизматига ахборот тақдим этади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1991 йилгача қурилган кўп хонадонли тураржой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникациялари капитал таъмирланишини якунлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 25 июлдаги ПҚ-425-сон қарорининг 6-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «2010 йилнинг 31 декабригача» сўзлари «2014 йилнинг 1 январигача» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарорининг 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналарига илгари берилган мулк солиғи бўйича имтиёзлар «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналарига жорий этилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банднинг биринчи хатбошидаги «кредитлар» сўзидан кейин «шунингдек пудратчилар (етказиб берувчилар) томонидан шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ёки зарур даражада бажармаганлиги учун Жамғарманинг маблағларини сарфлаш бўйича мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган буюртмачиларга ўтказиладиган жарималар (пенялар)» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-банднинг «в» кичик бандидаги «харажатлар сметасини» сўзлари «йиғма харажатлар сметасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«34. Жамғармага мажбурий ажратмалар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-банддаги «бажариш бўйича» сўзларидан кейин «ойлик» сўзи қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-банддаги «бажариш бўйича» сўзларидан кейин «ойлик» сўзи қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Молия вазирлигининг таклифлари бўйича бюджетдан маблағ олувчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда олдиндан ҳақ тўлашни амалга ошириши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорига 29-илованинг изоҳи матнидан «футбол бўйича мактаб-интернатлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарори 1-иловасига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг қўшимча жойлаштириладиган акциялари ҳажмидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг улуши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Давлат бюджетига ўтказилиши лозим бўлган фойдаси ҳисобига 2011-2012 йилларда шакллантирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари» тўғрисида 1992 йил 17 июлдаги 328-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 7-сон, 19-модда) 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан 4,7 фоиз ставка бўйича ягона ижтимоий тўлов ундирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банд чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундириш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «илова қилинадиган жадвалга мувофиқ» сўзларидан кейин «республика бюджетининг асосий ҳисоб рақамига сўм эквивалентини (сотиш кунидаги Марказий банк курси бўйича) ўтказган ҳолда (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан ташқари)» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Божлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундирувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитасига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига валюта тушумлари ҳамда тегишли ўтказмалар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этадилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбошидан «Молия вазирлиги ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2-илованинг «Божлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлардан тушган валюталарни тақсимлаш» жадвалида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-сатрдаги «92%» қийматидан кейин «*» белгиси қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ҳавола қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«*Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик ваколатхоналари Давлат бюджетига ўтказилиши лозим бўлган консуллик йиғимларини бўлиб турган мамлакатлар банкларида очилган жорий бюджет ҳисоб рақамларига бюджет маблағларини қўшиш учун пул ўтказадилар ҳамда улардан кейинги йил учун тасдиқланган сарф-харажатлар сметасига асосан дипломатик ваколатхоналарни сақлаш харажатларини молиялаштиришга фойдаланадилар»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадларида (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун ҳар ойда компенсация тўлаш тартибининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
От кучи сони‎ Бир ой учун компенсациянинг чекланган миқдори‎
100 от кучидан юқори‎ Энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баравари‎
70 от кучидан 100 от кучигача‎ Энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 баравари‎
70 от кучигача‎ Энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация миқдорлари ходимга фақат хизмат мақсадлари учун фойдаланиладиган автомобилни ишлатиш юзасидан қилинадиган харажатларни қоплашни ҳисобга олган ҳолда белгиланган».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг хайрия фаолиятини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 26 июндаги 271-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси, истисно тариқасида, иш ҳақи фондининг 7 фоизи миқдорида белгилансин, улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиб, бўшайдиган маблағлар етим болалар учун хайрия фаолиятини кенгайтиришга ҳамда «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ва улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази тўғрисидаги низом 30-бандининг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2011 — 2015 йиллар мобайнида Марказнинг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили бюджетдан замонавий юқори технологияли диагностика тиббиёт асбоб-ускуналари (техникалари) билан тўлиқ жиҳозлаш ва уларни харажат материаллари, имплантантлар билан таъминлашга маблағлар ажратилишини камайтира бориб, 2012 йилга бюджетдан ташқари маблағлар улушини 50 фоизгача етказган ҳолда бюджетдан қисман дотация қилинадиган айрим юқори технологияли операциялар сонини босқичма-босқич камайтириш назарда тутилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 24-1-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«24-1. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тиклаш тўғрисидаги аризасини олган рўйхатга олувчи орган кейинги иш куни тугашидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги ёки тиклаганлиги тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизматига ахборот тақдим этади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3-1. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида фаолият юритаётган, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари шартларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат мулкида бўлган бинолар ва иншоотларда жойлаштириладиган бюджет ташкилотлари, шунингдек халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари учун ижара ҳақининг ноль ставкаси белгиланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда; 2011 й., 17-сон,169-модда; 2013 й., 52-сон, 690-модда; 2015 й., 52-сон, 646-модда; 2017 й., 5-сон, 60-модда, 28-сон, 636-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон, 13.09.2019 й., 07/19/4447/3747-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 12.11.2020 й., 07/20/4889/1515-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)