Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018 24.12.2010 йилдаги 310-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.12.2010 йилдаги 310-сон
Date of entry into force
24.12.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 майдаги 388-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ ҳамда фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш материалларини давлат экспертизасидан ўтказишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 24 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
310-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 декабрдаги 310-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказувчи ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқловчи махсус орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат комиссиясининг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлари ер ости бойликларини геология жиҳатидан ўрганиш, кон-қазиб олиш корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳамда чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Давлат комиссиясининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқилона иқтисодий ва экологик асосда конлар захираларини энг тўлиқ ва комплекс қазиб олиш талабларига мувофиқ бўлган ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захираларини ишончли ҳисоблаб чиқиш учун кондицияларни тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика минерал-хом ашё базаси ривожланишини таъминловчи фойдали қазилмалар барча турларининг захираларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар захираларини таснифлаш ҳамда ҳисоблаб чиқиш, уларни геология-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш ва уларнинг саноатдаги аҳамиятини аниқлашнинг мақбул принципларини белгилаш соҳасида ягона сиёсатни ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат комиссияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар захираларини таснифлаш ва ҳисоблаб чиқишни регламентловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, босқичлар бўйича геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек ишларнинг саноатдаги аҳамиятини (кондинцияларнинг дастлабки техник-иқтисодий асослашларини, шу жумладан нефть ва газ конденсати қазиб олишнинг чекланган коэффициентларини; кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашларини геологик-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш жараёнида услубий раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кондициялар лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари экспертизасини ташкил қилади ва ҳар бир кон бўйича фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш учун ушбу кондициялар параметрлари (кўрсаткичлари)ни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нефть ва газ конденсати захираларини қазиб олиш чекланган коэффициентларининг техник-иқтисодий асослашлари экспертизасини ташкил қилади ва қазиб олинадиган захираларни ҳисоблаб чиқиш учун уларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиққан ҳолда геология материаллари экспертизасини ташкил қилади ва фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқилган захираларини тасдиқлайди, мазкур захираларнинг ўрганилганлик ва ишончлилик даражасининг фойдали қазилмалар конлари захираларининг амалдаги таснифларига мувофиқлигини, уларнинг саноатдаги аҳамиятини ҳамда конларнинг (ёки улар қисмларининг) саноат йўли билан ўзлаштиришга тайёрлигини белгилайди. Фойдали қазилмалар захиралари конни геологик ўрганишнинг барча босқичларида аҳамиятини кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашлари ва захираларни ҳисоблаб чиқиш бўйича тақдим этилган материаллар уларнинг миқдори, сифати ва саноатдаги аҳамияти бўйича холисона баҳолаш имконини берган тақдирда тасдиқланиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник-иқтисодий асослар мавжуд бўлган тақдирда янги кондицияларни тасдиқлайди ва қўшимча геология-қидирув ишлари олиб борилганда ёки конни (унинг айрим қисмлари ва участкаларини қазиб олишда дастлабки кондицияларда қабул қилинганларга нисбатан геологик, кон-техникавий, иқтисодий ва бошқа шартлар ўзгарган тақдирда, улар асосида ҳисоблаб чиқилган фойдали қазилмалар захираларини қайта тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат учун аҳамиятини йўқотган ёхуд кейинги геология-қидирув ишларида ёки конни қазиб олишда тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан белгиланган тартибда чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида қурилиш ва (ёки) ер ости иншоотларидан фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкалари бўйича геология материаллари экспертизасини ташкил қилади, ушбу участкалардан сифат кўрсаткичларини белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқлилигини аниқлайди;
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология материаллари экспертизасини ташкил қилади ва ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия берган органнинг, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг, ер қаъридан фойдаланувчининг тақдимномаси бўйича, шунингдек лицензия берилган вақтда фойдали қазилмаларнинг янги турлари ёки қўшимча компонентлар мавжудлиги, шунингдек фойдали қазилмаларнинг янги хоссалари ёки сифатлари тўғрисидаги маълумотлар аниқланган тақдирда хатловдан ўтказиш натижалари бўйича фойдали қазилмалар захираларини қайта тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлат комиссиясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишларини олиб борувчи ва фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ташкилотлардан Давлат комиссиясига тақдим этилган кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашларини, нефть ва газ конденсатини, фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш коэффициентларини, фойдали қазилмалар ҳисобини Давлат комиссиясининг кўриб чиқиши учун кондициялар, фойдали қазилмалар захираларининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар билан бирга ҳисоботлар лойиҳаларини тақдим этиш йиллик режаларини жадвалларини текшириш учун зарур бўлган геология ахборотлари ҳамда бошқа маълумотларни сўраш ва белгиланган тартибда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғилишлар, семинарлар ўтказиш, Давлат комиссияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича хорижий мамлакатларнинг шунга ўхшаш органлари билан илмий-техник алоқалар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ер қаъри тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат комиссияси минерал хом ашё кондициялари, нефть ва газ конденсати қазиб олиш коэффициентлари, тасдиқланаётган захиралар миқдори ва сифати, саноат мақсадида ўзлаштириш учун конларнинг (ёки улар қисмларининг) тайёрлиги баҳолари бўйича қабул қилинган қарорларнинг асосланганлиги юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Давлат комиссияси фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат комиссиясининг раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси раиси ўринбосарларининг ва Давлат комиссияси аъзоларининг, Давлат комиссияси котибияти раҳбари ва аъзоларининг ушбу Низомда назарда тутилган вазифаларга мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси котибиятининг шахсий таркибини тасдиқлайди ва котибият фаолиятини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссиясининг иш режаларини, Давлат комиссиясига тушган материалларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси мажлисларига раислик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис бўлмаган тақдирда Давлат комиссияси мажлиси Давлат комиссияси раиси ўринбосарларидан бири томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат комиссияси таркибига манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек республика етакчи кон қазиб олиш корхоналарининг раҳбарлари ва раҳбарларининг ўринбосарлари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида фаолият кўрсатувчи, учта штат бирлигидан иборат таркибдаги котибият (кейинги ўринларда Давлат комиссияси котибияти деб аталади) Давлат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Котибият Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашлари ва фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш материалларини, шунингдек бошқа геологик материалларни кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига қабул қилиб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўриб чиқилаётган объектларнинг мураккаблигига кўра экспертизаларнинг зарур турларини ва уларни ўтказиш учун экспертларнинг шахсий таркибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўриб чиқилаётган масалалар бўйича экспертлар томонидан хулосаларнинг ўз вақтида тақдим этилишини, уларнинг тўлиқлиги ва холисоналигини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган материалларнинг бажарувчи ташкилотларидан минерал хом ашё учун кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашларини, нефть ва газ конденсати қазиб олиш коэффициентларини, фойдали қазилмалар захиралари ҳисобини, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланаётган ер қаъри участкалари бўйича геологик ва бошқа маълумотларнинг тўлиқлиги баҳосини текшириш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни сўраб олади;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишларини ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини олиб бораётган ташкилотлардан Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқиш учун кондициялар лойиҳаларини, захираларни ҳисоблаб чиқишга доир ҳисоботларни ва бошқа материалларни тақдим этиш жадвалларини сўраб олади, Давлат комиссияси котибияти билан келишган ҳолда Давлат комиссияси томонидан тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш жадвалларини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси томонидан кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашларини, фойдали қазилмалар захиралари ҳисобини кўриб чиқиш натижаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади ҳамда камчиликларни бартараф этиш, геологик ва бошқа ахборотларнинг тўлиқлиги ва сифатини ошириш, захираларни ҳисоблашнинг ва конларни геологик-иқтисодий баҳолашнинг ишончлилигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади, фойдали қазилмалар захираларининг ҳисоби билан бирга кўриб чиқиш якунлари бўйича ҳар йилги умумлаштиришларни ташкил қилади, улар Давлат комиссияси раиси билан келишган ҳолда нашр этилади ва манфаатдор томонларга юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг Давлат балансини таҳлил қилади ҳамда геология-қидирув ишлари натижалари бўйича янги маълумотларни ва конлардан фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда унга тузатишлар киритиш, шунингдек оператив ҳисоблар бўйича балансга қабул қилинган захираларни давлат экспертизасига тақдим этиш юзасидан тавсиялар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар иштирокида конлар захиралари таснифларини ва фойдали қазилмаларнинг прогноз ресурсларини, фойдали қазилмаларнинг ҳар хил турлари конларига нисбатан захиралар таснифларини қўлланиш бўйича йўриқномаларни, минерал хом ашёга кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашларини ҳамда Давлат комиссияси ваколатига кирадиган бошқа норматив ҳужжатларнинг мазмуни, уларни расмийлаштириш ва Давлат комиссиясига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал хом ашёга кондицияларнинг асосланишини ва ҳисобини, нефть ва газ конденсати қазиб олиш коэффициентлари, фойдали қазилмалар захиралари ҳисоби масалалари бўйича методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича материаллар ва қарорлар лойиҳалари тайёрланишини ва кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига киритилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат комиссияси котибияти тўғрисидаги Низом Давлат комиссияси қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси котибияти таркиби Давлат комиссияси қарори билан тасдиқланади. Давлат комиссияси котибияти аъзоларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш Давлат комиссияси қарори асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Минерал хом ашёга лойиҳалар, фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш материаллари ҳамда Давлат комиссияси кўриб чиқиши учун тушадиган бошқа геологик экспертиза ҳам Давлат комиссияси котибияти аъзолари томонидан, ҳам жалб этилган экспертлар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси эксперти тўғрисидаги Низом, экспертларнинг шахсий таркиби Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат комиссияси котибияти томонидан тайёрланган комиссия қарорлари лойиҳалари зарур материаллар билан бирга Давлат комиссияси раисига юборилади, у комиссия мажлисида уларни кўриб чиқиш муддатларини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш учун кондицияларни, нефть ва газ конденсати қазиб олиш коэффициентларини ҳамда фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқилган захираларини тасдиқлаш тўғрисидаги, шунингдек кўриб чиқиладиган бошқа масалалар бўйича қарори комиссия мажлисида, экспертлар, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва материалларни тақдим этган ташкилотлар вакиллари иштирокида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси мажлислари комиссия аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. Кворум бўлмаган тақдирда Давлат комиссиясининг мажлисга келган аъзолари томонидан мажлисни кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлисни ўтказишнинг янги санаси ва вақти тўғрисида қўшимча равишда хабар қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат комиссияси қарорлари комиссиянинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Давлат комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Давлат комиссиясининг айрим аъзолари қабул қилинган қарорга рози бўлмаган тақдирда улар ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилиши ва уни Давлат комиссияси мажлиси протоколига илова қилиши мумкин. Якуний қарор қабул қилиш учун материаллар қўшимча экспертиза ўтказишга юборилиши мумкин, шундан кейин улар Давлат комиссиясининг кенгайтирилган мажлисига такроран кўриб чиқиш учун киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Зарур ҳолларда фойдали қазилмалар захиралари кондицияларини ва ҳисобини тасдиқлаш масалалари Давлат комиссиясининг кўчма мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Давлат комиссияси мажлисларида қабул қилинган қарорлар протоколлар билан расмийлаштирилади, уларнинг нусхалари экспертиза материаллари билан бирга икки ҳафта муддатда материалларни тақдим этган бажарувчи ташкилотга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Кондицияларнинг, фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқилган захиралари лойиҳалари етарли даражада асосланмаган, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида фойдаланиш учун ер қаъри участкаларининг яроқлилиги тўғрисидаги маълумотлар етарли бўлмаган тақдирда тақдим этилган материаллар Давлат комиссияси протоколи ва экспертлар хулосалари нусхалари билан бирга бажарувчи ташкилотга қайтарилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Материаллар Давлат комиссияси протоколида баён қилинган Давлат комиссияси мулоҳазалари ва тавсияларга мувофиқ пухталаштирилган тақдирда улар такроран кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Фойдали қазилмаларнинг разведка қилинган захираларини давлат ҳисобига қўйишга, конни саноат асосида ўзлаштириш учун киритишга, ер қаъри участкаларидан чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида иншоотлар қуриш ва улардан фойдаланишга фақат Давлат комиссиясининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Давлат комиссияси қарорлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Давлат комиссиясига тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш муддати 3 ойдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Давлат комиссияси мажлисларида унинг фаолиятига тааллуқли бўлган норматив-методик ҳужжатлар лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Давлат комиссияси котибиятининг таъминоти ва геологик-қидирув ишлари бюджет маблағлари ҳисобига ўтказилган объектлар бўйича жалб этилган экспертлар хизматлари учун тўловлар бўйича харажатларни молиялаштириш белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган пул маблағлари геология-қидирув ишларининг ҳар йилги дастурларида назарда тутилади, амалда молиялаштириш эса Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Геологик-қидирув ишлари бажарувчи ташкилот маблағлари ҳисобига ўтказилган объектлар бўйича жалб этилган экспертлар хизматлари учун тўлов ушбу ташкилотлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссиясига тақдим этилган кондициялар лойиҳаларини ва фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш материалларини кўриб чиқиш, шунингдек геология материалларининг давлат экспертизаси тузилган шартнома шартларига мувофиқ, шартномавий асосда амалга оширилади. Материалларни тақдим этган ташкилотлар, шунингдек жалб этиладиган экспертлар билан шартномалар тузиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлар ва хизматларнинг кўрсатиб ўтилган турларига нархлар Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Давлат комиссияси қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Давлат комиссияси тегишли бланкалардан фойдаланади. Давлат комиссияси протоколлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан муҳрланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 514-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда)